Nadirkhuja Yuldashev
10.2K subscribers
1.81K photos
358 videos
3 files
800 links
- Футбол ва спортга оид фактлар
- Болалар футболи
- Туризм
- www.championat.asia
Download Telegram
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

25 май, бугун мактабда байрам. Асаднинг эса боргиси йўқ. Синфдошлари тадбирдан кейин Мирзо Улуғбек боғига боришни режа қилишган. Ҳамма янги кўйлак, шим кияди. Паркка бориш учун пул ҳам керак. Асаднинг отаси, мана 7 ойдирки маош олмайди. Онаси ўқитувчи, бир ўқитувчининг ойлиги аранг учма-уч етиб турса. Уч нафар укаси ейман дейди, кечаги куни кенжа Абдулазиз, яна мастава ичамизми, — деб гўшти йўқ гуруч солинган овқатни истар-истамас кавлаганида, онасининг бир эзилганини кўрди.

Бир пайтлар гуллаб яшнаган самолёт заводида ойлик бермай қўйди. Буюртма йўқ экан. Отаси метрогача 5 чақирим пиёда юриб боради, ҳарна автобус пули тежалади. Асад ёмон кўриб кетди сўнгги қўнғироқни, ҳамма учун эмас бу байрам. Ана, Баҳодир, Жамшид, Саидга мазза. Биттасининг отаси магазинчи, биттасиники дўхтир. Саидники-ку, айтмаса ҳам бўлади. Отаси “шестисотий”да юради. Айтишича, бизнесмен экан. Симсиз гаплашадиган сотовий телефони ҳам бор. Бир куни мактабимизга беркитиб олиб келганида ўқитувчимиз кўриб қолиб, шундан кейин Саидга бошқача гапирадиган бўлди. 8-мартда узук совға қилганидан бери “5” олади. Менга зўрға “4”. Бўлмасам Саид мендан кўчиради. Эвазига битта жевачка беради, Саид ўзи яхши бола. Бу йил Францияда бўладиган жаҳон чемпионатини уйида бирга кўрамиз. Унинг рангли телевизори бор. Пультидан бошқарса бўлади. Мен ҳам катта бўлсам ойимга шунақасидан олиб бераман. Шунда укам ҳар сафар телевизор олдига бориб, қирт-қирт-қирт қилиб тириллатиб, бошқа каналга олиш учун ўрнидан туравермайди. Кеча “Пахтакор” ўйнаганида пирпираб қолди, бир урдим ёнига, ичидан суварак қўрқиб чиқиб келди. Сенга нима бор бизникида, ўзимизга овқат етмаяпти-ку?
Асад хаёл суриб қолди. — Бўлди, тамом. Бормайман, биров эслармиди мени. Онасининг овози эшитилди: — Асад болам, мактабингга кеч қоляпсан. — Ойи, оёғим негадир яна оғриб қолди. Бора олмасам керак. Одатий баҳона. Ҳозирча иш бериб келган. — Нима бўлди яна, футбол ўйнама десам ҳам гапга кирмайсан, шу футболинг ўлгур сенга ош-нон берармиди, майли укаларингнинг чойини ичириб ўтир. Кечки овқат учун картошка қайнатиб қўярсан, ёғга қовуриб бераман келиб.

Ўйларди, 12 ёшга тўлдим. Уйдагиларга ёрдам беришим керак. Буёғи ёз, жазирама келаётган эди. Маҳаллалар ўртасида чарм тўп мусобақаси бошланади. Аввалги йили Чилонзор маҳалласи ғалаба қозонган. Асад финалда 3та гол урганди. Саиднинг адаси ҳаммалигини дачасига олиб чиқиб меҳмон қилган. Амакиси эса бир талай пепси кола олиб келди. «Крутой» болаларга ўхшаб, банкали Пепси Колани ичиб юрганди. Бу йил чарм тўпда қатнашмайди. Ота — онасининг ёнига кириши керак.
Шуларни хаёл қилиб магазинга кирди. Салом бергач, — Фарҳод ака, сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим.

Отасининг ҳолатини билган Фарҳод, кўп маротаба насияга рўзғорлик берарди. Ҳа, болам нима дейсан? Бу сафар ҳам бирон нарса сўраб чиққан бўлса керак деган хаёлда жавоб берди.

⁃ Сизда бўш баклажкалар бўладими?
⁃ Ҳа, бор, болам. Нечта керак, нима қиласан?
⁃ Кўп. Бекатда совуқ чой сотмоқчиман, шунга иложи бўлса тозаларидан беринг.
⁃ Вой ўғилгинам-эй, катта йигит бўлиб қолибсан-ку! Молодец боланинг иши бўлибди бу. Биласанми, сендай ёшимда мен Иззат маҳаллада акам билан эшагимизга минардик-да, яйловларда ўт ўриб мол боқадиганларга сотардик. Кимдир пул берарди, кимдир сут, қаймоқ. Ўғил боланинг меҳнати оғир, аммо ҳалол. Отанг, Бахтиёрга ҳам анча ёрдаминг тегади. Кўча чангитиб, тўп тепишдан фойда борми? Бахтиёрнинг сендан умиди катта. Китоб тинмай ўқийди дейди, шу ростми? Асад уялиб, — Ҳа, деди. — Нима китоб ўқидинг? Охиргисими, “Уфқ” романи ўзи савол бериб, жавоб берди. Ҳайратланган Фарҳод, “Уфқ” дейсанми? Мен бу китобни институтга кираётганда керак бўлади деб ўқигандим. Қойил, шу ёшда “Уфқ”ни ўқисанг, нима журналист бўласанми? Қара, мана сенга ўнта баклажка. Эртага кел, ташлаб юбормай йиғиб қўяман.

Уйига қайтиб, катта кастрюлькада сув қайнатди. Ёнларида автобус бекати бор. Иккита хола, писта қурт сотиб ўтиради. Ҳеч ким чой сотмайди, кўрмаган. Ҳар куни мактабдан қайтишда ўша ердан ўтади. Чой сотувчиларни отаси билан Фарҳод бозорига тушганда кўрганди.
Ёғ соладиган воронкани яхшилаб ювиб, бешта баклажкага кўк, қолган бештасига қора чой дамлаб, бир пас илитиб, музхонага тиқди. Эртанги кун одатдагидек бошланди. Икки укаси боғчада. Катта укасини ёлғиз ташлаб кетиб бўлмайди. Ғолибжон, кетдик бир иш қиламиз. Музхонага анчадан бери гўшт кирмаганидан на онаси, на отаси уни очмай қўйишган. Шунинг учун кеча тўлдириб қўйилган чойларни кўришмади. Асад чойларнинг иккитасини укаси қўлига тутқазди. — Намунча муздек, ака. - Кўп гапирма, ушла. Мен қолганларини кўтараман. Бозорга борганда ишлатиладиган оқ сумкага баклажкаларни тўлдириб орқасига ташлаган Асад, бир чақирим нариёқдаги автобус бекати томон букчайиб кетди. Ўзи кутмагандан ҳам тезликда чойларини сотиб олишди. Тошкентнинг 45 даража иссиғига чидаш осонми? Айниқса шофёр акалар биттаси аэропортга бориб келса, биттаси Сергелига кетади. 200 сўмдан чойлар бир деганда учиб кетди. — Ҳой болакай, исминг нима? Боягина баклажкаларни кўтаришни истамаган Ғолибжон акасининг қўлидаги пуллар кўплигини кўриб, Асаддан аввал тилга кирди, — акамнинг исми Асаджон. Автобус ойнасидан гапираётган ҳайдовчи, индинга менга иккита шунақасидан бўлсин. Эртага мен чиқмайман, шеригимга айтиб қўяман, Сергелиданмас, сендан олади у ҳам. 8-автобус ҳайдовчиси буюртма бергач, янги “Мерседес Бенц” автобусига газзи бериб қўзғалди.

Асад хурсанд, 50 сўмга укаларига 3та чупа-чупс олди. — Мана бу сенга, буниси Иброҳимга, учинчиси Абдулазизга. — Мен ўзимникини ҳозир есам бўладими? Ғолибжоннинг қувончи ичида эди. — Майли, фақат Иброҳим билан Абдулазизникини ҳам еб қўймагин. Асад уйга қайтишда Фарҳод акасининг дўконига кирди. Бир пасда барча чойларни сотиб юборганини тўлқинланиб айтиб берди, худди оламнинг пулини ишлагандек.

