"Chilustun" jome masjidi
1.81K subscribers
3.48K photos
957 videos
7 files
1.69K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
​​​​БАЙРАМ ТАБРИГИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси юртимизнинг алп ўғлонларини, Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бел боғлаган, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизмат қилаётган азму шижоатли ҳарбийларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.
Ҳар қандай иморатнинг пойдевори мустаҳкам, кучли бўлса, у кўпга чидайди. Ҳеч қандай таъсир уни емира олмайди. Юрт ўғлонлари юрт учун ана шундай пойдеворки, уларнинг шарафли хизматлари ила мамлакатимиз қўрғонлари мустаҳкам, сарҳадларимиз тинч.
Она Ватанга хизмат қилиш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш ва жасорат билан хизмат кўрсатиш Сиз ўғлонлар чекида экан, доимо тўрт мучангиз бут, қаддингиз тик, ғурурингиз баланд бўлсин. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Forwarded from Dilmurod Akramov
🕌"Имом Ҳасан имом Ҳусайн " Жомъе Масжиди қурилиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Навоий вилояти Нурота тумани Деҳибаланд қишлоғи.

Uzcard: 💳 8600 0423 9350 5895
Акромов Дилмурод Туробович (имом хатиб)

Хумо: 💳 9860 0303 0860 9905
Акромов Дилмурод Туробович

Сбербанк: 💳4817 7600 8509 9038
Рахматов Акмал Худойбердиевич

Мурожаат: 📞+998 97 284 88 77 +99893 318 60 81

РС: 2021 2000 9041 8656 3001
ИНН: 2040 56 508
МФО: 00214

Ey olloh va rosulini sevganlar. Himmatingizni ayamang. Masjid qurilishida molingiz bilan, quvvatingiz bilan, vaqtingiz bilan (KONTAKT QO'SHIB) yordam bering. O'zingiz uchun jannatdan qasr quring.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imomhasanimomhusayn
عن أبي سعيد قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « من ألف المسجد ألفه الله »
“Кимики масжидни дўст тутса, Аллоҳ ҳам уни дўст тутади


@Nurato_uz
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آَمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآَتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ فَعَسَى أُولَئِكَ أَنْ يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَدِينَ
“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина, намоз ўқиб, закот берадиганларгина ва фақат Аллоҳдан қўрққанларгина обод қилурлар. Шояд, ана ўшалар ҳидоят топганлардан бўлсалар


@Nurato_uz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар - ҳадсиз бемаънилик саҳнаси-ми?

Исҳоқжон домла БЕГМАТОВ 

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Сизлар Моликка эргашасизлар, биз эса Қуръон ва Суннатга эргашамиз”

Замонамизнинг катта олимларидан Шайх Саид ал-Камолий мазҳабга эргашиш ҳақида гапирар эканлар, мазҳабни тан олмайдиганларнинг бири билан бўлиб ўтган суҳбатларини шундай келтирадилар:

- Сизлар моликийсизлар, Моликка тақлид қиласизлар.

- Ҳа, биз Имом Моликка эрагашамиз. Сен ўзинг нима қиласан?

- Йўқ, биз динни Қуръон ва Суннатдан оламиз.

- Ёлғон гапирдинг! Қуръон ва Суннатдан қандай оласан? Сен ҳузурида таълим олаётган олимнинг исми “Қуръон ва Суннат”ми? Йўқ, унинг исми фалончининг ўғли фалончи-ку. Сен “Мен илмни фалончининг ўғли фалончидан оламан” дейишинг керак. Сен бўлса “Китоб ва Суннатдан оламан” дейсан. Қуръон ва Суннат нима?

Сен Бухорийнинг “Саҳиҳ” китобини қўлингга олиб, уни очиб ўқий бошлайсан: “Ваҳийнинг бошланиши боби. Шундай-шундай... Ундан бундай фойда оламан” деб, уни ёзиб қўясанми? Шундай қиласанми? Суннатдан шундай оласанми?

Кейин Аллоҳнинг Китобини қўлингга оласан ва Бақара сурасининг илк оятларини ўқийсан.

الم ذَلِكَ الْكِتَابُ لاَ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ

“Алиф Лом Мим. Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир”.

“Бу оят мана бундай нарсага далолат қилади” дейсанми? Шундай қиласанми? Чиндан шундай қиласанми? Йўқ, сен бундай қилмайсан.

Сен Бухорийнинг “Саҳиҳ”ининг дарси бўлаётган жойга келасан, устоз “Бу ҳадис фалон-фалон нарсаларга далолат қилади” дейди. Сен эса “Хўп, демак, бу ҳадис фалон нарсаларга далолат қилар экан” дейсан. Ҳадиснинг нималарга далолат қилишини сен айтдингми ёки устозми? Шайх айтди-ку!

Сен ўша олим Бухорийнинг “Саҳиҳ” китобидан фойдалар олиш учун мазкур китобнинг шарҳларига мурожаат қилмаган деб тасаввур қила оласанми? Ким бундай қила олади? Қайси аҳмоқ охири яхшилик билан тугамайдиган бу ишга ўзини уриб, бу иш қўлидан келишини даъво қила олади?

Бирорта шарҳидан фойдаланмаган ҳолда Бухорийнинг “Саҳиҳ” китобидан ўқиб, тушуниб, нимадир ёзиб, кейин “Сизга Бухорийнинг ҳадисларини тушунтириб, шарҳлаб бераман” деб айтишга кимнинг кучи, қудрати етади? Сибавайҳ ҳам бу ишни қилолмайди. Сибавайҳ! Нега?

Тўғри, араб тилини яхши тушунган инсон Бухорийнинг “Саҳиҳ”ини ўқиб тушунтира олиши мумкин, лекин араб тилида шундай сўзлар борки, уларни араб тилининг ўзи ҳам шарҳлаб, изоҳлаб беролмайди. Қандай қилиб ушбу соҳадаги мутахассислар ҳақида маълумотга эга бўлмай ва бу китобнинг шарҳларини яхшилаб ўрганмай туриб Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларини шарҳлашга ўтиш мумкин?”


Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

586-CАВОЛ: Субҳ кирганда бомдод намозини суннатини ўқилса кейин фарзгача ҳеч қандай гап гапириш мумкин эмасми? Бошқаларни намозга уйғотса бўладими? илтимис кенгроқ тушунча берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатидан кейин зарурат туғилса, гапириш, ўзгаларни намозга уйғотиш жоиз. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг суннатини ўқиганларидан сўнг уйғоқ бўлсам, мен билан гаплашар, уйғоқ бўлмасам, токи намозга чақирилгунча ёнбошлаб ётар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадиснинг шарҳида Аллома Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ибнул Малак: “Бу ҳадисда бомдоднинг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоиз эканига далил бор. Чунки аҳли аёли билан гаплашиш суннатдир”, деганлар. Яъни, ким: “Суннат ва фарз намозлари ўртасида гаплашиш намоз ёки унинг савобини ботил қилади”, деса, унинг сўзи ботилдир. Тўғри, шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари охират сўзларидандир. Энди дунё гаплари, шубҳасиз доимо хилофул авло бўлади, хусусан икки намоз ўртасида...” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби)
Демак, суннат ва фарз намозлари ўртасида охиратга тегишли мавзуларда гаплашиш ёки кимнидир намозга чақириш, ўйғотишнинг гуноҳи йўқ. Лекин гуноҳ бўлмайдиган дунё гапларини гаплашишдан сақланиш афзалдир. Гуноҳ бўладиган нарсалар ҳақида гаплашиши эса қачон бўлса ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг саҳифалари эълон қилинди! ОГОҲ БЎЛИНГ❗️

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.

Экстремистик ташкилотлар деб топилган Профил, канал ва саҳифаларнинг номи:

1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эхтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманг.
Нурота шаҳри учун намознинг такбир вақтлари

7- Жумадус сони 1442й.
21-январ2021й.
пайшанба куни тақвими

Тонг - 06:36
Қуёш - 07:55
бомдод масжидда 07:00
Пешин - 13:05
Аср - 16:20
Шом - 17:50
Хуфтон - 19:20

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Нурота туманидаги масжидларда жамоат намозлари ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@Nurato_uz
فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسٞ مَّآ أُخۡفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡيُنٖ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

(Muhammad Sodik Muhammad Yusuf)
Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас. (Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.)

-Sajda surasi 17-oyat


Kanalimizga a'zo bo'ling👇👇👇👇
@Nurato_uz
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳдан (с.а.в.): "Махлуқлар нимадан
яратилган?" деб сўрадим. "Сувдан", дедилар. Сўнг: "Жаннат нимадан бино бўлган?" дедим.
"Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон.
Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари
эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)", дедилар" (Термизий ривояти
).

Kanalimizga a'zo bo'ling👇👇👇
@Nurato_uz
۞مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ أُكُلُهَا دَآئِمٞ وَظِلُّهَاۚ تِلۡكَ عُقۡبَى ٱلَّذِينَ ٱتَّقَواْۚ وَّعُقۡبَى ٱلۡكَٰفِرِينَ ٱلنَّارُ

(Muhammad Sodik Muhammad Yusuf)
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса, дўзахдир.

-Raʼd surasi 35-oyat



@Nurato_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар

Яна 5 нафар толиби илмнинг қувончига шерик бўлинг!

Аллоҳ хайрия соҳиблари ва далолат қилганлардан рози бўлсин!

"Илмга кўмак" акциясининг иккинчи босқичи якунланди.

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Audio
Жума мавизаси
"Намоз мўминнинг мерожи"
Темур қори