Назар ота масжиди
1.12K subscribers
2.37K photos
2.89K videos
26 files
3.31K links
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Xorazm viloyati Bog‘ot tumani Nazar ota jome masjidi
Download Telegram
Хоразм вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди


Айни пайтларда “Ҳаж – 2024” мавсумида Хоразм вилоятидан илк зиёратчилар Хоразмдан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🕋 Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Изоҳ: "Ҳаж-2024" мавсумидан Хоразм вилоятидан 651 нафар ҳамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КОМА ҲОЛАТИДАГИ ИНСОНДАН МАХСУС ЖИҲОЗНИ УЗИШНИНГ ҲУКМИ
#кома

1265-CАВОЛ: Комага тушиб қолган инсондан сунъий ҳаёт бериб турадиган мосламани қачон узишга шаръан рухсат этилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жавоб бироз тафсилотга эга. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1407 йил, 8-13 сафар/милодий 1986 йил, 11-16 октябр кунлари бўлиб ўтган учинчи мажлисида инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, бу масала бўйича мутахассисларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиққан ва муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилинган:
يعتبر شرعًا أن الشخص قد مات وتترتب جميع الأحكام المقررة شرعًا للوفاة عند ذلك إذا تبينت فيه إحدى العلامتين التاليتين:
- إذا توقف قلبه وتنفسه توقفا تامًا وحكم الأطباء بأن هذا التوقف لا رجعة فيه.
- إذا تعطلت جميع وظائف دماغه تعطلًا نهائيًا، وحكم الأطباء الاختصاصيون الخبراء بأن هذا التعطل لا رجعة فيه. وأخذ دماغه في التحلل، وفي هذه الحالة يسوغ رفع أجهزة الإنعاش المركبة على الشخص وإن كان بعض الأعضاء كالقلب مثلا لا يزال يعمل آليًا بفعل الأجهزة المركبة " والله أعلم.
Яъни: “Қуйидаги икки аломатдан бири аниқ бўлса, шаръий жиҳатдан бемор ўлган деб эътиборга олинади ва унга вафотга оид ҳукмлар жорий бўлади:
1. Беморнинг юраги ва нафаси батамом тўхтаса ва шифокорлар юрак уриш ва нафас олиши қайта ишга тушмайди деб қатъий таъкидлашса.
2. Бемор миясининг барча вазифаларининг фаолияти бутунлай тўхтаса ва мутахассис шифокорлар унинг мия фаолияти қайта ишга тушмаслигини қатъий таъкидлашса ва миянинг емирилиши бошланган бўлса. Мана шу ҳолатда беморга уланган ҳаётни тутиб турувчи жиҳозни олишга рухсат берилади. Бунда гарчи юрак каби айрим аъзолар жиҳоз ёрдамида ишлаб турган бўлса ҳам ҳукм шундай”.
Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мия фаолияти тўлиқ тўхтагани билан, агар жиҳозни олгандан кейин юрак ва нафас олиш табиий равишда амалга ошаётган бўлса, мазкур одам ўлганга ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ruxsatsiz tasvirga olmang!

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

manba: https://t.me/shmirziyoyev/22275

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#haj2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Forwarded from Умрбек Мадаминов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жигарлар орасида ҳеч бир инсон раҳна солмасин
Меҳр Оқибат кўтарилмасин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ихлос Аллоҳнинг сири

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Бу йўл сеники. Кимлардир сен билан юриши мумкин, лекин ҳеч ким ўрнингга юра олмайди.

Мавлоно Румий

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
#зикр_ва_дуолар

ОЛТИ ЗАРУРИЙ ДИНИЙ КАЛИМАЛАР

7 – ИЙМАНУН МУЖМАЛ (УМУМИЙ ИЙМОН).

(Албатта ёдланг!)

Устоз Абдулбосит қори

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ
#қабр

1266-CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:
وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ
“Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#маййит #тилла_тиш

1267-CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“ Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Умрбек Мадаминов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🌹🌙

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃


🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸
 https://t.me/odinaeshonbobo
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh
📿Субҳаналлоҳ – айтишга осон, тарозида оғир келувчи калима.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM