Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
​​
Оламга табассум ила бокинг!

Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, кўнгил жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади.

Табассум соф инсоний алоқалар калитидир!

Бир табассум қилинг, атрофга самимий боқинг, ишонаман-ки, кўнглингиз янаям ёришади!

Табассум қалбингизни нурга, меҳрга тўлдириш баробарида,билинг-ки, ўзгаларга ҳам мислсиз завқ беради.

Табассум, хушкайфият кун муборак , БАХТЛИЛАРИМ!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🌞 Kun tavsiyasi 🌞

"Menga bo'laveradi" demang,
🙌 "Menga eng yaxshisi kerak" deng!

"Charchadim" emas,
🏖 "Dam olishim kerak" deng.

"Aybdorman" emas,
💎 "Bu menga tajriba bo'ldi" deng

"Vaqtim yo'q" emas,
"Keyinroq bajaraman" deng

"Xarakat qilaman" emas,
💪 "Bajara olaman" deb ayting

"Men bunga loyiq emasman" demang,
👑 "Men eng yaxshilariga loyiqman" deng

"Hammasi yaxshi" deyish o'rniga,
👍 "Menda hammasi zo'r" deb ayting.

Kuningiz hayrli o'tsin azizlаrim!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#намоз

☝️ Намозни кофир, мушрик, яна балоғатга етмаган ёш бола, мажнун (жинни, телба) ёки узрли аёллар ўқимайди. Сиз қайси тоифага мансубсиз?..

Фойдали ва ишончли илмлар каналига обуна бӯлинг

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#душманимиз

👿 ШАЙТОН ҲАҚИДА

♻️ Яқинларга ҳам улашинг

Фойдали ва ишончли илмлар каналига обуна бӯлинг
👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​✏️БИЗНЕС ПСИХОЛОГИЯ. Аёл & Эркак 👉Эркак кишининг омадини асоси – бу Аёл кишидир.
1. Нафис сўз. Агар аёл эри билан, чиройли ва хурмат билан гаплашса, эркак кишида сўзлашиш маданияти ривожланади.
2. Эрнинг ишга лаёқатлиги. Агар уйда тинч ва сокинлик атмосфера хукум сурса, эркак киши ўзини эркин сезади, хотираси яхшиланади, жамиятдаги ўрни яхши томонга ўзгаради.
3. Идрокли. Агар аёл эрининг хукмига бўйсинса, эракак киши ақл ва идрокли бўлади.
4. Мақсадга интилувчанлик. Агар аёл эрининг қизиқишларини қабул қилиб ва унга ишонса, эркак киши яна хам мақсад сари интилувчан бўлади.
5. Сабр тоқат. Агар аёл киши эрининг камчиликларига сабр тоқатли бўлса, эри хам аёл кишини инжиқликлари ва туйғуларига сабрли булади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
📜 Айтишларича, қадим замонда аёл фарзандини эмизмоқчи бўлса, аввал "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим", деб, сўнгра фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, қўрқмас чавандоз ёки забардаст олим ёки тажрибали йўлбошчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун ота боболаримиз буюк шахс бўлишган.

Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фарзандларини ухлатиш ниятида эмизишади. Шунинг учун умматнинг аксари мудроқ ва уйқудадир.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​Табиий чиройнинг 18 сири

Зайтун ёғи
Қуруқликни енгиб, намликни назорат қилади...
Грек ва турк аёлларининг гўзаллик сирлари – зайтун ёғида! Зайтун ўсимлигидан олинадиган ёғни деярли барчатаом ва егуликларга қўшиб истеъмол қилишга одатланган бу миллат аёллари соғлом соч ва майин юз териси билан машҳурлар. Бу ёғ таркибидаги омега-3 ва омега -6 ёғ кислоталари терини озиқлантириб, соч ва тирноқлар тузилишини тиклайди.
Маслахат: кунора зайтун ёғи қўшилган 1-2 таом ёки егуликни танаввул қилиш тери тузилишини қуруқлашишдан сақлаб, намлик миқдорини меъёрлаштиради.
Балиқ гўшти
Тонус яхшиланиши учун
Қандай парҳезда бўлишингиздан қатъий назар вақти-вақти билан балиқ гўштитанаввул қилишни унутманг. Унинг таркибидаги оқсил моддаси мушаклар тонуси учунжуда муҳим. Агар организмингизга оқсил етишмаса, тери рангингиз хиралашиб, рангпар кўринишга келиш олади. Қолаверса, балиқ гўшти таркибидаги фойдали элементлар кўкрак саратони, мавсумий депрессия ва белдаги ортиқча сантиметрларюзага келмаслигидан ҳимоядир.
Маслахат: Истаган балиқ гўштини озроқ ўсимлик ёғида қовуриб ёки буғда пишириб тайёрланг-да, устига мавсумий кўкатлардан сепинг. Қарабсизки, мазали ва фойдали егулик “Дастурхонга марҳамат!” дейди.
Сабзи
Тери шўралашининг олдини олади...
Бошқа сабзавотларга қараганда сабзи таркибида А витамининг энг кўп фоизи бўлиб, тери қуруқлашиши ва пўст ташлашининг олдини олишда ёрдам беради. Агар тери рангингиз қизариб, енгил қичишишни сезсангиз таомномангизга кўпроқ сабзидан қўшинг.
Маслахат : Сабзининг ҳомлигича истеъмол қилингани кўпроқ фойдали саналади. Истасангиз қирғичдан ўтказиб ёки сабзавотли салатга аралаштириб танаввул қилинг.
Бодом
Тирноқларни мустахкамлайди....
Синувчан, мўрт ва бўёқга чимдамлигиги бўлмаган тирноқлар организмда цинк (руҳ) микроэлементлариннг етишмаслиги белгисидир. Муаммони бартараф этишнинг энг осон йўли бодом мағзидан истеъмол қилиш. Кун ора истеъмол қилинган бодом мағзи суяклар мусткамлиги, моддалар алмашинуви ҳамда организмда коллаген ишлаб чиқилиши учун асқотади.
Маслахат: Мунтазам чарчоқ ҳисси тарк этмаса ёки ўзингизни холсиз сезсангиз 1 стакан бодом мағзидан танаввул қилинг. Натижаси узоқ куттирмайди.
Қўзиқорин
Ажинлар билан курашади!
Билсангиз, қўзиқориннинг шампиньон нави ажинларнинголдини олувчи энг яхши воситадир.
Қўзиқорин таркибидаги кучли антиоксидантлар ва ёғ кислоталари ёшга доир энг сифатли крем билан бамалол тенглаша олади. Қолаверса, бу махсулот моддалар алмашинувига ёрдам бериб, ортиқча вазн тўпланишининг ҳимоясидир.
Маслахат : Бир хафтада бир марта бўлса ҳам қўзиқориндан егулик ёки таом тайёрлашни канда қилманг. Ана шунда турли хил кремларга ҳожат ҳам қолмайди.
Цитрус мевалар
Тери ранги софлиги учун ...
Косметологияда энг самарали антиоксидант ҳисобланган С витамини цитрус мевалари таркибида талайгина. Цитрус мевалар коллаген толаларининг юзага келишинитезлатиб, тери кўринишини таранглаштиради. Масалан, грейпфрукт таркибида С витаминидан ташқари эфир мойлари ҳам бўлиб, юз терисига табиий қизилликни беради. Мандарин эса 30 ёшдан ошган аёллар учун белдаги ортиқча сантиметрларбилан курашишда самарали восита.
Маслахат : Эрталаб 1 стакан цитрус мевали шартбатни ичибсўнг бошқа ишларингизга унасангиз, кун давомида терингизнинг табиий рангини мухофазалайсиз


https://t.me/NBAXTVAOMAD/


🌟ЎЗИНГИЗГА БЎЛГАН МУСТАҲКАМ ИШОНЧНИ ТАРБИЯЛАНГ!

