Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#руҳият

🕺ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ

🌈Кучли одамларни ўзингизга жалб қилиш учун сиз узингиз кучли бўлишингиз керак.

😍 Ёқимтой» инсонларни жалб қилиш учун ёқимтой, ҳамиятли инсонларни жалб қилиш учун ўзингиз ҳамиятли инсон бўлишингиз лозим.

‼️Одамларни ўзгартиришга ҳаракат қилгандан кўра ўз устингизда ишланг. Агар биз ўзимизни яхши томонга ўзгартирсак, ҳозир бор бўлган нарсамиздан кўпроғига эга бўламиз.

💌 Аллоҳ табиат ато этган инсонийлик руҳиятидан максимал даражада фойдаланишга чақиради.

⚛️ Бу бизни буюк имкониятларга якинлаштиради.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#руҳият
☯️🌺🌿👼🌿🌺☯️

🌿Бизнинг шубҳаларимиз хиёнаткор, уларни деб, эришиш мумкин булган куп нарсаларни йўқотамиз.
Уильям Шекспир

🎨ИЖОД ОНЛАРИ
(😍Истакларга эришиш техникаси)

‼️Сиз тилакларингизни чексиз катта деб, ўйлашга мойилсиз.

🤦🏻‍♂️ Сиз шундай деб ўйлаганингизда, тортиш қонунига: “Мен жуда кўп истайман, шунинг учун тилакларимга эришиш учун кўп вақт керак ва уни амалга ошириш қийин”, дейсиз.

‼️ Агар шундай ўйласангиз, шундай бўлади.

🚫 Сиз тилагингиз ҳаддан зиёдлиги тўғрисида ўйласангиз ортиқча қийинчилик туғдирасиз ва тилагингиз бажарилишини кечиктирасиз.

Тортиш кучи учун катта-кичик тушунчаси йуқ. Унда вақт тушунчаси ҳам йуқ.

♻️Ижоднинг истиқболини кўришга имкон бор.

💬Тилагингиз қандай катта кўринмасин, уни нуқтадай деб ўйланг.

💁🏻‍♀️Сиз машина, уй, саёҳат, пуллар идеал иш ва болалар ҳақида орзу қиласиз, дейлик.

💁🏻‍♀️Соғлом бўлиш, қийин имтиҳонларни топшириш, дунё рекордини ўрнатиш, президент, машҳур актёр, юрист, ёзувчи ёки ўқитувчи бўлиш тилаги бордир.

🙅🏻‍♀️Тилакларингиз масштабининг аҳамияти йуқ — доим уни нуқтадек деб ўйланг.

💞Чунки сизнинг тилагингиз муҳаббат кучи учун нуқта мисоли.

⭕️Ишончингиз сусайса, катта доира чизинг, марказига нуқга қўйинг ва ёнига тилагингизни ёзинг.

Кўпроқ шу нуқтага қаранг ва билиб олинг: муҳаббат кучи учун сизнинг тилагингиз нуқтадек.

👼ФИКРЛАРИНГИЗНИ ЎЗГАРТИНГ ВА ОРЗУИНГИЗГА ЭРИШИНГ

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#руҳият_соғлиқ


‼️ #МУҲИМ ‼️

🤔ПСИХОСОМАТИКА: БАРЧА КАСАЛЛИКЛАР МИЯДАНМИ?

🗞 Тез-тез қайталанувчи томоқ оғриқлари асаб зўриқиши асорати, узоқни хира кўриш яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган воқеа-ҳодисалардан хавфсираш, ҳуснбузарлар эса ўзини борича қабул қила олмаслик ёки кучли қўрқув таъсирида авж олади – психосоматикага доир илмий мақолаларда бу каби фикрларни кўплаб учратиш мумкин.

😩Қисқаси, киши саломатлигидаги барча муаммоларга ғам-ташвишлар, хафагарчилик, аламзадалик, қўрқув ва онгостидаги бир қанча дастурлар айбдор. Ушбу ҳолат психосоматика дейилади.

☝️Психосоматика атамаси XIX асрда пайдо бўлган. У ҳақидаги фикрлар эса ХХ аср ўрталарига келиб оммалаша бошлаган. Дастлаб, асаб зўриқиши ва стресс фонида юзага келувчи хасталиклар еттитани ташкил этган, булар:

– эссенциал гипертензия;

– ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси;

– ревматоид артрит;

– гипертиреоз;

– бронхиал астма;

– ярали колит;

– нейродермит.

⚛️Кейинчалик инсон психоэмоционал ҳолати таъсирида келиб чиқувчи касалликлар рўйхати кенгайди.

👨🏻‍⚕️Ўз вақтида Гиппократ ҳам инсоннинг соғлиги унинг феъл-атворига боғлиқ эканини таъкидлаган: «Меланхоликларда нафақат тушкун кайфият кузатилади, балки улар қорин соҳасида игна санчилганидек оғриқ сезишади».

https://t.me/NBAXTVAOMA
#руҳият_соғлиқ

Боши👆👆👆

‼️ #МУҲИМ ‼️

⚠️«СИГНАЛЛАР» НИМА ДЕЙДИ?

⚛️Инсон танаси нафақат ташқи балки ички омилларга ҳам ўта таъсирчан мураккаб мезанизмдир. Психосоматика нуқтаи назаридан ёндашилса, танамиздаги оғриқлар ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Ҳар бирининг ўз изоҳи бор.

💁🏻‍♀️ Масалан:

🤦🏻‍♂️Сурункали бош оғриғи. Кучли зўриқиш, асабийлик, ҳар нарсага қийинчилик билан эришиш, шошмашошарлик, натижадан қониқмаслик ҳиссиётлари, одатда, бош оғриғига сабаб бўлади. Бунда киши ўзи учун енгил йўлни кўрмайди ва ҳамиша мураккабини танлайди. Енгиллашиш, хаёлларга эрк беришни ўзи учун мумкин бўлмаган ҳолат деб, билади.

💆🏻‍♂️Бўйин оғриши. Ушбу соҳадаги оғриқ, кўпинча, атрофдагиларга нисбатан аламзадалик, кимнидир кечира олмаслик юки сабаб келиб чиқади. Ёки киши ўз хатоларини қабул қилишни, уларни тан олиб, ўз-ўзини кечиришни истамаганида ҳам бўйин мушаклари зўриқади.

🙆🏻‍♂️Елка оғирлашиши. Оғир психоэмоционал «юк» елка оғриғини келтириб чиқаради. Яъни, кимларнингдир босим ўтказиши ёки муҳим қарор қабул қилишда жавобгарликни қабул қилишга нисбатан кучли қўрқув бўлиши мумкин.

🙋🏻‍♂️Куракнинг юқори қисми. Кўпинча, ўзини ёлғиз сезган, меҳр, эътиборга ташна кишилар куракнинг юқори қисмида безовталик борлигидан шикоят қилишади. Бунда санаб ўтилган ҳолатлардан ташқари ўзига нисбатан ишончсизлик ҳам кузатилиши мумкин.
Бел оғриғи. Бор диққат-эътибори ишлаш, пул топишга қаратилганида кишини бел оғриғи безовта қилиши мумкин.

🦵Тизза қотиб қолиши. Ўз «мен»ига ҳаддан ташқари ишонган, ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайдиган кишиларни тизза оғриғи безовта қилади. Бундай кишилар бировга ёрдам қўлини чўзишни исташмайди. Уларнинг тушунчасида «Бутун дунё фақат менинг атрофимда айланади. Мен учун фақат ўзим муҳимман».
Оёқлар оғриса... Бирор масалада иккиланиш, олдинга ҳаракатланишдан қўрқиш оёқ кафтида оғирликни келтириб чиқаради. Бу ҳуддики тананинг ўзига хос чалғитувчи усули. Оғриқни пайдо қилиш орқали у сизнинг диққатингизни бошқа нарсага жалб қилади.

🤐Ангина. Ўзига нисбатан ўта талабчанлик, дилидаги гапларни очиқ айтолмаслик томоқ бодомча безларининг яллиғланишига туртки бўлиши мумкин. Яъни, нималарни ҳис қилаётганингизни билдиришдан қўрқсангиз танангиз шунга мос равишда сўзлашув имкониятингизни чеклайди. Худдики у сизга ғамхўрлик қилгандек, «гапиришни истамаяпсанми, гапирма», дейди.
Ортиқча вазн. Бу масалада шундай дейилади: «Агар сиз ўзингизни кимгадир керакли деб билмасангиз, ўзингизга нисбатан ишончингиз паст бўлса, истакларингизни амалга оширишдан қўрқасангиз ва ўзингизни борингизча қабул қила олмасангиз вазнингиз ортиб бораверади».

😰Аллергия. Ўзига нисбатан ишончсизлик, иккиланиш тери тошмаларига сабаб бўлиши мумкин экан.

🙉Қулоқ битиб қолиши. Бунда киши атрофидаги воқеа-ҳодисаларга қанчалик эътиборли эканини таҳлил қилиши лозим. Борди-ю кимнидир эшитмаслик истаги пайдо бўлса ва у зўрайиб борса, онгости орқали танага йўлланган сигнал қулоқлар битиб қолишини пайдо қилади.

🤭Оғиз бўшлиғи муаммолари. Ўйламай гапириб қўйиш ёки аксинча, хаёлдаги фикрларни очиқ-ойдин гапира олмаслик оғиз бўшлиғи муаммоларига сабаб бўлади. Булар, томоқ оғриқлари, стоматит, нафас йўллари касалликлари бўлиши мумкин.

🔩Қабзият. Психосоматикада бу ўтмишни унута олмаслик билан боғлиқ дейилади. Шунингдек, бавосирнинг сабаби ҳам айнан шу бўлиши мумкин.
Баъзи кишиларда маълум бир вазиятларга нисбатан алоҳида белгилар намоён бўлади.

🗣Масалан, нафас сиқиши, юракнинг тез уриши, йўтал каби. Одатда, бундай белгилар айрилиқ, кучли қўрқув, хаяжон таъсирида юзага келади ва онгостида ёзилиб қолинади. Дейлик, қайсидир аёл турмуш ўртоғи уни ташлаб кетиши мумкинлигини ўйлаганида доим нафаси сиқади. Ушбу ҳолат ҳар сафар айни мавзу тилга олинганида такрорланиши мумкин. Сабаби онгостида айрилиқ билан боғлиқ белги нафас сиқиши кўринишида ёзилиб қолинган.

Бизнинг канал👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#руҳият_соғлиқ

Боши👆👆👆

‼️ #МУҲИМ ‼️

🌈АСОСИЙ 5️⃣ ҲИССИЁТ

☝️Психосоматика назарияси негизини қуйидаги ҳиссиётлар ташкил этади, булар:

😡– ғазаб;

😰– қўрқув;

😔– хафа бўлиш;

🤔– қизиқиш;

🤗– хурсандчилик.

‼️Дастлабки учтаси киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Асабийлашганда, бирор кимдан ранжиганда, кучли қўрқувни сезганда юрак соҳасида сиқилиш, нафас етишмаслиги ҳолатларини эсланг.

🤭Яна бир гап: алам-қайғуни ичга ютиш ҳам одамни касал қилади. Негаки, ташқарига чиқарилмай, руҳиятга қулфланган ҳиссиётлар ўзидан салбий қувват тарқатади ва улар инсонда турли безовталикларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу ўринда савол туғилади: психосоматика ёрдамида ҳар қандай касалликни аниқлаш ва даволаш мумкинми?

✳️ Ҳа, қачонки хасталикка аниқ ташхис қўйилса ва физиологик муолажа давомида руҳиятни соғломлаштиришга ҳам эътибор қилинсагина натижага эришса бўлади.

👩🏻‍💼 Бу иш билан одатда, психолог, психоневролог мутахассислар шуғулланишади. Муаммони аниқлаш учун махсус сеанслар ўтказилади. Онгостига яширинган ҳолатлар ўрганилади.

🙋🏻‍♂️Бемор ўз муаммосини тан олса ва уни қабул қилсагина, мутахассис ёрдамида муолажа давом эттирилади.

Якинларингизга улашинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#руҳият_соғлиқ


‼️ #МУҲИМ ‼️

🤔ПСИХОСОМАТИКА: БАРЧА КАСАЛЛИКЛАР МИЯДАНМИ?

🗞 Тез-тез қайталанувчи томоқ оғриқлари асаб зўриқиши асорати, узоқни хира кўриш яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган воқеа-ҳодисалардан хавфсираш, ҳуснбузарлар эса ўзини борича қабул қила олмаслик ёки кучли қўрқув таъсирида авж олади – психосоматикага доир илмий мақолаларда бу каби фикрларни кўплаб учратиш мумкин.

😩Қисқаси, киши саломатлигидаги барча муаммоларга ғам-ташвишлар, хафагарчилик, аламзадалик, қўрқув ва онгостидаги бир қанча дастурлар айбдор. Ушбу ҳолат психосоматика дейилади.

☝️Психосоматика атамаси XIX асрда пайдо бўлган. У ҳақидаги фикрлар эса ХХ аср ўрталарига келиб оммалаша бошлаган. Дастлаб, асаб зўриқиши ва стресс фонида юзага келувчи хасталиклар еттитани ташкил этган, булар:

– эссенциал гипертензия;

– ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси;

– ревматоид артрит;

– гипертиреоз;

– бронхиал астма;

– ярали колит;

– нейродермит.

⚛️Кейинчалик инсон психоэмоционал ҳолати таъсирида келиб чиқувчи касалликлар рўйхати кенгайди.

👨🏻‍⚕️Ўз вақтида Гиппократ ҳам инсоннинг соғлиги унинг феъл-атворига боғлиқ эканини таъкидлаган: «Меланхоликларда нафақат тушкун кайфият кузатилади, балки улар қорин соҳасида игна санчилганидек оғриқ сезишади».

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#руҳият_тақдир
☯️🌿🌸🍃😇🍃🌸🌿☯️

💝ДОИМ ЯХШИ КУРГАН НАРСАЛАРИНГИЗНИ ТАНЛАНГ...

❤️🔻Кўчадан орзу қилган машинангиз кетаётганини кўриб қолсангиз, ҳаёт Сизга бу машинани кўрсатаяпти. Йўлдаги машинани кўрганингизда, Сизни қандай ҳислар тўлдиради.

💙🔹Агар ҳис-туйғунгиз фақат ҳавас, муҳаббатдан иборат бўлса, Сиз машинани ҳаётингизга тортаётган бўласиз. Агар машинада ўтирган одамга ҳасад ҳис қилсангиз, ҳаётингизга бу лаззат Сиз учун эмаслиги ҳақида СИГНАЛ берасиз.

❤️🔻Ҳаёт Сизга машинани танлашингиз учун кўрсатди. Муҳаббат кўрсатиб Сиз танлайсиз. Бошқа одам, сизнинг орзуингиздаги машинани бошқараётгани муҳим ҳам эмас.

💙🔹Ҳаёт сизнинг олдингизда ранг-баранглигини намоён қилаяпти ва нимадир қалбингизда муҳаббат уйғотаётган бўлса, уни ўзингизга тортаётган бўласиз.

💙🔹Ёлғиз бўлсангиз-у бахтли жуфтликка кўзингиз тушса, ҳаёт " Танлов учун намуна"ни кўрсатаётган бўлади. Аммо севишганларни кўрганингизда ёлғизликдан қайғуга ботсангиз, ўзингизнинг ёлғиз эканлигингизни ўткирроқ ҳис қиласиз ва уни оламга таратиб: "Мен ёлғиз бўлиб қайғуришни истайман" деган бўласиз.

❤️🔻Сиз истаётган нарсангизга албатта, меҳр беришингиз керак.

💙🔹Агар семиз бўлсангиз, кўчада идеал қомат кетаётган бўлса, сиз ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Ҳаёт сизга ажойиб қоматни кўрсатди, сиз хам шу қоматни танлашингиз мумкин. Агар жаҳлингиз чиқса ва алам қилса, сиз: "Мен бундай қоматни истамайман, мен ўзимда бор оғирликка эга бўлмоқчиман", деган бўласиз.

💙🔹Агар фарзандли бўлишни истасангизу, ҳозиргача ҳаракатларингиз бесамар бўлса, болаларни кўрганингизда уларга меҳр-муҳаббат билан қаранг. Агар бировнинг болалари болангиз йўқлигини эслатиб, ғамга ботирса, шу билан болаларни ҳаётингиздан сиқиб чиқарасиз. Болаларни кўрганингизда ҳаёт уларни сизга ғамга ботишингиз учун эмас, танловингиз учун юборяпти.

