Naqshband.uz
14K subscribers
25.5K photos
9.61K videos
18 files
33.9K links
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz


Админ: @Buxorovakillik
Download Telegram
🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар
#Маъруза

Мавзу: Ислом дини экстремизмга қарши

Равшан домла Камолов
Бухоро шаҳар "Хўжа Абдуллоҳ Сафедмўй" жомеъ масжид имом-хатиби


https://t.me/NaqshbandUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥛 Замзамга оид мўжизалар

🕋  Барчамизга маълумки, замзам деганда Масжидул ҳаромдаги машҳур қудуқдан олинадиган сув тушунилади.

💧 Каъба ва замзам қудуғи орасидаги масофа 21 метрни ташкил этади. Азизлар, Замзам суви қачон пайдо бўлган? Замзамга сув қўшилса, сувнинг барчаси замзамга айланадими?

Замзам ичишда қандай одоблар бор?
#Allohning_mojizalari

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
​​Фарзандларимиз биз учун кўзгудир
 
Иккита альпинист тоққа чиқаётган эди. Бир пайт олдиларидан баҳайбат айиқ чиқиб қолди. Улардан бири дарров ерга ўтириб, тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини ечиб, югуриш учун мўлжалланган оёқ кийимини халтасидан олиб, шоша-пиша уни кия бошлади.

Шериги бунга ҳайрон бўлиб, «Нима қиляпсан? Айиқдан қочиб қутуламан деб ўйлаяпсанми?» деди. Шунда у: «Югуриб айиқдан ўзиб кетмасам ҳам, сендан ўзиб кетсам бўлди», деб жавоб берган экан.

Айрим ҳолатларда биринчи альпинистдек фикр юритишимизга монеълик йўқ. Лекин оилада бундай фикр юритиш мақбул эмас. Биринчи альпинистнинг топган ечими тезгина қочиб, ўзини хатардан узоқлаштириш эди.

Унинг мақсади шеригидан ўзиб кетиб, оғир аҳволда ташлаб бўлса ҳам, хатардан қутилиб қолиш эди. Аммо ўша шерик бизнинг бир бўлагимиз бўлса-чи? Оиламизнинг аъзоси бўлса-чи? Бундай ҳолатда уни хатарда қолдириб, ўзимиз қутулиб қолишимиз тўғри бўлмайди. Бу худди жарроҳлар: «Операция муваффақиятли ўтди, лекин беморни сақлаб қола олмадик», деган гапга ўхшайди.

Айтмоқчимизки, баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.

Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади.

https://t.me/NaqshbandUZ
#Янги_кун
#Намоз_вақтлари
26 апрель –  2 май

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба
27 апрель, 2024
18 Шаввол, 1445

БОМДОД:               05:00
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                       17:50
ШОМ:                      19:45
ХУФТОН:                21:25
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Ҳар асрнинг Осиёси, Марями ва Оишаси бўлади. Улар уйларининг деворларини рассомлар чизган портретлар билан эмас, авроду азкор билан безайдилар. Қалбларини психологлар орқали эмас, намоз орқали хотиржам қиладилар. Уларнинг фарзандларини оммавий маданият эмас, ваҳий (дин) тарбия қилади.

Авроду азкор — кундалик вирдлар яъни вазифалар ва зикр-дуолар.

© Устоз, доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ, «Ислом хонадонида фарзанд тарбияси», 130-саҳифа
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР

Дадамни яхши кўр! Худди мен сени яхши кўргандек...

(бўлган воқеа)

Куни бўйи ишхонада югур-югурлар кўпайди. Камига анча вақт сарфлаб қилган ишим бошлиғимизга ёқмади... Бир уюм камситишлар ила нўноқликда айблади.


Уйга қайтяпман. Қаттиқ асабийлик оқибатими ёки хаёлим қочдими йўлдаги "таниш чуқурчани" кўрмай қолиб машинанинг ғилдирагини расво қилдим.

Уйга келсам овқат қилинмаган устига устак аёлим ҳам бетоб. Унга овозим борича бақирдим ва жаҳл билан ётоққа кириб ётиб олдим. Хаёлимда фақат раҳбарнинг асабий кўриниши ва айтган гаплари...

Шу пайт, уч ёшли ўғлим келиб "дадажон машинангизни мингим келяпти", деганча, устимга ўзини отди (одатда шундай қилиши менга жуда ҳам ёқарди). Уни устимдан улоқтириб "йўқол кўзимдан" деб ўшқирганча хонадан чиқариб юбордим. У йиғлаб-йиғлаб онасини ёнига кетди.

Орадан қанча вақт ўтди билмайман, кўзим илинган экан. Соат тунги 01:00. Ўғлим жажжи қўллари билан юзимдан силаб, бироз қўрқув билан уйғотди: "Дадажон хуфтонни ўқимай ухлаб қолибсиз". Қарасам қўлида жойнамоз. Бироз бир-биримизга тикилдик. Ўғлимнинг кўзида маъюслик ва меҳр қалқиб турибди. Бориб таҳорат олдим, ўғлим эса жойнамоз кўтарганча ортимдан эргашиб юрди. Унинг қўлидаги жойнамозни олиб, намоз ўқишни бошладим.

Бир маҳал ўғлим оёқларим орасига кириб: "Аллоҳим дадамни хафа қилганларни яхши одамга айлантир, дадамни яхши кўр, худди мен сени яхши кўргандек", дея, овоз чиқариб дуо қилди...

Мен эса йиғидан ўзимни тўхта олмадим, ҳатто, соқолим ва кўйлагим ҳўл бўлиб кетди…

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌳ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛУР

🌱 «Саййид Амиркулол» жомеъ масжиди ер майдонида «Яшил макон» дастури асосида 12 дона манзарали чинни-гужум кўчатлари экилди.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати