Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
Эркакларни севинг. Уларга сизнинг севгингиз жуда зарур.

Ҳатто улар буни тан олмасалар ҳам.

Ҳар бир буюк эркакнинг ортида, ҳар доим, унга ишонадиган ва уни ҳақиқатда севадиган аёл туради.

©️Бернард Шоу

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Hayrli kun

🌞 Bugungi kun, eng yaxshi kun!!! Qalbdoshim, yaxshi insonlarim...... Keling, bugun va'dalashamiz, bugun albatta savob olamiz, yaxshilik qilamiz, o'zimiz uchun, qalbimiz xotirjamligi, taskin topishi uchun....

Biz bilan birgamisiz?????(Qo'limdan kelmaydi demang, tabassumda ham juda ko'p xayr bor va sizga qanchadan- qancha savob yoziladi.... Bugun uchratgan insoningizga tabassum qilib qo'ying....😊 ) Sizlarni judayam yaxshi ko'raman, yaxshiyam borsizlar, yaxshi insonlarim🤗🍃

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kechirish_haqida_vidio_rolik

Hech kim bizni hafa qilish uchun azob bermagan. Ular shunchaki biz nimanidir anglashimiz uchun, oldinga ketishimiz uchun dars berishgan xalos!!!

Ustozlarimiz hayotimizda bergan darslar uchun tashakkur.

Qattiqqo'l ustozlarimizni kechiramiz🙏🙏🙏


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🌹Орзуларингиздан уялманг, ахир бизни фақат тасаввур чеклай олади.

🌹Хаёлан эришиладиган “чўққи” ларнинг баланд олишдан қўрқманг.

🌹Ижод қилинг!

🌹Қувонинг!

🌹Фантазияни ишга туширинг!

🌹Ва ишончингиз комил
бўлсинки, истакларингиз борлиқ томонидан беэътибор қолмайди.

🌹Ижод
қилиш, яратиш жараёни – илоҳий жараён эканлигини унутманг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​🌈
Dangasala uchun maxsus post

3 oydan beri bitta krassovkamni yuvishga erinib yurgandim, anuv kuni o’shanisini judayam kiygim kepketdi va yuvishga zavq topildi…

Shunda, dunyoni dangasalar boshqarayotgani haqida o’yladim: Kimdir qo’lda kir yuvish joniga tekkanidan kirmoshinani yaratdi, yo’l azobi uchoqlarni, vaqtga qizg’onchiqlik kampyuterlarni kashf qildi.

Men esa krassovkamni yuvish o’rniga yangi oberishlari uchun erimga qancha shirin so’z ixtiro qildim deysiz(😝) Kichik hayotimdan misol: oshpaz, uy yordamchisi olishim ham o’ta yalqovligim keltirgan rivoj.

Dunyo milyarderlari ishchilarni dangasalik darajasiga qarab olishadi, xabardormisiz? Chunki, ishyoqmaslar og’ir mehnat qilmaslikning eng unikal, oson yo’llarini topa olishadi-da!?

Siz ham qilgingiz kelmagan ishga to’qigan bahonalaringizni eslab ko’ring-da: o’zingizni ham ishongingiz keladi superligidan😂

Hozir butun insoniyat shu ahvolda – erinchoq. Dunyoda katta jarayon – odamlar faqat sevgan kasbini egallash jarayoni ketyapti.

Boshida aytdim-ku, sevgigina bizni nimadir qildira oladi. Mas’uliyat-u qadriyatlar bizga endi kuchi yetmay qolyapti.

“Tak shto” dangasaligingizdan quvoning, bu xislatingiz hayotingizni judayam osonlashtirib yuborishga qodir.

Dangasalar-uuu, nechtamiz? 😍

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қойил

Кўриб мазза қилдим сизларга ҳам илиндим

Я Аллоҳ, Я Роҳман, Я Роҳим деб ёзишди.


Гўзал тиловатлар


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
‼️ ЁМОНЛАШ!

❗️Ёмонлаш – бу сиз билан осмон ўртасида деворнинг пайдо бўлишидир.

❗️Ёмонлаш омадни тўсувчи девор.

❗️Ёмонлаш имкониятни тўсувчи девор.

❗️ Ёмонлаш соғайишни тўсувчи девор.

❗️ Ёмонлаш кайфиятни тўсувчи девор.

❗️ Ёмонлаш осмондан сизга қуёш нури ўтмаслиги учун девор.

❗️ Дарахтнинг учида девор турса, қандай ўсади деб ўйлайсиз? Пулингизнинг ўсмаслиги раҳбариятни ёмонлашингиз, касбингизни ёмон кўрганлигингиз ва сиз орқали ризқ олувчиларни ҳам ёмон кўрганингиз оқибати.

❗️Фарзандларингизнинг тарбияси ёмонлиги, ўқимаслиги, ахлоқи ёмонлиги уни ҳам ёмон деб уни ёмонлаганин
гиз учундир.

❗️ Аёлингизнинг кундан-кунга ёмон бўлиб, овқати уволга чиқиб, ўзи ухлаб қолаётганлиги, дазмол қилганида ҳам кийимларни куйдириб қўйиши уни ёмонлашин
гиз оқибатидир.

❗️Фарзандингиз иши юришмасдан, йўлини топа олмасдан юрибдими? Демак, отасини ёмонлагансиз муҳтарама аёл.

❗️ Қизингиз сизни орингизни ўйламай қўйдими? Демак, аёлингизни жудаям ёмон кўриб кетаяпсиз. Сизнинг уйингизга қўнувчи ориятни ёмонлаш орқали девор билан тўсиб, беорлик билан қолиб кетаяпсиз.

❗️ Ойлигингиз етмасдан, ҳар куни “Раҳбарингизни кўришга кўзингиз йўқ, отишга ўқингиз йўқ” бўлиб юрибсизми? Демак, сизга ризқ келишига сабабчи одамни ёмонлаб, осмон билан ўзингиз ўртангизга девор қуриб қўйдингиз. Пул бору, барака йўқ.

❗️ Онангиз билан муносабатларингиз ёмонми? Демак, сиз онангизни сизга бирор нима қилиб бермаганлигида айблаяпсиз ва уйингиз совчи кўрмаяпти.

❗️ Отангиз билан муносабатингиз ёмонми? Демак, сиз отангиз сизга қилганларини ёмонлаш, уларни кам дейиш орқали осмон билан ўзингиз ўртангизда девор қурдингиз ва ўғлингиз билан келинингиз ажрашиб кетмоқда…

Ҳамма нотўғри ишлар ёмонлаш орқали осмон ва сиз ўртангиздаги ўша девор пайдо бўлишидан келиб чиқади.
Бу девор ривожланишдан тўхтатади. Сизнинг пулингиз ривожланмайди, болалар тарбияси ривожланмайди, ўғлингизнинг бизнеси ривожланмайди, келинингиз болали бўлолмайди, машинангиз аварияга учрайди Ҳаммаси ёмонлаш туфайли.

‼️Келинглар азизлар, шундогам кискагина умримизда кимларнидир ёмон куриб , ёмонлаб, бехудага утказмайлик, хаётга мехр-окибат кузи билан караб, севиб яшайдик!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Hayrli_tong


🌿Yuz minglarcha bir biriga oʻxshagan narsalarni kuzat va oʻrtalaridagi yetmish yillik farqga eʼtibor ber!
Ikki narsa bir biriga oʻxshashi mumkin. Chunki achchiq suv ham, shirin suv ham tiniqdir.

- Rumiy

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​“TILAB OLINADIGAN “ XASTALIKLAR.

💔 Shodlikning shifobaxsh qudratini bilmaydiganlar YURAK og’rig’iga duchor bo’lar ekanlar.

👁 Yaqinlarining nuqsonlaridan iztirobga tushadigan kishilarning KO’Z nuri zaiflashadi.

👃 TUMOV - to’kilmay qolib ketgan ko’z yoshlarning yordam so’rab hayqirishidir.

😷 TOMOQ OG’RIG’I - ayniqsa, surunkali tomoq og’rig’i - aytilmay qolgan dil so’zlar, e’tirozlar, ehtiyojlardan darak beradi. O’zingizga yoqmaydigan holatlarga uzoq vaqt bardosh berish odatingizni tashlang, ana shunda qalbingiz taskin topadi.

👠 SONLARDA ortiqcha yog’ to’planishi - bolalikda ota - onadan xafa bo’lish, g’azab va qaysarlik alomatidir.

⚪️ QORIN ichki va sirtida yog’ to’planishi - his-hayajonli tashvishlar, qaxr-g’azab yoxud tushkunlik oqibatida bo’ladi.

😡 QAXR- G’AZAB, nafrat, jaholat vijudni ich- ichidan yemiradi. U sizning g’azablaringizni birovga sochib,ko’nglingizni bo’shatib olganingizda ham, xatto ichingizda shu jaholat bor yo’qligini o’zingiz bilmasangiz ham , baribir , u aqldan ozishga aql zaiflashishiga et ( pay) cho’zilishiga, uzilishiga , buyraklarda tosh yig’ilishiga jigar xastaliklariga olib keladi.

