Бахт ва омадга йўл
111 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
V. КЕЧИРИМ ҚОНУНИ

Инсон ва унинг Учбирлиги Ҳозирда яшайди. Аллоҳ зарраси -- Руҳ Ҳозирда, Биру Бор Онида мавжуд бўлиб, ҳар лаҳзада илоҳий сифатларни, тўплаган билимларини намоён этиб, тасдиқлайди.
Афсуски, айни дамда кўплаб Инсоний Учбирликлар Ҳозирда мавжуд бўлса-да, ўз моҳиятини билмаслиги сабабли вақтнинг турли ўлчамларида яшайди:

ТАНА + ЖОН + РУҲ
ҲАРАКАТ ҲИСЛАР ФИКРЛАР
БУГУН КЕЧА ЭРТАГА

Бунинг оқибатида инсоний Тана+Жон+Руҳ яхлитлигига путур етади, Учбирлик ишида узилиш, номувофиклик вужудга келади. Тана ҳозирги вақт хатти-ҳаракатлари, Жон кечаги, ўтган кунлар ҳислари, Руҳ эса, эртанги куннинг ғоялари ва режалари билан банд. Маълумки, Руҳда Яратувчилик ва Ҳалокат дастури мавжуд. Учбирликда номувофиқлик, узилиш бўлса, Илоҳий қувват беҳудага сарфланади, Руҳ ҳалокат дастурини ишга тушириб юбориши мумкин.
Ҳозирда яшаш қонунига бўйсунган инсон Учбирлиги ҳаётидаги воқеаларни Руҳининг ўтмишдаги фаолияти натижаси деб вазиятни Онгли қабул қилади, буни мавжуд воқейликка нисбатан ўз муносабатини ўзгартириш имкони деб билади.
Инсон бугунги кунида уни ҳафа қилувчиларни муҳокама қилиш, уларга нисбатан гина сақлаш ўрнига, уларни Кечира олади ва шу тариқа уни ҳафа қилувчиларни ҳам ўтмишларидаги заминий таносуҳлари “кишан”ларидан озод этади.
Инсоний Учбирлик Бугунда ўз ҳафа қилувчиларини кечириш билан, Руҳининг ўтмиш майдонини ҳам тозалайди. Кечириш кимгадир хизмат қилиш эмас, балки, ўзи учун меҳнат қилиш, инсоний Учбирлиги хизматида бўлиш демакдир.
Давоми бор...

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Бизнинг қаерда яшаётганимизнинг
аҳамияти йўқ, ҳаммамиз ҳам ич-ичимиздан ўз ноқислигимизни, бизга нимадир этишмаслигини ҳис этамиз, гўё нимамизнидир йўқотгандаймиз ва уни топишимиз керак. Бу нима эканини кўпчилигимиз ҳеч қачон била олмаймиз. Била олган озчилик эса УЗИНИ излашни бошлайди.

Узини топган инсонгина УЗИНИ топа олади🤍🤍🤍

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Кимдаки хозир хаетида "манга огир синов келди"еки "тушкунликда колдим".......шунга ухшаш номлайдиган даврда яшаетган булса....

Билингки сиз "уровени юкорирок турадиган ОЛИЙГОХга" имтихон топширяпсиз.
Юкорирок "ОЛИЙГОХ"ларни имтихониям огиррок булади❤️❤️❤️

"Имтихон топшираятганларга омад тилайман,эсон омон утиб олинг.

Сиз "хужжат топширган жой"арзийди шунча яшамларингизга,бунга астойдил ишонинг❤️❤️❤️
УЗИНИ КУЛИДАсиз 🤍🤍🤍

https://t.me/NBAXTVAOMAD
VI. ҚАЙТА ТИРИЛИШ ҚОНУНИ

Аллоҳ (Руҳ) мангу яшовчи субстансия бўлиб, унда заминий маънодаги ўлим тушунчаси йўқ. Ўлим Руҳ танада яшаган вақтнинг бир бўлаги, холос.

Смерть -- Ўлим -- Ўлчов
Ўлим -- ўлди = ўлчам! ( Смерть – умер = мера !)

Инсон Руҳи заминдаги туғилиш ва ўлимгача бўлган ўлчам оралиғида минг-минглаб марта қайта-қайта яшайди ва ўзини ҳар-хил ролларда, турли мавқе-нуфузларда (Ўтмиш ҳаётида шоҳ, кейингисида қул, бу ҳаётида олим, навбатдаги таносуҳда гадо...) текшириб кўради.
Руҳ учун заминий танаси яратиш, ўз имкониятларини тасдиқ этиш, Учбирлигини бошқара олиш майдони ҳисобланади. Қайта тирилиш Коинот қонуни эканлигини англаб, қабул қилган инсон Коинотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланади. Ўлим қўрқувини енгиб, Руҳини қайта тирилтиради. Коинот Қонунлари Инсонга ўз асл моҳиятини тушуниш ҳамда Руҳнинг навбатдаги таносухи учун жавобгарлигини англашда ёрдам беради. Шу тариқа судланган Руҳ ўзини авф этиб, тақдирини ўзгартириш орқали бошқаларни ҳам ўз қарзларини узишига ёрдам беради. Ўз тақдирига -- бошига тушган кўргуликларга қаршилик кўрсатган инсон Коинот билан шартномасини бажараётган Руҳига -- раҳбарига ҳалақит беради.
Ғаройиб ҳилқат -- Тана + Жон +Руҳ Учбирлигини айнан ички келишмаслик пароканда қилади, инсон ўз тақдирини чигаллаштириб юборади. Англаб турганингиздек, Тақдир Коинотнинг Сабаблар ва Оқибатлар қонуни боис вужудга келар экан.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб худди гулга ўхшайди
Гулни ҳам мажбурлаб оча олмаганингдек қалбни ҳам мажбурлаб оча олмайсан.
Уни ўз ҳолига қўй, ўзи хоҳлаган вақти очилади. Фақатгина сен гулни парвариш қилгандек парваришласанг қалбинг худди гулдек очилади...

#практика#:кузларингизни шу КУР'ОН 👆укилаетган манзарага каратинг ва то у укилиб булгунича хаелан калб идишингизни уша ердаги барча гуллар билан тулдиринг🤍🤍🤍🤍🤍🤍

Калб идишингизга гуллар севги билан тулиб жойлансинки,унда севгидан бошкасига (алам,нафратга,хасадга.....)жой колмасин🤲🤲🤲

Калб гулларини парваришлаетган ,уни поклаш йулида усиб улгаяетган гузал калблар🤍🤍🤍
Янги кун муборак😍😍😍

https://t.me/NBAXTVAOMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн олти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон такдирини дуо узгартириши мумкинми?

Аллох накадар мехрубон зот 😭
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
inshaaAlloh 🤲🏻❤️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
РИЗҚНИ КИМ БЕРАДИ?

Қуш тўйди ва учиб кетди.Қолган овқатга назар ҳам солмади.Ёнида олиб ҳам кетмади.
"Яна қорним очиб қолса-чи,"-деб ўйламади. "Ҳаммаёқ қор, эртага егулик топилармикан, "-деб иккиланмади ҳам.
Чунки у...Чунки у ризқнинг ҳақиқий эгасига асло шубҳа қилмасди...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман... "

(Ғофир сураси, 60-оят)

"Аллоҳ фақат жазолайди"

"Аллоҳ бизни яхши кўрмайди"

“Аллоҳ раҳм қилмайди” ...

Бундай нолишлар қулоғимизга  тез-тез чалинади. Яратган Зот: “Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...” (Ғофир сураси, 60-оят) десаю, бундай норозиликлар қилсак, исён бўлмайдими?! Инсонлар орасида бу каби норозиликларнинг пайдо бўлишига динимиз ҳақида нотўғри маълумотга эга бўлиш ёки хато маълумот тарқатиш сабаб бўлади.

Атрофингизга бир қаранг, баъзи инсонлар нималар қилмоқда? Зино, қотиллик, ҳаёсизлик, ўғрилик, алдов, порахўрлик... Дилингиз оғрийди. Қалбингиз қаттиқ ранжийди. Аммо Яратган Зот бандаларига Раҳмлидир, Ғофирдир. Тавба қилганни кечириб, жаннатига дохил қилади.

Табиатни мукаммал кўринишда яратган Зот инсонни ҳам гўзал яратди: "Ва Биз Одамни энг гўзал суратда яратдик" (Тийн сураси,4-оят), Инсонни Ўзининг энг севимли мавжудоти қилди.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
😕Xo'sh sizlarda qaysi bor bu belgilardan

Javobingizni commentda yozing👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD