Бахт ва омадга йўл
114 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
ДОИМО ЯХШИ КУРИНГ!ХАММАГА МЕХР УЛАШИНГ!ЯХШИЛИК КИЛИШГА ШОШИЛИНГ.КУЛИНГИЗДАН КЕЛМАСА,ХЕЧ БУЛМАСА ЕМОНЛАМАНГ!ГАЗАБЛАНМАНГ!АНА ШУНДАН БОШЛАНГ!!!

АВВАЛ УЗИНГИЗГА ЭЬТИБОР БЕРИНГ!
1.КАНДАЙ УЙЛАЯБСИЗ?
2.КАНДАЙ ГАПИРЯБСИЗ(НИМАЛАРНИ КУП ГАПИРМОКДАСИЗ?НОЛИМАНГ!)
3.ШУКУР ЭТИНГ!ЙУГИГА ЭМАС,БОРИГА НАЗАРИНГИЗНИ КАДАНГ!
ХОЗИРЧА ШУЛАРДАН БОШЛАНГ!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​Кўпчилик баъзан турмуш ташвишлари ва турли баҳоналар, вақт етишмовчилигини сабаб қилиб ташқи гўзаллик ҳақида бутунлай унутадилар. Гўзал соҳибжамолга айланиш имконияти бисёр бўлган бугунги кунимизда бу жуда ҳам ажабланарли ...

Ўзига қарамай қўйган, эри учун ясаниб-тусаниш кун тартибидан чиқиб қолган аёлларнинг бунга айтадиган баъзи баҳоналари:

1. Оилада асосийси бу – итоат ва ўзаро ҳурмат.

Яхши бир оилага келин бўлган опа-сингилларимиз, дугоналаримиз эрга итоат қилиш, қайнона-қайнотанинг кўнглига йўл топиш, мазали таомлар пишириш эркак муҳаббатини қозониш учун етарли, деб ҳисоблайдилар. Албатта бу ишлар оила саодатли бўлиши учун туб асосларни ташкил этади, лекин бунинг ўзи етарли эмас. Бахтли муносабатларга ахлоқий гўзалликни ташқи гўзаллик билан уйғунлаштирибгина эришиш мумкин. Эркак аёлга фақат овқат пишириб бериши, уйни тозалаши учун эмас, балки гўзалликдан баҳра олиш, аёлдан сакийна-ором олиш, роҳатланиш учун ҳам уйланади. Доимо қаровсиз соч турмаги, анчадан бери упа-элик кўрмаган чеҳра ҳамда ёғ ҳиди анқиган кийим билан эрга пешвоз чиқиш – ҳар қандай эркак учун энг ёқимсиз ҳолат.

2. Эрим учун пардоз-андознинг аҳамияти йўқ.

Қачонлардир макияж қилиб, тақинчоқларини тақиб, чиройли бўлиб эрини кутиб олганида, эркак бунга эътибор қаратмаган бўлса, аёл дарҳол бундан хафа бўлади ва эри учун безанишни йиғиштириб қўяди. Бироқ яхши рафиқа бундай қилмайди. Ҳадисда айтилганидек, аёл кишининг асосий вазифаси эрининг кўзини қувонтириш ва унинг қалбига шодлик олиб киришдир. Мабодо эркак сизнинг хатти-ҳаракатларингиз ўзига ёққанини билдирмади дегани сизнинг ҳаракатларингиз бежиз кетди, дегани эмас. Шунчаки эркаклар ўз ҳиссиётларини жуда кам ҳолатлардагина ташқарига чиқарадиган қилиб яратилганлар.

3. Эримга шундайлигимча ҳам ёқавераман.

Юқорида айтганимиздек, эркаклар ичларидагини ташларига чиқаравермайдилар. Аммо шуни унутмангки, эринигиз ҳаммасини билиб, сезиб туради. Қаровсиз афт-ангор, тер ҳиди анқиб турган кийимни ҳам, тоза ва чиройли кийим билан дид билан турмакланган сочни ҳам. Эркакни кўчадан келганида ўзига қарамай қўйган аёл кутиб олаверар экан, у аёлни қанчалик яхши кўрмасин, унга қизиқмай қўяди.

4. Эримни чиройли бўлиб кутиб олгим келадию, эринаманда!

