ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра
❓1259-CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган шахслар ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Балки ҳаж учун меҳмонхона ёки Масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар.
Агар Маккада турган зиёратчи Оиша онамизнинг масжидларига бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره
“Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл (ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”.
“Ғунятун носик” китобида ёзилишича:
لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط
“Ҳилл (мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат
❓1260-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:
مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان
“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”
Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)
📸➡️ фотолавҳалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#жума_маърузасидан
Ота-онанинг юзига меҳр билан боқиш ибодат каби ёзилади
ЎМИ Хоразм вилоят вакили
Хайрулла домла Абдуллаев
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz