"Нефтчи" ва "Навбахор" ўртасидаги навбатдаги дербига бўлган қизиқишни ҳисобга олиб, Gimeni, Nitebiok LM ва бошқа бир неча AI лар орқали ўйинни бориши ҳақида қуйидаги сценарийни олдик.
⚽ 1–20-дақиқалар: «Навбаҳор» эҳтиёткор бошлайди, «Нефтчи» эса ўз майдонида босим билан ўйнашга ҳаракат қилади.
⚽ 20–45-дақиқалар: «Нефтчи» қанотлар орқали хавфли ҳужумлар ташкил қилади ва биринчи голни уриши эҳтимоли юқори.
⚽ Иккинчи бўлим бошида: «Навбаҳор» ҳисобни тенглаштириш учун олдинга чиқади ва ўйин очилиб кетади.
⚽ 70–85-дақиқалар: Қарши ҳужумлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Агар «Нефтчи» имкониятдан фойдаланса, иккинчи голни уриши эҳтимоли юқори. Меҳмонлар дарвозабони ўта кучли босим билан ўйнаши ҳисобига, қўп хатоларга йўл қўяди, бу учинчи голни уриш эҳтимолини оширади.
⚽ Охирги дақиқалар: «Навбаҳор» босимни кучайтиради, аммо «Нефтчи» ҳисобни сақлаб қола олади
Энг эҳтимолий ҳисоб:
2:0, ёки 3-0 – «Нефтчи» фойдасига.
⚽️Фарғонадаги муҳит ва мухлислар қўллаб- қувватлаши «Нефтчи»га қўшимча устунлик беради, аммо дерби руҳидаги ўйинларда битта хато ҳам натижани бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
😎AI фан клубнинг устун жиҳатлари ҳақида ҳам фикр билдирган. Тез фурсатда уни ҳам мухлисларга тақдим қиламиз.
https://t.me/NeftchiFans

👏2
Ўйингоҳ муаммоси туфайли пойтахт дербиси " Пахтакор"га кўчирилди. Расман мезбон "Бунёдкор" ҳисоблансада марказий сектор рақиблар фанклубига берилган. Бу қайси мантиққа тўғри келади, тушинмай қолдик. ПФЛ га ва унинг регламентига ким туфлаб қўйган. Ёки буни ҳам " Бунёдкор" ўзи ҳоҳладими. Саволлар жуда кўп, жавоб эса доимгидек йўқ.
https://t.me/NeftchiFans
https://t.me/NeftchiFans
⚽️ Водий дербиси олдидан: Сунъий интеллект «Нефтчи» мухлисларига қандай баҳо берди?
Эртага бўлиб ўтадиган интизорлик билан кутилаётган Водий дербиси олдидан дунёнинг энг мукаммал сунъий интеллект (AI) тизимлари Суперлига жамоаларидаги мухлислик маданияти, уларнинг устунлик ва заиф томонларини ҳисоблаб чиқди. Сунъий ботлар нафақат фан-клуб фаолиятига, балки стадиондаги умумий мухлислик муҳитига ҳам баҳо берган.
Бошқа жамоаларни бир четга суриб, ўзимизнинг «Нефтчи» ишқибозларига берилган таъриф ва қизиқарли рақамларни эътиборингизга ҳавола қиламиз 👇
🔊 Стадиондаги босим ва жўрлик
Сунъий идрок хулосаларига кўра, «Истиқлол» аренасида бир тарафдан «Нефтчи», иккинчи тарафдан эса «Фарғона!» дея янграйдиган жўр овозли ҳайқириқлар рақибга бошқа оддий чиқириқлардан кўра 50-60% кўпроқ руҳий босим ўтказар экан. Мухлисларнинг бир тану бир жон бўлиб, бараварига «Нефтчи!» деб ҳайқиришлари эса жамоага 40-45% лик устунлик тақдим этади.
🤫 Увиллоқ ва ҳуштакларнинг кучи
Ўтган мавсум статистикасига таянилса, рақиб футболчиларига тўп тушганда ёки улар ҳужумга ўтган вақтда трибуналардан янграйдиган норозилик ҳуштаклари ва увиллашлар рақибда 75-80% гача босим ва ҳаяжон ҳосил қила олган. Афсуски ботлар жорий йилда бундай усул ҳам чолғуларга бериб қўйилганлигини такидлади.
🎺 Сурнай ва қўш ноғоралар керакми?
Қизиғи шундаки, биз одатланган «сурнай овозлари» орқали яратиладиган босим фоизи 10% га ҳам етмаган.
Ботларнинг фикрича, барча жамоа мухлислари томонидан қўш ноғора ва сурнай чалиниши — энг самарасиз усуллардан биридир. Сабаби, ўйин жараёнида майдондаги футболчилар бу чолғу овозлари қайси жамоа мухлисларига тегишли эканлигини фарқлай олишмайди. Майдонда 50 минг мухлис сурнай чаладими ёки 20 тами — овоз босими ва таъсири бир хил қабул қилинади.
🎭 Мухлисликда «жонли ижро» — энг олий ютуқ!
Бутун дунёни сунъийлик эгаллаб бораётган ҳозирги даврда, мухлисликда ортиқча чолғуларсиз, фақатгина овоз орқали «жонли ижро»ни сақлаб қолиш — энг катта ютуқ деб топилди.
Айтганча, сунъий интеллект ғалабани нишонлаш борасида бизникиларнинг машҳур «Фарғонача ютамиз!» анъанасини Суперлига жамоалари ичида энг бетакрор ва устун жиҳат сифатида эътироф этди! ⭐
Хулоса ўрнида:
Юқоридаги фикрлар стадионга келадиган ҳар бир мухлисга тегишли. Бироқ трибунадаги муҳитни айнан фан-клуб бошқаришини ҳисобга олсак, фаолларимиз бу таҳлилларга бефарқ бўлишмайди, деган умиддамиз.
Ишонамизки, эртага «Истиқлол арена»да ҳақиқий футбол байрами бўлади ва «Нефтчи»нинг ғалабаси ўзига хос руҳда нишонланади! 🔥

❤3
Водий дербиси сўнгида камида 2-3 дақиқани ва "Нефтчи" нинг 2 очкосини ўғирлаган Танташев энди бемалол Артел (!!!!!!!!!!) конденсонерида салқинлаб, хакамлар қумитасининг оқловчи хулосаларини кутса бўлаверади.
Бир пайтлар бизда Бунёдкор стадиони бор эди, кейин Эрматовимиз пайдо бўлди. Илгиз Танташев машҳур латифани давом эттиради, аҳир уни ким ҳам қора дея оларди.
https://t.me/NeftchiFans
Бир пайтлар бизда Бунёдкор стадиони бор эди, кейин Эрматовимиз пайдо бўлди. Илгиз Танташев машҳур латифани давом эттиради, аҳир уни ким ҳам қора дея оларди.
https://t.me/NeftchiFans
👍4
"Нефтчи" га ва И. Исмоиловга катта раҳмат. Қарийб бир ярим тайм бошқа жамоага мухлислик қилиб, меҳмонлар ҳужум қилганда бақиравериб асабни бузган Ориф Толипов ва Турдалиевларни оҳирги ўн дақиқада "Нефтчи" га мухлислик қилишга мажбур қилишди."Нефтчи" барибир "Нефтчи" да. Ўғирланган дақиқаларда хакамлари шарҳловчиларига қўшиб ютиб қўярди. Майли шуниси ҳам яхши, олға "Нефтчи"
Бугун “Бунёдкор” ни қутқариб қолиш ҳақида деярли барча журналистлар бонг уришмоқда, нималарнидир ўйлаб топишмоқда. Бу яхши, Ўзбекистонда футболни яхши кўрамиз.
Бизни бошқа бир нарса ўйлантирмоқда, яқин ўтмишда “Нефтчи” жамоамиз маҳаллий раҳбарларнинг бефарқлиги, ғарази туфайли оғир аҳволга тушиб қолган эди. Жамоа базаси сотувга қўйилди, “Истиқлол арена” дан бадарға қилинди. Ҳаттоки тарқаб кетиш хавфи пайдо бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу пайтларда "Нефтчи” ни қутқариб қолайлик, муаммони катта давраларга олиб чиқайлик, деб бош урмаган жойимиз, мурожаат қилмаган журналистимиз қолмаган. Афсуски ўша пайтларда ҳеч ким бизни дардимизни тингламаган, Ўзбекистоннинг беш карра чемпионини йўқлик сари кетаётганини бефарққина кузатиб туришган эди.
Шукурки ҳаммаси ортда қолди, вилоят раҳбарларининг ҳаракатлари билан жамоамиз ўз ўрнига, ўз нуфузига қайта олди.
Ана энди ўша футбол учун жон куйдираётган журналисту мутахасисларга саволимиз бор. “Нефтчи” мизнинг “Бунёдкор”чалик ўрни бўлмаганмиди. Қалдирғочлар яқинагина" учиб келишган" бўлса, “Нефтчи” ни ўзига хос тарихи бор эди, ўз вақтида юлдузлар фабрикаси бўлган эди.
Майли “Бунёдкор” ҳам сақланиб қолсин, биз ҳам шуни тарафдоримиз. Лекин кўп минг, ҳаттоки миллионлаб мухлиси бор жамоани инқирозини шунчаки кузатиб турганлар, саноқли мухлиси бор жамоага бунчалар эътибор беришлари шунчаки ғалати туюлар экан.

👍9❤1
Водий дербисида "Пахтакор ғалаба қозонган бўлса, бугун Андижондаги ўйин "Нефтчи" фойдасига ҳал бўлди. Демак, амалдаги чемпион биринчи даврани пешқадам сифатида якунлайди.
https://t.me/NeftchiFans
https://t.me/NeftchiFans
👍4❤1
Исломбек Исмоилов шогирдлари икки кунга бўлсада тахтни топширмайдиган бўлди.
Пойтахт гранди қоқилишда давом этади. Олға "Нефтчи", олға Фарғона.
https://t.me/NeftchiFans
Пойтахт гранди қоқилишда давом этади. Олға "Нефтчи", олға Фарғона.
https://t.me/NeftchiFans
👍8👏3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти хокими Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоров "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклади.
https://t.me/NeftchiFans
https://t.me/NeftchiFans
👏6👍2❤1
⚽️🇺🇿Superliga. Navbatdagi tur qarama-qarshiliklari
Oldinda bizni vodiy derbisi kutib turibdi.
Olg‘a Neftchi
Olg‘a Farg‘ona
https://t.me/NeftchiFans
Oldinda bizni vodiy derbisi kutib turibdi.
Olg‘a Neftchi
Olg‘a Farg‘ona
https://t.me/NeftchiFans
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Номи сир сақлашни лозим топган футболчимиз бугун бир оилани қувончига шерик бўлди. Қилган эҳсонидан аллоҳ рози бўлсин.
https://t.me/NeftchiFans
https://t.me/NeftchiFans
👏8
Супер лиганинг сўнги турларида миллий термамиз асосий дарвозабонлари ҳолатини кўриб, нимага гуруҳда қолиб кетганимизни тушингандекман. Учинчи дарвозабонни статистикаси терма мураббийларига қизиқ эмас шекилли.
https://t.me/NeftchiFans
https://t.me/NeftchiFans
Бугун Фарғона футбол билан яшаяпти, футболдан завқланяпти.
Сўнги водий дербисидан қайтишда бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Ҳали Андижон вилоятидан чиқмай туриб, аҳоли нафақат жамоани, балки "Нефтчи" мухлисларини ҳам байроқлар билан кутиб олишди. Вилоят чегарасидан ўтгач эса ҳақиқий байрамона кутиб олишни гувоҳи бўлдик. Ёшу қари, аёлу эркак кўчаларни тўлдириб, амалдаги чемпионларни муҳим ғалаба билан табриклагани чиқишди.
Фарғонада футболни севишади, бутун бир вилоятни катта футболдан айирмоқчи бўлганлар кўриб қўйишсин.

👍3👏1
Нефтчининг уй ўйинлари:
Ал-Аҳли
Ал-Ҳилол
Ал-Иттиҳод
Аир-Форс
Нефтчининг сафар ўйинлари:
Истиқлол
Ал-Насср
Ал-Қодисия
Трактор
https://t.me/NeftchiFans
Ал-Аҳли
Ал-Ҳилол
Ал-Иттиҳод
Аир-Форс
Нефтчининг сафар ўйинлари:
Истиқлол
Ал-Насср
Ал-Қодисия
Трактор
https://t.me/NeftchiFans