Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
Сен ажойиб кунларнинг бирида қандайдир буюк ишни бажаришни хоҳлаётган бўлсанг, ёдингда тут - ўша кун - БУГУН.

©️Стивен Спилберг

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Hayotdan nolimang!

Mavlono Jaloliddin Rumiy hazratlari bir kuni uyga qaytsalar, o‘g‘illari mahzun holda o‘tirardi. Sababini so‘raganlarida, o‘g‘illari:  “Hech gap yo‘q”, deb javob berdi. 

Hovlida bo‘rining po‘stini osig‘liq turgan edi, uni olib ustilariga yopdilar va qo‘llarini tepaga ko‘tarib, uvvilay boshladilar. Otasining bu holini ko‘rgan o‘g‘il, kulib yubordi. Mavlono: “Ko‘rdingmi o‘g‘lim? ” dedilar.

"Dunyoda g‘amu tashvish, dardu hasratlar ham mana shunga o‘xshaydi. Bo‘ri aslida juda qo‘rqinchli, yirtqich hayvon. Lekin sen, po‘stinning orqasida (ichida) otang turganini bilganing uchun, qo‘rqmading va kulding. Shunday ekan, dunyoda qanday g‘amu kulfat, tashvishu dard bo‘lsa ham ularning ortida Alloh turganini bilgin va Unga ishongin"!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Қалбни алам ва ғазаблардан тозаловчи энг кучли восита бу кечирим, ўз ўзини кечириш ва атрофдаги инсонларни кечириш. Энг мухими Яратгандан кечирим сўраш, истиғфор айтиш қалб ойнасини тозалайди.Азизларим шундай экан бугун кимни дилини билиб билмай хафа килган инсонларни кечирамиз ва жума айемини хурсандчилик билан кутиб оламиз .Ахир Аллохим хам бизни билиб билмай килган гунохларимизни кечиргувчи Зотку !Нимага биза кечирмасдан калбимизда огрикларни кутариб юришимиз керак !Яначи Аллохдан кайтсин деб Худогаям соб куямиз .Бундай килиш мумкунмас !Мани кечиринг !Ман сизни Аллох йулида яхши кураман азиз инсонларим 🤲

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Umidsiz boʻlmang

Мен доимо ҳамма нарсага умидсизлик билан қарайдиган инсонларга ҳайрон қоламан. Улар бу ҳаётда ҳеч нарсага эришилиб бўлмаслигини ва муваффақият фақат танланган кишиларга тегишли деб ишонишади. Ҳуллас, азиз умидсизлар. Уйда ётиб, Tv koʻrib, миллионлар ҳақида ҳаёл сурадиганларга муваффақият келмайди. Муваффақият - ҳаракат қилган, Хеч Воз Кечмаган ва Каттиқ Ишлаган Инсонга Келади.”

© Роберт Киосаки

🌸 PSIXOLOGIYA HAMMA UCHUN!

🌟 Bizning kanal👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Эрини назорат киладиган аёлмисиз?

Оилада узаро тушунмовчилик… Аёл доим эридан нолийди… Эркак эса аёлини куришга кузи йук… Оилада ит мушук ролида яшаётган эркак ва аёл ипни узига тортишдан тухтамаяпти. Натижада муносабатлар жиддий нуктагача келган.

Оилада бошкарувчи ролини уз буйнига олаётган, эрини назорат килишни яхши курадиган, хатоларини хар кадамда юзига соладиган аёллар бу пост сиз учун🙏🏼 «Бу Рашидоваа намунча факат аёлларни уришадиии, доооим бизларни хатомизни юзимизга солувуради!», десангиз хам 😁 майли, токи уз хатоларимиз устида ишламасканмиз, вазият ва муаммо хеч качон узгармайди🙌🏻Камчиликларни аввал узимизда куришни, излашни ва тугирлашни урганайлик🙌🏻

Биз баъзан ута худбин, хаммаси биз айтгандек булишини истаймиз, эркак хам бизнинг гапимизга кулок солишини, биз айтганимизни килишини хохлаймиз…

Оила рулини бошкаришга уринадиган аёллар кам эмас орамизда, хамма муаммонинг асл сабаби хам айнан шунда «менинг айтганимни килмайди!», деган даъвони куйиб, биз куп хато киламиз!

Биз аёллар
1. Эркакнинг фикрини хурмат килишни,
2. Эркакни ортикча назорат килишдан тийилишни,
3. Талаб ва истакларимизни даъвосиз айтишга урганишни,
4. Эркак танловини, фикрини, кизикишларини хурмат килишни
5. Унинг хар канака эътиборига миннатдорлик билан жавоб беришни урганишимиз керак.

Эркак пулини каерга сарфлайди, кимга карз беради, ота-онаси билан нима хакида гапиради, кимга ишонади, кимни эшитмайди, каерга боради, нимага кизикади бу масалаларга оддий карашга урганишимиз керак. Оилада терговчи булиб, хар кадамини назорат килиб, ишончсизлик билан эркакка муносабат киласизми, билингки сиздан янаям купрок нарсани яширишга, сиздан узоклашишига, сизга касддан бирор бир ишни килишга мажбур киласиз, сиздан кочишга, сизга гапирмасликка мажбур киласиз.

Оилани битта одам бошкариши керак, колганлар унинг бошкарувига халакит килмасдан, тергамасдан, махмаданалик килмасдан, унга ишонса яхши булади.

Оилада хамма уз вазифасини бажариши мухим, муносабатлар ишонч ва узаро хурмат устида курилиши учун шунчаки эркакнинг урнини эгалламасдан, эрга итоат килишни урганайлик. Шунда хаммаси яхши булади🌞❤️🙏🏼

Сиз нима дейсиз?

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Хотирангизни гина-кудурат билан тўлдириб ташламанг, йўқса ажойиб дамлар учун жой қолмаслиги мумкин.

© Фёдор Достоевский

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mulohaza

Bilasizmi muammo nimada?

Muammo - aslida biz atrofimizdan ideallikni qidiraverishimizda...

Yon atrofimizdagi insonlar, ularning xarakteri, biz bilan bo'lgan munosabati va hatto o'z shaxsiy hayotimiz ham IDEAL darajada bo'lishini istaymiz. Talabimizga javob bermasa bizda chuqur tushkunlik holatini his qilamiz...

Yechim esa, atrofdan IDEALLIKNI qidiravermasdan voqelikka REAL qarashimiz zarur...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🌸Ассаламу алайкум🌸
🍀вараҳматуллоҳи🍀
🌸вабарокатуҳ!🌸

Омонат дунёда омонмисиз биродарим?!
Соғ-саломат уйқуга кетиб, яна уйқудан уйғонмоқлик кимларгадир армон экан...
Бизни шундай мўъжизага етказган Роббимизга хамду санолар бўлсин!

"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"


🤲 Аллоҳим,
Сиздан бугун:

- Муҳтож бўлганларимизни тўсадиган САТР;

- Билмаганларимизни кетказадиган ИЛМ;

- Орзу қилганимиздан аъло РИЗҚ;

- Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

- Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

Кунингиз хайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_Affirmatsiyasi:

💝 Hayot moʻjizalariga ochiqdan!

💝 Hayot serobgarligiga,pullariga ochiqman va minnatdorchilik bilan qabul qilaman!

#Affirmatsiya

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​❗️PSIXOLOGIK_FAKT

💁‍♀ Odamlar o'zlari qiziqqan narsa haqida so'zlayotganlarida yanada jozibali ko'rinar ekanlar.

🤩 Shunday ekan, azizlar doimo qiziq narsalar haqida mazmunli suhbatlar yarating

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Қандай қилиб доно ота-она бўлиш мумкин?

1. Ўзингизга савол беринг: "Қайси одатларим ва эътиқодларим мени яхшироқ ота ёки она бўлишга тўсқинлик қиляпти?"

2. Фарзандингизда кўришни хоҳлаган фазилатларнинг рўйхатини тузинг ва шу рўйхатда ёзилганларнинг қайси бирига ўзингиз ўрнак бўла оласиз белгилаб чиқинг.

3. Ўзингиз қандай қилиб бахт ва ҳаёт мазмунини излаётганингизни болаларга тушунтиринг.
Дастурхон атрофида ишингиз, севимли машғулотингиз, оилавий хаётингиз ёки дўстлар билан бўлган муносабатларда эришган ютуқларингиз ва муваффақиятларингиз хақида улар билан баҳам кўринг. Болалар фақат биз қанчалик бахтни ҳис қилишимизни кўришади. Уларга бизнинг ишимиз, жамиятдаги мавқеимиз, ойлик маошимиз эмас, балки биз уларга кўрсатаётган бахт ва мамнуниятни ифода қилишимиз таъсир қилади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
ФАРЗАНДИЗГА ИШОНИНГ!

👨‍👩‍👦 Сиз ўғлингизга ишонсангиз, у хам ўзига ишонади.

Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди. Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.

Хўш сизчи, ўғлингизга ўз офисингиз, хонадон ишларини тўлиқ топшира оласизми? Ундай қила олмасангиз, унга ишонмас экансиз. Унга ишонмаслигингизни билган ўғлингиз қандай қилиб ўзига тўлиқ ишонсин? Унга бирон юмуш бериб, ортидан текшириб, назорат қилиб юрасиз. Фарзандингиз билмайди, деб ўйлайсизми? У сезади, ҳис қилади, айнан унга ишона олмаслигингизни билади! Яна уни дунёни ўзгартиришини истайсиз-а? Кулдирманг! Эрки қўлидалигини, ишончни ҳис қилмаган бола хатто ўзини ўзгартиришга қодир бўлолмайдиган шахсга айланади! Ишонаверинг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Farzand_tarbiyasi

👦 Bolalar ko'zi bilan hayotga qarashga o'z - o'zingizga ruxsat bering...

🌼 Farzandingiz bu siz emas ! Uning ham hayotga qarashlari va o'z fikrlari mavjud. Sizning unga o'z fikrlaringizda singdirishga urinishingiz uni zaif qilishdan boshqa vazifa bajarmaydi !

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Assalomu alaykum

Borliqda faqat bir so'z mavjud.
💎. "Qabul qildim, bajaraman".

"Meni ishlarim yurishmayapti".
💎 Javob "Qabul qildim, bajaraman.

"Men doimo omadliman"
💎 Javob: "Qabul qildim, bajaraman".

Xullas, oddiygina. Har bir vaziyatga borliqdan javob
💎. "Qabul qildim, bajaraman".

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
♻️Muommolar kelib chiqishining eng birinchi sabablaridan biri bu Xafa bo'lish 😔

🤔Nega xafa bo'lishni bunga nima aloqasi bor deysizmi ?

Qachonki inson xafa bo'lsa, u xayotdan nolishni boshledi 😫
Xayot esa noliydigan insonlarni yoqtirmaydi va sekin astalik bilan yana muommolarni taqdim etaveradi ☹️

Inson xafa bo'lganda tushkun kayfiyatda bo'ladi va natijada energiya ham kamayib ketadi 🤦‍♂

🔋Energiya o'z-o'zidan pulga borib taqaladi, qachonki siz shod-xurram bo'lsangiz, sizga pullar o'z-o'zidan kelaveradi.

‼️Ko'p xolatlarda insonlar yaqin oila a'zolaridan, do'stlaridan, tanishlaridan xafa bo'lishadi va buning natijasida boshqalarni ham xafa qilib qo'yishadi 😌

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Kimdandir xafa bo'lsangiz, albatta alamzada bo'lasiz 😣

Siz undan alamizni olgiz keladi, yoki bo'lmasa kimdan alamimni olsam ekan deb yaqinlarizni xafa qilasiz😕

😊Alam olish uchun siz kimgadir yomonlik qilgis keladi, siz yaxshi insonsiz lekin hamma sizga yomonlik qilaversa, sizni aldayversa, sizdan foydalansa albatta ichizda alam paydo bo'lishi aniq ☺️


Lekin qadrdonim, unutmang bu dunyo qaytar dunyo ‼️, Siz g'azabingizni nazorat qila olmay biror bir insonga yomolik qilib qo'ysangiz 🤦‍♂, Ushbu xatoyingiz sizga bir nechta muommolarni keltirib chiqaradi ‼️

Alamzada bo'lmang hech qachon, har bir vaziyatni qabul qilishni o'rganing

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
😏Kechirmaslik - bu ham muommolarni yuzaga kelishiga beminnat yordam beradi.

Ko'pincha insonlarning fikrlari shu tarzda bo'ladi "Siz qanday kechira olasiz axir u inson sizga shuncha ko'p yomonlik qilgan, yillar davomida sizdan foydalanib kelgan, sizni aldagan" v h.k bu haqida juda ham ko'p gapirish mumkun 😄

Siz biror marta kechirishga harakat qilganmisiz ⁉️ Kechirib insonlardan minnatdor bo'lganmisiz ⁉️

😄Ha minnatdorlik haqida aytayapman, bu juda ham ajoyib bir sexrga o'xshaydi, siz shu insonlarni kechirib ulardan minnatdor bo'lsangiz, Sizda hech qachon u kabi insonlar hayotizda uchramaydi 😉

https://t.me/NBAXTVAOMAD/