Бахт ва омадга йўл
111 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!🌸

🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...❗️

🌸БАРЧАМИЗ УЧУН , АЛЛОҲНИ Шукри ва зикрига бой кун бўлсин!🤲🏻

😊Азизлар! КУНИНГИЗ унумли ва ибодатга тўлсин! 🌼Ҳонадонингизга барака, Соғлик тинчлик ила кириб келсин! Aмийн!🤲

🌤 Кунингиз мазмунли ўтси
н!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Бугун сизга бу гапларни хеч ким айтмаган булса,тингланг:

Сиз Ажойибсиз!
Сиз Севимлисиз!
Сиз Кераксиз!
Сиз уйлагангиздан хам Кучлисиз!
Сиз уддалайсиз!
Хаммаси яхши булади!
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ИЛОҲИЙ АЁЛЛАР 🌸

Илоҳий аёл ўзи ким?
"Илоҳий" сўзи қадимги юнон тилида "нафас", "жон" деган маънони билдиради...


Демак:
Илоҳий аёл нафас тимсоли, жон тимсоли бўлади.
Аёл фақат буни унутди ва илоҳийликдан асар ҳам 🤷🏻‍♀ қолмади...

Менга ҳар куни аёллар мурожат қилишади чуқур сессияларга ва биз улар билан ишлаймиз. Сессияларга аёллар жуда бахтсиз холатда келишади: турмуши бузилган 💔, ёки фарзандлари билан муносабатларидан нолиган, ёки бўлмасам соғломсиз холатда 😞
Биз улар билан чуқур сессиялар ўтказамиз ва энг катта тўсиқга учраймиз аёллар аёл ☝️🏻 ким эканлигини унитишганига.

Аёл азалдан буюк бўлган хатто пайғамбарларимиз ҳам аёлларга ҳурмат ила боқишган, чунки аёл бу аввалам бор Она 🤱🏻, сўнгра суюкли ёр ❤️, сунгра эса уй бекаси ва яна аёл - бу опа ва сингил 👧🏻
Азалда аёл энергияси шу ролларни барчасини бажара олган, ҳозирда эса буни унутган.

Азалдан зодагон оилаларда аёлларга ёшлигидан жуда кучли билимлар 🙌🏻 бериб борилган, улар Суюкли ёр булиш сирларини ўрганишган, фарзандларининг тарбияси хақида кўп билимлар олишган, ҳозирчи?
Бу билимлар унут бўлган ва аёл энергияси бузилган 🙅🏻‍♀
Сессияда биз аёллик энергиясини ишлатишни ва тўғри сарфлашни, атрофга беминнат муҳаббат билан қарашни ўрганиб, натижаларни кузатамиз.

Натижа ҳайратланарли бўлади: аёллар ўз энергияларини ўстиришни, шифолашни ва тўғри тақсимлашни ўрганиб, дунёга бошқа кўз 😍 билан назар ташлашни ўрганганда, атрофларидаги ҳолат ўз ўзидан ўзгарганлигини, турмуш ўртоғлари яхши муносабатга 💑 ўтганлигини, фарзандлари уларга ҳурмат билан муносабатда бўлаётганини ва хаттоки атрофда барча инсонларни ҳам муносабати ўзгарганлигини гувохи бўлишади.

АЁЛ! Ҳамма нарса сиздан бошланади, агар сиз аёлигингизга қайтсангиз сиз гўё бошка гўзал оламга тушиб коласиз 💐...



Талиа Халаба

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Чингизхон авлодини мот қилган ёш олим.


Чингизхоннинг невараси Хулагу Боғдодни босиб олади. Улар шаҳарда нима топишса ҳаммасини тортиб олишади. Шу аснода, баъзи манбаларга кўра, 200 минг киши баъзи манбаларда эса, 400 минг киши қатл қилинади. Қадимий масжидлар, саройлар, кутубхоналар ер билан яксон қилинади...

Бу золим ҳукумдор шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида туриб минтақанинг энг машҳур олими билан кўришиш нияти борлигини билдиради. Албатта, Хулагу қаршисига чиқишга ҳеч кимнинг жасорати етмайди. Ниҳоят, бир мадрасада устоз бўлиб ишлайдиган Қозихон исмли олим Хулагу билан учрашишга розилигини билдиради. Кетаётганида ёнида бир туя, бир эчки ва битта хўроз олиб боради. Хулагу ёш олимни кўриб, излаб-излаб сени топишдими, дейди.

Ёш олим: - Жуссали билан кўришмоқчи бўлсанг, ташқарида битта туя бор. Соқолли билан кўришмоқчи бўлсанг, ташқарида битта эчки бор. Овози қалини билан кўришмоқчи бўлсанг, ташқарида битта хўроз бор. Истаганингни чақиртириб, истаганинг билан кўришишинг мумкин, дейди. 

Хулагу, бу ёш олимнинг ҳикмат соҳиби эканлигини билиб: 

- Айтчи, мен бу ерларга нима сабабдан келдим? 

Ёш олим бу саволга шундай жавоб беради: 

- Сени бу ерга бизнинг амалларимиз олиб келди. Аллоҳнинг бизга берган неъматларининг қийматини билмадик, шукрини қилмадик, мол-дунё, кўнгилхушлик, мансаб-мартаба ортидан чопдик.

Аллоҳ ҳам бизга берган неъматларини қайтариб олиш мақсадида, сени бизга бало қилиб жўнатди. 

Бу жавобдан хайратланган Хулагу: 

- Хўп, энди мени бу ердан ким чиқариб юбора олади? - деб сўрайди.

Олим бу саволга ҳам иккиланмай шундай жавоб қилади: 

- Қачонки, биз ўзимизга, ўзлигимизга қайтсак, бир-биримиз билан овора бўлишдан воз кечсак, ана шунда сен бу ерларда бир сония ҳам туролмайсан. 

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Manba:Tajvid_darslari1
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Энг, энг афзаллари...

1. Зикрларнинг афзали: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъинг қодийр» (Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

2. Тасбеҳларнинг афзали:«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни пок ёд этаман).

3. Дуоларнинг афзали: «Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа ъазаабан-наар» (Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан сақла!)

4. Истиғфорларнинг афзали:«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабуд, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абувъу лака би ниъматика ъалайя, ва абувъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунувба иллаа ант» (Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир! Чунки Сендан бошқа гуноҳларни кечирувчи йўқ)

5. Зарардан ҳимояланиш учун қилинадиган дуоларнинг афзали: «Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааъ, ва ҳувас-самийъул-ъалийм» (Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

6. Муаммодан қутулиш учун қилинадиган дуоларнинг афзали: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунгту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим(“Анбиё” сураси, 87-оят).

7. Хотиржамлик учун ўқиладиган дуоларнинг афзали: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм» (Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
💃 АЁЛНИ ЭНЕРГИЯСИНИ КЕМИРУВЧИ ОДАТЛАР:

😴Кеч ухлаш!
(жудаям кеч ухлаш аёлни кундузи билан ланж юришига сабаб бўлади)

🍜 Кеч овқатланиш!
Хазм қилишга катта энергия сарфланади!

🖥 Телевизор қаршисида кўп ўтириш!
Сериал кўрадиганлар кўп энергияни йўқотади. Қаҳрамонлар ҳаёти билан бўлиб, уларни ўйлаб энергия йўқотади.

🙂 Негатев инсонлар бн суҳбатлашиш.
Салбий энергиясини сизга ташлаб, сиз уни кўтариб уйингизга оилангизга олиб кирасиз.

🧐 «Одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди» деб ўйлаш.Бу катта энергияни чиқариб юборади

🧐 Доимий келажак ҳақида ўйлаш.
«Нима бўларкан, энди нима қиламан»деб ўйлаш энергияни сарфлайди. Унутманг бугун ва ҳозир мавжуд

🏃🏻‍♀️Доимий шошиладиганлар кўп энергия йўқотади

😠 Кераксиз нарсаларни уйда сақлаш, ўтиб қайтганда кўрсангиз асабийлашиб энергия йўқотасиз

🤨Ғийбат қилиш, энергия сарфланади

🤭Гина қудрат, хафагарчилик катта энергияни ташқарига чиқариб юборади

❤️Танлов ўзингизда хохлаганингизни танланг энергия билан тўйининг ёки ташқарига чиқаринг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
✍️ Психологнинг қайдлари

1. Агар сизга сизни ҳеч ким яхши кўрмайдигандек туюлса, аслида сиз ўзингизни етарлича яхши кўрмайсиз.
2. Атрофдаги ҳамма нарса ғашингизга тега бошласа, демак ўзингиздаги нимадандир норозисиз.
3. Қачонки кимдандир ҳафа бўлсангиз, сиз ўша одамдан эмас, балки ундан кутган умидларингиз амалга ошмаганидан ҳафа бўласиз.
4. Агар бахтли бўлишим кимгадир боғлиқ деб ўйласангиз демак етарли даржада эркин, мустақил эмассиз.
5. Негатив ҳаётдан, позитив ҳаётга тез ўтишнинг энг яхши йўли ўзингиздаги бор нарсаларга шукур қилишдир.
6. Севги талаб қилинмайди, сўралмайди. У шунчаки туҳфа этилади.
7. Ким биландир дардингизни бўлишсангиз у икки марта камаяди. Қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rahmdillik..☝🏻🥺
Qalblariga dunyoning kirlari kirmagan beg'ubor bolajonlar...😢
Bu video mani judayam tasirkantirdi...bolaligimni yodimga soldi...
Quyonim Joniy,Mushukchamiz Murka ölib qoganda yig'laganlarim esimga tushdi😢

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
👨‍👩‍👧‍👦Ko'pchilik oilalarda kuzatiladigan muammo, ya'ni farzand tarbiyasi

💑Ba'zi ota onalar o'z farzandining tarbiyasidan havotirlanib ruhshunosga murojaat qilishadi. Muammo shuki; Farzand 📺televizorga yoki 💻🎮kompyuter o'yinlariga berilib ketgan va⚽️ ko'chadan uyga kirgisi kelmaydi. Bu holatda ular uning atrofidagi do'stlarini sababchi qilib ko'rsatishadi.

🤔Aslida ham shundaymi?😳

🙅‍♂Yo'q aslida, farzandingiz bu Yaratuvchi tomonidan sizga in'om etikgan oppoq bir qog'oz siz esa uning 👨‍🎨👩‍🎨musavvirisiz. Siz chizgan surat siz kutganingizdek chiqmasa atrofdagilarni ayblashga shoshilmang.

📌Agar farzandingiz yuqoridagi holatlar bilan sizni qiynasa. Bunga sababchi o'zingizsiz. 😳Nega desangiz, farzandingiz barcha e'tiborni va uni tinglashlarini istaydi. Ayniqsa, siz uni tinglashingizni. Siz uni o'zingizdan turli xil bahonalarni sabab o'rnida ko'rsatib charchaganingizni aytib "Hozir emas" deb aytmang, yo'qsa u o'sha e'tiborni o'sha maqtovni ko'chadan qidiradi.

Siz turli xil cheklovlaringiz orqali, ya'ni, "Unday qilma, bunday qilma" degan gaplaringiz orqali farzandingizni o'ziga bo'lgan ishonchini 😔so'ndirib qo'yasiz.

Farzandingizni eshita biling. Unga vaqt ajrating, aks holda vaqt sizni farzandingizdan ajratib qo'yadi. Uni maqtab ham turing. Qilgan ishlarida uni rag'batlantirib uni ruhlantirib turing. Agar biron notog'ri ish qilib qo'ysa ham uni urushmang, qo'l ko'tarmang. Unga yotig'i bilan tushuntiring...

😡Sizning asabingiz buzulishiga sababchi bo'lmagan farzandingiz undan jabrlanib qolmasin!

Unutmang siz oq qog'ozga nima chizsangiz o'sha suratni ko'rasiz!!! Shunday ekan nima chizayotganingizga e'tiborliroq bo'ling va mo'yqalamingizni boshqalarga berib qo'ymang!!!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Кун давомида ёкимли, мехрли су'зларни эшитишни истайсизми?....

Хайрли тонг азизларим, кунингиз сезмазмун, хайрли, ва барокатли у'тсин!

Атрофингизда факат у'зингизга у'хшаган, калби мехрга ту'ла, дилкаш инсонлар бу'лсин!🌞

Кун давомида ёкимли, мехрга ту'ла су'зларни эшитишнинг энг самарали йу'ли бу, - шундай су'зларни у'зингиз ку'прок ишлатишингиз🤗.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
У'зини чиройли, ту'лаконли, гу'зал деб у'йламаган инсон у'зини кабул килмайди ва рашк килади...
У'зингизни чиройли томонларингизни хар куни топинг ва у'зизни кабул килишни бошланг❤️

Хайрли тонг азизларим, кунингиз хайрли ва марокли у'тсин, Хаётингизни СЕВИНГ, шунда у хам Сизга у'зингиздай жавоб беришни, Сизни хурсанд килишни бошлайди...
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Бизнинг ҳаётимиз ишончларимиз ва эътикодларимиздан ташкил топган ва инсон ўзини ўзгартириши, аввало, ўз ишончлари ва эътиқодлари устида ишлашидан бошланади.
Бунинг учун диққатиз йўналишини ўзгартириб, атрофиздаги ҳақиқатни ўзгартирасиз, шунда у'зингиз хоҳлаган нарсани олишга ёрдам берадиган шароит, керакли одамлар жалб қилинишни бошлайдилар.
Сизни вазифангиз эса қўлдан бой бермаслик ва вазиятдан тўғри фойдаланиш.
⠀"Созлама"ларингизни ўзгартирганингизда, максадингизга эришишга ёрдам берадиган ҳаётий шароитларни жалб этасиз.

Бугунги аффирмациялар:
Мен хоҳлаган нарсамга осонгина эришаман.
Мен ўз ютуқларимдан мамнунман.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
💝🎧 🍃❤️🎼❤️

Калбимда сенсан....

Калбларни юмшатувчи ку'шик

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
РУҲИНГИЗНИ ВА ОНГИНГИЗНИ ТОЗАЛОВЧИ ДУО

Билган ёки билмаган ҳолда сўзларим, фикрларим, ҳаракатларим ёки ҳаракатсизлигим билан хафа қилганларим, хафа бўлганларим ёки ўз дунёқарашимга мослаштирмоқчи бўлганларим, танқид қилганларим, гапларим, фикрларим, ҳаракатларим билан менсимаганларим!

Алдаганларим, алданганларим, ҳасад қилганларим, хушомад қилганларим, кўрмасликга олганларим, чиқиштирмаганларим, шахсий ҳаётига аралашганларим, ўз фикримни сингдирмоқчи бўлганларим, шахсий авторитетим билан эзганларим, суд қилганларим ёки бошқа бир турда зарар берганларим!

Мен сиздан чин дилдан кечирим сўрайман ва айни вақтда сизларни ҳам кечирдим! Шу билан бирга менга истаган ёки истамаган ҳолда зарар келтирган инсонлар, мавжудот ва маҳлуқотларни кечирдим. Сизлардан ҳам моддий, маънавий ва руҳий оғриқ келтирган ҳаракатларим ёки ҳаракатсизлигим учун кечирим сўрайман!

Яратган эгам! Руҳимдан озод бўлаётган англанганлик энергиясини менинг келгусидаги ривожланишим учун, жоҳилликни енгишим учун, қалбим қайта тикланиши учун, руҳим комиллик йўлида яна бир поғона кўтарилиши учун, характеримнинг салбий томонлари ўзгариши учун ва Коинотдаги барча мавжудотларнинг ривожи учун йўллашингни сўрайман!

Тушунмаётган, англамаётган, қабул қилмаётган, ҳис қилмаётган, кўрмаётган, ифорини сезмаётган барча кимса ва нарсаларни кечирдим ва ўз навбатида уларни тушунмаётган, англамаётган, қабул қилмаётган, ҳис қилмаётган, кўрмаётган, ифорини сезмаётганим учун узр сўрайман!

Мени яратган Тангри орқали кечиришларини сўрайман! Кечиришим ва кечирилишим орқали озод бўлаётган энергияни номукаммаллигим туфайли пайдо бўлган салбий натижаларни тузатишга йўллайман!

Кўнглига ўтирмаган, умидларини пучга чиқарган, кутувларини оқламаган, уларнинг тасаввуридек бўла олмаган, уларга берган ваъда, қасамларимни (реал ва ҳаёлий) амалга ошира олмаган, ҳалақит берган (била туриб ёки истамаган тарзда), йўлини кесиб ўтган, ўз иродамга бўйсундирган, шунчаки мавжудлигим, борлигим, сўзларим, қилмишларим, фикрларим, ҳаракатларим ёки ҳаракатсизлигим билан ғурурига теккан, ёқтирмаслик, азоб-уқубат, нафрат, хавфсираш, ҳасад, хафагарчилик, қўрқув, жисмоний ва маънавий азоблаш туйғуларини уйғотган барча инсонлар, мавжудоту маҳлуқотлардан кечирим сўрайман!

Мен барчани кечирдим!

Мен барчани чин юракдан, бутун қалбим, онгим, ақлим, ҳисларим, эмоцияларим, хотирам ва танам билан КЕЧИРДИМ!

Ўтмишимдаги менга ёки бошқа мавжудотларга қаратилган бузғунчи таъкидлар, программалар, кодлардан озодман! Менга зарар берган ва бераётган инсонлар, мавжудоту маҳлуқотлар, табиат унсурларини кечирдим!

Мен ўзим тушунмаган барча инсонларга, мавжудоту маҳлуқотларга, табиат кучларига ўзлари бўлишга, менга ўхшамаган бўлишларига, камчиликларга эга бўлишларига ва хато қилишларига изн бераман.

Уларни кечирдим ва шу билан бирга уларга яшаш, севиш, азобланиш, йиқилиш, туриш, олдинга ҳаракатланиш, хурсанд бўлиш, изланиш, топиш, шубҳаланиш, роҳатланиш, ғолиб бўлиш, кулиш ҳуқуқини бераман.

Мен тушунмаган, қабул қилмаган, танқид қилган, ҳасад қилган, ҳимояланган, миннатдорчилик, севги, тан олиниш, ҳурмат, садоқат, ҳавас, мулоқот, кечириш, шафқат кутган инсонлар, мавжудоту маҳлуқотлар, табиат кучлари! СИЗЛАРНИ КЕЧИРДИМ!

Мен барчани бутун юрагим, қалбим, онгим, руҳим, ақлим, танамнинг барча қурилмаларию руҳим иншоотлари билан кечирдим!

Сизларга мен келтирган зарар ва салбий оқибатларни тузатиш учун маънавиятим нури, тақдирим, севгим, қувончим, ҳаётий энергиямнинг бир бўлагини бераман!

Ҳозир ва Шу ерда!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Hozir bor narsang bilan baxtli bo'l va shu baxt holatida orzuingdagi hayot uchun mehnat qilaver.
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Orzular amalga oshishi uchun muhim...

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Агар ҳаётингизда тепа пастлар бўлмаса, ўликдан фарқингиз йук 🤪
👇👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойижон, Сизни жуда соғиндим...

Хитойнинг Хэнань провинциясидаги шифохоналардан биридаги ушбу манзарани кўриб... бўғзимга бир нима тиқилди. Одам эзилиб кетаркан...

Муассасада ишлайдиган ҳамшира коронавирус хавфи туфайли яқинлари билан масофадан туриб гаплашишга мажбур. Чунки у касалликка қарши курашиш жараёнида иштирок этяпти. Мана, ҳамшира ўз қизини узоқдан туриб бағрига босяпти😢😢😢

Ўзи асрасин... Фарзандингизни тўйиб-тўйиб қучоқланг, азиз оталар, азиз оналар!..

https://t.e/NBAXTVAOMAD