Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!
• Ғассол кела солиб: «Жасад қаерда?» дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам сўрамайди!
• Жанозангни ўқишдан олдин Имом: «Марҳумнинг ёши неччида эди?» дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди!
• Кейин: «Тобутни кўтаринглар!» дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади! Тобут, бўлади балки исминг...
• -Маййитни қабрга қўйинглар!-, дейишади сўнгида. Номингни эслашмайди! Маййит, дейишади!
• Шундай экан зоҳирий нарсалар ила ғурурга кетма!
Ғафлатдан уйғон!
Дунёга сармаст бўлма!
- Мен фалончиман!-, дея кеккайма!
Ким бўлишингдан қатъий назар кун келиб номинг билан чақиришмайди!
- Жасад;
- Марҳум;
- Тобут;
- Маййит дейишади...
———•———•———•———•———•———
• Магар...
• Соғлом қалбгина сенга ас қотади...
• Ширкдан, куфрдан, нифоқдан соғлом бўлган қалб!
• “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгина (фойда топур)” (Шуаро, 88-89).

Нурота шаҳри учун намознинг такбир вақтлари
15-зулқаъда 1442й.
25-июн 2021й.
жума куни тақвими
Тонг - ⏰ 03:23
Қуёш - ⏰ 05:02
бомдод масжидда 04:25
Пешин - ⏰ 13:05
Аср - ⏰ 18:10
Шом - ⏰ 20:20
Хуфтон - ⏰ 22:05
Нурота туманидаги масжидларда жамоат намозлари ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@Nurato_uz

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат этади:
يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتاً لِّيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ * فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ * وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ
Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Залзала сураси 6-7-8 оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман, Ул зот айтар эдилар: қиёмат куни банданинг амаллари ичида биринчи бўлиб ҳисоб сўраладиган бу—намоздир. Агар намози яроқли бўлса зафар топади. Мабодо яроқсиз бўлса муваффақиятсизликка учрайди ва зиёнга гирифтор бўлади…(Имом Термизий 413).
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚИЁМАТДА АВРАТЛАРНИ СОЧИ ЁПИБ ТУРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Аёл кишининг сочи узун бўлиши керак, қиёматда авратларини шу сочи ёпиб туради" деган гап эшитдим. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч аёлларнинг зийнати ҳисобланади. Уни заруратсиз кесиш жоиз эмас. Фақат эрининг рухсати билан ва эркакларникига ўхшатмай кесишлари жоиз. Бунда бегоналарга кўрсатиш, ғайридинларнинг сочига ўхшатишни мақсад қилиш, сочни бегона эркаклар кесиши каби маъсият ишлар асосида амалга ошириш мумкин эмас.
Соч қиёматда авратни ёпиб туради деган гап, бирор ҳадис ёки уламолар сўзида учрамайди. Асоссиз гапларни аниқ билмай туриб тарқатишдан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from Олий Маъҳад | Расмий
#Ташриф #Тошкент #Уламолар
Муфтий Усмонхон Алимов ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ж.Раупов Бўстонлиқ туманида Hi-tech услубида қурилаётган “Хўжахон тўра” масжиди лойиҳаси ва Ғазалкент туманида “Хўжакент” жоме масжиди қурилиши билан танишди.
ТИИ ўқитувчиси М.Ҳомидов “Катта Қозиробод” жоме масжидида илмий-маърифий суҳбат ўтказди.
Муфтий ҳазратлари ва шаҳар бош имом-хатиби Н.Холиқназаров Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди ва имом ноиб Ҳ.Абдулмажид бошчилигида Қуръон ва Абу Исо Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” китоби хатми муносабати билан хатм дуосини қилиб бердилар.
ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков “Ислом ота” ва “Ал-Ҳудайбия” жоме масжидлари атрофидаги эҳтиёжманд оилаларга “Вақф” фондининг пул ва совғаларини топширди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари А.Юнусов "Чоштепа" ва "Азиз ота" жоме масжидида диний соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.
🔗 t.me/oliymahad

Қуйида Пайғамбар алайҳиссаломнинг умумий одобларини бирма-бир санаб ўтамиз:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини таомланиш, покланиш ва бир нарсани олиш ва беришда ишлатар эдилар.
Чап қўлларидан эса, ҳожат ва шу каби ишларда фойдаланар эдилар.
Агар акса урсалар юзларини тўсар ва акса уришларини кийимлари билан беркитар эдилар.
Агар бирор жойда ўтирмоқчи бўлсалар, кетларини ерга қўйиб тизза ва болдирларини қўллари билан қучоқлаб қоринларига ёпиштириб ўтирар эдилар.
Гоҳида чап ёнларига таянардилар.
Баъзида масжидда оёқларини биттасини иккинчисининг устига қўйиб чалқанча ётар эдилар

Агар пиёда юрсалар худди тепаликдан тушаётгандек шижоат ва ғайрат билан юрардилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир жанозада бирга бўлдим. Агар мен оддий ҳолда юрсам, У зот мендан ўтиб кетардилар. Агар югурсам, мен У зотдан ўтиб кетар эдим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан пиёда юриши тез бўлган инсонни кўрмаганман. Гўёки ер У зот учун текис қилиб қўйилгандек. Биз юришда ўзимизни қийнар эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса хотиржам юрардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш хурсанд қилса, ойнинг бир парчасидек юзлари ёришиб кетарди.
Агар ғазаблансалар, муборак юзлари қизариб кетарди.
Агар бирор нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билинар эди.
Агар ўша иш жиддий тус олса, соқолларини кўп ушлар эдилар.
Пайғамбар алайҳиссалом хунук бўлган исмларни ёмон кўрар ва уларни чиройли исмларга ўзгартирар эдилар. Бир кун ҳузурларига Осия (Исёнкор) исмли бир аёл келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Сенинг исминг Жамила (Чиройли)”, деб айтдилар. Саҳобаларнинг ҳам Осий исмли бўлган кўпларини Абдуллоҳга ўзгартирган эдилар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичсалар: “Йўқ, қалбларни айлантирувчи Зотга қасамки”, дер эдилар. Яна баъзан: “Жоним қўлида бўлган зотга қасамки...”, деб айтардилар. Гоҳида эса: “Йўқ, Аллоҳга истиғфор айтаман”, дер эдилар.

Forwarded from "Chilustun" jome masjidi
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлардан биронтангиз ўзига раво кўрганини биродарига раво кўрмагунича (ҳақиқий) мўмин бўла олмайди” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ривояти).
Уламолар айтишича, мазкур ҳадисдаги имондан мурод комил имондир. Зеро, ўзига раво кўрганини диндош биродарига раво кўрмаган одам ҳам мўмин бўлиши мумкин. Бироқ етук имон даражасига эришиш учун яхши кўрган нарсасини диндошига илиниш лозим.
Ҳадисда “ўзига раво кўрганини” дейиш билан яхши, мубоҳ нарсалар назарда тутилмоқда. Бундан чиқди, мўмин банда шариат буюрган ёки рухсат берган нарсалардан нимани ўзига раво кўрса, уни биродарига ҳам илинади. Масалан, ўзи бирон ишни яхши деб билди, уни биродари ҳам қилишини, ўша нарсага биродари ҳам эришишини истайди.
Шунингдек, мўмин жаннатга киришни хоҳлайди, биродари ҳам жаннатга киришини истайди, бу йўлда унга ёрдам беради, ҳақига дуо қилади.
Қолаверса, ўзининг соғлом, бақувват, тетик, бахтли бўлишини, фаровон яшашини истаса, қолган диндош биродарлари ҳам шундай бўлиши истайди, бу йўлда уларга кўмаклашади.
Агар бандада имон бўлмаса ёки имони заифлашса, фақат ўзини ўйлайди, бошқалар билан иши бўлмайди, нима қилса ҳам ўз манфаатини ҳамма нарсадан, ҳатто жамият манфаатидан ҳам устун қўяди, ўзига раво кўрмаганни бировни илинмоқчи бўлади, ўзи ёқтирмаган нарсани биров олишини истайди.
''Ислом ақидаси'' китобидан

عَنْ أَبِي شُرَيْحٍ الْخُزَاعِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ قِيلَ: وَمَنْ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: الَّذِي لاَ يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абу Шурайҳ Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, имони (комил) эмас, имони (комил) эмас, имони (комил) эмас!” дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, кимнинг (имони комил эмас?)” деб сўралди. У зот: “Қўшниси ёмонликларидан саломат бўлмаган кимсанинг”, деб жавоб бердилар (Бухорий ривояти).
Ҳақиқий мўмин одам қўшнилари билан яхши муомалада бўлади, уларга азият етказмайди, зулм қилмайди. Агар “Аллоҳга, охират кунига ишондим”, деса, намоз ўқиса, бироқ қўшнилари билан жанжаллашса, уларга озор берса, унинг имони заифдир. Аллоҳга ихлоси бор инсон бу борада ҳам хато-камчиликларини тўғрилаб олса, яхши бўлади. Чунки, Расулуллоҳ айтганларидек, қўшнилар билан иноқ бўлмай туриб етук имонга эришиш имкони йўқ.

Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
Ал-Азҳар Каъба бузилишини ўз ичига олган видео ўйинлардан огоҳлантиради
Қоҳирадаги таниқли Ал-Азҳар университети кейинги босқичга ўтиш учун ўйинчиларни Каъбани бузишга ундайдиган Fortnite деб номланган кўп ўйинчи иштирок этувчи видео ўйинини тақиқлаш ҳақида огоҳлантириш хати эълон қилди. Огоҳлантириш университетнинг Халқаро электрон фатволар маркази орқали берилган.
Батафсил: https://oliymahad.uz/23850
🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram