Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
Qanday qilib salbiy fikrlardan qutulish mumkin?

2 ta usul:



1) kesish texnikasi.

Sizning xayolingizga salbiy fikr kirib kelganini sezganingizdan so'ng, xuddi qaychi bilan qog'ozga qog'oz kesgandek, uni kesib tashlang. Siz uni tahlil qilishingizga hojat yo'q, u bilan bahslashishingizga hojat yo'q, bunga qarshi o'zingizni himoya qilishingiz shart emas. Shunchaki uni o'zingizdan uzib, o'rniga ijobiy fikr kabi boshqa bir narsani qo'yishga harakat qiling. Bu erda asosiy printsip shundan iboratki, siz buni darhol bajarishingiz kerak, shu ondayoq o'zingizning boshingizdagi fikrni his qilganingizdan so'ng.


2) "Yorliq" texnikasi.

Ushbu texnika shundan iboratki, salbiy fikrdan xalos bo'lish o'rniga, biz undan uzoqlashamiz va yon tomondan kuzatamiz.

Xuddi taxtaga yopishtirilgandek edi va biz unga qaraymiz, tomoshabinlarning spektaklni qanday baholashini baholaymiz. Jarayon davomida sizni hayratda qoldirmang. Tasavvur qiling, bu salbiy fikr boshqa birovning boshida paydo bo'lgan va siz shunchaki uni tahlil qilyapsiz. Buni amalga oshirayotganda baholaringizni tomosha qiling:

men bu haqda nima deb o'ylayman?

men nimani his qilyapman?

Ammo siz fikrning o'zi, xuddi tirnoq belgilarida, shu bilan o'z o'rnini belgilashda deb nomlaysiz. Va siz unga baho berib, uni kuzatasiz.

Salbiy fikrlar, ularga munosabat bildirsangizgina, sizning ustingizdan kuchga ega.

🌈☀️🌈☀️🌈☀️🌈☀️🌈☀️🌈☀️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Практика

(Ички болача билан ишлаш)

Инсон нима бўлган тақдирда ҳам аввал ўзини қадрлаши, ҳурмат қилиши керак. Ушбу машқ муносабатларни яхшиланишига, ўзингизга бўлган ишонч ортишига ёрдам беради.

Аввал ўзингиз қалбан ва руҳан тайёр бўлиб олишингиз керак.

Шунинг учун Сизга янада қарорингизни қатъий ва ўзингизга ишончни орттиришингиз учун бошланғич машғулотни юбораяпман...

Инсонда одатда 21 кун давомида ҳатти-ҳаракатлари ўзгариши мумкин, ҳар куни бир ҳолатни ёки фикрни такрорлайверса... ва уни шаклланиб мустаҳкамланиши учун 40 кун кетади.

Сизда нейрон клеткаларингизгача ўзгариш содир бўлади. Демакки, яхши томонга. Бундан кейин ҳам Сиз ушбу машқни ўзингиз учун керакли бўлган қисмларини такрорлаб юрсангиз, бу амалиёт сизнинг одатингизга айланиб қолади. Одатлар ўзгарса, ёдингизда бўлсин, ўз навбатида инсонни ҳаёти ҳам ўзгара боради.

Инсон ўзини севмаса, бахтлиман деса-ю, ичи йиғлаб турса... билингки, у бошқаларга ҳам бахт бера олмайди. Бахт асли Сиздан бошланади.

Ёшлигингиздаги (1-7 ёшгача) расмингизни оласиз. Ва кун давомида шу расмга қараб 12 та жумлани (иложи бўлса 21кун давомида) ёзасиз.

Ёзганингизда ушбу практикадан аъло натижага чикасиз!


-БОРЛИГИНГДАН ХУРСАНДМАН!

-ЯШАЁТГАНИНГДАН ХУРСАНДМАН!

-СЕН ҲАММА НАРСАГА ҚОДИРСАН!

- СЕН ҲАММА НАРСАНИ ҚИЛАОЛАСАН!

- СЕНГА НИМА КЕРАКЛИГИНИ ЎЗИНГ ҲАЛ ҚИЛ!

- ҚАНДАЙ БЎЛИШИНГДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

- ХАТО ҚИЛГАНИНГДА ҲАМ СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

- ФАҚАТ ЎЗИНГГА ҚУЛОҚ СОЛ ВА ЎЗИНГГА ИШОН!

- ЎЙЛА ВА СЕНГА НИМА КЕРАКЛИГИНИ ЎЗИНГ ҲАЛ ҚИЛ!

- АГАР СЕН ҲОХЛАГАНИНГДЕК БЎЛМАСА, ҚАЙТАДАН ҚИЛ ЛЕКИН БОШҚАЧА!

- ЭСИНГДА ТУТ! ИНСОН ТУҒИЛГАНИ УЧУН ҲАМ ҚАДРЛИ!

-СЕН МЕНИ БОРЛИГИМСАН!!!

деб бу машқни ҳотиржам ўтириб расмингизга қараб айтинг! Токи сизга етишмаган журъат, меҳр, ишончни ўзингизга ўзингиз беринг. Машқ давомида ҳар хил ҳиссиётлар бўлиши мумкин. Йиғлашингиз, эмоцияга берилишингиз ҳам мумкин чунки сиз қалбингиз билан бирлашиб ички "Мен"ингиз билан гаплашасиз. Сизни яхши кўраман! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сиз ўзингизга ва барча сизни севган инсонларга кераксиз!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Хаёт бизга зарбалар эмас балки қимматли ва керакли бўлган дарсларни беради. Биз эса бундай дарслардан тезроқ ҳулоса чиқариб йўлимизда олдингидан кўра ривожланган холда давом этишимиз зарур.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Тушкунликка тушишдан аввал, канчадан канча инсонларни борлигингиз билан бахтиёр килаётганингизни у‌йланг. Сизни бу дунёда борлигингизни у‌зи, улар учун бахт.
Кераксиз инсонни яратмайди эгам!
Хаммамизни бу дунёда миссиямиз бор, то миссиямиз тугамагунча, хаёт давом этади. Оллох умримизни чиройли якун топтирсин.
Сиз хаммага кераксиз💐💐💐💐

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
БУГУНГИ КУН УЧУН. МЕНИНГ ЯКИН ИНСОНЛАРИМ УЧУН. БОРЛИГИМ УЧУН МИННАТДОРМАН🌸🌸🌸

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Қиз болалар ҳиссиётга берилувчан бўлгани учун оилада ота-она тортишувларида ҳақ-ноҳақни ажрата олмайдилар. Кўз ёш тўккан, дардини дастурхон қилган онани ҳақ деб билган қиз болаларда отага ва отаси сиймосида эркакларга нисбатан душманлик ҳисси уйғонади.

Сема Марашлининг "Севмоқ шунча гўзал бўлса..." китобидан

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Яқинларимизга улашамиз!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
ХАВОТИРГА ТУШИШ КАСАЛИКМИ?

Аслида сизни хавотирга соладиган нарса мавжуд воқеаликларда эмас, ўша жараёнга нисбатан сизнинг қандай фикрда бўлишингизда.

Хавотирлик даражасининг олдини олиш учун қуйида қоидаларга амал қилинг:
👉- Оилада арзимаган нарсага безовталанавериш болаларда ҳам шу салбий ҳиссиётни пайдо бўлишига сабабчи бўлишини унутманг;
👉- Сиз қанчалик ҳисоб-китоб қилишга уринманг вазиятни жиловини тўлақонли бошқара олмаслигингизни эсда сақланг;
👉- Баъзан кутилмаган саргузаштлар ҳам инсонга завқ бағишлайди, сизни фавқулодда вазиятларга тайёрлайди;
👉- Қўлингизга қоғоз олинг-да аслида нимадан бунчалар безовта бўлаётганингизни ёзиб чиқинг - ёзганларингиз кулгуингизни келтириши, шунингдек аслида сизнинг хавотирингиз даражаси ўша арзимас сабаблардан юқори эканлигини англашингиз мумкин;
👉- Ҳотиржам инсонлар билан мулоқотда бўлинг: хавотирларингиз борасида ҳаётий ва самимий тавсияларга эга бўласиз.

Ҳамиша ёдда сақланг: агарда сиз учун телевизор пултининг носозлиги, овқат тузининг сал пастлиги, қўшнингизнинг муросасизлиги муаммо туғдираётган бўлса ана шу жараённинг ўзи ҳақиқий муаммодир.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Биринчи навбатда муаммонинг келиб чиқиш сабабини топинг

Ўтмишда юз берган ноҳуш ҳотираларни шунчаки эсга олманг, уларни онгли равишда таҳлил қилинг. Ўзингизга бир неча саволларни беринг: мен учун бу ҳотиралар қанчалик муҳим, нега буларни яна қайта эсга оляпман, бу каби воқеалардан қандай хулоса чиқариб олсам бўлади, вазиятни яхши томонга ўзгартира оламанми?

