Бахт ва омадга йўл
111 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲🏻 Аллоҳим ризқингизни зиёда қилиб, бошланган янги кунингизни омадли ва даромадли қилсин.!
🌺Феълингизни кенглиги , назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин.
🌺Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан сизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!


🌺 Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!!!
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Мен ҳаётимдан миннатдорман.

Яна бир ёрқин, мўъжизаларга тўла кунни қарши олганимдан миннатдорман.

Бахтли инсонлар сафида эканлигимдан миннатдорман.

Бахтлиларим!

Қуёшли, севгига тўла кун барчангизга муборак бўлсин.

Кунни миннатдорчилик ила бошлаб, миннатдорчилик ила якунланг.

Ҳаёт саҳифаларингиз гўзал хотиралар билан банд бўлсин...

👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
КУЛАСИЗМИ, КУЯСИЗМИ?

КУЛГИ ҳақида қизиқ маълумотлар:

😄 Гўдак уч ойлик бўлмагунча кула олмайди. (Демак, баъзи одамлар умрбод гўдаклигича қолар экан-да...)

😁 Инсон кулган пайтда юзидаги 17 та мускул ишлайди, ҳўмрайса, 47 таси ишлашга мажбур бўлади. (Афсуски, мускулларини ишлата олмайдиганлар ҳам ҳаётда йўқ эмас).

😃 Олти ёшли бола кунига ўртача 300 марта кулар экан. Ёши катталар эса 15 – 100 мартагача кула олишади. (Кўрдингизми, бола бўлиш осон эмас).

😆 Чеҳралари очиқ, кулиб хизмат кўрсатувчи ходимлар, чеҳраси тундларга қараганда бир ярим баравар кўпроқ чой-чақа ундиришар экан. (Бойимоқчимисиз? Кулиб юринг)

😀 Энг кўп жилмайиб юрадиганлар Бразилия ва Кубада яшаркан. Скандинавияликлар эса, аксинча, энг жиддий қиёфада бўлишаркан. (Шунинг учун ҳам Бразилия ва Кубага ҳамма мафтун).

😅 Кулаётган пайтда ўпкадаги ҳаво соатига юз километр тезликда отилиб чиқади. (Нотўғри ўйламанг, бу ҳаво оғиздан чиқиб кетади.)

😃 Руҳи тетик, кулиб юрадиган одамларда юрак касалликларига дучор бўлиш эҳтимоли тушкун юрадиганларникига қараганда қирқ фоиз камроқ бўлар экан. (Шифохоналарнинг юрак бўлими қачон бўшаб қоларкин-а...)

😆 Кунига 17 дақиқа кулган одамнинг умри бир кунга узаяр экан. (Узоқ яшашнинг ҳеч қийин жойи йўқ).

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Биз бир биримизга ку'згумиз.

Бази биримиз бошка инсонларни айбини, камчилик хатоларини ку'рамиз.
Бу табиий хол, чунки хар биримиз у'зимизни юзимиздаги чанг кирни, киймимиздаги лойни, бошк,а биров айтмаса у'зимиз ку'ролмимиз.

Хаётимиздаги бу'либ турган масалани ечимини у'зимиз куриб билмимиз.
Пул етишмовчилиги, касаллик сабабини, турмуш у'ртог'имиз ва фарзандларимиз билан муаммолар.

Пул ечими учун бизнес тренингларга, сог'лом булиш учун шифокорга, оилавий масалада психологни олдига борамиз.

Муаммо ечимини эгасидан су'раб у'рганганни ак,илли.
У'ЗИНИ муаммоларини англаб, онгли Хаёт кечирган доно деймиз.
Каналга уланиш 👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Биз бу ер сайёрасига нима учун келганмиз?

Биз ер сайёрасига Усиш учун, ривожланиш учун, мукаммалликка эришиш учун келганмиз.🙏
Шунинг билан бирга Севгини хис килиш учун, бахтли булиш учун келганмиз. ❤️

Биз бу ер сайёрасига маьлум бир вазифалар билан келганмиз: Нималарнидир англаш, нималарнидир тушуниш учун, узимиздан вазифамиз оркали инсонларга севги бериш учун келганмиз.

Лекин инсон аввало "СЕВГИ" ни тан олиши учун, шу "СЕВГИ" хис-туйгусини тан олиши керак.

Севгини тан олганизда сизда Севгини хис килишиз учун хохиш пайдо булади.

Севгини хис килиш учун аввало инсон шу СЕВГИ ни узида хис килиб куриши керак.

Севги деганда мен эркакни аёлга нисбатан севгисини эмас, аввало ИНСОННИНГ УЗИНИ УЗИГА нисбатан севгисини, ЯРАТУВЧИга нисбатан севгисини, БУТУН ИНСОНИЯТ га булган севгисини, ТАБИАТ га нисбатан севгисини ва ЯРАТУВЧИ ЯРАТГАН БАРЧА НАРСАЛАРга нисбатан севгисини назарга тутяпман.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу давирларни соғинганлар борми 😁 ким еслади ☹️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Dardingni sev 1️⃣2️⃣qism.mp3
22.2 MB


🌺Сиз учун махсус аудиокитоб👇

📚Валерий Синельников "Дардингни сев"

🔔КИТОБ ХАКИДА
1⃣2⃣ҚИСМ

💞Яқинларингизни ҳам каналга таклиф қилинг
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Assalomu alaykum azizlar...
Bugungi kuningiz go'zallik va yaxshiliklarga to'la bo'lsin 😊
Boshlangan kuningiz davomiy hayrli o'tsin...
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🔴 Стрессни тез бартараф қилишнинг самарали йўллари

Зўр бериш стрессга олиб келади, стресс эса ўз навбатида соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Стрессни тез кетказиш учун руҳшунослар маслаҳатларидан фойдаланинг.

⭕️Сайр қилинг

Ҳатто сизнинг 5 дақиқагина бўш вақтингиз бўлса ҳам, сайр қилинг. Бу бевосита зўриқиш манбаидан бироз бўлса-да узоқлашиш ва тинчланиш учун, холос. Фақат бир неча дақиқага, хаёлни бир жойга тўплаш мақсадида.

⭕️Енгил адабиёт ўқинг

Агар сиз чинакамига чарчаган, таъбингиз хира ёки безовта бўлсангиз сиз учун энг яхши машғулот — китоб ўқиш. Айниқса бу қизиқарли ва кайфиятни кўтарувчи асар бўлса янада яхши. Китоб ўқиш сизни безовта қилаётган муаммолардан чалғитади.

⭕️Ўтли чой ичинг

Агар сизда кучли стресс бўлса, кофеин ёрдам беролмайди. Бир пиёла илиқ, тинчлантирувчи ўсимлик чойи жуда яхши таъсир қилади.

⭕️Кулгили кўрсатувлар томоша қилинг

Маза қилиб кулсангиз, таранглашган асабларингиз тезда тинчланади. Яна ишга қайтганингизда ўзингизни бироз хаёлингиз бир жойга тўпланган ва тайёрлангандек сезасиз.

⭕️Ёстиқни муштлаб уринг

Агар уйда бўлганингизда стресс ҳолатини ҳис қилсангиз, ёстиқни бир неча марта уриш сизга ёрдам бериши мумкин. Ҳар урганингизда мушт орқали стресс қандай чиқиб кетаётганини тасаввур қилинг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Бошқалар меҳрини қозонмоқчимисиз? Унда ишни ўзингизни яхши кўришдан бошланг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
ШУКР — БУ ҚАЛБИ РОЗИ БЎЛМАСАДА ИЛОЖСИЗЛИКДАН АЙТИЛАДИГАН ГАПМИ?

Наҳотки Сиз ҳеч иложсиз қолган ҳолда шунисига ҳам шукр дейишни ҳақиқий шукр деб ҳисоблайсиз?

Энг ачинарлиси шукр қилишни биламан дейдиганларнинг кўпчилиги бу нима эканлигини билмаслигидир. Ҳамма иш мана шу билмаслигини англаб етмасликдан бошланади. Акс ҳолда шукр қил деган сўзни эшитишдан кайфияти учиб, мазаси қочадиган даражага келинмас эди.

Оловга қўлингизни тутиб турсангиз куйиб қолишингизни аниқ биласиз. Шунинг учун ҳам оловга ҳеч қачон қўлингизни тутиб турмайсиз. Мана бу ҳақиқий билиш дейилади. Чунки ўзингизга зарарлигини биласиз ва шунинг учун ҳам қилмайсиз. Яъни, бу ҳолатда амалда қиладиган ишингиз билганингизга мос келяпти.

Шукр қилиш борасидачи? «Мен шукр қилишни биламан! Мен шундоқ ҳам ҳар доим шукр қилиб юраман! Мен ҳар куни эрталаб 100 марта Алҳамдулиллаҳ! деб айтаман» дейишингиз мумкин.

Келинг у ҳолда шукр қилишингиздан олинадиган самарани бир текшириб кўрамиз:

- ҳақиқий шукр қилганингизда кайфиятингиз шу даражада кўтарилади-ки, гўёки ердан ярим метрча баландликда учиб юргандек бўласиз. Сизда ҳам шундай ҳолат бўляптими?

- ҳақиқий шукр қилганда гўёки омад Сизга ёпишиб олгандек бўлади, қаерга борманг ишларингиз юришиб кетаверади. - Хўш, Сизда ҳам шундайми?

- Ҳақиқий шукр қилганда худди танангиз йўқдек, ўзингизни жуда енгил ҳис қиласиз. - Хўш, Сиз ҳам ўзингизни шундай енгил ҳис қиляпсизми?

- ҳақиқий шукр қилганингизда ўзингизга ишончингиз шу даражада ортиб кетадики, гўёки ҳамма нарсанинг иложи бордек бўлади. - Хўш, Сизда ҳам шукр қилган чоғингизда тоғни талқон қилгудек куч ва ишонч пайдо бўляптими?

- Ҳақиқий шукр қилганда қалбингизни қандайдир ёруғлик тўлдиради, истакларингиз тезда ва осонлик билан амалга оша бошлайди. - Хўш, Сизнинг ҳам истакларингиз осонлик билан амалга ошяптими?

- ҳақиқий шукр қилганда нимага шукр қилаётган бўлсангиз ўша нарса кўпайиб бораверади. - Хўш, Сизда ҳам шукр қилган нарсангиз кўпайиб боряптими? Масалан даромадингиз?

- ҳақиқий шукр қилган одамга осонликча дард ҳам юқмайди. Касал бўлганда эса шунчалик тез тузаладики, ҳаттоки тузалмас касалликлар бўлса ҳам, натижада шифокорларнинг буни мўъжиза дея тан олишдан бошқа иложлари қолмайди. - Хўш, Сиз ҳам шундай соғлом ва тетикмисиз?

Агар бу ҳолатларнинг ҳаммасини бошингиздан кечираётган бўлсангиз, табриклайман, Сиз ҳақиқий шукр қилишни энди бошлаётганлардан экансиз. Акс ҳолда «Мен шукр қилишни биламан! Мен шундоқ ҳам ҳар доим шукр қилиб юраман!» дея ЎЗИНГИЗНИ АЛДАМАНГ!

Агар қанча шукр қилсангизда аҳволингиз ўзгармаётган бўлса, кайфиятингиз ва соғлигингиз бир аҳволда бўлса, муаммооларингиз кўпайса-кўпяётган, аммо камаймаётган бўлса билинг-ки, Сиз нафақат шукр қилишни билмайсиз, балки умуман шукр қилмаяпсиз. Тушуняпсизми?

Шукр қилиш ҳам машқ қилиш орқали ривожлантириладиган, қўллаган сари кучайиб борадиган кўникмалардан саналади! Бир марта уриниб кўриб натижа ололмаган бўлсангиз, шукр қилиш бефойда экан дейишга шошманг! Ахир бир кун спортзалга бориб чемпион бўла олмайсиз-ку!

Устига устак исталган ишдан натижа олиш учун унга жиддий киришиш керак. Акс ҳолда қанчалик юзаки муносабатда бўлсангиз, натижа ҳам шунчалик юзаки бўлади. Тил учида шукр қилиш орқали қай аҳволга келганлигимиз маълум! Сиз шу ҳолат яна даом этишини хохлайсизми?