📑Бугунги мақоламиз Сизда ўзингизга бўлган темир бетондек мустаҳкам ишончни қандай шакллантиришга қаратилган. Кўпчиликни бу мавзу жуда ҳам қизиқтиради.

🙋🏻‍♂️Чунки, айнан ўзингизга бўлган ишонч – ҳаётингизнинг барча жиҳатларини ўзингиз хохлагандек қуриш имконини беради. Айнан ўзингизга бўлган ишонч ҳар бир ишда муваффақият қозониш имконини беради. Айнан ўзингизга бўлган ишончгина Сизни юксалтиради.

🕺🏻Ўзингизга бўлган мустаҳкам ишончни шакллантириш – бу Сизнинг муваффақият, бойлик, бахт сари қўйган катта қадамингиз бўлиб хизмат қилади.

🔆Ўзига ишонч нима? Ўзига ишонч – бу машқ қилдириш орқали шакллантириладиган сифатдир.

⚠️Бу туғма сифат эмас!!!

‼️Одамлар ўзига ишонган ёки ўзига ишонмаган бўлиб туғилишмайди!!!

💁🏻‍♂️Одамлар ўзига ишонган ёки ишонмаган бўлиб улғайишади. Буни яхшилаб англаб олинг. Сизга айтмоқчи бўлганимиз - ўзига бўлган ишонч – бу машқ қилдириш орқали осонгина шакллантириладиган сифатдир. Жуда-жуда осон!

🤷🏻‍♂️Сиз шунчаки бу сифатингизни машқ қилдирмагансиз, холос!
Яхшилаб тушуниб олиш учун спортни олиб қарайлик.

🧘🏻‍♂️Спорт гимнастикаси билан шуғулланадиган спортчини олайлик. У шундай мураккаб ҳаракатларни бажарадики – Сиз билан биз бундай ҳаракатларни ҳаттоки тушимизда ҳам кўрмаганмиз.

🤔Нега у бундай мураккаб машқларни бажара олади, биз эса йўқ? Тўғри! Чунки у ўзини машқ қилдирган.

🥋Ёки тажрибали, қора белбоғ соҳиби бўлган каратечини олайлик. У шундай кучли зарбалар беради-ки, натижада 10 талаб ғиштларни синдириб ташлайди. Оддий одам эса атиги 1 та ғиштни ҳам синдира олмайди.

☝️Бунга сабаб – у буни машқ қилган. У бу машқни кўп марталаб қайта-қайта бажарган ва мукаммал даражага олиб чиққан.

‼️Ўзига бўлган ишончни машқ қилдириш гимнаст бажарадиган акробатик машқлардан ҳам, каратечи амалга оширадиган зарбалардан ҳам анчайин осон амалга оширилади.

✳️Бугун Сизга устозимиз В.В. Довганнинг бу борадаги энг самарали машқларини тақдим қиламиз. Бу техникаларни мана 2 йилдан ортиқ муддатки ўзим такрор – такрор қўллаб келаман. Натижалар – аъло!

‼️Бу усулларни албатта қўллаб тез орада ўзингизга бўлган мустаҳкам ишончни шакллантириб оласиз!

💤Биринчи усул – бу сўзлар билан ишлаш.

🗣Бунинг учун телефонимиздаги диктофонда қуйидаги сўзларни ўз овозимизда ёзиб оламиз:

🕺Мен дунёдаги энг ўзига ишонган инсонман!

🕺Ҳар лаҳза сайин ўзимга бўлган ишончим янада ортиб боряпти!
🕺Ҳар соат сайин ўзимга бўлган ишончим янада ортиб боряпти!
🕺Ҳар кун сайин ўзимга бўлган ишончим янада ортиб боряпти!
🕺Ҳар йил сайин ўзимга бўлган ишончим янада ортиб боряпти!

🕺Ҳар лаҳза сайин янада кучли бўлиб боряпман!
🕺Ҳар соат сайин янада кучли бўлиб боряпман!
🕺Ҳар кун сайин янада кучли бўлиб боряпман!
🕺Ҳар йил сайин янада кучли бўлиб боряпман!

🕺Ҳар лаҳза сайин янада билимли бўлиб боряпман!
🕺Ҳар соат сайин янада билимли бўлиб боряпман!
🕺Ҳар кун сайин янада билимли бўлиб боряпман!
🕺Ҳар йил сайин янада билимли бўлиб боряпман!

🕺Мен дунёдаги ЭНГ Ўзига ишонган инсонман!

🙏Алҳамдулиллаҳ!

Бу сўзларни шундай овозда, шундай оҳангда, шундай тембрда ёзинг-ки – бу овоз ички овозингизга ўхшаш бўлсин. Ана шунда таъсир кучи янада зўр бўлади.

‼️Бу ёзганларингиз аудиотренинг деб аталади. Энди бу аудиотренингни кунига камида 4 соатча қайта-қайта эшитиш керак бўлади. Бунда овозни жуда паст қилиб эшитиш мумкин. Ана шунда бу бошқа ишларингизга умуман халақит қилмайди.

🎶Эрталаб нонушта тайёрлаяпсизми, бекатда автобус кутиб ўтирибсизми, китоб ўқияпсизми ёки бошқа иш қиляпсизми – ёзганларингизни қайта – қайта эшитаверинг. Овоз жуда паст бўлгани учун у Сизга умуман халақит қилмайди.

😍Аммо ботиний онгингиз буни яхшигина эшитади ва қабул қилади. Қарабсизки тез орада ўзингизнинг янги версиянгиз эга бўласиз.

😇Бу қанчалик ажойиб эканлигини тасаввур қиляпсизми?

☝️Ахир, сўзлар ўй-фикрларни, ўй-фикрлар эса ҳаракатларингизни,
ҳаракатларингиз эса одатларингизни, одатларингиз эса тақдирингизни шакллантиради!

✍️Тренинг-китоб каналидан

💌#Улашинг⤵️⤵️⤵️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​Бахт қутисини ясанг. Чиройли қути ёки идишни олинг. Унга «Бахт онлари» деб ном беринг. Бирор яхши ҳодиса юз берганида уни қоғога ёзиб, қутига солинг. Қутидаги қоғозчаларни вақти-вақти билан ўқинг ва ёқимли онларни яна бир бор ҳис этинг. Бу сизга янада кўпроқ хурсанд бўлиш ва ҳаётга енгилроқ муносабатда бўлишда ёрдам беради.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​☀️ИСИБ КЕТТИНГИЗМИ🔥

Шу кунларда об-ҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соя-салқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.

Маълумки, зилзила, сув тошқинлари, қаттиқ шамол эсиши, кучли ёмғир, қор ва дўл кабиларнинг ёғиши, момақалдироқ гумбурлаши ва чақмоқ чақиши Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига далолат қилувчи Унинг аскарларидандир.

🔥Жазирама иссиқ ҳаво ҳам Унинг қудратига далолат қилувчи аскарлардан биридир. Жазирама иссиқ ҳақида ҳадиси шарифларда ҳам зикр қилинган.

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ: حَفِظْنَاهُ مِنَ الزُّهْرِيِّ عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ فَأَبْرِدُوا بِالصَّلَاةِ، فَإِنَّ شِدَّةَ الْحَرِّ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ».