Ноҳуш хотираларини таҳлил қилиш кишидан мантиқни талаб қилади, бу эса ўз навбатида вазиятга тўғри баҳо беришда ва унинг ечимини топишда қўл келади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#xayrli_kun

🌸 Mening eng qadrdon, eng sevimli va eng qalbi pok insonim, ushbu tong sizga xayr- barokat va fayz olib kelsin!

🌸 Bugun albatta mo'jiza sodir bo'ladi va siz yanada baxtli insonga aylanasiz! 😘

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#music_time

😊 Siz qanday vibratsiyada bo'lsangiz, atrofingizga ham huddi shunday vibratsiyadagi odamlar to'plana boshlaydi.

🙃 Yaxshi kayfiyat hamrohingiz bo'lsin!


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#praktika

ENG KUCHLI AMALIYOTLARDAN!

👆 Buni albatta sinab ko'rishingizni tavsiya qilamiz!!!


https://t.me/NBAXTVAOMAD
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#motivatsion_time

🌈 Hamisha orzu qilishdan to'xtamang. Orzular bizni faqatgina ezgulikka chorlaydi.

💫 Ular bizga doino kuch- g'ayrat beradi. Bizni olg'a intilishga ruhlantirib turadi!


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Мен ҳеч ким билан мусобақада эмасман.

Мен доим ўзим билан мусобақадаман.

Менинг мақсадим ўзимни давомли равишда ривожлантириб боришдир.

Билл Гейтс

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Baland uchish muhim emas.
Muhimi - maqsadli va kerakli joyda uchish!
Sizni uchishga undaydigan maqsadlaringiz bo'lsin!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Ҳаёт доим олдинда, гўзаллик доимо атрофда, омад ҳамиша бошингизда, муҳаббат ҳамиша қалбингизда, бахт ҳар бир кунингиздадир.
Ассалому алайкум Азизим, гўзал ва мунаввар тонглар муборак!


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mulohaza

🔹 Bugun erta tongdan shukur qildingizmi?

🔹 O'zingizda ayni paytda bor bo'lgan hamma yaxshi narsalarni ko'ra oldingizmi?

🔹 Ertalabdan hech bo'lmaganda 5 tagina shukrona yozdingizmi?

☝️ Agar haliyam sabab topolmayotgan bo'lsangiz, ushbu video sizga yordam berishiga ishonaman!


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Atirgulim (dodasi.com)
Abdurashid Yo'ldoshev
#music_time

🌹 Ertalabdan televizorda shu ashulani berayotgan ekan!

🌹 Qanaqadir nozik hislarni, ayollik energiyasini his qildim. Erkalikni his qildim va kayfiyatim ko'tarildi.

🌹Shu quvonchni siz bilan ham bo'lishgim keldi! 💋💋💋

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ


1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. ''Агар тонг оттирсанг, кечга бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма''.

2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.

3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.

4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.

5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш-пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.

6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.

7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.

8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.

9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.

10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.

11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.

12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.

13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.

14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.

15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорига илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.

16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.

17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта енгиллик бор.

18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.

19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.

20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.

22. ''Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир''.
''Зарият сураси, 22-оят).

23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.

24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.

25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.

26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.

27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.

28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.

29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.

30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.


''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#ayollar_uchun

⁉️Ayol qachon jozibador va latofatli bo'ladi buni bilasizmi?

💥Qachonki u o'z ustida ishlasa rivojlansagina jozibali go'zal ayolga aylanadi.

💁‍♀Siz ham jozibali, latofatli ayol bo'lishni xohlaysizmi?
Unda vaqtingizni behuda g'iybat, hasad va keraksiz odamlarga sarflamang! Vaqtingizni o'z ustingizda ishlashga, rivojlanishga bag'ishlang!

😍Turmush o'rtog'ingiz uchun yagona, tengsiz ayol bo'lishni istayabsizmi?
Unda juftingizni boshqa erkaklar bilan hech qachon tenglashtirmang!
Siz boshqa erkaklarni zimdan kuzatib meni erim shu erkakdek emas deb hayol qildingizmi... turmush o'rtog'ingiz ham sizni boshqa ayollar bilan yani nega meni ayolim shu ayoldek guzal, latofatli, muloyim emas deb tenglashtiradi va sizdan yaxshirog'ini izlay boshlaydi...
Asora

https://t.me/NBAXTVAOMAD/