У ҳолда шукр қилиш қобилиятини ўзингизда шакллантириш учун ҳам жиддий киришинг. Ана шунда Аллоҳга ҳамд айтиб, шукроналикни ҳис қилишнинг мўъжизаларини ўз ҳаётингизда тезда кўра бошлайсиз.

Ана шунда омадли ва ўзига ишонган инсон бўлиш, доимо юқори кайфиятда юриш Сизнинг нормал ҳолатингизга айланади.

Ҳеч бир муаммо Сизни қўрқитмайдиган, ҳар бир вазиятдан осонлик билан чиқиб кета оладиган бўласиз. Ахир Аллоҳнинг ўзи қўллаб турса, яна қандай муаммо бўлиши мумкин!‼️‼️
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​Буни албатта билишимиз шарт, бу фарзандларимиз билан муносабатларимиз мустаҳкам ва меҳрли бўлиши учун яна бир пойдевор бўлади!

👫СЕН МЕН УЧУН ЭНГ МУҲИМИСАН.
Улар ювилмаган идишлар, электрон почта ёки интeрнет орқали келган хабарлар кутиб туриши мумкинлигини билишсин. Улар сиз учун муҳим эканликларини билишлари керак.

👫МЕН СЕНИ СОҒИНДИМ.
Ҳатто 20 дақиқага ажралган бўлсангиз ҳам, уларни қучоқлаб кўришинг. Уларга қанчалик яқин бўлишни исташингизни ҳис этишсин.

👫СЕН ҲАММАСИНИ ТЎҒРИ ҚИЛДИНГ.
Агар улар бирор ҳаракатни амалга оширган бўлса, у билан фаҳрланишингизни кўрсатишингиз керак. Агар бола қўллаб қувватлашингизни сезса, доим сизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қилади.

👫СЕН БОШҚАЧАСАН.
Уларнинг қанчалик бошқалардан фарқ қилишини кўрсатишга ҳаракат қилинг. Уларнинг алоҳида ҳарактерларини эътироф этишга ҳаракат қилинг.

👫ЙИҒЛАШ – БУ НОРМАЛ ҲОЛАТ.
Болаларингизнинг ҳисларини яширмаётгани учун тақдирланг. Одамлар кўнгли оғриганда, ёлғиз бўлганда ва баъзида бахтли бўлганда ҳам йиғлайди. Ўз ҳисларини бўлишишни ўргатинг.

👫СЕНГА ЁРДАМ КЕРАКМИ?
Ёрдам беришдан олдин ҳар доим аввал сўраб кўринг. Эркинлик муаммони ечимини излашда пайдо бўлади. Агар фарзандингиз ниманидир уддалай олмаса унга тўғри йўл кўрсатинг.

👫СЕН МОЛОДЕЦСАН.
Фарзандингизни жудаям ҳаракат қилиб, ниманидир уддалай олмаса ҳам уни кўнглини кўтаринг. Кичик ғалабалардан катта омад вужудга келади. Уларни омадли бўлишга унданг.

👫КЕЧИР.
Ноҳақлигингизни билсангиз, тан олинг ва кечирим сўранг. Бу билан керак пайтда ён босиш кераклиги борасида намуна бўласиз.

👫МЕНГА КЎПРОҚ НАРСА АЙТИБ БЕР.
Саволлар беринг, уларнинг кўзларига қараб тинглашга ва тушунишга ҳаракат қилинг.

👫СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН.
Бу сўзларни ҳар кун овоз чиқариб айтинг. Уларга бу сўзларни ҳар кун айтинг. Фарзандингиз унга нисбатан муҳаббатингиз чексизлигини билиши шарт.
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ!

- Мени қўлимдан ҳеч иш келмайди, деган гапингизни бугундан унутинг!

- Бу ишни мен уддалай олмайман, менда ўхшамайди, чунки авваллари ҳам ўхшамаган.

- Ҳаётда мен кўп нарсани йўқотдим, эндиям йўқотишни хоҳламайман.

- Бу сўзлардан, бугундан бошлаб воз кечинг.Чунки йўқоладиган, йўқотадиган ҳеч нарса йуқ.

- Сизда фақат ақл, идрок, дарс ва натижа бор холос.
Барча сиз босиб ўтган йўллар, ўтган дарслар, эришган натижалар сизни яшашга ўргатади.