وَاشْتَكَتِ النَّارُ إِلَى رَبِّهَا فَقَالَتْ: يَا رَبِّ، أَكَلَ بَعْضِي بَعْضًا. فَأَذِنَ لَهَا بِنَفَسَيْنِ نَفَسٍ فِي الشِّتَاءِ، وَنَفَسٍ فِي الصَّيْفِ، فَهُوَ أَشَدُّ مَا تَجِدُونَ مِنَ الْحَرِّ، وَأَشَدُّ مَا تَجِدُونَ مِنَ الزَّمْهَرِيرِ».
🔮Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иссиқ кучайганда намозни салқинлатиб ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннам тафтидандир», дедилар».

(У зот:) «Дўзах Роббига шикоят қилиб: «Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Шунда У Зот дўзахга икки нафасга изн берди: қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг қаттиқ иссиқ ва энг қаттиқ совуқ ана ўшандандир», дедилар»
(💥“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Ушбу ҳадиси шарифда ҳавонинг ўта иссиқлиги жаҳаннам тафтидан эканини очиқ баён этиляпти. Шу кунларда иссиқ ҳавода юрар эканмиз, жаҳаннам тафти ҳақида тафаккур қилиб, ўзимизни ўнглайлик!

Жаҳаннамнинг бир марта нафас олиши шунчалик жазирама иссиққа сабаб бўлса, унинг ўзининг ҳарорати қандай экан?! Аллоҳ таоло бизни жаҳаннамдан асрасин!

Бу дунёнинг иссиғидан соя-салқин жойларга қочиб қутулармиз, аммо охиратдаги иссиқдан қаерга қочамиз?!

Шу кунларда “Аллоҳумма ажирний мин ҳарри жаҳаннам”
дуосини кўпроқ ўқийлик!

Маъноси: 🤲“Эй Аллоҳ, мени жаҳаннам оташидан асрагин!”

Аллоҳ таоло барчамизни дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли бандаларидан айлаб, жаҳаннам азобидан асрасин!

🤲АМИЙН Я АЛЛОҲ🤲

Ⓜ️:Нозимжон Иминжонов тайёрлади

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#руҳият

🕺ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ

🌈Кучли одамларни ўзингизга жалб қилиш учун сиз узингиз кучли бўлишингиз керак.

😍 Ёқимтой» инсонларни жалб қилиш учун ёқимтой, ҳамиятли инсонларни жалб қилиш учун ўзингиз ҳамиятли инсон бўлишингиз лозим.

‼️Одамларни ўзгартиришга ҳаракат қилгандан кўра ўз устингизда ишланг. Агар биз ўзимизни яхши томонга ўзгартирсак, ҳозир бор бўлган нарсамиздан кўпроғига эга бўламиз.

💌 Аллоҳ табиат ато этган инсонийлик руҳиятидан максимал даражада фойдаланишга чақиради.

⚛️ Бу бизни буюк имкониятларга якинлаштиради.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Кайфиятни кўтариш учун маслаҳатлар.

Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.

Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади, бу ҳам.

Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.

Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин.

Дам олишни ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг.

Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат килади.

Сузишда эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат олинади.

Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
БИЗГА НЕГА КАСАЛЛИК БЕРИЛАДИ?


🌐 ХАЁТДА МАКСАДИ ЙУК, НОШУКУР ,ХАММАДАН МЕХР КУТАДИГАН, ИНСОННИ КАСАЛДАН БОШИ ЧИКМАЙДИ.

🌐 НЕГА ЧУНКИ У ДАНГАСА КАСАЛЛИГИ АСЛИДА УНГА ЖУДА ЁКИБ ТУШАЁТГАН БУЛАДИ.

🌐 КАСАЛ БУЛСА ХАММАНИ МЕХРИ,ЭЬТИБОРИ РАХМИНИ ШУ ОРКАЛИ УЗИГА КАРАТАДИ.

🌐 ИШБИЛАРМОН, ИЖОДКОР,ЛИДЕР,ИНСОННИ КАСАЛ БУЛИШГА ВАКТИ ЙУК.

КАСАЛЛИКНИ ЗАБОНИ БУЛГАНДА СИЗГА ШУ ГАПЛАРНИ АЙТАРДИ:

❗️ТУР УРНИНГДАН.
ШУКР КИЛ.

❗️ХАЁТГА МЕХР БЕР.
ИЖОДИНГ МЕХНАТИНГ БИЛАН ХИССАНГНИ КУШ.

❗️СЕНИ ЯРАТУВЧИ ЯРАТГАНДА УЗ ВАЗИФАЛАРИНГ.
ХАЁТДА УЗ УРНИНГ БИЛАН ЯРАТГАН.

❗️УЗ ВАЗИФАНГНИ АНГЛА БУРЧИНИНГНИ БАЖАР БУ ХАЁТГА БЕКОРГА КЕЛМАГАНСАН.

❗️СЕНГА БЕРИЛГАН ВАЗИФАНИ СЕНДАН УЗГА ИНСОН СЕНДАЙ КОЙИЛЛАТИБ БАЖАРОЛМАЙДИ.

❗️УЗ МАСУЛИЯТИНГНИ ЗИММАНГГА ОЛ.

❗️ЖАМИЯТГА ИНСОНИЯТГА НАФИНГ ТЕГСИН.
САВОБЛИ ИШЛАР КИЛ.

❗️БУ ХАЁТДА КАСАЛЛИКНИ ТАБИАТ(ОЛЛОХ) СИЗГА НИМА УЧУН БЕРАЁТГАНИНИ АНГЛАСАНГИЗ УНГА МУНОСАБАТИНГИЗНИ ИЖОБИЙ АНГЛАСАНГИЗ, НИМАНИДИР КИЛИШИНГИЗ, БАЖАРИШИНГИЗНИ АНГЛАТИШ УЧУН КАСАЛЛИК БЕРИЛИШИНИ ТУШУНИНГ.
ШУ ХАЁТИЗДАГИ АНГЛАГАН ТОМОНИНГИЗНИ НЕГАТИВ БУЛСА ТАРК ЭТСАНГИЗ, ИЖОБИЙ БУЛСА БАЖАРСАНГИЗ, ХАЁТДАГИ ВАЗИФАНГИЗНИ БАЖАРГАНЛИГИНГИЗ УЧУН КАСАЛЛИК ЯНА СИЗНИ ТАРК КИЛАДИ.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Аёл туғилди:
Ўғил эмас "Қиз" дедилар хомуш
Нега хомуш… Отаси Ўғил кутганмуш!!!

Аёл улғайди:
Уйда ўтир ўқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!

Аёл севди:
Унутма севишга хаққинг йўқ асло!!!
Аёлда юрак йўқ қалби йўқ гўё….

Аёл турмуш қурди:
Келинсан гапирма энди бўл соқов
Сочинг супурги бўлсин, қўлларинг косов!!!

Аёл фарзанд кўрди:
Мана сенга фарзанд номли бахт
Энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!!

Аёл қайнона бўлди:
Аралашманг юринг жим....
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!

Аёл ўлди:
Дедилар: Нега ташлаб кетдингиз
Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз.

Аёлнинг ҳаққи бор:
Ўқишга, севишга , ўзин дейишга, бахтли бўлишга, завқли яшашга, фикрини айтишига, қарор чиқаришга...
Яна нималарга аёлнинг ҳаққи бор?

Ҳокисорим, мунисам, азизам Аёл... Умрингиз узоқ бўлсин азиз аёллар!

🌺💕

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
♥️ Duo barcha negatifliklarni bartaraf eta oladi. Azobni, Qayg'uni, G'azabni, havotirlarni va albatta Depressiyani....
Har kuni Allohga ibodat qiling...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Возьми мою руку (Gomuzon.com)
Валерия
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Жудаям чиройли ку'шик!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тун
🍃😴🍃😴

🌺Уйкудан аввал утган кунимиз учун🙏

🎁 У бизга келтирган нарсалари учун🙏

😍Ишларимизни битириб улгурганимиз учун🙏

🙏МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ!!!

🙏АЛХАМДУЛИЛЛАХ!!!

🙏🌺🙏🌺🙏🌺🙏🌺🙏🌺🙏

Тунингиз Осуда у'тсин ва Ширин Тушлар хамрохингиз бу'лсин олисдаги якиним!❤️❤️❤️

💞Бирга эканлигингиздан миннатдорман !!!💞

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассаламу алайкум 🌸
🌸 Ва Роҳматуллоҳи🌸
🌸Ва Барокатуҳ!🌸

ХАЙРЛИ_ТОНГ🌤 Азизларим!

ЖУМА АЙЁНГИЗ МУБОРАК БУ'ЛСИН!!!🤲🤲🤲🤲🤲

🙏 АЛХАМДУЛИЛЛАХ яна бир ГУЗАЛ КУН учун!!!🙏

🌼 Аллоҳим бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

🌼 Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

🌼 Кунингиз хайрли ва файзли му'жизаларга бой
утсин!🤲🤲

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Assalomu alaykum baxtni, quvonchni tanlov qilgan azizlarim!🙋‍♀🙋‍♀🙋‍♀🙋‍♀🙋‍♀🙋‍♀

Affirmatsiya:
Men buyuk muhabbat bilan 18 ming Оlamni yaratgan Rabbim tomonidan yaratilganman!
💞 Men ota-onamning gòzal muhabbatlaridan yaralganman!
💖 Hayotim muhabbatga tòlib bormoqda!
💓 Men barcha muhabbatlar uchun ochiqman!
💗 Men atrofimdagilar bilan munosabatimni muhabbat asosida quraman.
💝 Muhabbat mening hayotimga mòjizalar tuhfa qiladi.
💘 Muhabbatga qurilgan munosabatlar mustahkam bòladi.

#Affirmatsiya
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Biz hammamiz biz bilan sodir bo'layotgan voqealar bizga boshqalar tomonidan sodir etilgan yomonlik tufayli bo'ldi bizni bunda aybimiz yoq deb xisoblaymiz

Lekin bu unday emas ekan

Yaponiyalik bir olim inson so'zini qay darajada kuchli ekanligini o'z tadqiqotlarida isbotlab berdi

U bir xil suvni oldi va turli idishga ajratdi har bir idishga alohida so'z yopishtirib chiqdi

Masalan bir idishga SEN AXMOQSAN, MEN SENI YOMON KO'RAMAN va h. k

Boshqa idishlarga so'zlarni SENI SEVAMAN, MINNADORMAN, MEN BAXTLIYMAN, SEN CHIROYLIYSAN

Natija esa hammani hayratda qoldirdi

Pazitiv bo'lmagan idishlardagi suvlar muzlatilganda ular noaniq, chiroyli bo'lmagan, xira rangdagi shakillarni hosil qildi

Pazitiv so'zlar yopishtirilgan idishlar muzlatilganda esa juda chiroyli, sinxron shakildagi, juda nafis naqishlar hosil bo'libdi

Ana endi o'zingiz ishlatayotgan so'zlarga etibor bering.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​💬 Доимо яхши гумонда бўлинг...!

👩 Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман».
Айтгани бўлди.

👦Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!».
Айтгани бўлди.

🙅‍♀ Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярамайди».
🤱 Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади».
Айтгани бўлди.

🙇‍♂ Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
💁🏻‍♀ Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

👨 Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг гумонларимиз рўёбга чиқади биласизми??

Чунки Аллоҳ таоло: «Мен қулимнинг гумонидаман!» деб айтади. Агар Аллоҳга яхши гумон қилса яхшилик олади. Ёмон гумон қилса, ёмонлик олади.

💠Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёси ва Фиравн қўшини орасида қолиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббиси ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққатли бўлинг!

Доим оптимист бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

🚫 Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро с : 61, 62 оятлар.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/