Бахт ва омадга йўл
111 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#РУХИЯТ

🔖Ўзингизда қуйидагиларни тарбияланг ва ҳаётингизда амал қилинг:

🗯 Хечам ва хеч қачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

🗯 Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш хаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга.....

🗯Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътибордан, соғинчдан, хурматдан ҳамда мулойимлик ва хушмуомаладан иборат.

🗯Тоза қалб овозни баланд қилгани қўймайди, юзга югуртирмайди, жахлга эрк бермайди. Тушунган холда босиқлик билан сукут сақлаб сабр қилишга ва табассум ила яхши гапиришга ундайди.

Энг асосийси еттита муҳим қоидага амал қилиш.

1️⃣ Шикоят қилмаслик.

2️⃣ Ношукурлик қилмаслик.

3️⃣ Айбламаслик.

4️⃣ Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.

5️⃣ Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.

6️⃣ Бегоналарга ўзингизни оқламаслик, кулиб туриб майли фикрингизни ўзгартирмайман, чунки вақт кўрсатади.Ушанда мени кимлигимни биласиз, шунда мени эмас сизни юзингиз қизаради деб кетиш.

Аммо яқин инсонизга ундай қилиш ярамайди, вазиятни тушунтириб ўзингизни оқланг. Бу пастлик ёки ғурурни поймол қилишга кирмайди. Қадрига етган қадрланади, хурмат қилган хурматга, мехр берган мехрга сазовор бўлади. Нимани эксангиз ўшани хосилини терасиз, унутманг.

7️⃣ Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, чап қулоқдан кириб ўнг қулоқдан чиқиб унут бўлсин.

🗯Мен айтган гапимга жавоб бераман, лекин сизни эшитганизга эмас.

🗯 Айтилган гапни маъноси ва мазмуни яхши бўлишига қарамай уни ёмон қабул қилишлик. Қалби пок яхши қабул қилади, калбида кири бор инсон ёмон қабул қилади.

🗯 Яшаш ва хурсанд бўлиш учун атиги икки нарса керак.
Биринчидан яшаш, иккинчидан хурсанд бўлиш.

🗯Хеч қачон сизга ёқгандан ва сиз ишонгандан уялманг.

🗯 Хамма нарсага эзгулик билан қаранг. Хаётни хурсандчилик билан қабул қилинг.

🗯 Маблағни кўпам кийинишга сарф қилманг. Яхшиси саёҳат қилинг!
Сизни кийимизга неча йил бўлганини нима ахамияти бор, агар сиз орзу қилган жойизда сайр қилаётган бўлсангиз.

🗯Ахлат ўзи сузиб келади, лекин марварид учун шўнғиш керак бўлади.

🗯Умуман ўтмишга қараш керак эмас, агар у ерда эзгулик бўлмаса, агар бўлса ўша эзгуликни қайтаришга харакат қилиш шарт, шунда хаммаси яхши бўлади. Агар эслашга арзигулик нарса бўлмаса қарамаган маъқул, у ерда ўзгариш йўқ.

🗯Инсонни хурмат қилиш ёки қилмаслик сизнинг ишингиз, лекин яхши муносабатда бўлиш сизнинг тарбиянгизга боғлиқ.

Қандай шаклда сизни ҳаёт қўймасин, чиройли туринг👇

Bizning kanal 👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Хаётимиздаги ҳар бир инсон шунчаки кириб келмайди хаётимизга🌹
❗️Эътибор беринг энг ёмон ҳислатли деб уйлаган инсонимиз ҳам бизга муҳим сабоқ бериш учун келади♥️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга, Юзингиз нурларга,Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲

https://t.me/NBAXTVAOMAD
У'зингизни борингизча кабул килинг, борингизча СЕВИНГ, Мен у'зимни кандай бу'лсам шундайлигимни СЕВАМАН,
Мен у'зимни хурмат киламан, Мен у'зимни боримча кабул киламан,
Мен хаётимни севаман,
Менинг бу Хаётда у'з у'рним бор,
Мен хаётда энг зу'р муносабатга, хурматга лойикман, МЕН У'ЗИМНИ СЕВАМАН....денг

