Бахт ва омадга йўл
111 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛГАН ЭДИ ЎҒЛИ ТУЗАЛДИ

Биродарларимиздан бирининг ўғли жуда оғир касалликка учради. У касалга дучор бўлганларнинг миллиондан бири тузалар экан.
Афтидан, ўта кучли ихлос, мукаммал таваккул ва мустажоблигига ўта қувватли ишонч билан дуо қилган шекилли, кеча ўғли ҳақида сўраган эдим: «Аллоҳ таоло ўғлимни бу дарддан бутунлай фориғ этди. Тузалиши қийин дард эди, аммо энди қўрқув ва хавотирга ўрин қолмади», деб жавоб берди.
«Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд» (барча мулк ва барча ҳамд У Зотга хосдир). Яъни Ўзига лойиқ бўлган мутлақ қодир ва Ўзига хос бўлган мутлақ комил Зотдир.
Ҳадисда ким буни ўн бора айтса Исмоил алайҳиссалом фарзандларидан ўн кимсани озод қилгандек бўлар, деб айтилган (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан
.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Биз бир биримизга керакмиз. Айблаш, танқид қилишдан тўхтанг. Эьтиборингизни атрофингиздаги инсонларга нисбатан миннатдорчиликка қаратинг. "мўьжиза"ларга очилинг

​КAСAЛЛИК БУ..?!
Инсон органлари бир-бири билан уйғун ҳолда ишламагани учун касалликлар келиб чиқади.

Aгар, нормал ишламаётган органни текширсангиз, ушбу органнинг ички қисмлари ўртасида ўзаро таъсирнинг йўқлиги сабабли касаллик пайдо бўлганига гувоҳ бўласиз.

Ҳар қандай заифлик ва нуқсон бу - бир бутуннинг қисмлари ўртасида тўғри алоқанинг йўқлигидан келиб чиқади.

Инсонлар орасида ҳам шундай!
Яъни, аслида биз бир бутунмиз, бир борлиқмиз, бир организммиз!

Шунинг учун биз бир-биримиз билан алоқа ўрнатишимиз, ўзаро уйғунлик муносабатда бўлишимиз жуда муҳимдир!

Лекин биз бир-биримизни тинглашни билмаймиз.
Бир-биризмни эшитиш-бу бир тўлқинда бўлишимиз,ўзаро уйғунликда бир-биримизни ҳис қилиб, тўлдиришимиз!

🔺Aлам, нафрат, ғазаб, баҳиллик, муҳокамага кириш шу каби бир қанча аслиятимиздан тўсувчи туйғулар жуда ҳам оғир касалликларни келтириб чиқаради
Нега кўпларда болаликдан қолган рухий жарохат, ота-онага нисбатан хафагарчилик бор?

Психолог сифатида, ўз тажрибамдан келиб чиқиб, шуни айтишим мумкинки, бу психологик ривожланиш ва илм етарли даражада сингдирилмаганда. Чунки айнан бола тарбиясида бошидан нотўғри харакатлар кўп қилинган. Бу ота-онангиздан эмас, уларнинг ота-онасидан, уларга эса уларнинг ота-онасидан ўтган харакат моделидир. Кимдир бу харакатларни анча ўзгартира олган, кимдир эса такрорлаб, давом эттирган.

Айниқса:
▪️Мани ёшлигимда бундан баттар бўлган;
▪️ Хеч қиси йўқ, ўлмайсан;
▪️ Мани хам шундай тарбиялашган;
▪️ Манам мехр олганим йўқ, мана ўлмадим;
▪️Мухими қорнинг тўқми? Киядиган кийиминг борми? Мана шу мани санга берган мехрим. Ношукур бўлма!

деган ибораларни ишлатган холда.

Вақт ўтмоқда. Йиллар хам. Одам рухияти ривожланган сари, у соғлом бўлишга интилмоқда. Айнан ўша эскича, нотўғри методда тарбия кўрганларнинг кўпида хаётдан қониқмаслик, невроз кучли ривожланган. Шунинг учун хам ўша неврозга учраган ота-она, фарзандига хам бу аурани сингидиради ва цепочка кўринишида жарохат етказади. Шунинг учун хам аксарият ёшлар айнан шу муаммо билан мурожат қилишади.

Хали хам яхши мурожат қилишса, аммо мурожат қилмасдан. Янада кўпроқ муаммога учрайдиганлар хам кам эмас.

Масалан, бир қиз ўз оиласидаги жанжаллардан, ота-онасининг босимига дош бермай, ўз жонига қасд қилди. Яна бир йигит хамма аламларини ичига ютган холда, хаётда ўз ўрнини топа олмай, қўрқоқ ва доим иккиланувчи шахс бўлиб ўсмоқда. Кимдир отаси образида ёмон инсонни кўргани учун, умумман эркак зотига ишонмайди ва нафратланади… Афсуски мисоллар кўп.

Хулоса:
-бола тарбиясини кейингга қолдириб бўлмайди;
-ўз жарохатингизни фарзандингизга ўтқизманг;
-психологик ривожланинг ва илм олинг;
-муаммо бўлса, мутахассисга мурожат қилиб, ишланг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
21. Мушкули борнинг дуоси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мушкули борнинг дуоси

Зикр, истиғфор, тавба ва дуолар китоби

Сахарларда зикр ила ҳамроҳ бўлинг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Тафаккур
Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​O’zgarmasang o’zgartira olmaysan …

1. Hazrati Rumiyni “dunyoni o’zgartirish” haqidagi jumlalarini hamma keltiradi (men yana qaytarib o’tirmadim). Lekin aksar insonlar unga harakat qiladi xolos.

2. Ertalab turib yugurish foydalimi ? Bu savolni 10 ta insonga bersang kamida 9 tasi “Ha” degan javobni beradi. Siz yugurasizmi desang bahonalarini eshitasan. Demak dunyo biluvchilar bilan to’la.

3. Amal biz oqsayotgan eng katta nuqta (biz dedim hech kim mukammal emas). Allaqayerda o’qigan edim: “Inson komil bo’la olmaydi lekin unga harakat qilishi kerak”.

4. Bir xatoni ikkinchisiga qilmaslik o’sha “harakat” bo’lsa kerak. Yana bilmadim. Lekin buni ham eplay olmaymiz.

5. Shunchaki aytaman bizni odatlar odam qiladi. (Odam deganda - nimadirga erishishni nazarda tutdim)

6. O’zim o’zgarishim, bilganlarimga ko’proq amal qilishim va ulashish uchun shu yerda yozmoqdaman.

Axir o’zgarmasam o’zgartira olmayman (Gaplarim faqat o’zimga tegishli, lekin manfaat berishidan umidvorman.)

P.S.
Adashmasam post ostida izoh yozish uchun joy bor yoki 🔥 chiqib turadi. Endi nima qilishni bilasan.😉


👉 https://t.me/NBAXTVAOMAD
#MULOHAZA

📍Tasodiflar bo’lmaydi!

Hammasi to’ppa - to’g’ri, aynan shunday!
Xatolar ham bo’lmaydi!

Siz aynan sizga kerakli malaka va darslarga ega bo’lishingiz uchun to’g’ri yo’ldasiz!

Hech qanday noto’g’rilik yo’q!

☝️Qachonki siz buni tushunishni boshlasansiz, shundagina sizni jazolovchi borliq yo’qligiga, sizga qarshi zamon-dunyo yo’qligini anglaysiz.

Qalbingizni ochilishi uchun kerakli bu vaqt, sizni hayotingizda tasodif, mo’jiza bo’lib ko’rinadi.

☺️🌸👉 Siz uchun yomonlik bo’lib ko’ringan hodisalar va narsalar, aslida yashirin yaxshilik muruvvatdir! 😍

Yaqinlaringizga ulashing👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#FARZAND_TARBIYASI

TARBIYA ( 1 - qism)

👶 Farzandingiz tortinchoqmi - demak siz uni kam quchoqlab, kam oʻpar ekansiz.

😓 Farzandingiz oʻziga ishonmayaptimi - demak siz uni shijoatlantirmas ekansiz.

🤨 Farzandingiz boshqalarga tajovuz qilyaptimi - demak siz unga qaysarlik qilar ekansiz.

😵‍💫 Farzandingiz boshqalarni hurmat qilmayaptimi - demak siz unga koʻp baqirar ekansiz.

😞 Farzandingiz odamovi boʻlib qolganmi - demak siz uni kam erkalaysiz ekan.

😣 Farzandingiz oʻgʻirlik qildimi - demak siz unga narsa berishda uquvsizlik qilgansiz.

😇 Farzandingiz baxilmi - demak siz u bilan sheriklik ishini beeʼtibor qoldirgansiz.



Yaqinlaringizga ulashing👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#FARZAND_TARBIYASI

TARBIYA ( 2 - qism)

Tarqatganlar uchun katta rahmat

😔 Farzandingiz zaifmi - demak siz unga koʻp 🔪 tahdid qilar ekansiz.

😤 Farzandingiz doimo gʻazablanadigan boʻlib qolganmi - demak siz uni maqtamay qoʻygansiz.

🥺 Farzandingiz qoʻrqoqmi - demak siz uni haddan ziyod koʻp 🛡 himoya qilar ekansiz.

😠 Farzandingiz sizga itoat qilmayaptimi - demak siz koʻp narsa🪓 talab qilib yuboryapsiz ekan.

🤭 Farzandingiz yolgʻon gapiryaptimi - demak siz uni koʻp 🧨 tergayapsiz ekan.

🤐 Farzandingiz gapirishda noʻnoqmi - demak siz u bilan kam 🤫 gaplashar ekansiz.

Yaqinlaringizga ulashing👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1991- йил 31-АВГУСТ ‼️
Узоқ кутилган Мустақилликка эришган кунимиз. Мана бугун шу кунгаям 31 йил бўлибди. Ҳаммамизга МУСТАҚИЛЛИК байрами муборак бўлсин ва МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН🎉


https://t.me/NBAXTVAOMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qanday ayol qadrlanadi?

O‘zini baxtli his qilishga o‘ziga yetarli resurisi bo‘lgan ayol.
Kerak bo‘lsa mablag' ham,yashash uchun energiya ham olg'a borish uchun motivatsiya ham o‘zizda yetarli bo‘lsa,"kimdir manga shularni qibersin"degan yozuvni o‘chirasiz peshonangizdan.Bu yozuvni hech kim ko‘rmaydi deb o'ylaysizmi?


#psixologiya
https://t.me/NBAXTVAOMAD
Samimiylik

Qanday qilib samimiy insonlarni atrofimda yig'sam bo'ladi?
-O'zing samimiy bo'l, boshqalar o'zi topib keladi.

Samimiy inson bu positive insonmi?
- yo'q, samimiy inson bu ichida nimani o'ylasa yashirmay ayta oladigan insondir. Yaxshi yoki yomon fikr buni farqi yo'q!!

Masalan bironta yaqin insoningizni kiyinishi sizga yoqmadi. Shunchaki senga bu yarashmabdi deb aytish ham samimiylik.

👉 https://t.me/NBAXTVAOMAD
Xatolar afsus qilish uchun emas, xulosa chiqarish va tajriba to‘plash uchun berilgan hayotning in‘omidir. Bunday tuhfani afsus qilib o‘tkazib yubormang...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Тафаккур

Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Тарбияда адашманг...

🚫 Боласини калтак воситасида тарбия қилишни ўйла­ганлар қаттиқ адашади.

✔️ Чунки фарзанд яхши сўзнинг
гадоси, ёмон гапириш, калтаклаш болани оиладан, отаонадан бездиради, холос.

🚫 Болаларингизга уларнинг қурби етмайдиган хизмат ва топшириқларни асло бера кўрманг.

✔️ Чунки буни бажа­ра олмай, ёлғон гапиришлари, ҳийла излашлари, ҳатто ота-онага осий бўлиб қолишлари мумкин.

🚫 Уларни асло қарғаманг, ёмон сўзлар билан сўкманг, ёмон дуо қилманг.

✔️ Чунки бу нарсалар фасодга йўлиқ­тириб, оилангизга фақирлик келтиради.

Аксинча, яхши дуолар қилиб, уларга имон-эътиқод, инсоф, яхшиликлар тиланади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Yakkayu yagona bo'lgan Ollohga ishonch faqat so'zda, tilda emas, balki ko'ngilda. Bu esa his qilish, anglash masalasidir. Ammo kitob sahifalarida hislar yozilmaydi, harflar yoziladi. Ko'ngil har tildan so'zlasha oladi. Ko'ngil kitobiga harf lozim emas.....

......biz yo'lning boshida turgan bir qariyamiz. Yo'limiz egrimi, to'g'rimi bilmaymiz. Ammo kimdir o'zi kelib so'raydigan bo'lsa, yo'lni ta'riflab beramiz. Kishi kelishni istamasa, bizdan biror da'vat yo'q. HAR KIM O'Z BILGAN YO'LIDAN YURADI.

Topduq Emro

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Agar siz hozir o'zingizni nochor va tushkun his qilsangiz, bu sizning "o'tmish va kelajak" bilan yashayotganingiz uchundir.

Baxtsiz odamning o'tmishi va kelajagi bor, lekin baxtni his qilgan odamning faqat shu lahzasi bor. U hozir yashayapti.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
ТАҚДИР – РУҲ ШАРТНОМАСИ

УНИ ҚАНДАЙ ЎЗГАРТИРИШ МУМКИН?
КОИНОТ ҚОНУНЛАРИ ВА ИНСОН

Тана, Жон ва Руҳ Учбирлигидан иборат инсон Яратганнинг, Коинотнинг маҳсули бўлиб, Унинг қонунларига асосан яшайди.
Тақдир - Коинотнинг асосий қонунларидан бири ҳисобланади.

1. ТАҚДИР ҚОНУНИ
Тақдир Коинотнинг Сабаблар ва Оқибатлар қонуни натижасида келиб чиқади. Такдир - ўтмишдаги ниятлар, хатти-ҳаракатлар ҳамда уларни тўғрилаш имкониятидир. Инсон Руҳи Тақдир шарофати билан жисм оламида янги тажриба олиш, ўз ички қувватини намоён этиш, заминий “рол”лари ёрдамида ўзлигини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлади, ҳар бир таносуҳда “роллари” ўзгариб, қарама–қарши қутблар (бу ҳаётида эркак, кейингисида аёл ва х.к.)да яшайди.

II. ҚАРАМА-ҚАРШИ ҚУТБЛАР ҚОНУНИ

Коинот қарама–қарши қутблар қонунига мувофиқ яратилган:
-- Ёруғлик ва Зулмат;
--Яхшилик ва ёмонлик;
--Кун ва тун;
--Тўғри ва нотўғри;
--Меҳр ва қаҳр;
--Аёл ва эркак... ва ҳоказо.

Қарама-қарши қутбларга эга бўлиш - табиат қонунидир. Инсон Руҳи бу қонунни қабул қилиши керак. Айнан шу қонун шарофати билан Руҳ ўсади, ҳар-хил тажриба тўплайди. Қарама-қаршилик қанча кўп бўлса, билим йиғиш имкони шунча кенгаяди.

III. ЎҚИБ-ЎРГАНИШ ҚОНУНИ

Коинотнинг бу Қонуни Руҳга кўп марталаб Ерга келиш, янги қобилиятларга эга бўлиш, ўз имкониятларини англаш, фикрлари, тилак-ниятлари орқали Илоҳий Нурини намоён этиб, уларни ҳислар билан безатиш ва ҳаракатлари билан тасдиқлаш имконини беради. Мазкур қонун шарофати билан заминий ҳаёт Онг ва Англаб етиш мукаммаллашадиган майдонга айланади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
IV. ТОРТИШИШ ҚОНУНИ

Тортишиш қонуни - инсон Учбирлиги (жисм+жон+руҳ) бўйсуниши зарур бўлган қонун хисобланади. Бу қонунга мувофиқ нимаики ўхшаш бўлса, ўзаро тортишади.
Инсоннинг таркибий кисмлари—жисм+жон+руҳ ўзига хос магнит бўлиб, бошқа инсоний-бирликлар (жисм-жон-руҳ)ни ё итаради ёки ўзига тортади ва шу тариқа ўхшаш сифатлар ҳамда қувватлар бирлигини яратади.

Тана + Жон + Руҳ
ҳаракатлар сезгилар фикрлар

- + - + - +


Ҳаракатлар, ҳислар, сезгилар ва фикрлар қарама–қаршилиги ўхшаш Учбирликларни ўзига тортади ёки итаради, шу тариқа у яратган жамоада Руҳ кураши, ҳаракати давом этади.
Ўз ҳаракатлари, ҳислари, фикрлари сифатини билмайдиган, Тортишиш қонунига мувофиқ уларни назорат қилмайдиган инсон айнан ўзига ўхшаш сифатли одамлар билан тўқнашаркан, бу салбий энергияни барча намоёнлигида ўзи ўзига тортиб олганлигини англамасдан, исён бошлайди.
Айнан билмаслиги ва англамаслиги боис Руҳ нотўғри ҳолатда ҳақиқат талаб қилади, ваҳоланки, унинг мавжуд воқелиги Олий Ҳақиқат маҳсулидир.
Мазкур Яратувчилик қонунини англаб, қабул қилган инсон ўз ҳаётини ўзгартириб, навбатдаги Тақдирига ёруғ, ижобий пойдевор қўя олади.

Давоми бор....

https://t.me/NBAXTVAOMAD
V. КЕЧИРИМ ҚОНУНИ

Инсон ва унинг Учбирлиги Ҳозирда яшайди. Аллоҳ зарраси -- Руҳ Ҳозирда, Биру Бор Онида мавжуд бўлиб, ҳар лаҳзада илоҳий сифатларни, тўплаган билимларини намоён этиб, тасдиқлайди.
Афсуски, айни дамда кўплаб Инсоний Учбирликлар Ҳозирда мавжуд бўлса-да, ўз моҳиятини билмаслиги сабабли вақтнинг турли ўлчамларида яшайди:

ТАНА + ЖОН + РУҲ
ҲАРАКАТ ҲИСЛАР ФИКРЛАР
БУГУН КЕЧА ЭРТАГА

Бунинг оқибатида инсоний Тана+Жон+Руҳ яхлитлигига путур етади, Учбирлик ишида узилиш, номувофиклик вужудга келади. Тана ҳозирги вақт хатти-ҳаракатлари, Жон кечаги, ўтган кунлар ҳислари, Руҳ эса, эртанги куннинг ғоялари ва режалари билан банд. Маълумки, Руҳда Яратувчилик ва Ҳалокат дастури мавжуд. Учбирликда номувофиқлик, узилиш бўлса, Илоҳий қувват беҳудага сарфланади, Руҳ ҳалокат дастурини ишга тушириб юбориши мумкин.
Ҳозирда яшаш қонунига бўйсунган инсон Учбирлиги ҳаётидаги воқеаларни Руҳининг ўтмишдаги фаолияти натижаси деб вазиятни Онгли қабул қилади, буни мавжуд воқейликка нисбатан ўз муносабатини ўзгартириш имкони деб билади.
Инсон бугунги кунида уни ҳафа қилувчиларни муҳокама қилиш, уларга нисбатан гина сақлаш ўрнига, уларни Кечира олади ва шу тариқа уни ҳафа қилувчиларни ҳам ўтмишларидаги заминий таносуҳлари “кишан”ларидан озод этади.
Инсоний Учбирлик Бугунда ўз ҳафа қилувчиларини кечириш билан, Руҳининг ўтмиш майдонини ҳам тозалайди. Кечириш кимгадир хизмат қилиш эмас, балки, ўзи учун меҳнат қилиш, инсоний Учбирлиги хизматида бўлиш демакдир.
Давоми бор...

https://t.me/NBAXTVAOMAD