😪RANJ- ALAM ( dilsiyohlik) tanani kemiradi, oilada turmush o’rtog’idan norozi bo’lishga va zardobli shishning o’sishiga olib kelarkan.

🙊O’zini aybdor his qilish TURFA og’riqlarni keltirib chiqararkan.

😏 INJIQLIK, tirnoq ostidan kir izlash, zaharxandalik, kinoya, xamma narsaga shubha bilan8 qarash bo’g’imlarning yallig’lanishi va bod xastaliklarini paydo qiladi

😔 UMIDSIZLIK- mushaklar tirishishi bilan bog’liq og’riqlar, yaralar, diqqinafaslik, kamqonlik, hafsalasizlik, shol va ko’richak xastaligiga olib keladi.

😊 Hullas, xastalikni o’zimiz “tilab” olar ekanmiz. Shunday ekan, RUHIYATIMIZdagi kamchiliklarni isloh qilsak, ko’ngilsizliklardan batamom holi

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Хаёлларингиз шу кадар гўзал, ширин, тотли мазали бўлсинки доим хаётингизда акс этсин.
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️
Хаёлларим хаётимда акс этишини танлов киламан.
💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​Жуфтингизнинг яхши сифатларини ўзига билдиринг ва уни рағбаланириб туринг, ойим!

Масалан: "Ота-онангизга меҳрибонлигингизга жуда ҳавасим келади" ёки "Сизнинг оилапарварлигингизни бирам яхши кўраман-да" каби.

Унутманг, эркакми ёки аёл, бойми ёҳуд камбағал, кучлими ва ё ожиз - ҳар қандай инсон рағбатга муҳтож, шу жумладан эрингиз ҳам.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Нафратга лойиқ одамлардан ҳам нафратланманг, юзларига тупурманг, йўқ-йўқ, нафрат билан дунёни қутқариб бўлмайди. Инсоният фақат севги билан бир-бирини кечириши, бир-бирларини идрок этиши ва биргаликда гўзал дунё яратиши мумкин...

© Фёдор Достоевский


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
КЕЧИРИШ – ТАРИХНИ ҚАЙТА ЁЗИШ.

Хотирангиз ичидаги жавонларни бир кўриб чиқсак. Орзулар жавони, оғриқлар макони, мехрсизлик чўли-биёбони, гумонлар чангалакзори, фарзандлар водийси...

Хотирангизда сизга ёқмаган хар бир воқеа-ходисани қайтатдан ёзинг. Нега ундай бўлган эди? Тақдир! Кечирмайман шу қилганингга! Тақдир! Кечирмасанг, даво қил тақдир ўйинига! Хеч қачон унутмайман, бу қилганингни! Унутма! Олиб юравер! Фойдаси бўпқолар! Барибир, бир куни сенгаям боққан кун бордир! Ха, шу боққан кун келишини кутиб яша! Балки бу оғриқларни тақдирнинг қадари деб, унутарсиз... Ёмон одамларни кечираверсак, у жазосиз қолади-ю! Унинг ёмон бўлишини ўзи жазо эмасмиди?

Кечириш бу сизни хафа қилган одамга нисбатан яхши гумонларни сақлаб қолишдир. Кечириш ўч олиш истагидан кечишдир. Тушунинг ахир, жазо олиб бўлган бу одам. Шу ёмонлиги унга берилган жазо эмасмиди? Қайта ёзарсиз шу кечинмаларингизни. Балки бу синовлар бошингизга тушиши учун у одам сабабдир холос. Унга бу синовдаги қахрли рольни ўйнаш осон бўлганми дейсиз? Қараманг орқага, сиз кечирдингиз!

© Зебинисо Ахмедова

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Кун_ҳикмати

🍃Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир🍃.

(Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ)

Бугунингизни Аллоҳга таваккал қилиш билан бошланг ва эзгуликларда бардавом бўлинг! Кунингиз хайрли ўтсин!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон инсон, “iPhonе 12” учун рўзасини бузишга тайёрми?🤔

Савол беришди: "Iphone" бераман рўзангизни бузасизми деб.
Охиригача кўринг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Ассалому алайкум ва роҳимаҳуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
Юзингиз табассуми ва нурини;
Танангиз соғлигини;
Ҳаётингиздаги тавфиқни; Хонадонимиз тинчлигини давомли бўлишини;
Ўзимиз ва ота - оналаримизни ва бизга азиз бўлган барча яқинларимизни мағфират қилишини сўраймиз !

Аллоҳ ҳар бир
Р А М А З О Н
тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
💐🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ ВА ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌸

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!

🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ ВА ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/