Болакайнинг қувончига шерик бўлган Фарҳод, — мана кўрдинг, меҳнат билан топилган пул қанчалик кишига завқ беради. Энди бир иш қиламиз. Мана бу сенга 1 килограмм шакар, мана олча ва ўрик. Чойдан ташқари компот қилгин. Баклажка ҳам анча йиғиб қўйдим. Фарҳод ўзи қийинчилик кўриб катта бўлмаганми, Асаднинг ғайратидан хурсанд эди. Шакар ва меваларнинг пулини кейин берасан. Хўш, бугунги биринчи маошингга нима олмоқчисан? — 2000 сўм ишладим. 50 сўмни ишлатиб қўйдим, 1950 сўм қолди. Қанча гўшт берасиз, Фарҳод ака? Бунга ярим килограмм гўшт беради, лекин мен сенга энг зўр жойидан бераман. Бир бугун аянг палов қилиб берсин-а?

Асад тезроқ ойиси ва отасининг ишдан келишини кута бошлади. Кичик укаларини боғчадан олиб келган. Тонгда онаси мастава учун картошка ва пиёзларни артиб қўйишни буюриб кетганди. Ҳадемай катталар ҳам келишади. Музлатгич ичига гўштни жойлаб қўйган. Ғолибжонга қаттиқ тайинлади, сотиб қўйсанг, бошқа чупа-чупс олиб бермайман. Аллақачон эртангиликка чойларни ҳам тайёрлаб қўйди. Бу сафар укаси ҳам кўчага чиқмай ёрдам қилди.
Олтилардан бироз ўтиб, олдинма-кетин катталар кела бошлади. — Асад, ўғлим, картошкаларни артиб қўйгин дегандим-ку, яна коптогини тепдингми? Отанг чарчаб келади ҳозир, овқат тайёр эмас.

⁃ Ойи, келинг акам бир нима кўрсатмоқчилар Сизга, дея Ғолибжон онасининг қўлидан ушлаб музлатгич томон олиб келди. Асад ғолибона ҳаракат билан очиқ турган холодильник музхонасини, тада-да-дам, — деб мусиқа оҳангида очди. Музхонада турган гўштни кўрган Наргиза, амакинг келдиларми? Асадга савол билан қаради. — Йўқ, бугун ўғлингиздан Сизларга палов! Ғолибжон чидаб тура олмай, ойи биз чой сотиб келдик, кейин Фарҳод акамдан гўшт олдик. Чупа-чупс ҳам олдик деб мақтаниб кетди. Икки ойдан бери қозонига гўшт тушмай қолган, эндигина ўн иккига тўлган ўғилнинг бу жасоратидан тиззаси чўкиб қолган онанинг кўзларидан сузилиб чиққан кўз ёшлар, гўёки бир денгизни тўлдирадиган даражада эди.

Қисман ҳаётим, қисман бадиий тўқима.
25 май, 2020 йил.

Нодирхўжа Юлдашев.
Farg'onada kutgan va kutmagan kadrlarimga ega bo'ldim. Kutmaganim shundaki, Neftchini eski arxivlari videotasmasi. Omonbulbulning shogirdidan jonli o'xshatish. Futbolchilarni 90-yillarni bexato eslashi. Bularning bari ko'rsatuvni chiroyli qiladi.

Yo'l-yo'lalay Nosir Otaqo'ziyev bilan bolalar futboli masalasini ko'tarib ancha suhbat qurdik. Bugun ular viloyat futboli Vitse prezidenti.

Muxlislar bilan Covid19 tufayli ommaviy ko'risha olmadik. Men istagan tarixdagi muxlislardan birining afsuski karantin sabab vaqtlari bo'lmadi.

Lekin ko'rsatuv juda zo'r chiqishiga ishonaman, chunki u yerda gapirgan insonlar amalda ham O'zbekiston yulduzlari bo'lgan.

Bu loyiha "Neftchi"ning 1992-95 va 2001 yildagi chempionligiga bag'ishlanadi.

