NamMQI_Prorektori (tadbirlar kanali)
1.97K subscribers
88.8K photos
1.64K videos
81 files
5.63K links
Download Telegram
Qurilish materiallari va buyumlari kafedrasi 76s-QMBKICh-20 guruh amaliyot rahbari S.Xakimov sirtqi ta'lim talabalarini amaliyot o'tash jarayonlarini nazorat qilish maqsadida "Arxidizaynloyiha", "Bunyodkor-3" tashkilotlariga bordi. Amaliyot jarayonidan fotolavhalar.
#Қурилиш
2024 йил 13 май куни Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлари бўйича биринчи проректори О.Жакбаров, ректор маслаҳатчиси А.Шокиров, факультет декани М.Мансуров билан биргаликда 3-курс талабалари билан “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда О.Жакбаров кириш сўзи билан, Ватанни севиш, ота-она ва устозларга ҳурматда бўлиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, диний экстремизм ва ақидапарастлик таъсирига тушиб қолмаслик бўйича фикрлар бериб ўтдилар,
А.Шокиров томонидан талабаларга жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг энг муҳим жиҳатлари бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, сўнгги пайтда талабалар орасида тез-тез содир этилаётган “Ўзгалар мулкини ўғирлаш”, “Номусга тегиш”, “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”, “Безорилик” ва бошқа бир қатор жиноятлар ва қонунбузарликлар тўғрисида тадбир талабаларга аниқ фактлар асосида тўлиқ маълумотлар берилди.
Декан муовини:Ш.Юсупов
#Қурилиш
     2024-йил 13-май куни Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факультети навбатдаги илмий кенгашининг 8-сонли йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни факултет декани проф. М.Мансуров олиб борди.
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР      
1.  Ижро интизоми
2.  Контракт тўловларини якунлаш
3.  Битирувчиларни ЯДА га тайёрлаш ва рейтинг дафтарчалари ва қайдномаларни деканатга топшириш.
4.  Малакавий амалиётларни сифатли ташкил этиш ва талабалар билимини баҳолашда шаффофликни таъминлаш.
5.  2-3-курс кундузги ва 3-4-курс сиртқи таълим талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичларини яхшилаш ва оралиқ назоратларни Hemis платформасига киритилиши.
6.  2024-2025-ўқув йили учун профориентация олиб борилиши.
7.  2024-йил 23-майда ўтказилиши режалаштирилган Республика миқёсидаги конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказилиш ҳолати бўйича йиғилишни сунгида ўз тавллуд кунини нишонлаган ва ютуқларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар факултет декани томонидан тақдирландилар.
Факултет тьюторлари:   З.Исомиддинов У.Хайдаров
#NamMQI
#Qurilish
        "Kitob sovg‘a qilaman"
Namangan muhandislik- qurilish institutining 7-binosi kutubxonasiga “Bino va inshootlar qurilishi” kafedrasi o‘qituvchisi O.Cho‘lponov tomonidan “Kitob sovg‘a qilaman” aksiyasida faol ishtirok etib, o‘z kutubxonasidan mutaxasislik fanlariga oid kitoblarni sovg‘a qildi.
Fakultet tyutori:Z.Isomiddinov