💙🔹Сиз бошқа одамларни муҳокама қилаётганингизда, уларни ёмон ҳисоблаб, ўзингизга салбий нарсаларни тортасиз. Агарда сизда йўқ, уларда бор одамларга ҳасад қилсангиз, сизнинг салбий ҳиссиётларингизнинг катта кучи ҳаётингиздаги истакларингизни сиқиб чиқаради.

❤️ФАКАТ МУҲАББАТ СИЗГА ИСТАГАН НАРСАНГИЗНИ БЕРАДИ...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#РУҲИЯТ

🔖AФФИРМAЦИЯ

🗯Мен Ҳаётимдан миннатдорман ва шукрона айтаман.

🗯Мен ўзимнинг дунёимни, билим ва муҳаббат тажрибамни шакллантиришга имкон берадиган кўпроқ тушунча ва ақлни очаман.

🗯 Aтрофимда нур сочиб турадиган мўл-кўлликни кўраман. Мен ҳозир чексиз севги, ёруғлик ва бахт ичида яшайман.

🗯Мен яқинларимга энг қимматбаҳо ва шифобахш совғани бераман: ўзимга ва бошқаларга сўзсиз севги. Биргаликда биз бир-биримизни ишонч ва хавфсизлик билан сева оладиган дунёни яратамиз.

🗯Мен ҳаёт учун янги эшикларни очаман.

🗯Мен идеал жойдаман. Мен ҳар доим хавфсизман.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#руҳият

Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган 10 та сўз ва сўзлар бирикмаси!

Сеҳрли сўзларни биласизми? Агар билмасангиз, билиб олинг. Агар уларни қўллашни ўргансангиз тез орада ҳаётингизда мўъжизалар рўй бера бошлайди, Инша Аллоҳ:

1. Қила оламан!
2. Ишонаман!
3. Севаман!
4. Уддалайман!
5. Вақт топаман!
6.Ажойиб!
7. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ!
8. Ҳаммаси зўр!
9. Ишончим комил!
10. Натижаси ёқимли!!!

Сўзлар ҳақиқатан сеҳрли. Уларни тез тез ишонч билан вазиятга қараб такрорлаб туриш керак.Инша Аллоҳ натижани кўрасиз.
Хаётингиз ижобий томонга ўзгаришига тилакдошман.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#РУҲИЯТ

​​📌 ЎЗИНГИЗГА ҲАМ, БОШҚАЛАРГА ҲАМ ЭРКИНЛИК БЕРИШНИ ЎРГАНИНГ!

Ҳаётингизда кимнидир ёки ниманидир ушлаб туришга ҳаракат қилманг!

Бу ўзингизни азоб чекишингизга сабаб бўлади! Атрофга диққат билан қаранг. Табиат жуда ҳам доно яратилган. Атрофимиздаги ҳар бир нарса элементлардан, унсурлардан ташкил топган. Оловни ушлаб туришга ҳаракат қилингчи, қўлингиз куяди.

Шамол, ҳам сув ҳам, тупроқни ҳам бармоқларимиз билан ушлаб туришимиз қийин. Ҳар бир нарса ЭРКИНЛИК учун яратилган.

СИЗНИНГ ВАЗИФАНГИЗ - тушунаолишингиздир! Яъни, олов алангалаб ёрқин ёниши ва иситиш учун эканлиигини, ушлаб турмоқчи бўлсангиз куйдуриши мумкинлигини англашингиз лозим. ЭРКИНЛИК ҳам ҳудди шундай!

Атрофингиздаги инсонларга ва нарсаларга эркинлик беринг, уларни ушлаб турманг, уларга ёпишиб олманг.

Ўшандагина сиз ЎЗИНГИЗ ВА АТРОФДАГИЛАР УЧУН қулай ҳаёт тарзини яратасиз! Ўшанда одамлар ўзи сизнинг олдингизда бўлишга интилишади!

Сабаби - СИЗ УЛАРГА, ЭНГ МУҲИМ НАРСА - ЭРКИНЛИК БЕРГАНИНГИЗ ТУФАЙЛИДИР!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/