Аслида эр учун ясан-тусан қилиш борасида дангасаликни унутиш керак. Эрингиз сизга гўзаллигингиздан роҳатланиш учун, чарчоқларини ёзиш учун уйланганини унутманг. Сизнинг ўзингизга қараш борасидаги дангасалигингиз вақтлар ўтиши билан эркакнинг жаҳлини чиқаради. Қолаверса, ҳар бир аёл гўзал бўлишни ва гўзаллиги узоқ йиллар давомида сақланиб қолишини истайдиган мавжудот. Демак, хоҳишнинг ўзи етарли эмас, озгина ҳаракат ва ўз гўзаллигидан завқлана билиш ҳам керак. Ахир натижалар сабабга боғлиқку!

5. Уй юмушлари ва болалар...

Албатта булар аёлдан анчагина куч, вақт талаб қиладиган сабаблардан. Болаларга қараш, уй ишлари, пишир-куйдир каби адоғи йўқ юмушлар билан ўзига қарашга вақт топиш осон эмас. Аммо булар ҳам ўзингизга қарамай қўйишингизга сабаб бўлмаслиги керак.

Ҳуснингизга ҳусн қўшадиган тень, туш, помада каби пардоз-андоз воситаларини комод тортмаларида сақлаш учунгина сотиб олманг. Уларни эрингиз учун бетакрор соҳибжамол бўлишга ишлатинг. Шубҳасиз бу ҳаракатларингиз ўзини оқламай қолмайди. Бу билан сиз эрингизнинг розилиги ва муҳаббатига эришасиз. Эрнинг розилиги эса Яратувчингизнинг розилиги эканини ўзингиз яхши биласиз.

Масаланинг яна бир томони ҳам борки, кўчада истаса-истамаса бир-биридан чиройли, ўзига оро берган ва келишган аёлларни кўриб уйига келган эркакнинг уйда ўзига қарамай қўйган аёлини кўриши у учун ҳам жуда аламли ҳолат. Атрофга мулоҳаза билан қарасак, айнан ана шу эътиборсизлик бугун кўплаб оилалардаги хиёнатлар, ажрашишларнинг асосий сабабачиси бўлмоқда.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
ЭРКАКЛАР НЕГА КЎП ИЧАДИЛАР?

Энг кўп сабабларидан бири булар:

- Руҳий жароҳатлар азобини чиқариш учун, яқин кишисидан айрилиш, ишдан кетиш, уйда кўпроқ қолиб кетиши ва бора-бора одат тусига кириб инсон ўзига ишончсиз бўлиб қолганда, ичкилик сал бўлсада, «ғурурлироқ» кўрсатади шу эркакни...

Яна кимдир, ишдан чарчаб келганда ичади, зўриқишни салгина енгиллатиш учун...

Севимли аёли уни севгисига лойиқ деб ҳисобламаганда ичади. Бундай ҳолда, у хўрликдан уялиб ичади.

Ўзини эркинроқ ҳис қилиш учун ичади. Спиртли ичимликлар орқали воқеликни, идрокини ўзгартирганда, у ўзини янада жозибадор, қизиқарли ва муваффақиятли ҳис қилади. Шу билан бирга, у ўзини ва ҳаётини ўзгартириш учун махсус ҳаракатлар талаб қилмайди.

Баъзи бир эркаклар шунчаки, гап-гаштакда, чойхоналарда ичади.

Турмуш ўртоғингизнинг ичишининг сабаби, айнан сиз уни руҳлантирмаётганингизда, ўртангизда узилган ришта борлигида, сиз уни ҳайратга ва ҳурматга лойиқ деб билмаганингизда...
Аслида негизида яна бошқа илдизлари бўлиши мумкин. Лекин асосийси шу!

Сиз унга ёрдам беришингиз мумкин. Фақат унга ачинмасдан, у ўз тақдирининг ҳўжайини эканини тан олган ҳолда. Агар иложини қилсангиз, у инсонга эътибор беринг. Жинсий муносабатларни яхшиланг. Парваришланг. Унга ширин сўз ва ҳаракатингиз орқали севги, ҳурмат, ишонч, уни маъқуллаш орқали у муваффақият қозониши мумкин бўлган қобилиятига кучли иймонингизни билдиринг.