Кунингиз хайрли ва ёкимли муносабатларга, хурсандчиликка бой бу'лсин азизларим!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#АФФИРМАЦИЯ

Қадрли каналдошим қуйидаги АФФИРМАЦИЯларни доим такрорлаб, ҳаётингизга фаровонлик, бахт, муҳаббат киришига

ОЧИЛИНГ 🤗🥰👇

❤️ Мен ўзимни қандай бўлсам, шундайлигимча муҳаббат ила қабул қиламан!
❤️ Мен ўзимни севаман. Менинг танам ва қалбим жуда гўзал.
❤️ Мен барча яхши нарсаларга муносибман. Барча яхшиликларга эга бўлишга ўзимга рухсат бераман!
❤️ Мен ўзимга ишонаман ва доим тўғри қарорларни қабул қиламан!
❤️ Истаган барча мақсадларимга эришишимга ишонаман!
❤️ Мен учун барча қобилиятларим қадрли!
❤️ Мен ўз келажагим яратувчисиман!
❤️ Мен фикрларимни ўзимга бўлган катта ишонч билан ифодалай оламан!
❤️ Ўзимга бўлган ишончим кун сайин ортиб бормоқда!
❤️ Мен ўзимга фақатгина меҳр-муҳаббатга тўла муносабатдаман!

Унутманг...

Бугун СИЗ ўзингизга нимани раво кўрсангиз эртанги кунингиз худди шундай бўлади.

https://t.me/NBAXTVAOMA
Кайфиятни ку'тариш ва г'айратизни ошириш учун​​"Мандала". Расмга 3-5 минут давомида караб туринг ва хохлаган вазиятингизни у'згараётгани хакида у'йланг. Тоза энергия билан ту'йинаётганизни хис этинг

https://t.me/NBAXTVAOMAD
КИМ АЛДАНДИ?

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!

ХУЛОСА: Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди...

#hikoya

🌺Яқинингизга улашинг🌺
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Бугун ажойиб практика машгулоти киламиз.
Бизда хохлаймизми- йукми купчилигимизда эркакларга нисбатан алам ва нафрат мавжуд.
Купчилигимиз эркаклар хакида салбий фикрдамиз: " хозир хакикий эркаклар йук" , " эркак коптими?" ва хоказо....

Айтингчи, шундай деб уйлаган аелни хаетига хакикий ЭРКАК кириб келадими?
Йук, албатта.

Чунки хар битта фикримиз, хулосамиз онг остимизда дастур яратади ва бу дастур бизни реал хаетимизда намоен булади.

Эркакларга ишонмаслик, суянмаслик, уларни ожиз деб билиш аелни эркаксифат булиб кетишига замин яратиб беради.

Бундай аел хаетда муаммоларини узи хал килади, куп ишлайди, эрдан куп пул топади, бозор- учарни уз зиммасига олади, болаларни таьминоти.....

Буни окибатида унда эркакка хос сифатлар шакллана бошлайди:
шарттакилик, куполлик, хужайинлик...бу эса кибр, агрессия, эркакни менсимасликка олиб келади.

Аел тобора кучли булиб, эркакни худудини эгаллай бошлайди, яьни онгсиз равишда эркакка айланади.

Шундан уйда муаммолар бошланади.
Аел барибир эридан эьтибор, мехр, ердам кутади, аммо эри буни бермайди,чунки интуитив тарзда эр аелида бошка эркакни кура бошлайди.

Эркак эркакка ердам берадими?
Йук.

Ачинадими? Албатта, йук.

Аелдаги эркак зотига булган нафратни барча эркаклар онгсиз равишда сезадилар ва унга карши буладилар.
Бундай аелга таксистлар куполлик килишади, бошка эркак
туртиб утса, яна биттаси сукинади.. хуллас, жахлини чикаришади.

Аел уз урнида туриши, аеллигини саклаб колиши учун, у эркакни тан олиши, ундан ожиз эканини хис килиши мухим.

