Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#tarbiya

🚸Bolaning qanday xulqli bo‘lishi uning oilada olgan tarbiyasiga bog‘liq.


🌱 Farzandingizni tug‘ilganidan 6 yoshgacha bo‘lgan davri uning tarbiyasidagi eng muhim davr hisoblanadi. Bunda u oiladagi muhitni o‘ziga butunlay singdirib oladi. Biz bilgan va bilmagan xarakterlar aynan mana shu davr mobaynida shakllanadi. Shu sababdan, bunday davrda ota-ona farzandiga e'tiborli bo‘lishi lozim.

🌱Ba'zan ota-onalar hayron qolishadi, “Bu o‘g‘lim nimaga unaqa qaysar bilmayman, yoki nimaga tortinchoq tushunmayman”🤷 degan gaplari qulog‘imizga ko‘p chalinadi. Psixologlarning fikricha, ota-ona o‘zlari bilmagan holda bolaga to‘g‘ri tarbiya beraman deb, ularda salbiy xarakterlarni shakllantirar ekan. Shu sababdan bugun sizlarning e'tiboringizga ota-onalar nazdidagi to‘g‘ri tarbiya tarbiya hisoblangan usullar aslida nimalarga olib kelishi haqida suhbatlashamiz.

☝️Tarbiyaning oqibatlari:

🔆Agar bola doim tanqid qilinsa - u nafratlanishga o‘rganadi.

🔆Agar bola tahlik asosida yashasa - urshqoqlikka o‘rganadi.

🔆Agar bolani masxaralab turilsa - pismiq, odam ovi, tortinchoq bo‘lib qoladi.

🔆Agar bolaga doim minnat qilinsa - u o‘zini aybdordek his qilishga o‘rganadi.

🔆Agar bola to‘g‘rilikda o‘ssa - u adolatli bo‘lishni o‘rganadi.

🔆Agar bola xotirjam yashasa, u kishilarga ishnonishga o‘rganadi.

🔆Agar bola g‘iybatlashish vaqtida bo‘lib qolsa, u chaqimchilikka o‘rganadi.

🔆Agar bolaga tan jazosi berilaversa, u surbet, qaysar, o‘jar bo‘lib qoladi.

🔆Agar bola o‘zaro chidam-qanoat muhitida o‘ssa, u boshqalarni tushunishni o‘rganadi.

🔆Agar bolani yaxshi harakatlari quvvatlab turilsa, u o‘ziga ishonch hosil qilib yashashga va mustaqil fikrini ayta olishga o‘rganadi.

🔆Agar bolaga boshqa bolalarni o‘rnak qilib maqtasa, bola bahillikka o‘rganadi.


🤔Xo‘sh, unda qanday tarbiyalash kerak, deb o‘ylayotgandirsiz?

☝️Ularni tarbiyalashda hamkorlik usulidan foydalaning, ya'ni birga ish qiling, ular bilan do‘st bo‘ling, har bir ishini qo‘llab quvvatlang, urshing, uni ham me'yori bo‘lsin.

👨‍👩‍👧‍👧Asalning ham ozi shirin deganlaridek, farzand tarbiyasida ham shunga amal qiling. Ayniqsa, 6 yoshgacha bo‘lgan davrda yuqoridagilarga amal qiling.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#мулоҳаза
☯️😇🌟👇👍🌟😇☯️

👆👆👆Эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлганим самолётда ҳалокатга учраб ўта жиддий жароҳатлар олган, шифокорлар “Тўшакда ётган ҳолида ҳаттоки гапиролмай умри тугайди” дея ташхис қўйган инсон Морис Гудменнинг ҳаётий ҳикоясидир.

🕵️‍♂️Морис инсон онгининг қандай кучга эгалигини, нималарга қодир эканлигини ҳаммага исботлаган. Бу инсон ҳеч қандай ташқи кучлар таъсирида енгилмай, мустаҳкам ирода ва онг кучи ёрдамида оёққа турган.

🌟 Бу иши унга МЎЪЖИЗА ОДАМ дея ном олишига сабаб бўлган.

🕺Морис Гудменнинг соғайиб кетиши дунёдаги минглаб одамларга умид ва руҳ бағишлайди. Улар ҳам ўзларини соғлом деб тасаввур қила бошладилар, буни ҳис қилдилар ва бунга ишондилар.

👼Ушбу ҳикояни ўқиб ажабмас сизнинг ҳам қалбингизда келажакка оз бўлсада умид, соғлом ва бахтли ҳаётга ишонч пайдо бўлса...

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#руҳият_кучи
☯️🌺😇🌺☯️

💌МЎЪЖИЗА ОДАМ - МОРИС ГУДМЕН ҲИКОЯСИ

📆~ Ҳикоям 1981 йилнинг 10 мартида бошланган. Мен бу кунни ҳеч қачон унутмайман. Ушбу кун менинг ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Ўша куни самолётда ҳалокатга учрагандим.

🤕Касалхонада ўзимга келганимда бутунлай фалаж ҳолатида эдим. Умуртқам синган, бўйнимнинг биринчи ва иккинчи умуртқа суяклари синган, ютиниш рефлекси йўқолганди.
Овқатланиш у ёқда турсин, сув ҳам ичолмасдим.

Диафрагма ишдан чиққан, нафас ололмасдим. Мен фақат кўзимни очиб-юма олар эдим холос.

👨🏻‍⚕~ “Бу одам умрининг охиригача шундай ҳаракатсиз ётади. Кўзини очиб юмишдан бошқасига ярамайди”, мен ҳақимда шундай дейишарди. Лекин бу уларнинг нуқтаи назари эди. Шифокорларнинг фикри эса мени қизиқтирмасди. Энг муҳими менинг қандай фикрлашим эди.

🕺🏻Мен касалхонадан уйимга Рождествогача чиқиб кетаман деб ишонардим. Ўзимни соппа-соғман деб тасаввур қила бошладим. Касалхонадан ўз оёқларим билан чиқиб кетаётганимни тасаввур қилардим.

🙄Касалхонада эканлигимда фақат идроким ишлар эди. Унинг ёрдамида ҳар қандай ишни амалга оширса бўлади деб ишонардим.

💨Мени сунъий нафас олиш аппаратига улаб қўйишган эди. Чунки йиртилиб кетган диафрагма туфайли ўзим нафас ололмасдим. Ичимдаги овоз бетўхтов қайтарарди: “Чуқурроқ нафас ол..., чуқурроқ нафас ол...!”. Ниҳоят респираторнинг кераги бўлмай қолди.

🤷🏻‍♂Врачлар ҳеч нарсага тушуна олишмас эди. Мен эса мақсадимга эришиш йўлида тўсқинлик қиладиган ҳар қандай фикрни миямга яқин йўлатмас эдим. Ахир, менинг мақсадим бор эди. Рождество байрамигача касалхонадан чиқиб кетишим керак эди.

🕺🏻Саккиз ойдан кейин мен буни уддаладим. Бунга ҳеч ким ишонмаган бўлса ҳам касалхонадан ўз оёқларимда юриб чиқиб кетдим.

😲Докторлар эса бу бўлиши мумкин эмас деб ҳайратда қолишди.

🤗Инсоннинг имкониятлари чексиз, фақат бунга ишониш керак.
Мен бу ҳикояни ҳозир эшитаётган одамларга қарата ўз бошимдан кечирганларимнинг барчасини бор-йўғи бешта сўзга жамлаб шуни айтмоқчиман:

☝️ИНСОН НИМАНИ ЎЙЛАСА ЎШАНГА АЙЛАНАДИ.

🌟P/s: Шуни унутмангки, қалбингизни ишонч тарк этмас экан –сиз учун ҳамма нарсанинг иложи бор!

❤️Яқинларингизга_улашинг⤵️⤵️
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#psixologik_test

👨🏻‍💼 Siz tabiatdan biznesmenmisiz?
👆Rasmlardan eng yoqqanini tanlang va buni bilib oling!

(5soniya vaqt ichida tanlang)

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🙏MИННАТДОРЧИЛИК🙏

🙏Ҳаётдан рози бўлиш - бу ҳис-туйғуни ўзимизга, оламга, атрофдагиларга нисбатан тўғри муносабатда бўлганимизда ҳис этамиз.

🙏Ҳаёт бизга фақатгина ташвиш, қийинчилик ва азоб-уқубатлар келтиради деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг барчаси бизнинг бу ҳаётдаги дарсларимиз ва тажрибаларимз. Биз ана шу дарсларимизни қабул қилиб, тан олганимизда вазиятлар енгиллашади.

🙏Шунинг учун ҳаётимизда содир бўлаётган ҳар бир вазият учун ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдиришимиз керак. Хатто касаллик учун ҳам. Чунки касаллик бизга йўл кўрсатади, ўз устимизда ишлашга белги беради.

🙏Хатоларимиз учун ҳам миннатдор бўлишимиз керак, чунки улар бизга нимани қандай бажаришни ўргатади.

🙏Ҳаётимиздаги барча бор нарсаларга миннатдор бўлганимизда ҳаёт бизга қувонч, шодлик ва чексиз бахт ҳис-туйғусини беради.

🙏Миннатдорчилик ҳис-туйғусида яшаганингизда эса ҳаётингиз мўъжизаларга лиммо-лим бўлади. Азизларим ана шу мўъжизаларни англаб, ҳис қилиб яшанг!

Уланинг ва дўстларга улашинг

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#psixologik_test

👨🏻‍💼 Siz tabiatdan biznesmenmisiz?
👆Rasmlardan eng yoqqanini tanlang va buni bilib oling!

(5soniya vaqt ichida tanlang)

https://t.me/NBAXTVAOMAD


#JAVOBLAR ⤵️⤵️⤵️

1⃣. Sizni haqiqiy biznesmen deb atash mumkin. Siz tadbirkorsiz. Siz to'g'ri qaror qabul qilib, yoqimli muhit yaratasiz. Sizning yutuqlaringizdagi mehnatingizning roli va tasodifliklardan ko'ra ko'proqdir. Siz shu bilan birga doimo oldinga siljiysiz. Erishgan narsalaringiz bilan qoniqib qolmang va aynan shunda siz haqiqatdan ham muvaffaqiyatli bo'lasiz.

2⃣. Agar siz tadbirkor bo'lishni xohlasangiz sizda zamonaviy ishbilarmonlik bor, ammo siz tadbirkor bo'lish uchun ko'p mehnat qilishingiz kerak. Birinchi bosqichda professionallarning maslahatini olishingiz kerak.

3⃣. Ishbilarmonning to'g'ri fazilatlariga ega ekanligingizni aytish qiyin, ammo asablaringiz sizga buni ruxsat beradi. Shu bilan birga, sizning ittifoqchilaringiz va raqobatchilaringiz bilan ishlashda sizga yordam beradigan muloqot qobiliyatingizni yaxshilashingiz kerak.

4⃣. Siz o'zingizni tadbirkor sifatida hisoblashingiz mumkin. Sizning biznesingizdagi har qanday pasayishdan qo'rqmaysiz.

❤️ #ULASHING ⤵️⤵️⤵️
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#PSIXOSOMATIKA

“TILAB OLINADIGAN “ XASTALIKLAR.

💔 Shodlikning shifobaxsh qudratini bilmaydiganlar YURAK og’rig’iga duchor bo’lar ekanlar.

👁 Yaqinlarining nuqsonlaridan iztirobga tushadigan kishilarning KO’Z nuri zaiflashadi.

👃 TUMOV - to’kilmay qolib ketgan ko’z yoshlarning yordam so’rab hayqirishidir.

😷 TOMOQ OG’RIG’I - ayniqsa, surunkali tomoq og’rig’i - aytilmay qolgan dil so’zlar, e’tirozlar, ehtiyojlardan darak beradi. O’zingizga yoqmaydigan holatlarga uzoq vaqt bardosh berish odatingizni tashlang, ana shunda qalbingiz taskin topadi.

👠 SONLARDA ortiqcha yog’ to’planishi - bolalikda ota - onadan xafa bo’lish, g’azab va qaysarlik alomatidir.

⚪️ QORIN ichki va sirtida yog’ to’planishi - his-hayajonli tashvishlar, qaxr-g’azab yoxud tushkunlik oqibatida bo’ladi.

😡 QAXR- G’AZAB, nafrat, jaholat vijudni ich- ichidan yemiradi. U sizning g’azablaringizni birovga sochib,ko’nglingizni bo’shatib olganingizda ham, xatto ichingizda shu jaholat bor yo’qligini o’zingiz bilmasangiz ham , baribir , u aqldan ozishga aql zaiflashishiga et ( pay) cho’zilishiga, uzilishiga , buyraklarda tosh yig’ilishiga jigar xastaliklariga olib keladi.

😪RANJ- ALAM ( dilsiyohlik) tanani kemiradi, oilada turmush o’rtog’idan norozi bo’lishga va zardobli shishning o’sishiga olib kelarkan.

🙊O’zini aybdor his qilish TURFA og’riqlarni keltirib chiqararkan.

😏 INJIQLIK, tirnoq ostidan kir izlash, zaharxandalik, kinoya, xamma narsaga shubha bilan qarash bo’g’imlarning yallig’lanishi va bod xastaliklarini paydo qiladi

😔 UMIDSIZLIK- mushaklar tirishishi bilan bog’liq og’riqlar, yaralar, diqqinafaslik, kamqonlik, hafsalasizlik, shol va ko’richak xastaligiga olib keladi.

😊 Hullas, xastalikni o’zimiz “tilab” olar ekanmiz. Shunday ekan, RUHIYATIMIZdagi kamchiliklarni isloh qilsak, ko’ngilsizliklardan batamom holi bo’lamiz!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Xayrli tun!
Наша планета
💫Uyquga ketishdan oldin orzu qilishni unutmang.😍
💗Orzularingiz albatta ushaladi!

Qalban siz bilanman!❤️

https://t.me/NBAXTVAOMAD
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐
🌤

Қанчадан-қанча инсонлар сиз каби бўлишни, орзу қилишини биласизми..?

Қанчадан-қанча маҳбуслар бор,
сиз эса эркинликдасиз...

Қанчадан-қанча қорни очлар бор, сизни эса қорнингиз тӯқ...

Қанчадан-қанча бемор кишилар
бор, сиз эса соғломсиз...

Қанчадан-қанча уйсиз инсонлар
бор, сизни эса ухлашга бошпанангиз бор...

Қанчадан-қанча қўрқувга тушиб қолганлар бор, сиз эса омонликдасиз...

Қанчадан-қанча ўқишни билмайдиганлар бор, сиз эса саводлисиз...

Қанчадир инсонга бугунги тонгни кўриш, тоза ҳаводан нафас олиш бахти насиб этмади ... Сиз эса яна бир янги кунни қарши олиб, оилангиз даврасида шодон кайфиятдасиз...

☝️ АЛЛОҲнинг неъматлари сизда бардавом бўлиши учун, АЛЛОҲГА ҲАМДЛАР АЙТИБ ТУРИНГ ....


•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Фойдали ва ишончли илмлар каналига обуна бӯлинг

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#кун_ҳикмати
☯️👇☝️🌟☯️

☝️Эртанги натижамиз бугунги фикрларимиз, режаларимиз, орзу ва ҳаракатларимизга боғлиқ...

⚠️Бугунги имкониятни қўлдан чиқариш – порлоқ келажагимизни орқага суриш демакдир!

✳️ Бугунги кунимизни кечаги воқеаларга қайғуриш ёки эртани кутиш билан ўтказиш тўғри эмас.

‼️Ахир, эртанги кун келганида унинг номи “БУГУН” бўлади!

©️Жим Рон
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#аффирмация
☯️🌺🌈🍃👼🍃🌈🌺☯️

😇ЎЗИНИ СЕВИШ АФФИРМАЦИЯЛАРИ

🌈ҲАЁТНИ БОРЛИГИЧА ҚАБУЛ ҚИЛАМАН!!!

☯️МЕН БОРЛИҚНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИМАН!!!

💌МЕН ҚУВОНЧНИ ЮРАГИМНИНГ ЭНГ МАРКАЗИГА ҚАЙТАРАМАН!!!

😍МЕН ОНГИМ, ТАНАМ, ҲАЁТИМ ОРҚАЛИ ҚУВОНЧ ОҚИМИНИ ЖОН ДЕБ ЎТКАЗАМАН!!!

👼МЕН ЎЗИМНИ СЕВАМАН ВА ЎЗИМДАН ЗАВҚЛАНАМАН!!!

🌺МЕН ЎЗИМГА МЕҲР БИЛАН ВА ЮМШОҚ МУНОСАБАТДА БЎЛАМАН!!!

☝️МЕН АСЛИМЧА БЎЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИМ!!!

👍ЎЗИМНИ БОРИМЧА ҚАБУЛ ҚИЛАМАН ВА МАЪҚУЛЛАЙМАН!!!

😇ТАНАМ МУСТАҲКАМ ВА САЛОМАТЛИГИМ ЗЎР!!!

👍МЕНИНГ ТАНА ТУЗИЛИШИМ АЖОЙИБ!!!

😍МЕН ЎЗИМГА БЎЛГАН МУҲАББАТДАН ОЗИҚЛАНАМАН!!!

🌺P/s: Барчамизда болаликдан бошлаб, умримиз давомида шаклланадиган фикр-қолиплар мавжуд.

🔛Улар ҳаётимизга яхши, позитив нарсалар билан бирга бизни хавотирга соладиган, нохуш ва зарарли натижаларни ҳам олиб келади.

🌟Шундан келиб чиқадики, биз онгимиздаги стереотипларни салбийликдан ижобийликка ўзгартира борганимиз сари ҳаётимизда фақат яхши ва позитив нарсаларни кўпайтиришимиз мумкин.

👆Ушбу аффирмациялар – даволовчи сўзлар ҳисобланади.

😍Улар ёрдамида сиз ўзингизни севиш, ўз танангизни борича қабул қилиш орқали танангиздаги мавжуд касалликларни ҳам бартараф этишга эришасиз.

☸️Ва шахсий ҳаётингиздаги бир қатор муаммолар ҳам ечимга томон ҳаракатга


💌Яқинларингизга ҳам илининг
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Ayol (Tarona.net)
Bahrom Nazarov
#Music 🎼❤️🌸

Azizam Ayol bu qoshiq siz xaqimgizda 😍😍😍

Qadringiz va qimmatingizni Robbim oyogingiz ostiga jannatni toshab oshirib qoygan Yaratgan erkalaxan #Xilqatsiz 🤲💖
#Alxamdulillax 😍

https://t.me/NBAXTVAOMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отамнинг кизи эканимдан фахрланаман.
Чин инсон хакикий фидойи отанинг фарзанди булганимдан миннатдорман.
Танамда отам кони жуш уриб окаётганимдан миннатдорман.
Отамга муносиб фарзанд булишга харакат киламан.
Гурурим шаним отам.
👑🌺🌸🌺🌹🌹🌷🌷💐❤️❤️👑

👑@. Психолог 👑Назокат💐

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🎉 O‘ZIMGA RUXSAT BERAMAN 🎉
☺️Ruxsat berish oddiygina o'zingizga o'zingiz istagan narsa uchun ruxsat berish orqali amalga oshadi. Masalan, bugundan men o'zimga baxtli yashashga ruxsat beraman, deb aytishingiz mumkin.
💐Hammamiz nimagadir boshqalarni ruxsat berishlarini kutib yashaymiz, ruxsat berishmasa asabiylashamiz, siqilamiz. Aslida ruxsatni o'zimizdan boshlashimiz kerak. Siz oʻzingizga istaganingizni qilishga, bajarishga yoki erishishga ruxsat bersangiz, boshqalarni ruxsatiga oʻrin qolmaydi.
💰Farovon hayot kechirishimga ruxsat beraman!
🎁Istagan narsalarimga ega bo'lishimga ruxsat beraman!
😇Orzularim amalga oshishiga ruxsat beraman! 💫Hayotimda mo'jizalar ro'y berishiga ruxsat beraman! 🏝Sayohat qilishimga ruxsat beraman! 💞O'zimni sevishimga ruxsat beraman va hokazo😍😍
Тугма

Япониядан Америкага ӯқиш учун келган талабанинг кийимидаги тугмаси билан содир бӯлган воқеа.
Америкага ӯқиш учун келган япон йигитининг фақат бир кийими бӯлиб, дарсларга фақат мана шу кийимда келар эди. Унинг ӯй-ҳаёли фақат ӯқишда эди. Бир куни кийимидаги тугмаси узилиб тушади ва йӯқолиб қолади. Бу тугма ӯрнига у кола қопқоғини қадаб олади. Бу кӯрган институтдагилар унинг устидан роса кулишади. Уларнинг гап-сӯзларига эътибор бермайди ва тугма сотиб олмайди. Охири бу кулаётганларга қарата уларни уялтирадиган гапларни айтади. Айтган сӯзлари қуйидаги сӯзлар эди:
«Бир тугма сабабли устимдан кулдинглар. Менинг устимдан кулишларингизга изн берганлигимни сабабини билишни ҳоҳлаяпсизларми? Хиросимада ҳалқимни устига бомба ташлаган давлатга бир тугма пулини ҳам беришни ҳоҳламаганлигим учун тугма сотиб олмадим ва бу ишимдан жуда ҳам бахтлиман.

Турк тилидан таржима килинди.

Мухаммад Нодир

https://t.me/NBAXTVAOMAD
✿ Hayot go'zal!
Qachonki biz uni shunday tasavvur qilsak.

✿ Eng Zo'rlari Faqat Bizda, Do'stlaringizga ham ulashing !!!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#Biroz_hazil

Xotin:
-Kechki ovqatga nima tayyorlab beray?
Er:
- Italyan Spagettisi ustiga Normand qaylalaridan qo'shib, ozgina Fransuz ko'katlaridan qo'shib biror narsa tayyorla!
Xotin:
- Haa, makaron sho'rva demesimi odamga o'xshab

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Азиз ва кадрдонларим вактинчалик каналим тухтаб колди. Психологлар билан Зоминда Ретритда эдик. Ва яна иш бошладим азизларим.
Сизлар билан
👑❤️ Психолог Назокат👑💐

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🍃....Бахт нима эй азизларим???
....Бахт бу бойлик эмас, бахт бу уй жой ёки машинаю темир терсак, тиллаю мато эмас...
....Бахт~бу кузларимизнинг нури... ....Бахт~бу қўл ва оёқларимизнинг соғлом ва бизга итоат этаётганлиги...
....Бахт~бу митти юрагимизнинг биз учун кечаю кундуз тинмасдан ураётганлиги...
....Бахт~бу ақлимизнинг соғлом фаолияти...
....Бахт~бу қулоқларимизнинг эшитиш кобилияти...
....Бахт~бу мана шу экранларда бемалол термулиб, ўқиб, ўрганиб, амал қилиб турганимиз...
....Бахт~бу отажонимизнинг муқаддас борлиги...
....Бахт~бу онажонимизнинг Пойи Жаннат эканлиги...
....Бахт~бу жигарларимизнинг елкадош эканлиги...
....Бахт~бу остонамизга бемалол кулиб, қўрқмасдан чиқишимиз...
....Бахт~бу юртларимиз тинчлиги, хотиржамлиги...
....Бахт~бу келажакка умидимиз...
....Бахт~бу уйимизда доим кутиб турадиган инсонлар борлиги...
....Бахт~бу ширин табассумимиз...
....Бахт~бу тилларимизнинг АЛЛАМДУЛЛИЛЛАҲ дейиши...
....Бахт~бу бошимизнинг саждага бориши..кулларимиз дуога очилиши

https://t.me/NBAXTVAOMAD