Ҳеч иккиланманг, бу танқид ва норозиликка қараганда анча яхши ишлайди. Натижалар сизнинг кутганингиздан ҳам аъло бўлиб чиқади. ИншаАллоҳ...

-Одам бўлармиди?
-Буни туриши ўзи шу!
-Ман унга ишонолмайман.
Сиздаги бу фикрлани сизда борлигини яққол ўқиябман...инкор этманг борлигини, фақат олиб ташланг...

Ҳа, турмуш ўртоғингиз қаердадир хато қилгандирлар, лекин бунинг учун уни айблаш нотўғри, уни тушунишга ҳаракат қилинг. Уларнинг ҳам ўз дунёси бор. Уларга ҳам қаердадир қийин.
Сиз кўп масъулиятларни ишончсизликдан бўйнингизга олиб олган бўлсангиз керак. Шу вазифаларни ҳам уларга топширинг. Уларни секин-секин мақташлардан бошланг ишни, ўзига ишонч ҳосил қилиши учун.
Ишонинг, юрагингиз ҳам ўз-ўзидан шифо топиб кетади. Кечиринг уни. Шартсиз севинг. Турмуш ўртоғингизда ҳам Аллоҳнинг бир қисмини кўринг. Фарзандларингизга қаранг, ахир шу инсон орқали сиз баҳтиёр онага айлангансиз...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Кайфиятни кўтариш учун маслаҳатлар.

👉Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.

👉Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади.

👉Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.

👉Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин.

👉Дам олишни ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг.

😊Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат килади.
Сузишда эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат олинади.

👉Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ сени ҳеч қачон синишинг, бузилишинг учун синамайди. Агар сендан ниманидир олса, билгин-ки, қўлингни ундан ҳам яхшироқ нарса бериш учунгина бўшатган.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Киши севгани билан ҳар доим баробардир, у сенинг кўнглингда ва сен ҳам унинг кўнглиндадирсан.Узоқлик фақат баданларни бир-бирига узоқлаштирар, аммо кўнгилларни асло, агар севаркансан доимо унинг бирла баробарсан.

Ҳазрати Мавлоно
Румий

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
''ЎЗ'' МЕН''ига эга бўлиш ва ЎЗИГА БЎЛГАН БАҲОНИ ошириш

❤️Ҳар доим ўзингиз нима истаётганингизни аниқ билинг.

❤️Ўзгалар фикрига қулоқ тутинг, лекин сўнгги қарорни ўзингиз чиқаринг.

❤️Ҳар қандай вазиятда ҳам Сизга босим ўтказишларига йўл қўйманг.

❤️Ўзгалар Сиздан қўрқишини эмас, балки, ҳурмат қилишларини таъминланг.

❤️Ўзингиз ва ўз ишларингизга нисбатан талабчан бўлинг.

❤️Ўзгалар Сиздан ўрнак оладиган даражага эришинг.

❤️Нафақат моддий, балки маънавий оламингиз ҳам бой бўлсин.

❤️Ўзгаларни тинглашни ўрганинг (бу билан Сиз уларни ҳурмат қилишингизни исботлаган бўласиз.

❤️Тақдирингизни ўзгалар қўлига ишониб топштопширманг. Ўз ҳаётингизга ўзингиз эгалик қилинг.
❤️Яшашдан мақсадингиз бўлсин.

❤️Ҳар бир онингизни қадрланг. Унибуюк ишлар йўлида сарфланг.
❤️Умидсизликка тушманг. УМИДСИЗЛИККА ТУШМАНГ. ''УМИД'' бор экан ''ИМКОН'' топилади.
❤️Вақтингизни бошқаларни муҳокама қилишга сарфламанг.Бу Сизни ўсишдан тухтатади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“АБДУЛҲАМИДХОН – СЎНГГИ ИМПЕРАТОР”
16-қисм.


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xayrli_kun...

🤩 Yozning issiq jaziramasida salqin dengiz bo'yida sayr qilishni, tog' bag'ridagi "sanatoriya"da dam olishni kim ham xohlamaydi deysiz?!

🤨 Lekin buning uchun katta pul va vaqt kerak deb o'ylab xohishlarimizni energiyasini so'ndirib yuboramiz!

🥰 Aslida esa bularga erishish uchun kuchli xohish, qalban ishonch va sevgi bo'lsa yetarli. Qolganini borliq sizga tuhfa etadi.

❤️ Unutmang! Siz hamisha eng yaxshisiga loyiqsiz!!!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Praktika

Xazina kartasi

Bunda siz uzoq yillik maqsadlarni daftarga yozib chiqasiz, iloji boʻlsa, rasmlar ham yopishtiring, xuddi erishganday minnatdorlik bildirasiz

Bir yil oʻtib shu daftarni qoʻlga olib nechta maqsadiz amalga oshganini hisoblaysiz
Ishoning natija super boʻladi


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Kechira olmaslik

Bu Allohga isyon bilan teng, kechira olmayman deganizda go‘yo sizni hafa qilgan insonlarni Alloh noto‘g‘ri yaratib qo‘ygan deyayotgan bo‘lasiz...

Bu esa sizni hayotizga yanada yaxshi emas vaziyatlar kirib kelishiga sabab bo‘ladi...

Kechirishni faqat o‘zingizni sog‘ligingiz, boy bo‘lishingiz, xotirjamligingiz uchun qilasiz...

Sizni kechirmasligingizdan sizni hafa qilgan insonga hech qanday zarar yo‘q, kechirishingizdan esa foyda ham...

Siz kimnidir kechirayotganizda ongingiz yuqori o‘lchamga ko‘tariladi, o‘zingiz esa Yaratganni oldida bir pog‘ona yuksalasiz

Xulosa o‘zingizdan

Suella Anx ( Gullola)

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар психологияси!

Аёллар учун фойдали маслихат!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Ҳозир сизлар билан турмуш ўртоқларимиз ўзларини "Қироллар"дек ҳис этишларига халал берувчи омилларни кўриб чиқамиз.

Булардан:

⚡️Кучли назорат:

биз назорат орқали уларга ишонмаслигимизни таъкидлаймиз.

⚡️Бақириқ:

биз бақириб гапирганимизда у биздаги назокатни йўқотиб қўяди.

⚡️Миннат қилиш:

албатта миннат эшитиш ҳеч кимга ёқмаган бўларди.

⚡️Буйруқ оҳангида гапириш:

айнан буюрилган юмуш ҳар биримизни асабимизга тегади. Бу оҳангни маслаҳат оҳангига алмаштириш мумкин.

⚡️Ҳар бир қадамини йўналтириш:

ишонаверинг ҳурматли эркакларимиз бизнинг йўналтириб туришимизга ҳеч ҳам муҳтож эмаслар.

⚡️Эркак кишини ўзимиз билан таққослаш ва ундан руҳан кучли эканимизни ҳамиша ҳис қилиб туришимиз:

Айнан шу эркакни пичоқсиз сўяди деяверинг.

⚡️Мен ўзим яъни ҳамма нарсани мен ўзим бажараман дейиш:

Бу албатта "кел озроқ ёрдам берай" дан бошланади. Бу билан ёрдам берманг дейиш фикридан йироқман.

Шунчаки оила деб аталмиш қўрғонда ҳаммани ўз вазифаси бор. Сиз ўз вазифангизни аъло даражада бажаришингиз бу қўрғонни яна ҳам гуллаб-яшнатади.

Агар вазифалар ҳаммаси аллақачон сизники бўлса ҳеч қиси йўқ. Бугундан вазифаларни ҳаммасини ўз эгасига қайтариб берамиз.

Қайтаришда ҳам аёллик назокатини ишга солинг. Масалан мен барибир аёллигимга бораман, сиз кучлисиз, ҳамма вазифаларингизни ўзингизга қайтиб бераман, мен сизга ишонаман.
Бу ёғига ўзингиздан қўшинг.

⚡️Эркакни ҳамма нарсада айбдор қилиш.

⚡️Эркак кишидан хафа бўлавериш.

Азиз аёллар бугундан бу сўзни луғатдан ўчирамиз, чунки бу усул эркакларга умуман таъсир этмайди. Ёки турмуш ўртоғингизни қачондир сиз хафа бўлганингизда ҳа энди тушундим нима учун хафа бўлганингни деб айтганини эшитганмисиз. Йўқ улар буни ҳис этишга уринишмайди ҳам. Шунчаки улар табиатан шундай.

Демак азиз аёллар бугундан луғатни ўзгартирамиз. Ҳурматли эркакларимзга ишонч билдирамиз. Буни ўзимизни ҳурмат қилган ҳолда бажарамиз.

Бутун семинарни битта мақолада жамлашни иложи йўқ албатта. Шунда ҳам иложи борича сизлар учун фойдали мақола ёзишга ҳаракат қилдим.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​БИРИНЧИДАН УЗИНГИЗНИ БАХТЛИ КИЛИНГ!

Бир авлиё йул юриб 👳🏻‍♂, дунёни гузаллигидан завкланиб 😍 кетар эди...

Тусатдан у огир юк остида машъум булган бахтсиз 😞 одамни курди.

- Нима учун бундай азоб-укубатларга дуч келдинг 🤷🏻‍♀?, - дея суради авлиё.

- Мен фарзандларим ва набираларим бахти 🌟учун азобланаябман.

Менинг бобом 👴🏻 отамнинг 🧔🏻 бахти учун, отам менинг бахтим учун азобда яшаган.

Энди эса мен 🤦🏻‍♂хам уз фарзандларим ва набираларимнинг бахти ❤️ учун азоб чекябман, - деди уша одам.

- Улардан бирортаси бахтли булдими?, - деб суради ⁉️ авлиё.

- Йук... Лекин менинг фарзандларим ва набираларим ☝️ албатта бахтли буладилар, - дея жавоб берди бахтсиз одам.

- Саводсиз одам укишни 📖 ургата олмайди, кур сичкон 🐭 эса бургутни 🦅 тарбиялай олмайди!

Эй, инсон, аввалига узинг бахтли 🤩 булгин, шунда уз фарзандларинг ва нибираларингни хам бахтли булишга 🙌 ургата оласан!, деб насихат килди авлиё...

Сизга буюк Бахт 💖 ва Саодат 🌸 тилаб коламиз

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
АЁЛНИНГ АСЛ МАҚСАДИ ...

Аёл кишининг салоҳияти ниҳоятда чуқурдир. Агар аёл севилса, у севгини қабул қилишга ва беришга тайёрдир ва унинг юраги кенг бўлади. Юрагингиз ила яшаб кўринг, шунда сиз бошқачасига яшашни истамай қоласиз ❤️

Юрак билан ҳамоҳанг бўлиш - бу доим биринчи ўриндадир ва муҳимдир. Агар аёл бахтли бўлса, у севги билан тўла бўлса - унинг атрофдагилари ва яқинлари ҳам бахтлидир. У илиқлик ва муҳаббат таратади У ташвишланиш ва безовталиксиз яшайди. Бахтли ва меҳрибон аёл ўз ҳаётига ва яқинларининг ҳаётига қувонч келтира олади. У ўз турмуш ўртоғини мехр-муҳаббат ила тўлдиради ва илҳомлантиради 😍

Азизларим, сиз ичингиздаги жавобни ҳис қилдингизми? ... Сиз гапларимга қўшиласизми?

Келинг, дунёни шартсиз муҳаббатга тўлдирайлик ва ўз атрофимизда ижобий энергияни яратайлик

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
ҲАР БИР ВАЗИЯТДА СЕВГИНИ КЎРИШ.

Атрофингиздаги бўлаётган ҳар бир вазият бу аслида севги. Бу қандай вазият бўлишидан қатъий назар.

Бу вазиятлар бизга яъни бизнинг фойдамизга ишлайди. Бу бўлиши мумкин: самалётдан ёки поезддан қолиб кетишингиз, учрашувга келмаган ҳамкорингиз, муҳим тадбирга кеч қолаётганингиз ёки йўлда машиналар тирбандлиги ва ҳаказо.

Буларнинг бари севги!
Бу вазиятлар бизни қандайдир ҳавфдан ҳимоя қилаяпди аслида.

Биз шуни асабийлашмасдан вазиятга назаримизни ўзгартирсак ва бу вазиятда севгини кўра олсак ҳаммаси бизнинг фойдамизга хал бўлишни бошлайди.

Ишонмайман дейсизми? Унда бугундан бошлаб синаб кўринг!
Қани вақт кетди...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/