Шундагина хаммаси уз урнига тушади...

Бугун шу практикани килиб курамиз.
Кузларингизни юминг ва узингизни кенг майдонда куринг.

Энди у ерга бутун ер юзидаги эркакларни тупланг.

Улар келаверсинлар ва келаверсинлар... саф тобора кенгайиб борсин...бу сафда хар хил касб эгалари: врачлар, таксиситлар, хатто бомжлар хам бор...
Жамики ер юзидаги эркаклар сизга караб туришипти...

Энди сиз уларга караб айтинг:

КАДРЛИ ЭРКАКЛАР!

МЕН ЙИЛЛАР ДАВОМИДА СИЗНИ ИНКОР ЭТДИМ, КОРАЛАДИМ, ПАСТГА УРДИМ, НАФРАТЛАНДИМ.

БУНИ УЧУН СИЗДАН КЕЧИРИМ СУРАЙМАН!

МЕН УЗИМНИ ЗУРЛИГИМНИ СИЗГА КУРСАТИБ КУЙМОКЧИ БУЛДИМ..

ЛЕКИН МЕН ШУНЧАКИ АЕЛ ЭКАНМАН..

БУГУН МЕН ХАР БИРИНГИЗДАН КЕЧИРИМ СУРАЙМАН!

МЕН ТАН ОЛАМАН:
СИЗ- ЭРКАК
МЕН- АЕЛ.

ВА ОЛДИНГИЗДА БОШ ЭГАМАН.

Хаелан бош эгинг, кейин чуккалаб эркаклар олдида сажда килинг.

Урнингиздан туринг ва уларга каранг, уларни юз ифодаси узгариши керак.

Бу машкни бир неча бор такрорланг ва бугундан бошлаб узгаришларни курасиз.

Хар бир эркак олдидан утаетиб:
" сен эркак, мен аел" деб тан олиб утинг( хатто ахлат титаетган эркак олдидан хам)

Бу практика бузилган мувозанатни тугрилаб беради, вакт утгач сиз узингиз сеза бошлайсиз аеллик нафосатингиз аста- секин кайтаетганини.

Янаям кучлирок таьсир килиши учун бир кунда минг марта узингизга " Мен Аелман" деб эслатиб туринг.

Натижалар билан булишинг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
TAQDIR BARMOQ IZLARDA!

Barmoqlaringizga qarang, rasmdagi qaysi naqsh siznikiga o'xshar ekan?

YOYSIMON
ILMOQLI
© AYLANALI
#TEST_JAVOBLARI

Barmoq izlari ona qornidagi chaqaloqning 3-4 oylik vaqtidanoq asab to'qimalari yordamida chizilishni boshlaydi. Hattoki yangi tug'ilgan chaqaloqning barmoq izlaridan uning kelajakda kim bo'lishi, unda qaysi sifatlarni shakklantirish kerak va u qaysi sohada muvaffaqiyatga erishishi mumkinligini bilib olish mumkin. Demak, rasmdan barmoq izingizga mos naqshni tanlab javoblarni o'qishingiz mumkin. Marxamat!

1. YOYSIMON:

Yoysimon naqshli barmoq izli insonlarni hayotda juda ko'p uchratish mumkin, ammo odatda bunday iz ikki yoki uchta barmoqda mavjud bo'ladi xolos ( barcha 10 ta barmoqda yoysimon izlar hayotda juda kamdan kam uchraydi). Bunday insonlar uchun jismoniy potensial muhim ahamiyat kasb etmaydi. Ularda psixologik shaxsiyat sifatlari rivojlangan bo'ladi. "Yoysimon" iz egalarining xarakteri unchalik bardoshli emas.

U hech qachon boshqalar fikri bilan hisoblashmaydi, sababi u nima oq-u, nima qoraligini juda yaxshi biladi. Agar nimadadir butunlay mag'lubiyatga uchrasa, barchasini miyyasidan chiqarib tashlab hammasini boshqattan yangidan boshlaydi.

