Naqshband.uz
14.5K subscribers
25K photos
9.49K videos
18 files
33.6K links
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz


Админ: @Buxorovakillik
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Араб тилида ёмонликда учига чиққан ва қувватли жин-шайтон нима дейилади?

«Ислом тарихи» 1-китоб
Anonymous Quiz
58%
Иблис
12%
Ифрит
24%
Малъун
6%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол

Залолатда юрган ота-онага итоат қилиш шартми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Янги_кун
#Намоз_вақтлари
26 апрель –  2 май

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума
26 апрель, 2024
17 Шаввол, 1445

БОМДОД:               05:00
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                       17:50
ШОМ:                      19:45
ХУФТОН:                21:25
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌼 Жума учун ғусл қилиш.

🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌼 Чиройли кийимлар кийиш.

🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

Эрта ухлаш ва барвақт уйғониш – инсонни бой, соғлом ва доно қилади!

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

(Ибн Ҳиббон ривояти).

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоблар_хазинаси
#Видеолар

Уқубат торттирувчи гуноҳ

(Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” асари асосида туркум суҳбатлар)

28-суҳбат


1-суҳбат | 2-суҳбат | 3-суҳбат | 4-суҳбат
5-суҳбат | 6-суҳбат | 7-суҳбат | 8-суҳбат
9-суҳбат | 10-суҳбат |11-суҳбат |12-суҳбат|13-суҳбат |14-суҳбат |15-суҳбат|16-суҳбат|17-суҳбат|18-суҳбат|19-суҳбат|20-суҳбат|21-суҳбат|22-суҳбат|23-суҳбат|24-суҳбат|25-суҳбат|26-суҳбат|27-суҳбат

©Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
ИШОНЧ

"Ва Мусонинг онасига: "Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла. Қўрқма, хафа бўлма. Бас, Биз уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз!", деб ваҳий қилдик!".
Қасас сураси 7-оят

Бу оятда балоғатнинг энг юқори чўққиси мужассам. Бунда иккита буйруқ, иккита қайтариқ ва иккита хушхабар ворид бўлган.
Иккита буйруқ "эмизавер" ва "дарёга ташла", иккита қайтариқ эса "қўрқма" ва "хафа бўлма", иккита хушхабар эса "сенга қайтарамиз" ва "пайғамбарлардан қиламиз" жумлаларидир!

Ё Роббий....!
Аллоҳимизнинг Мусонинг онасининг қалбига ташлаган ишончига боқинг. У ўз гўдагини , жигарпорасини, қалбининг бир бўлагини ҳеч иккиланмасдан дарёга ташламоқда. Аллоҳ таоло унга боласини қайтаришига бошидан то оёғига қадар ишонч ва иймонга тўла!

Аллоҳим! Бизга ҳам шунақа ишонч бер!

Абдулқодир Полвонов


👉 https://t.me/NaqshbandUZ
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚАЛБ НУРИДИР

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Илм олиш тинглашдан бошланади, сўнгра уни тушунилади ва ёд олинади кейин унга амал қилинади”, дедилар.

Банда Каломуллоҳни холис ният билан тингласа, унинг қалбига Аллоҳ таоло нур солади ва тўғри йўлга ҳидоят қилади.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “…Бас, (эй Муҳаммад!) Менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига (фойдалисига) эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир” (Зумар, 17-18)

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
🗓Бугун, 26 апрель куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов Бухоро туманидаги "Имом Бухорий" жомеъ масжидининг янги биносида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншаоллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Қиёмат куни қорилар даҳшатли қўрқинчлардан омонда бўлади

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч тоифа инсон борки, уларни катта қўрқинч қўрқита олмайди, уларга ҳисоб-китоб ҳам бўлмайди, бошқаларнинг ҳисоб-китоби тугагунча улар мушк-анбарли ерда бўладилар: Аллоҳ розилиги учун Қуръон ўқиган ва бир қавмга имом бўлиб, қавм ундан рози бўлган киши; Аллоҳ розилиги учун намозга чақирган муаззин; Роббига ҳам, хожасига ҳам гўзал муомала қилган қул» (Имом Табароний ривояти).

https://t.me/NaqshbandUZ
#Мақола_долзарб_мавзу

Мазҳабга эргашиш салафлар йӯлига эргашиш демакдир


Салафи солиҳлар йўлидан юриш, уларнинг таълимотига амал қилиш энг шарафли маслакдир. Зеро, улар биздан кўра Аллоҳнинг каломи ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларини яхшироқ билганлар.

Афсуски, сўнги йилларда салафлар йўлидан юриш даъвоси билан уммат орасига тафриқа соладиган тоифалар чиқиб қолди. Улар ўзларини “салафий” деб атаб, авом халқни мазҳабга эргашишдан қайтармоқда.

Келинг, улар кўтараётган баъзи даъволарни илмий ва мантиқий таҳлил қилиб кўрамиз. Зеро, ҳар бир даъвони илмий ўрганиб, кейин уни қабул қилиш динимизнинг таълимоти ҳисобланади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Асрорхон домла Маҳмудов,
Мир Араб олий мадрасаси
ӯқитувчиси

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
“Вақф”ни “садақаи жория”нинг бир кўриниши дейиш мумкинми?
Anonymous Quiz
43%
Ха, шундай дейиш мумкин
44%
Йўқ, мумкин эмас, чунки бу иккиси турли нарсалар
13%
Энди билиб оламан
​​#зикр_ва_дуо

Алғов туш шайтондандир

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Солиҳ туш (бошқа ривоятда: «яхши туш») Аллоҳ томонидандир. Алғов туш эса, шайтондандир. Ким ёқтирмаган нарсасини кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан паноҳ тиласин. Ана шундоқ қилса, унга зарар бермайди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим, деб айтиб шайтондан паноҳ тиланади.
 
 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ташриф

Хабар берганимиздек Жобир домла Элов “Имом Бухорий” масжидига жума намози асносида ташриф буюриб, жомега йиғилган масжид аҳлига маърифий суҳбат қилиб бердилар.

🔸Мавъизада, “Дуоси ижобат зот – Саъид ибн Зайд” ҳақида, у кишининг кўпчилик мусулмонлар, яъни, катта жамоа билан бирга бўлгани, бу улуғ саҳобийнинг ҳаёти, ихтилофларга тушмаслик, бирдамлик, фирқаларга бўлинмаслик жаннатга йўл экани ҳақидаги ёрқин намуналари ҳақида маълумотлар келтирилди.

🔹Шунингдек, динимиз ривожи учун жон фидо қилган йўлчи юлдузлар-саҳобаларга эргашиб динимиз ҳукмларини тўғри тушуниб, шариатда мустақим бўлишлари ҳақида тавсиялар бериб ўтилди.

🤲Маъруза сўнгида, Юрт тинчлиги, эл равнақи, халқ фаровонлиги, дин қуввати ва ислом уммати ҳақига дуолар қилинди.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати