NEXIA | R3 BOZOR
512 subscribers
1.64K photos
36 videos
1 file
488 links
Маълумотнома:
Расм ёки видео
Автомобиль модели
✔️ Йили
✔️ Пробеги
✔️ Краскаси ҳақида маълумот
✔️ Ранги
✔️ Ёқилғи тури
✔️ Техник ҳолати
Двигатели ҳақида
Узатмалар қутиси
✔️ Нархи
✔️ Телефон рақам
✔️ Манзил

Админ: https://t.me/HalolAvtoINFO/54 👈
Download Telegram
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (o‘zbek)
БИРГИНА САВОЛ...
🇺🇦🇷🇺Украин ва рус тиллари ягона лингвистик оилага, Шарқий славян тиллари туркумига мансуб. Ҳар икки тилдаги сўзларнинг қарийб 90 фоиз бир хил ёки оҳангдош. Украин тили 18 аср охирларига келиб, рус тилидан ажралиб чиққан ва алоҳида адабий тил сифатида шакллана бошлаган. Рус ва украин халқлари минг йилга яқин вақт мобайнида Кирилл арифбосидан фойдаланишади.
🇺🇦🇷🇺Украина ва Россия тарихан битта географик маконда жойлашган. Рус давлатчилиги тарихи ҳам бевосита Украина билан боғлиқ. Дастлабки Рус давлати 9-12 асрларда ташкил топган бўлиб, Киев Руси деб аталган.
🇺🇦🇷🇺Славянлар Х асргача ўзларининг эски маъжусийлик динларига, Перуна, Хорса, Дажьбога, Стрибога, Мокоши сингари маҳаллий маъбудларга сиғинишган. Славянларнинг христианлашуви бевосита Русь князи Владимирнинг 988 йилда ушбу диннинг қабул қилиши билан бошланади. Бугун руслар ва украинларнинг ўртача 70-80 фоизи христианликнинг православ эътиқодига амал қилади.
🇺🇦🇷🇺Россия ва Украинани тахминан 2000 километрдан ортиқ узунликдаги умумий чегаралар ажратиб туради. Москва ва Киев орасидаги масофа 718 километрни ташкил этади.
🇺🇦🇷🇺Шунга қарамай 10 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Россия ва Украина ўртасида ички зиддиятлар давом этиб келади.
🇺🇦🇷🇺2014 йилдан бери давом этиб келаётган тўқнашувлар оқибатида ҳар икки томондан 16 мингдан ортиқ инсон нобуд бўлди. Шунинг 12 мингдан кўпроғи Украина ҳиссасига тўғри келади. Ушбу зиддиятлар натижасида Украина ўз ҳудудининг 20 фоизга яқин қисмини йўқотди. Кўрилаётган молиявий зарар юзлаб миллиард доллар билан ўлчанади (Афсуски бу рақамлар кун сайин ошиб бормоқда.)
🇺🇦🇷🇺Рус ҳукумати тили бир, дини бир, тарихий ва жўғрофий илдизлари туташ, қўшни ва қардош Украинанинг бошига қандай кунларни солаётганини кўряпмиз.
❗️Энди бошқа бир жиҳатга кўз ташлайлик: Ўзбекистон ва Россиянинг умумий чегаралари йўқ. Тошкент ва Москва ўртасидаги масофа 3000 километрдан ортиқ.
🇺🇿Ўзбекларнинг аждодлари ўтмишда тангричилик ва зардўштийлик динларига эътиқод қилишган. 8 асрдан бошлаб, Марказий Осиёга ислом таълимоти кириб келган. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 85%дан кўпроғи ислом динига амал қилади.
🇺🇿Ўзбек тили Олтой тиллар оиласининг туркий тиллар гуруҳига киради. Ўзбекларнинг аждодлари ўтмишда руний, сўғд, уйғур ва араб алифболаридан фойдаланишган.
🇺🇿Хуллас ўзбек ва рус халқлари тарихан бошқа-бошқа жўғрофий ҳудудларда яшашган, турли тилларда сўзлашишган ва фарқли динларга эътиқод қилишган, яшаш тарзи, урф-одатлари ҳам тамомила фарқланади.
Энди биргина савол: Ўз қондоши, диндоши, ўтмишдоши, қўшниси бўлган Украинага шу тахлит уқубатларни раво кўрган Россия раҳбариятидан бошқалар нимани кутиши мумкин?

Манба: Rustam Iqbol

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Zülfikar Osman)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қрим-татарлари фожеаси: Тарихда энг тез амалга оширилган оммавий сургун

Бундан роппа-роса 79 йил аввал, 1944-йил 18-20-май кунлари Москва буйруғи билан Қримдаги Қрим-татар аҳолиси депортация қилинди.

Совет ҳукумати нацистлар билан ҳамкорликда айблаган қрим-татарларнинг бу мажбуран кўчирилиши жаҳон тарихидаги энг тез сургунлардан бири бўлди.

Қрим татарлари миллий ҳаракати маълумотларига кўра, Қримдан жами 238 500 киши депортация қилинган, улардан 205 900 нафари, яъни 86,4 фоизи аёллар ва болалардир.

Одамларни юк машиналарида темир йўл вокзалларига олиб кетишди. У ердан шарққа одамлар билан гавжум 70 га яқин эшелон маҳкам ёпилган юк вагонлари жўнатилди.

Ҳаракат пайтида саккиз мингга яқин одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар ва қариялар.

Сургуннинг биринчи йилларида Қрим-татар халқи умумий аҳолининг 46,2 фоизини йўқотди.

Билиб олинг:
1.
Сталиннинг ҳамтовоғи—Лаврентий Берия
2. Иосиф Виссарионович Сталин

Манба: Global tahlil
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (𐱅𐰇𐰼𐰚)
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:

XV боб. Оммавий ахборот воситалари

81-модда.

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.
Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.
Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлиги учун жавобгардир.


82-модда.
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (𐱅𐰇𐰼𐰚)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Георгий лентасини фақат ғурури йўқ ўзбеклар тақиб юриши мумкин

Ихтиёр Эсонов: «... Бу лента туркийлар қони билан суғорилган... Турк биродарларимизни қонини тўккан, туркларни ўша жангларда қирғин қилган Россия Империянинг офицерлари, зобитларига мана шу медаль берилган... Бизни аждодларимизни ўлдирган, бизни аждодларимизни қатағон қилан одамлар олган бу лентани... Агар шарафимиз, ғуруримиз бўлмаса, мархамат тақишларинг мумкин!..»

Билиб қўйинг:
1) Георгий лентаси ўзи нима?
2) "Хива юриши учун" медали
3) “Қўқон хонлигини забт этганлиги учун” медали
4) "1853-1895 йиллардаги Марказий Осиёдаги юришлари учун" медали

Манба: AzonTV | historyfactsuz
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (𐱅𐰇𐰼𐰚)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Порно Эпидемияси

Бузуқ видеолавҳаларга қарам бўлиб қолган ёки ўзи ва атрофидаги яқин инсонларини, фарзандларини бу қарамликдан сақлашни истаган ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл кўриши керак бўлган видеолавҳа.

Манба
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантларни ушлаб, олиб кетишмоқда.

Улар хоҳ спорт залда бўлсин, хоҳ кафеда ўтирган бўлишсин, ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаса ҳам жиноятчидек муомалада бўлишаётгани айтилмоқда.

P.S.: агрессив-империалистик Путин Россияси куч ишлатар тизимларининг шарофати ила очиқчасига камситилаётган мигрантлар (асосан Марказий Осиёлик ўзбек ва тожиклар). «Эй ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман! Тили бир, дини бир, қони бир, БУЮК МИЛЛАТ! Бўйин эгма, қулликка кўнма. Орингни кўрсат.» ҚАЧОНГАЧА ШУ АГРЕССИВ ДАВЛАТДА ОЗГИНА МАОШ ЭВАЗИГА МАРДИКОРЛИК ҚИЛАМИЗ? ҚАЧОН КЎКСИМИЗГА ШАМОЛ ТЕГАДИ?! Илтимос, дунёқарашни ўзгартиринг! Ўткинчи орзу-ҳавасларга, яъни ўта ҳашаматли уй, қимматбаҳо машина ёки дабдабали тўйларга пул сарфлаш учун чет элларда беҳуда тер тўкманг, миллатни ор-номусини ерга қаратманг! Ишланг, фақат ривожланган давлатларда, фақат янгилик (илм) олиб келиш учун, ҳаёт тарзингизни яхшилаш учун, фарзандларингиз сифатли таълим олиши учун ишланг.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)
🇨🇳 Хитойнинг 50 йил ичидаги 6 уруши ва унинг бўлажак харитаси. Харитада Марказий Осиё ҳам Хитой таркибида деб кўрсатилган.

Австралия Миллий университети тадқиқотчиси, эксперт Жеф Вейд таҳлилий прогнозларига кўра, Хитой 50 йил ичида 6 та урушни олиб боради.

1. Тайванни бирлаштириш учун уруш (2020-2025-йиллар)
2. Жануби-Хитой денгизидаги турли хил оролларни озод қилиш учун уруш (2025-2030-йиллар)
3. Жанубий Тибетни қайтариб олиш учун уруш (2035-2040-йиллар)
4. Дяоюйдао ва Рюкю оролларини қайтариш учун уруш (2040-2045-йиллар)
5. Мўғулистонни бирлаштириш учун уруш (2045-2050-йиллар)
6. Россия томонидан эгалланган ҳудудларни яъни Марказий Осиёни қайтариб олиш учун уруш (2055-2060-йиллар)

Постскриптум (эски турк ёзуви замонавий турк тилида):
𐰲𐰃𐰤 : 𐰋𐰀 : 𐰺𐰆𐰽𐰖𐰀 : 𐰏𐰃𐰋𐰃 : 𐰽𐰡𐰃𐰺𐰍𐰣 : 𐰢𐰯𐰼𐰖𐰠𐰃𐰾𐱅 : 𐰇𐰠𐰚𐰠𐰼𐰃𐰤 : 𐰉𐰺𐰞𐰃𐰍𐰃 : 𐰤𐰓𐰤𐰃𐰘𐰠𐰀 : 𐰽𐰞𐰀 : 𐰉𐰺𐰃𐱁 : 𐰆𐰞𐰢𐰖𐰲𐰴 : 𐰉𐰍𐰃𐰢𐰽𐰃𐰔𐰞𐰃𐰍𐰃𐰣𐰃𐰔𐰀 : 𐰓𐰍𐰼 : 𐰋𐰼𐰃𐰤 :
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (𐱅𐰇𐰼𐰜‎)
#StopKremlinPropaganda
#StopRussianPropaganda
ЎЗБЕКИСТОНга Z-санъаткорлар концерти керак эмас.

Биз Россиянинг Украинадаги босқинчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган Россиялик санъаткорларни бойкот қиламиз.

Репост қилинг ва бизни қуллаб-қувватланг.
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)
#Иқтибос
«Кабинетларда менинг бирор тасвирим бўлмаслигини илтимос қиламан, у ерда менинг портретларим бўлмаслигини жуда хоҳлайман, чунки президент икона ёки сиғиниш объекти эмас. Президент - бу портрет эмас. У ерга ўз фарзандларингизнинг фотосуратларини илиб қўйинг ва ҳар бир қарорингиздан аввал уларнинг кўзларига боқинг.»
      Владимир Александрович Зеленский
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Исломхўжа” фильмидан Исломхўжа монологи:

– Мулки Турон! Тили бир, дини бир, қони бир, буюк миллатсан! Жалолиддин жонидан, буюк Темур қонидан , Бухорий иймонидан яралган Туркистонсан! Нега ҳар тарафга тўзғидинг? Биринг Хон, биринг Амир, биринг бек бўлиб, нега бегона бўлдинг?! Нега қиличлар ёвга эмас, ўз бўғзингга тиралди?

Номингни эшитса қалтирайдиганлар, бугун устингда ҳукмрон бўлди, нега?! Нега эл талашиб, жон талашиб, амал талашиб, мол талашиб тобеъликка маҳкумсан, ўз уйингда қулдексан?! Ҳозир уйғонмасанг, ҳолингни англамасанг, ёвга қарши бирлашмасанг юртнинг тақдири не бўлур?!

Эй Хоразм, Бухоро, Қўқон! Эй ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман! Тили бир, дини бир, қони бир, буюк миллат! Бўйин эгма, қулликка кўнма. Орингни кўрсат, қиличингни оғангни бўғзидан ол, ёғийга қарат!!!

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)
Қизиқ бир ҳолат. Ҳаётда икки хил ўғирлик бор экан.
Бири - оддий ўғри. У сиздан пулингиз, сумкангиз, соатингиз ё телефонингизни ўғирлайди.

Иккинчиси - сиёсий ўғри. У сиздан келажагингиз, орзу-умидингиз, ишингиз, маошингиз, таълимингиз, соғлигингиз, кучингиз ва овозингизни ўғирлайди.

Қизиқ жойи мана бундай - сизни оддий ўғри танлайди. Сиз эса сиёсий ўғрини танлайсиз-сайлайсиз.

Бундан ҳам қизиғи, оддий ўғрини миршаблар қувади. Сиёсий ўғрини эса қўрийди, ҳимоя қилади.

Манба: Mubashshir Ahmad
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (𐱅𐰇𐰼𐰜‎)
Агрессив-империалистик Путин Россиясининг Волгоград шаҳрида мигрантларни урушга чақирувчи эълон.

Бу ҳам ёд ғоялар таъсирида ўзга давлат фуқароларини ўлдиришга киради. Қонунчилик бўйича қандай жиноятни содир этган бўлади?

Чақирув эълонда Ўзбек тилида ҳам маълумот берилган экан, демак Марказий Осиё фуқароларини урушга жалб қилишади.

Агрессив-империалистик Путин Россияси мигрантларни урушга жалб қилиш орқали уларнинг ўз юртларида жиноий жавобгарга айланишини билсаларда, ўз тарғиботларини янада кенг кўламда олиб боришдан тўхтамаяпти.

Агрессив-империалистик Путин Россияси пропагандачилари турли тилларда эълон ва флаерлар тарқатиб, мўмай пул эвазига мигрантларни агрессив-империалистик Путин Россияси қуролли кучлари билан шартнома имзолашга даъват этмоқдалар.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)
ОЧЛИКДА ЎЛДИРИЛГАН МИЛЛИОНЛАР, КОНЦЛАГЕРЛАР ВА СТАЛИННИНГ ДАЛА ҲОВЛИЛАРИ. КОММУНИЗМ ҲАҚИДА 10 ФАКТ

Коммунизмфантазияси бой ва лекин умри қисқа жирканч мафкура. Коммунизм жуда ғалати ғоялар устига қурилган.

1-факт: Коммунизм миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган

2-факт: Коммунистлар туфайли улар ҳукмрон бўлган мамлакатлар жуда қашшоқ бўлиб қолган

3-факт: Коммунистик тузум етакчилари фавқулодда ҳашаматли яшаган ва ўта бой бўлган

4-факт: Коммунистлар ҳеч қаерда ва ҳеч қачон коммунизм олдига қўйган вазифаларни бажара олмаган

5-факт: Коммунизм оила қадриятларига рахна солган

6-факт: Коммунистлар бир-бири билан ҳам кўп уруш қилган

7-факт: Коммунистик режимларнинг умри жуда қисқа

8-факт: Коммунистик интернационал алдамчи ва аслида фашистик ғоя

9-факт: Коммунизм XX асрда бир неча бора оммавий очарчиликка сабаб бўлган

10-факт: Коммунизм бутун дунё бўйлаб даҳшатли концлагерлар тизимини яратган

Манба: daryo.uz ва medium.com
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Forwarded from Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎) (Türk Birliğine inanıyorum!)