2. ILMOQLI:

"Ilmoqlilar" temperamentga ko'ra, Xoleriklardir yoki shu temperamentga qarab ketmoqda. 10 ta barmog'i ham ilmoqli izga ega inson, oddiy ishlarda juda kuch-g'ayratga to'la ammo ekstrimal vaziyatlarda "o'chib" qolishadi, ularning jismoniy potensiali chegaralangan. Ular ko'proq o'zlariga qiziq bo'lmagan zerikarli monoton (bir xillik) ishlarda juda holdan toyishadi.

Ilmoqlilar xalqchil insonlar, hayotda boshqalarga nisbatan juda yaxshi muloqotga kirishadilar: Ular hayrihox, meyorida ochiq ko'ngil, qarshiliklarga oson ko'nikuvchan, o'z foydasini o'ylamasdan chin dildan yordam beradi, lekin o'zini qurbon qiladigan darajadagi yordamga bormaydi. Ular o'zlarining odmi yashash tarzidan ko'ngillari to'ladi. Ulardan ideal boshqaruvchilar chiqadi.

3. AYLANALAR:

"Aylanalar" - "osmonlarda uchib yuruvchi" insonlardir. San'atda juda qobilyatli, juda tez o'rganuvchi, bir vaqtning o'zida bir nechta ish bilan shug'ullanuvchi ammo tez qiziqishi so'nib oxiriga yetkazmaydigan insonlardir. Nimadir qilishga ularni faqat o'zlarigina unday oladi. Juda chidamli shaxsligiga qaramasdan, o'ziga yoqimsiz sharoitda qolishni ko'tara olmaydi.

Ular doim o'zlaridan qoniqmaydi, o'zini siqib, azobli gumonlar bilan qiynaydi. Ko'pchilik aylanalilar nozik va tez qo'zg'aluvchi psixikaga ega. Ularni bir tarafdan juda yuqori sabrli va irodali shaxslar qatoriga qo'shish mumkin, ikkinchi tomondan esa psixikasi bardoshli bo'lmagan insonlar qatoriga ham qo'shish mumkin, depressiyaga beriluvchan.

Ammo aniq va tiniq naqshli insonlarni uchratish juda qiyin, ko'pincha aralash naqshlilari mavjud. Shuning uchun barmoq izlarida yoysimon va ilmoqli naqshlilar ishda har qanday bosimga chidamli bo'lishsa, bazi barmoqlarda aylanalar ham aralashgan bo'lsa o'z kuchlarini to'g'ri taqsimlay olmaydigan shaxs bo'ladi. Ilmoqlar va aylanalar aralashgan barmoq egalari juda chuqur yashirin imkoniyatlarga ega inson va har qanday og'ir vaziyatlarga moslashuvchan bo'lishadi.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча инсонларга ва ҳаётингизда бор бўлган нарсаларга миннатдорчилик билдиринг!

"Ҳаётимда борлигингиз учун миннатдорман!!!"

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#xayrli_tong

Assalomu alekom HAYOT

Bugun baxtli kun baxtli bo'lish uchun yana bir imkon

Bizning kanal 👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD
​​Foydali 40 maslahat:
1. Kuningizni tabassum bilan boshlang. Pozitivlik eng yaxshi tetiklashtiruvchidir.
2. Nonushtadan oldin sof suv ichishga odatlaning.
3. Badantarbiya qiling.
4. Tamaki va alkogol maxsulotlardan yiroqlashing.
5. Kuningizni rejalashtirishga odatlaning.
6. Har kuni bir ozdan bo’lsa ham meva va sabzavot iste’mol qiling.
7. Pozitiv fikrlang.
8. Qaddingizni g’oz tuting, tekkis yurishga odatlaning.
9. Har kuni bir vaqtda ovqatlanishga harakat qiling.
10. Liftni unuting. Piyoda chiqib tushing.
11. Bir vaqtda yotib, bir vaqtda turishga odatlaning.
12. 15-20 daqiqa toza havoda sayr qiling, hayot go’zalligidan bahra oling.
13. Ertangi kunga kiyadigan kiyimlaringizni kechasi uyqudan oldin tayyorlab qo’ying.
14. Yilda bir marotaba umumiy tibbiy ko’rikdan o’ting (kamida).
15. Hayolingizga kelgan fikr va ideyalaringizni darhol yozib qo’ying.
16. Sof, gazlanmagan suvdan kamida kuniga 1.5 l iching.
17. Yotishdan oldin xonangizni 10-15 daqiqaga shamollating.
18. Har kuni tozalik ishlariga 15 daqiqa vaqt ajrating.
19. Yotishdan oldin yuvinib yoting.
20. O’zingizga e’tibor bering: do’stlaringiz bilan hordiq chiqaring, sevgan kitobingizni qaytadan o’qib chiqing, yangi kiyim – kechaklar oling va h.k.
21. Hisob – kitobda mahkam bo’ling, hatto mayda-chuyda narsalarda ham.
22. Har kuni yangi odamlar bilan tarnishing. Bu sizga insonlar psixologiyasini o’rganishda katta tajriba bo’ladi.
23. Yeb–ichishingizga e’tiborliroq bo’ling, tez tayyor bo’luvchi maxsulotlarni kamaytiring.
24. Sport bilan haftada 2-3 martta shug’ullaning. Sog’lom tanda sog’lom aql.
25. Miyyangizni shug’ullantiring. Do’stlaringiz raqamlarini yod oling, krossvordlar yeching.
26. Kuniga 50 bet o’qishni o’zingizga maqsad qilib oling.
27. Ota-onangizga, yaqinlaringizga har kuni qo’ng’iroq qiling. Ulardan habar oling, ularni yaxshi ko’rishingizni ayting.
28. “Yutuqlar” daftarchasini tuting. G’alaba va muvaffaqqiyatlaringizni unga qayd qilib boring.
29. Nutqingizga nazar soling, “parazit” so’zlarni yo’qoting. Ya’ni “aaa”, “mmm” so’zlarni kamaytiring. Dona-dona chiroyli gapirishga harakat qiling.
30. Ko’zingiz uchun gimnastika qiling. “Sivtsev” jadvalini devoringizga osib qo’ying.
31. Kompyuter qarshisida yoki bir joyda 2 soatdan ko’p o’tirib qolmang.
32. Har kuni o’zingiz uchun qandaydir yangilikni kashf qiling.
33. Hordiq kunlarni ochiq havoda o’tkazing, muzeylarga, ekskursiyalarga boring, tarixiy obidalarni ziyorat qiling.
34. Har kuni 10 tadan yangi so’z yod olishga harakat qiling.
35. Kunlik yangiliklarni kuzatib boring. Zamon bilan hamnafas bo’ling.
36. Pul uchun ishlamang. Tajriba, ko’nikma va bilim uchun ishlang.
37. Avval eshiting, so’ng gapiring.
38. Oz-oz bo’lsa ham qilayotgan ishingiz bardavom bo’lsin.
39. Topilgan foyda borasida 70/30 taktikasini qo’llang. Pulingizni 70 % ini kelajak uchun iqtisod qiling, 30 % ini o’z ehtiyojingiz uchun ishlating.
40. Doimo yaxshi narsalar haqida o’ylang. Niyatingizni pok qiling.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Кун аффирмацияси:
Мен Бутун Оламни, Борликни севаман, мен Коинотнинг барча му'жизаларига, совг'аларига очикман

Бутун Олам, Коинот мени севади, мен Коинотдан келадиган Севгига очикман ва миннатдорчилик билан кабул киламан💖🥰

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА МАРОКЛИ У'ТСИН!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🙂"Yaxshilikni qayerdan va qachon topishimizga qaramasdan, bizga u ko'rish va yashash uchun yangicha qarashlarni ochadi." ⁠

- Krista Tippettu

Xursandchilik - hayrat va shodlik. Bu chuqur mamnuniyat va katta baxt tuyg'usi.

📌 Shodlikni oshirish uchun

💃🕺 Baxtli qo'shiqlar ro'yxatini tuzing va agar imkoningiz bo'lsa, tez-tez raqsga tushing.