Keyingi loyiha nasib qilsa," Yangiyer" klubiga bag'ishlanadi.
«Юве» 90 йилларнинг иккинчи ярмида «Интер», «Милан», «Парма», «Лацио»дан кўра трансферларга камроқ пул сарфлаган бўлса ҳам, мамлакат футболини бошқаришда давом этди. Клуб трансферлар бозорини назорат ҳам қиларди", - Моджи.

2018 йил Италия элчихонасидан қўнғироқ бўлди. Сизлар, Италияга кўп боряпсизлар футбол туфайли, бизнинг ҳамюртимиз футбол мавзусида учрашмоқчи.

Италия таомларини оригинал тарзда тайёрлайдиган "Stuzzico" ресторанида, итальян тилини сув қилиб ичиб юборган, бизга кўп ёрдам берадиган ресторан эгаси Азиз ака орқали у киши билан анча гаплашдик.

Мендан, Моджи Ўзбекистонда кўп бўласан, уларнинг футболи ҳақида қизиқиб кўргин, балки бу ерларга ўйинчи олиб келармиз деб айтди. Асли соҳам бошқа, аммо бу катта бизнес.

- Биз болалар футболи орқали футболга кириб келяпмиз, энг ёши катта футболчиларимиз 2006 йилда туғилган (2018 йилда улар 12 ёш эдилар). Агар Сизларга қизиқ бўлса, биз хурсандчилик билан ҳамкорлик қилар эдик. Менинг гапларимга суҳбатдошим афсуски рад жавобини берди.

- Болалар футболи яхши, аммо бизга кўпроқ тайёр ўйинчилар керак. Болалар ўзимизда ҳам етарлича. 18-19 ёшдаги истеъдодлар бизга қизиқ.

Ўша йиллари олий лигамизда бу ёшда ҳеч қандай кўрсата оладиган ўйинчимиз йўқ эди. Аслида бу ёшда истеъдодларимиз тўлиб ётибди, аммо мураббийлар уларга имконият бермайди. Европани Ўзбекистондан талаб қилаётган ўйинчиларининг ёши бугун 18-19 бўлиб, улар ўзларининг назоратлари остида Европада анча савияси пастроқ бўлган чемпионатларга ташлаш орқали сайқаллаб оладилар. Шунинг учун бизнинг футболда 24-25 га кириб бўлган, бизнинг кўзимизга зўр бўлиб кўринадиган ўйинчиларни Европанинг топ чемпионатларига ўтишларини орзу ҳам қилманг. Боиси, Европа аввал синаб олиши керак. Бизнинг лига эса, уларнинг синов талабларига жавоб бермайди.

Моджи масаласига қайтаман. Меҳмонимиз, «Ювентус»ни қандай чемпион бўлишини айтиб берди. Унинг айтишича, Италиядаги энг зўр футболчиларни Моджининг агентликлари назорат қиладилар. «Ювентус» эса Моджиники. Табиийки, назоратда бўлган энг яхши ўйинчилар Туринга йўл оладилар. Агар бир кун келиб Моджи «Милан» ёки «Рома» билан ишлай бошласа, 1 мавсумнинг ўзидаёқ уларни чемпион қила олишига шубҳа йўқ.

Бизникилар қандай қилиб ўйнаб кетиши мумкин истеъдодли бўлса, бундайлар дунё бўйича тўлиб ётибди-ку? Тўғри, буни Моджига қўйиб бериш керак. Саволимга жавоб шундай бўлди. Нафақат Италия, балки дунё футболида таниш-билиш жуда катта роль ўйнайди. Дейлик, битта футболчи «Ювентус» қайдномасидан ўрин олади, у кейинчалик «Ювентус»нинг келажаги бўлмас, аммо мураббий орқали у майдонга туширилади ва бутун дунё Туринда майдонга тушган ўйинчи ҳақида ёзади. Эртага уни «Ювентус»нинг савиясидан кейин турувчи клублар харид қиладилар. Агар омади чопиб яхши ўйнаб кетса «Юве»да қолаверади ёки бошқа гранд клубга сотилади. Бу механизм анча йиллардан бери ишлаб келади.

Яна анча гаплар бўлди, уларни ёзиб ўтирмадим. Болаларим 18 ёшга кириб олсин, яхши бир клуб билан ҳамкорлик қилайлик, истеъдоди бор футболчиларни 18-19 ёшида имконият берайлик, кейин уларга Европа эшикларини очсак бўлади.

👉 @Nadirkhuja
Кўпинча, футболга ажратилаётган маблағларни, бизнинг солиқ пулларимиз деб гапириш одат тусига кирди. Бошқа соҳалардан фарқли равишда, футболга кетадиган маблағ, давлатга қайтиши ҳақида эса кўпчилик ўйлаб кўрмайди.

Айнан футболда солиқ тўловчининг пули бекор кетмайди! Футболга тикиладиган пул Ўзбекистонда легионерларнинг маошлари, ОФК ва ФИФА томонидан ҳар йили бериладиган йиллик пуллар, клуб ва МТЖларнинг иштирокларига қараб оладиган мукофот пуллари орқали, давлатга ДОЛЛАР бўлиб қайтади. Ички бозордаги сўмлар эса, бир чўнтакдан иккинчи чўнтакка, яъни давлатни ўзига қайтади, «расход» бўлиб. Футболда, маошни фақат футболчи ва мураббийлар олмайди. У ерда футбол ўйнамайдиган, минглаб иш билан таъминланаётган бошқа ишчи гуруҳлари ҳам мавжуд. Айнан футбол соҳаси бугунги кунда валютани чиқиб кетишига эмас, валютани Ўзбекистонга кириб келишига сабаб бўляпти.

Агар футболга берилаётган маблағларни тўғри тизим ишлаб чиққан ҳолда, 10 баробарга кўпайтирсак, давлатга келадиган пуллар (валюта) ҳам шунчага кўпаяди. Жанубий Америка давлатларининг деярли барчаси, Европадан Сербия иқтисодиётида футболчиларнинг ойликларидан келадиган валютага катта бюджетнинг бир бўлаги сифатида қаралади.

👉 @Nadirkhuja
Карантин жуда кўплаб болалар спорти мураббийларининг қозонига жиддий таъсир қилди. Футболдан келиб чиқадиган бўлсак, 90% мураббийнинг даромади бадал пули эвазига, БЎСМ маошлари билан қора қозонни қайнатиб бўлмайди. Ўзи шундоқ ҳам мураббийлар етишмовчилиги бор пайтда, болалар футболида ишлаётган ва бугун жуда қийналиб қолган мутхассисларнинг аксарияти, футболингаям деб бошқа соҳага ўтиб кетишни ўйлаб турган бўлсалар ажаб эмас.
💁🏻‍♂️ Нима учун Наманган?

Одатда ОФК бу турдаги мусобақаларда ортиқча харажатларни олдини олиш ва шу билан бирга ўзи учун қулай бўлишлиги учун битта шаҳарда ўтказади. Бошқа қитъаларда ҳам деярли шундай.

Лекин, нима учун айнан Наманган? Бу саволга жавобни кўпчилик беряпти.

Аслида бошқа мусобақалари каби фақат битта шаҳар, Тошкент мезбон бўлиши кутилганди (Олмалиқ бундан мустасно, у ерга фақат ўйин учун борилади. Қоидага кўра 1 соатлик йўл норма ҳисобланади. 102 билан Тошкент Олмалиқ масофаси яшил зона орқали юриладиган бўлса, 50-60 дақиқалик йўл).

Бу каби мусобақаларни қабул қилиш учун асосий талаб 3та! Халқаро аэропорт, меҳмонхона ва стадион. Наманган номзоди эса, вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг ташаббуси орқали чиқди. Намангандаги шароит, Қашқадарёда ҳам йўқ эмас. Самарқандда ҳам амалласа бўларди. Аммо шулар ичидан бирини танлашга келганида, бу борада айни пайтда ҳокимлар ичида футболга энг кўп ҳисса қўшаётган Хайрулла Бозоровнинг таклифи ОФКга ҳам маъқул келди.

Наманганда асосан гуруҳ ўйинлари ва чорак финал ўтади. Барча ярим финал ўйинларига Тошкент стадионлари мезбонлик қилиши кўзда тутилган. Аммо шу ўйинларнинг ўзиёқ водий учун катта байрамга айланиши мумкин, агар унга қадар карантин тугатилиб, стадионларга мухлислар ташрифига йўл очилса. Менга қолса, Ўзбекистон гуруҳда яхши қатнашиб 1/4 финалга йўл олса, ЖЧ тақдирини ҳал қиладиган учрашув Наманганда бўлгани яхши. 12-ўйинчи сифатида, камида 30 минг нафар мухлис терма жамоамизга далда бўлади.

Имкон қадар «Бунёдкор» стадионида ўйнамаслигимиз керак. Кузга келиб яна аввалги ҳолатига келмаслигига ҳеч ким кафил бўлмайди. Бундай ҳолларда энг яхши вариант «Локомотив» стадиони. Афсуски ЖАР стадиони рўйхатда йўқ. Бугунги кунда майсаси бўйича суперлига клублариникидан ҳам яхши ҳолатдаги арена. Ўт-бўтини қараб қўйса бўлгани.

Нима бўлган тақдирда ҳам, бу узоқ танаффусдан кейин ўтказиладиган Осиё чемпионати. Шу кунгача Ўзбекистон 2008 ва 2010 йилларда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган холос. Бу савиядаги мусобақа учун дебютантмиз.

2001 йилларда таваллуд топган терма жамоа бош мураббийи - Тимур Кападзе. Бу терма жамоа олдида турган яна бир муҳим вазифа, 2024 йилги Олимпиада ўйинларига чиқиш.

Омад 👍

👉 @Nadirkhuja
Nima uchun Koshelev?
Sababi u o'zbek tilini, aksar o'zbek qo'shiqchilaridan yaxshi biladi 🇺🇿
Салом, Нефтчи!
Ривожланиш учун фақатгина истак керак. Бу майдон йиллар давомида бир аҳвол бўлиб ётди. Мана 1 йилдан ошдики, "Навбаҳор" ўзи учун шароит қилди ва энди машғулотларни шу ерда ўтказяпти. Аслида ҳамма жамоада шундай бўлиши керак, бош майдон фақатгина ўйин ва ўйин олди кунлари ишлатилиниши керак. Бош майдон, бу ошдаги гўшт. Уни асраш керак. Бугунги кунда ҳамма жамоа ҳам бундай шароитга эга эмас.

Барча клубларда шундай имкониятлар пайдо бўлиши керак. Айни пайтда Наманган водийда бир қадам олдинга чиқиб олди. Бугун у ерда 3та стандарт сунъий майдон бор. Табиий майдонлар сони ҳам ортиб боряпти.

Фарғона ва Андижонда ҳам ўзгаришлар йўқ эмас. Битта тизим яратиб олсак, водий Испания, Голландия ва Португалия бўлиб рақобатда қовурилади. Мана шуни ўзи ЖЧга чиқишга етарли бўлади, керак бўлса.

👉@Nadirkhuja
🇺🇿 Эртага Суперлиганинг рестарт!

Жамоаларнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқсак, натижалар шундай бўлади деб ўйлайман.

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (дуранг)
"Қизилқум" - АГМК (меҳмон)
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" (меҳмон)
"Насаф" - "Навбаҳор" (дуранг)
"Сурхон" - "Машъал" (мезбон)
"Бухоро" - "Андижон" (дуранг)
"Локомотив" - "Металлург" (дуранг)

📺 барча ўйинларни ТВда тўғридан-тўғри жонли ва 👨‍💻 Championat.asia қаршисида матнли трансляция орқали ўқиб боришингиз мумкин бўлади.

Бу йилги чемпионатимиз кутилмаган натижаларга, аниқ бой бўлади.

👉@Nadirkhuja
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқин кунларда ресторан ва чойхоналар очилади, бу ихтиро балки Сизларга ҳам маъқул келиб қолар 😷
Шахсий фикрим!
"Пахтакор" чемпионлик йўлида фаворит.
Кумуш медаллар учун "Насаф" ва "Бунёдкор" кураш олиб боради. "Локомотив" бу йил қийналади, Зотеев катта йўқотиш.
Бронза медаллари учун, "Локомотив", "Олмалиқ" ва "Навбаҳор"нинг имкониятлари чакки эмас.
"Андижон", "Бухоро" ва "Қизилқум" лигада жон сақлаш йўлида. Қолганлар ўртадаги ўринларни эгаллайдилар.

Бу ойда пойтахт жамоалари бошқаларга нисбатан устунликка эга бўладилар. Сабаби, карантин якунига етгач улар ўртоқлик ўйинларида ўзаро ўйнадилар, вилоят жамоалари эса ўз шаҳарларида, ўзларига мос рақиб топа олмадилар. Шунинг учун келаётган 2 ҳафтадаги ўйинларда, ўйин амалиёти бўйича муаммога учрайдилар. Лекин мана шу 3та турни ўзи, 26та турга эга бўлган турнир жадвалига жиддий таъсир ўтказади.

Бугунги икки ўйиннинг темпи анча паст бўлди. Бунга 3 ойлик танаффус сабаб.

👉@Nadirkhuja
Алишер Никимбаев ЎФА ҳақида гап юритар экан, жамоа шаклланмаганлигини айтиб ўтди. Қўшиламан, аслида жамоа бузилиб кетганига 5-6 йил бўлди.

Буни барчаси молияга бориб тақалади. Бугун мутахассислар (ўзи улар саноқли) клубларда фаолият олиб боришни маъқул кўряптилар. Чунки, клубларда 10-30 млнга яқин даромад қилса бўлади. ЎФА тизимида эса, маошлар 2.5 - 4.5 млнгача. Табиийки, бундай пайтда, бундай маошга 10-30 млн олиб турган киши келмайди. Натижада, катта ташкилотдаги мутахассислар, тажрибасиз ёшлар орқали шаклланяпти.

Тўғри, аксар бўлимларда маошлар катта, лекин бундайлар сони кам. Бу мутахассислар, йиллар давомида фаолият олиб боряптилар ва айнан уларни алмаштирадиган пайт келган. Чунки улар билан ўзбек футболи ҳеч нимага эришмади.

Клуб ва энг катта ташкилот ўртасидаги маошлар ўртасидаги номутаносиблик, энг катта сабаб бўляпти жамоани шаклланмаслигига. Масалан, мен ҳам Тошкент шаҳрини зўр бўлиб кетишини жуда - жуда истайман. Лекин сўнгги маротаба январь ойида маош олганмиз! Ходимларимизни, қарз олишга одами қолмаган. Қандай қилиб бундай вазиятда жамоани шакллантирасиз?

Алишер Никимбаев, Аваз Бердиқулов, Фарҳод Абдуллаев каби мутахассислар ўзбек футболига керак, аммо улар 5 млн маошга келишмайди.

Шаҳсан мен ҳам сентябрь ойигача сабр қиламан, чунки пулга хирс қўймаганман. Оддий ҳаётда катта бўлдим ва йиғиладиган миллионлар, эртага сенга садоқат қилмаслигини биламан. Шунинг учун ҳеч қачон маош борасида гап талашмаганман. Лекин оила, фарзандларинг катта бўлган сари, эҳтиёж учун ҳам керак бўлади пул (ўлгур).

Ҳамма нарса молияга бориб тақалади. Яхши молия, яхши кадрлар дегани. Пул бўлмаса, ҳеч қанақа команда йиғиб бўлмайди. ЎФА ва ПФЛда қилиниши керак бўлган бугунги кундаги иш, бу керак бўлмаган мутахассисларни, раҳмдиллик қилмасдан бўшатиб, ишлаётган мутахассисларни маошини ошириш. Шунда ишда унум ҳам, сифат ҳам бўлади.

Сўнгги 1 йил давомида яхши ишлар ҳам бўлди. Мен йиллар давомида ҳудудий федерацияларга эътибор қаратиш кераклигини айтиб келардим. Наманганга Шуҳрат Мирхолдиршоев, Фарғонага Носир Отақўзиев, Тошкент вилоятига Аскер Жадигеров, Сирдарёга Рустам Қодиров каби ўз пайтида футболни қойиллатган ва вилоят футболи учун жон куйдирадиган кишилар раҳбар этиб тайинланди. Сурхондарёда "Машъал" академияси тарбияланувчиси, Шомуродовлар сулоласидан, Санжарни кўрсатишим мумкин, унга Бахриддин Ваҳобов ёрдам беряпти. Хуллас, йиллар давомида, ҳеч ким эътибор қилмаган томонларга, назар ташланди. Бунинг мевасини кейинги 10 йилда кўрамиз.

Абдусалом Азизов, Равшан Эрматов ва Бахтиёр Шириновни ташаббуслари билан, ҳар бир ҳудудий ассоциацияларни молиявий ҳолати яхшиланди. Шу кунгача 3-4та ташкилот арзимаган маош билан таъминланиб келинган бўлса, бугун масала ҳал бўлди. Маошлар нисбатан ошди. Пул топаётган ассоциациялар сони 10га етди. Бу катта ўсиш. 2017 йилга қадар эса, оз бўлсада Мираброр Зуфаров томонидан очилган фонд федерацияларни молия билан таъминлаб турган.

Фарғона вилояти ҳокими ФФАга 4та сунъий майдон, 60 кишилик ётоқхона, бассейн ва зали бор комплексни совға қилди. Бунақаси Марказий Осиёда йўқ! Наманган вилояти ҳокими эса сал кам, 1 млрдга яқин сўмни НФАга ўтказиб берди.

Эски раҳбар пайтида ўртоқлик ўйинларни зўри бўлди дейишингиз мумкин. Бундай имконият 4 йилда бир маротаба бўлади. Агар ЖЧга чиқа олсак, бизда ўртоқлик ўйинлари билан муаммо бўлмайди, агар чиқа олмасак, ЖЧга чиққан жамоалар атайин кучсиз терма жамоаларга спарринг рақиб сифатида таклифлар юборади. Бундай ўйинларни биз энди яна 2022 йил кўришимиз мумкин бўлади.

👉@Nadirkhuja ©
Hindiston... Bu yaxshi raqib emas... Bugungi kundagi saviyamizdan kelib chiqsak, kuchli raqib.
Saralashda bir guruhdan joy olgan edik. So'nggi daqiqalarda hisobni tenglashtirish evaziga mag'lubiyatdan qutulib qolgan edik.

Avstraliya, nomi qolgan, huddi biz kabi. Teng o'yin bo'ladi, agar biz bugundan tayyorgarlikni boshlasak. Ammo koronavirus tufayli O'zbekistondagi barcha musobaqalar yoshlar o'rtasidagi qoldirilgan. Avstraliyada esa allaqachon mashg'ulotlar boshlanib ketgan. Bu tomondan ustunlik ular tomonida.

Janubiy Koreya... Qisqasi, O'zbekiston o'lim guruhidan joy oldi. Koreyada ham mashg'ulotlar boshlanib bo'lgan. Bu terma jamoamizni omadi boshidan kelmadi.

Ammo harakat qilib ko'rsa bo'ladi. Toshkent shahar chempionatlardan, U 18, U 16 va 2 ligani boshlash juda muhim. Terma jamoaning barcha futbolchilari aynan shu ligalarda faoliyat olib boradilar.

C guruhida real vaziyatdagi holatimiz 2-o'rin uchun kurash bo'ladi. Shunday bo'lgan taqdirda, bizni D guruh favoriti Yaponiya kutib oladi.

Qo'shni Tojikistonga omad juda ham kulib boqdi. Ular o'rtamiyona guruhga tushish bilan birga, JCH yo'llanmasida A guruhining ikkinchi o'rini bilan o'ynaydilar. Tojikiston guruh favoriti.

👉@Nadirkhuja
Kechroq, batafsil maqola yozaman.

Nima uchun O'zbekiston o'smirlar terma jamoasi bu kabi quyi saviyaga tushib ketganligi haqida.
Omad yana Tojikistonda.
Guruhimiz juda oson. Eron yomon raqib emas, to'g'ri, ammo guruh favoriti ham emas. Biz va forsliklar guruhdan chiqishimiz aniq. Muammo B guruhida Yaponiya va Janubiy Koreyani o'rin olgani. Bu ikki terma jamoa JCH yo'llanmasi uchun kurashda bizning asosiy raqibimiz bo'ladilar. Bunday paytda asosiy yuk muxlislarga tushadi.

Terma jamoamiz muxlislari bilan sharqliklarni mag'lubiyatga uchratamiz deb o'ylayman.

Bizdagi asosiy muammo, bor yo'g'i birgina futbolchi Superligada asosiy tarkibda maydonga tushyapti. Koreya vaYaponiyada 10ga yaqin.