Илҳом Мўминжоновни кетиши ҳақида гап сўзлар урчиди.
Бугун жамоа Олимпикка қарши майдонга чиқади. Бу сўнгги имконият эмиш (миш-миш).
Агар гаплар рост бўлса ва бугун Мўминжонов учун акси бўлса бу мураббийга яна битта имконият бериш керак. Яъни водий дербисигача тегиш керак эмас. Акс ҳолда бу ўйин жозибасини йўқотади. Мухлислар айнан Нефтчидан кўра Мўминжоновни кутишяпти. Менимча Мўминжоновни ҳам айтар гапи йўқ эмас. Хуллас, қисқаси битта шу мураббий, ўйин янада темпли бўлишини таъминлаши мумкин.
👏 Мўминжонов билан дерби
🔥 Мўминжоновсиз дерби
@Nadirkhuja

Бугун Суперлигада 14та жамоа бўлса, шулардан 4та клубнинг молиявий ҳолати бошқаларга нисбатан анча паст. Табиийки таркиб ҳам шунга монанд.
1. Қўқон-1912
2. Бунёдкор
3. Локомотив
4. Динамо
Қўқонликлар бир амаллаб таркибни ушлаб қолдилар. Икки пойтахтлик эса сочилиб кетди. Динамо ўз ўрнини билиб ўйнаяпти.
Шунда ҳам Локомотив (9 очко) ва Бунёдкор (11) турнир жадвалида ёмон жойлашмаган. Улардан анча молиявий баққуват клублар анча қуйироқда.
Бундан 5 йил аввал ҳам чемпионликка давогар бўлмаган тақдирдаям Бунёдкор ва Локомотив ўз сафини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдира олган. Боиси жуда кўплаб бошқа жамоалар футболчиларга оқ қоғоздаги бўш контрактни бериб, уларнинг ҳақларига ҳиёнат қилиб келганлар.
Шунинг учун ҳам футболчиларнинг кўпчилиги ҳеч бўлмаса четга чиқиб кетиш умидида пойтахт клубларини маъқул кўрганлар.
Бугунга келиб деярли барча клуб маошларни кечиктириб бўлсада беряпти. Камига уларнинг маошлари бугун Бунёдкор ва Локомотив футболчилари учун орзу. Энди фақат пул кўрсатилган тақдирда бу жамоалар тажрибали ўйинчиларни ўз сафига қўшиши мумкин, бошқачасига мумкин эмас.
Икки жамоа мураббийи чемпионлик учун курашгиси келмайдими? Албатта келади. Лекин уларда бунга имконият йўқ. Холодильникни очиб, ичида бор нарсадан таом тайёрлаш буюрилган мураббийларда сроги ўтган махсулот ҳам бор, ҳали пишмагани анча талай. На Мақсудовда, на Коростиченкода зўр, тайёр “товар” бор.
Йўқми? Унда нима истаяпмиз улардан? Бундай бюджетга эга клубга ҳозир зўр мураббий келадими? Шу пулга-я? Ёки уларга топиб бериладими? Унда буларга бериб кўринг аввал. Гапиришдан осони йўқ Аммо ким деган саволга берилаётган номзодларни эшитсангиз ичингиз бурама бўлиб куласиз.
Бу Ривалдо, Ристич, Ҳасанов, Ҳайдаров ўйнаган Бунёдкор эмас.
Бу Кападзе, Бикмаев, Машарипов, Нестеров тўп тепган Локомотив эмас.
Шундай экан, тан олинглар. Бир икки киши фикрларни ўзгартиришга ҳаракат қилмай, тахт учун курашмай.
Динамо ва Қўқонда буни тўғри қабул қилишяпти-ку?
Уйингизга 1 ойда бир маротаба пул олиб келмангчи, кўрамиз нима бўларкин…
📱@Nadirkhuja

Бечора клуб раҳбарларига ҳам қийин. Натижа қила олмаса бу ердан ҳоким, бу ердан бош ҳомий турибди.
Улар футболни тушунса экан. Президентнинг қарори бор. У ерда ҳокимлар ва ҳомийлар бириктирилсин дейилган. Ишлашни ўргатсин дейилмаган.
Қайсидир ҳоким ўзи ҳомийлик қиладиган мактаб, университет ёки заводга бориб иш ўргатадими ёки шу каби ташкилотларни оталиққа олган компания, завод раҳбарлари химия, физикада қандай дарс беришни ўргатадими?
- Йўқ!
Футболгаям ўргатманг, бу ҳам катта соҳа. Унгаям фан сифатида қаранг. Мураббийлар хавотир билан яшайди.
Буларнинг ҳам ҳуқуқини ҳимоя қилиш керак.
Ҳамма мураббийлар келишиб клубга ишга киришдан аввал ками 2 йиллик шартномани талаб қиладиган даражага чиқиш керак. 3 ойдан кейин бўшатадими, тўлаб қўйсин қолган 1.5 йилни ҳам. Мураббийлар аввало ўзини ҳурмат қилиши керак.
Бу гапларни Мақсудов кетгани учун ёзмадим. Ҳар бир мураббийнинг бошига тушиши мумкин бўлган ҳолат.
Суперлигада битта мураббий йўқ-ки, 2024 йилга жамоани зўр қилиб тайёрлайман дейдигани. Муносабат шундайми, йил охиригача амаллаб ишласам бўлди фикрда иш кетяпти. 2та мағлубият, тамом, уни олиш керак деган гап сўзлар “нагрузкасида” ишлайди.
Ўша ҳоким ёки ҳомийнинг ўзига Президент ҳайфсан берсин, кўрамиз ҳолатини. Кўнглига нима сиғаркин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу мужикни фарзандлари билан юртимизнинг қайноқ ҳудудларида, ёзнинг чилласида, 60’ да машинасида атрофни сайр қилишга таклиф қиламан.
Бензинига жавоб!
Бензинига жавоб!
Дедовщина …
Бу нарса футболда жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳозир ўзбек футболида йўқолиб қолди, нафақат футболда, балки спортда ҳам.
Авваллари клубнинг ёши катта ўйинчилари ёшларни боплаб ишлатарди. Ошхонага, автобусга чиқишда, ювиниш хонасигаям биринчи катталар кирарди. Улардан ҳам қўрқардилар, ҳам ҳурмат қилардилар ва якунда кам бўлмасдилар. Пайти келиб ўзлари юлдуз бўлиб, кейинги авлодга «дед» бўлардилар.
Бугунги футболда мана шу нарса йўқ. Ёшлар катталарга қўрқмай гап қайтаради. Олдинги пайтлар каби башарасига бутси тушиб қолишидан чўчимайди.
Дедларни яхши томони, улар тарбияли молодойда талант кўрса бўлди, уни «поддержка» қилади. Тўғри йўлга бошлайди, кўчадаги хавф хатардан (тёлка ва ичкилик) ҳимоя қилади. 19-20 ёшингизда қўлингизга бирданига 20-30.000$ тушиб қолса қандай ҳолатга тушасиз? 100% одам Ота онамни хажга обораман, камбағалларга бераман дейди. Аммо шу пул қўлга тушганда, тепадаги орзу ҳаваснинг 70-80% ҳолатини битта гиргиттон кўради. Айнан шу пайтда «дед»ларнинг «понятка»си жуда керак.
Клуб тизимида узоқ йил ишлаган киши сифатида буни бемалол айта оламан.
Камолиддин Тожиевни «Пахтакор»га келиши, «Пахтакор»да йуқолиб қолган мана шу анъанани қайта уйғотса ажаб эмас.
Welcome to home Kama!

U-15 терма жамоасини «провал» бўлиши олдиндан маълум эди.
Германия ёки Испания эмасмизки, почта қутимизга мусобақадан таклифнома келиб қолса чемаданни йиғиштириб тайёргарликсиз кетсак.
Жепаровни танқид қилгандинг, нега Тожиевга келганда жимсан дегувчи оталарга.
Одил Жуниордан бошлайман. Термада бу клубдан мураббий бўладими йўқми, таркибда камида 3 нафар, йиғинда 6-7 нафар аниқ бўлади. 3 йилдан бери нима соврин бўлса борки, кетма-кет ютиб бўлди. Таркибда ўша қишлоқлардан чиққан камбағаллар ўйин тақдирини ҳал қилади. Бўлса 2 нафари тошкентлик.
Бу ўзиникини тиқяпти дегувчилар ҳам билади ўғлини кучи етмаслигини (Тошкент жамоаларига тегишли). Пойтахтда тўп тепадиган бирон яхши бола қолиб кетмади сафардан. Вилоятлардан эса, ҳа! Жуда кўп бола бормади.
Чунки мусобақага 1 ой қолганида терма жамоа йиғилди унгача бу терма жамоа бўлмаган ҳам. Айтилдики, 9 май кетасан, тамом. Бундай пайтда мураббий селекция қиладими ёки мусобақага тайёргарлик кўрадими? Ўзи билган футболчиларни чақирди қўйди. Октябрда саралаш ўйинларда қатнашадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2018 йилдан ҳисобласа 3 маротаба ҳорижга чиқди. Иккитасида Тожикистон, биттасида БАА. 2026 йилга келибгина саралашда қатнашадиган 2007 йиллар эса бирданига Хорватияга. Бу ҳудди “кўтида иштони йўқ, исми Шохжаҳон”, - деб айтилган латифанинг ўзгинаси.
Биз ўзи шунақамиз, аслини олганда бу режасизлик, пала партиш ишлаш. Гапирсанг душмансан, жим турсанг шармандаси чиқяпти.
2006 терма жамоаси билан биз 6 ой селекция ишларини олиб бордик якунда энг зўр таркиб йиғилавермади ва биз 2та мусобақада на тожикни на қирғизни юта олмадик. Шунга ўша пайтлар қаттиқ асабий бўлганман ва бу борада Жепаровни ҳам огоҳлантирганман. 2006 ҳали ҳам ўнгланмаган янги бош мураббий ўзига савияли ёрдамчи олай деса, уларга маош йўқ. Мажбур Чиғатойда ишлаб турган мураббийларни қарашиб туришга чақирди.
Ундан кейин Ирландия билан тожикни, Хорватия билан қирғизни фарқи йўқ деб билсангиз, футболни кузатишни тўхтатинг. Бу билан Тожиев ва унинг мураббийлар штабини оқламайман. Жуда фойдали мусобақа бўлди, бироз бўлсада ўпкаси босилади.
Мен, ҳа айнан мен 7-8 ой олдин терма жамоаларга «НЕЙТРАЛЬНЫЙ» мураббий қўйиш кераклигини айтганман. Ўшалар қаторига 2007 ҳам киради! Мураббий ё клубда ишласин ёки бутун вужуди билан терма жамоада.
ЎФАда селекция бўлими йўқ. Мураббий йиғадиган таркибга - Бу қайси каромати учун терма жамоада, бу нега йўқ деб савол бера оладиганиям йўқ.
Аҳмедовниям, мени ҳам бу ишларда алоқамиз йўқ. Биздаги ягона хато шу болалар футболига асабимиз ва маблағимизни кеткизаётганимиз.
Айни пайтда Вилоят терма жамоалари ўртасида Тошкент (2006) ва Андижонда (2005) мусобақа бўляпти. Андижонга Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Самарқанд. Тошкентга эса Хоразм кела олмади. Келганлариям қарз-қурз ёки ота - оналар ҳомийлигида.
Ўткан йили ярим жамоалар хонадонда ётди.
Нима, Сизга Европадаги турнирда медаль олиб, Осиёда чемпион бўлайликми?

Осиё Кубогини Хитойда бўлмаслиги бу жуда яхши. Мамлакат жуда катта. Шаҳарлар ўртасидаги масофа узоқ. Шанхай дунёнинг энг қиммат шаҳарларидан бири. Энди Японияга бериб қўймаса бўлди. Иккинчи томондан Японияга бу қизиқ бўлмаса ҳам керак. Мен ОАВ ва мухлисларни ўйладим 😎.
Ёз ойида ғарбда ўтказиб бўлмайди. Сўнгги 12 йилда бўлгани каби 2023 йилнинг январида ташкил қилиш ҳам имконсиз. 2022 йил сўнггида ЖЧ бор.
Демак бизда ёз ойи учун Япония, Ж. Корея, Таиланд ва Малайзия қолади. Албатта улар рози бўлса. Акс ҳолда 2023 йилнинг сўнггида Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Бу ердаги асосий муаммо Европада тўп тепадиган легионерлар, шу жумладан Шомуродов терма жамоага ёрдам бера олмаслигида бўлади (ФИФА куз фаслида 1 ой танаффус қилиб берган тақдирда ҳам ОФК учун “Рома” уни қўйиб юбормаслиги мумкин).
Қисқаси, ОФК маркетинг томонидан жиддий ўйга толган бўлса ажаб эмас.
📱 @Nadirkhuja

15 май, 2022 йил.
Бугунда соғлиғи билан мақтана олмаётган ва қатор тиббий кўрикларни бошидан ўтказаётган, рус футболи академиясида инқилоб ясаган Галицкий орзусига етди.
У 2012 йил 13 декабрь куни берган интервьюсида, бир кун келиб жамоанинг майдондаги 11 нафар футболчиси академия тарбияланувчиси бўлиши ҳақида айтиб ўтган эди.
15 май куни унинг режаси иш берди. Россия Премьер Лигасининг 4 ўрини учун кечган баҳсда ЦСКА 1:0 ҳисобда мағлуб этилди. Сўнгги 90-дақиқада майдонда ҳаракат қилган 11 нафар футболчининг бари КРАСНОДАР ФА тарбияланувчилари эди.
Галицкий бугун оғир хасталикка учраган. Аммо у Краснодар ғамини еб қўйган. Агар унга бир нима бўлса, клуб равнақи йўлида очилган фонддан келадиган маблағ клубни бугунги ҳолатда фаолият юритишини таъминлайди.

Бир деганда 35!
Умр ва вақт ўтди ва ўтяпти.
Нолимайман, нолишга ҳаққим йўқ. Танам бут, ота ва онам ёнимда. Севган ишим, энг муҳими Оллоҳ юборган сўнгги дин мен учун муқаддас.
Бундан бир неча йил аввал устозни 35 ёши билан табриклаганман. Мен учун катта ёш кўринган эдилар. Бугун ўзим кимлар учундир катта ёшдаман. Яна шунча умр кўраманми, билмадим. Аммо қадрли ва керакли инсон сифатида, ўзгадан қарзсиз, ибодатга тўла қалб билан кетишни истайман.

Мен ҳам бугуннинг тренди - вақт чўзиш ҳақида фикримни билдирай.
- Ўз пайтида (90 ва 2000 йиллар боши) арабларнинг вақт чўзишидан нолиган футболчиларимиз бугун Суперлига жамоаларининг бош мураббийлари сифатида шу ишни майдонда қўллаяптилар.
Футболнинг эркаги, бу - Футзал.

- Чет элдан меҳмон келяпти. Ҳамма костюм ва шимда, галстук ҳам эсдан чиқмасин.
Бу гапни деярли ҳар бир раҳбардан эшитасиз.
Чет элдан меҳмон келади. Йиртиқ шим, оёғида кроссовка, қўли тату, сочи осмонга қараб турмакланган.
Давлатнинг расмий тадбиридан бошқа кунларда, одамзод ўзига қулай кийимда юриши керак.
👖 @Nadirkhuja

- Эй чарчадику одам.
- Ҳа, нима бўлди?
- Ҳамма ерда таниш билиш. Шунгаям футбол ўсмайди.
- Уни, буни қўй, болаларинг яхшими? Каттанг Жамол нима қиляпти?
- Дада, футболга қайтмасам бўлмайди, бошқа иш қила олмас эканман деб хархаша қилганди. Бобур жўрамиз барака топсин, битта командага жойлаб қўйди.

А Серия, Б Сериядан эмас, 10 йил аввал футболни тугатган футболчиларни қўрқмай чақираверсангиз бўлар экан жаноб мураббийлар, ҳар ўйинни чўзганингизда дам оволиб, анча мунчасидан яхши ўйнашар экан
Сизларгаям ишлашни ўргатиб кетишармиди.
📱 @Nadirkhuja
Сизларгаям ишлашни ўргатиб кетишармиди.
📱 @Nadirkhuja
2019 йилдан бери
Илк маротаба расмий турнирда Тожикистоннинг 2006 йилда таваллуд топган футболчилари мағлубиятга учратилди.
CAFA-2022. U-16.
Ўзбекистон - Тожикистон 2:0
Агар Эрон билан ўртадаги голлар нисбатига кўра фарқни ушлаб қолсак, индинга биз чемпион бўламиз!
Қисқа фурсат ичида жамоа ичидаги муҳит ва ўйинини ўзгартира олган Жамолиддин Раҳматуллаевни табриклайман!
Октябрь ойидаги саралаш ўйинларидан олдин кўнгил бироз жойига тушди.

Анча бўлган эди мақола ёзмай қўйганимга.
"Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари"!
@championatasia да
📱 @Nadirkhuja
"Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари"!
@championatasia да
📱 @Nadirkhuja
Шу футболимизнинг 110 йиллигига Президент совғаси деб, «нодбавка»ни олиб ташлаб, ойлик иш ҳаққи молиявий ставкасини ошириб беришса, жуда кўплаб мураббийларнинг оилавий дуосига қолинарди.
Бошқармаси пул бера олмаган битта вилоят терма жамоасининг 5-6 нафар мураббийи ўзлари пул ташашиб мусобақага келибди.

Декабрларда ёзган эдим. Кутилганидек биз 3-саватчадан жой олдик.
Ютуғимиз саралаш ўйинлари Тошкентда бўлади. Биринчи саватчадан Австралия, Тожикистон, Индонезия, Уммон ва иккинчи саватчадан Вьетнам, Саудия Арабистони, Бангладеш мезбон сифатида гуруҳимиздан жой олмайди.
Лекин Япония, Ж.Корея, Эрон, Ҳиндистон, 2дан Ироқ ва сўнгги саватчага тушиб қолган БАА ва Қувайт жиддий рақиблар ҳисобланадилар.
Осиё чемпионатига чиқишни истасак, гуруҳлар маълум бўлгач шунга мос кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказмасак бўлмайди.
2006 йилда таваллуд топган терма жамоамиз ҳали Ўзбекистонда битта ҳам ўртоқлик ўйини ўтказмаган. Агар турниргача камида иккита мини турнир ёки ўртоқлик ўйини ташкил қилмасак, мухлислар босимини енгиш қийин бўлади.
Маълумот учун саралаш ўйинлари октябрь ойида бўлиб ўтади.

👆Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида…
1. Илк маротаба Осиё чемпионатининг саралаш ўйинлари 16 ёшда, қитъа мусобақаси 17 ёшда бўлади. Шу кунгача 15 ёшда саралаш, 16 ёшда финал босқичи бўларди.
ОФК УЕФА ва бошқа минтақалар тизимига ўтиш орқали, ўз аъзоларини яна 1 йил ортиқ ушлаб турадиган бўлди. Авваллари 15 ёшда саралашдан ўта олмаган терма жамоалар тарқатиб юборилар эди. Бунинг жабрини биз ҳам чекканмиз. 2002 йилларимиз Осиёга чиқа олмагач, тарқатиб юборилган.
2. Биз бу мусобақада бир маротаба чемпион бўлганмиз. Дилшод Нуралиев бошқарувида терма жамоамиз 2012 йил финалда Японияни ютиб Осиё чемпиони бўлганлар. ЖЧда эса 1/4 финалга қадар етиб борган.
3. Саралаш ўйинларига 24 май куни қуръа ташланади.
4. Тошкентдаги саралаш ўйинлари эса шу йилнинг 1-9 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
5. 2020 йил Баҳрайнда бўлиб ўтиши керак бўлган Осиё чемпионати Ковид-19 туфайли 2023 йилга қолдирилган. Мезбон ўзгармади.
6. Омадимиз келиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритсак, у ҳолда Перуга борамиз.

CAFAда шармандалик!!!
ШАРМАНДА!!!
Тожикистон Эронга 7та гол ўтказиб берди!!!
ЎФА жим турмасдан, шу баҳона КАФАни Тошкентга қайтариб олиши керак!!!
Ўзбекистон 2006! Сенлар бу турнирда ёрдиларинг, ҳаммаси тўғри! Ҳафа бўлмаларинг.
7-голни аммамнинг бузоғи ҳам қайтарарди.
Тожик мухлислари ЎЗБЕКИСТОН деб бақиряпти.
https://youtu.be/qB5hD1j7WPE

YouTube
MD5 - Tajikistan vs Iran- CAFA U16 Championship 2022
Youth Development Tournament organised by Central Asian Football Association