- Барча қийинчиликлар, тўсиқлар, бирор бир дарсни олиш учун, тушуниш учун берилади. Барча тўсиқ ва қийинчиликлар сизни йиқитади, сизни ўстиради,
ва гўзаллик яратади.

- Буларнинг барчасидан секинлик билан ўтиб олинади.

Шунинг учун аламдан, нафратдан, сизга ўсиш учун тўсиқ бўлаётган, яшашга ҳалақит бераётган ҳолатлардан воз кечинг.

- Ўйлашни, ўзингизга қайта-қайта савол беришни бугундан бошлаб тўхтатинг.

- Ўзингизни бахтсизман дейишни тўхтатинг, чунки буни бари ёлғон.

- Сиз Омадлисиз!
- Сиз Бахтлисиз!
- Сиз хозир бўлишингиз керак бўлган жойдасиз!

Ҳаммаси ўз қўлингизда!
«Дунё айланувчи чархпалак», дейдилар. «Қайтар дунё», дейдилар. Хоҳ яхшилик бўлсин, хоҳ ёмонлик бўлсин, албатта қайтади. Демак, ўзингга нима қайтишини истасанг, ўшани қил.

JaloliddinRumiy
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Dardingni sev 1️⃣3️⃣qism.mp3
25.5 MB
#мутолаа_вақти


🌺Сиз учун махсус аудиокитоб👇

📚Валерий Синельников "Дардингни сев"

🔔КИТОБ ХАКИДА
1⃣3⃣ҚИСМ

💞Яқинларингизни ҳам каналга таклиф қилинг
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг калби гу́зал калбдошим. Кечагиданда файзли,омадли бу́ладиган янги кунимиз хаммангизга муборак бу́лсин
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Qadri baland qadrdonlarim,òz xayotingiz ma'suliyatini bugundanoq òz qòlingizga oling,xayotingizni òzgartirishni hozirdanoq boshlang. Qanday? Deysizmi? Hozir sizlarga eng oddiy qadamlardan boshlashingizni maslahat beraman. Òzingizga affermatsiyalardan iborat budel'nik tayyorlab oling va har kuni shu budel'nik bilan uyg'oning☝️ ana shunda ongostingiz òz ishini boshlaydi va tez kunlarda òzingizda bòlayotgan ozgarishlarni kòra boshlaysiz.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Ayol erkakni do‘kon ichiga chaqirib, kiyimlar orasidan o‘ziga yoqqanini tanlab olishi mumkinligini aytdi. Erkak uyalib qarshisida turgan bolalar kiyimiga qaradi.

Ayol esa uni tushunib, sotuvchidan o‘sha kiyimdan ikki juftini xaltaga solib berishini so‘radi. O‘zi esa chetroqdan haligi erkakning quvonchini kuzatib turdi. Birozdan keyin erkak kiyimlarni qo‘liga olib, ayolga ko‘p rahmatlar aytgancha dukondan chiqib ketdi. Ayol esa kiyimlar pulini to‘lash uchun to‘lov chekini so‘radi. Chekni qo‘liga olgan ayol kutilmaganda boshqa yozuvga ko‘zi tushdi.

Do‘kon egasi unga shunday yozib qo‘ygan edi:
«Bizda insoniylik qiymatini o‘lchay oladigan apparat yo‘q!»

Sadaqani ko‘paytiring, rizqingiz ziyoda bo‘ladi.
Namozingizda xush’ni ko‘paytiring, halovatingiz ortadi.
Ota-onangizga yaxshilik qilishni ko‘paytiring, muvaffaqiyatlaringiz ko‘payadi.

«Kim Allohga taqvo qilsa, U zot uning yo‘lini ochib qo‘yur. Va unga o‘zi o‘ylamagan tarafdan rizq berur..» (Taloq 2, 3)
«Kim Allohga taqvo qilsa...» — bu shart.
«U zot uning yo‘lini ochib qo‘yur...» — bu va’da.
«Va unga o‘zi o‘ylamagan tarafdan rizq berur...» — bu esa mukofot.

Shartlarga rioya qiling, va’daga haqli bo‘lasiz va mukofotni qo‘lga kiritasiz
https://t.me/NBAXTVAOMAD/