👫👭 Ko'pincha o'zingizni xushchaqchaq insonlar bilan o'rab oling. ⁠

😂 Har kuni kuling. Internetda kulgili videolarni tomosha qiling. Sizni tabassum qildiradigan rasmlar bilan baham ko'ring. Quvnoq audiokitob yoki radioni tinglang.

😌 Meditatsiya qiling.

💙 Atrofingizdagi insonlarni seving. Biror kishiga sevgi matnini yuboring. Yoki haqiqiy sevgi maktubini yozing va yuboring. Yuragingiz qay tariqa o’zgarishiga e'tibor bering.

📖🖌 Uyquga ketishingizdan oldin kuningiz uchun minnatdor bo'lgan uchta narsani yozing.

📌 O’zingizdan so’rang:
“Menga nima quvonch keltiradi?”

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🌿 Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Хунук феълларини ташлади. Кўпчилик хайрон қолди. Мен хам лол эдим. Барча у хақда “Шу-я, нахот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, рахмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, рахмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Нахот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим хис қилиб, ўзимдан хазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гунох иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...
Мухтарам мухлис, Сизнинг хам куёвларингиз, келинларингиз ўзингизга ўхшасин.☺️

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#кун_ҳикмати

Агар сен фақат чиройли нарсаларни кўришга қодир бўлсанг, бу сенинг қалбинг гўзаллигидан далолатдир. Чунки Дунё - ҳар кимса ўзининг аксини кўрадиган ойнага қиёсдир....

https://t.me/NBAXTVAOMAD
ЎЗИГА БЎЛГАН БАҲОНИ ШАХСИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

Кўпчилик йигитлар, қизлар ҳаётда ўз жуфтларини топишга қийналишади. Ёки топган жуфтлари кўнгилдагидек бўлмайди, ёки тополмайди. Бундай бўлишига эса сабаблар жуда кўп.
Ўша сабаблардан бири – йигитни ёки қизни ўзига бўлган баҳосини пастлиги туфайлидир. Бу қандай бўлади?
Улар ёшлигидан ота онасидан кам мақтов эшитган бўлади, уларни кўпроқ камситишган, ўзилигини англатишмайди. Масалан, “Сен чиройли қиз (йигит) эмассан, хунуксан. Бу туришда ким бўласан. Сени ким келин қилади ёки ким сенга қизини беради. ” Бу каби гаплар инсонни ўзига бўлган баҳосини пасайтираверади ва натижада улар ҳаётда ўз ўрнини топишга жуда ҳам қийналишади ёки танлаган жуфти кўнгилдагидек бўлмайди. Энг асосийси, улар ўзиданда пастроқ ёки ўзига умуман мос бўлмаган ноидиал жуфтларни танлашади. Сабаби уларнинг онг остида “Мен шу қизга (йигитга) мосман” деган ички ишонтиришлар ўрнашиб қолганлигидир. Ва шу тарзда турмуш қуриб ҳаёт кечиришни бошлайди. Кейинчалик эса, мен идеалимдаги қизга уйланмадим, ёки турмушга чиқмаганман деб юришади.
Аслида бунинг ҳаммасини негизи бизнинг БОЛАЛИГИМИЗГА бориб тақалади. Унда бизга бўлган муносабатлар ҳозирги ҳаётимизда ўз натижасини кўрсатади. Шундай экан, фарзанд тарбиясида ўз қарашларингизни ўзгартиринг. Фарзандларингизга “Сен чиройли қизсан, ёки сен жуда ҳам кўркам йигитсан” деб тез тез мақтаб туринг. Уларни ўзларига бўлган ишончини оширинг. “Ҳамма нарсага қодирсан, ақллисан” деган мақтовлар билан сийлаб турсангиз, эркалатиб турсангиз, ўзига бўлган баҳосини оширсангиз, ўшанда фарзандингиз улғайиб ўз жуфтини танлашда қийналмайди.

Bizning kanal 👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD