Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
📌 Қабул қила олиш ёки воз кеча олиш бизга нега керак?

✔️Қабул қила олиш ва воз кеча олиш – айнан шулар оқилона ҳаётимизнинг сиридир. Сиз ҳаёт, одамлар, воқеалар ҳамда ўзингиз - доим ҳам сизнинг кутганларингизга хос тарзда бўлмаслигини қабул қила олсангиз, улкан изтиробларингиз барҳам топади. Сиз ўз хаёл, истак, қўрқув ва ҳаёт дарёсидан сузиш ва унинг оқимига айланиш каби қарашларингиздан воз кеча олишни ўргансангиз, сиз улкан ва буюк дараждаги тинчлик ҳамда эркинликка эга бўласиз.

✔️Ҳаётни англаш сизни бахтли ёҳуд бахтсиз қилиб қўймайди, балки, бахтнинг қайғуга ва аксинча қайғунинг бахтга айланиб боришини кузатишга эркинлик яратади. Қайғуга ботсангиз –хафа бўлиб юрасиз, хурсанд бўлсангиз – шодланасиз. Буларнинг барчаси уларни қабул қила олганингизда ёҳуд улардан воз кеча олганингизда тезда ўтиб кетади.

✔️Яхши ва ёмоннинг ортида жуда катта бўшлиқ бор. Сиз айнан ўша ерга жойлашиб олинг ва қай тарзда юракдаги армонларингиз барҳам топиши ҳамда елкангиздан тоғлар ағдарилишини кўрасиз. Керак вакти кабул килишни, керак вакти воз кечишни у́рганинг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Рухият ❤️😍🥰💕

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Инсон тақдири аввалдан белгилаб қўйилганми ёки танлов ҳуқуқимиз борми?

Психологик нуқтаи назардан ёндашилса, тақдирнинг ёзилгани бор гап.
Баъзан эса киши ўз тақдиридан “узоқлашади”. Сабаби, оилавий муҳит, тарбия, ҳаётий кўникмалар, одатлар, ён-атрофдагилар унга таъсир кўрсатади.
Ота-онанинг болани ҳақоратлаши, унга турли тақиқлар қўйиши, қарғаши, ишонч билдирмаслиги ҳам келажакда уни ўз тақдиридан йироқлаштирар экан.🗣🙅‍♂
Наҳот, ота-онанинг беихтиёр айтган сўзлари бола тақдирини ўзгартира олса, дейсизми? Ҳа, шундай...☝️
Ҳаётий қувват «кесилиши» мумкин.💔
Дейлик, фарзандингиз шўх, шу билан бирга қайсар, ўз билганидан қолмайдиган бола. Уни тартибга чақирасиз, тергайсиз, тўполон қилса, жазолайсиз ва турли сўзлар билан қўрқитишга уринасиз.
Мисол учун, мана бундай:
-- «Айтганимни қилмасанг, ўлдираман!»,😡😡😡
-- «Яна бир марта шундай қилсанг, ўзингдан кўр,😡 туғилганингга пушаймон қиламан!».
Тўғри, ҳеч бир она фарзандига ёмонлик тиламайди. Фақат шуниси ҳам ҳақиқатки, беихтиёр айтиб юборилган сўзлар боланинг онг остида «сен яшамаслигинг керак, мавжуд бўлма» маъносидаги тақиқни келтириб чиқаради.👎💔
Биласиз, бу сўзлар мия учун ахборотдир. Ва бу ахборот ниҳоятда катта кучга эга.🧠
Агар салбий характерда бўлса, фикрни чалғитади.
Бола балоғат ёшига етганида турли муаммолар келиб чиқишига замин ҳозирлайди.😖😣
Ёдда тутинг, болани ҳақорат қилиш, қарғиш сўзларни айтиш унинг учун руҳий «тепки»дир.😳😭😔😔😔😞😞
Трансакцион таҳлилда шундай дейилади:
-- «Бола ота-онасидан қанчалик кўп рағбат эшитса, у келажакда шу қадар кам қоқилади.🥰🥰🥰🥰
Аксинча, кўп негатив фикрлар билан улғайганлар кўп йиқилади, адашади».
«Ўйнама, югурма, шовқин кўтарма!»😡😡😡😡😡
Болалар ҳам худди катталардек ҳис-туйғуларини ифода этишни исташади. Кўп ҳолларда бу хархаша қилиш, югуриб (сакраб)ўйнаш, ака ё ука билан ўйинчоқ талашиш, бирор нимадан норози бўлиш тарзида намоён бўлади.
Бундай пайтда сиз қандай йўл тутасиз?🤔🤔🤔🤔🤔
Ишончимиз комилки, тартибга чақирасиз, уришасиз. Дейлик, бола кўчада ўйнаётиб йиқилиб тушди. Унинг тиззаси шилинди, қонаяпти.
Йиғлаганидан юрагингиз ачишса-да, сир бой бермай, уни тергашга тушасиз:
-- «Неча марта айтдим, ўша болалар билан ўйнама, деб, мана, нима бўлди! Айб ўзингда! Йиғлаганингни эшитмай, ичингга ют!»
Бола шу ондаёқ ҳиссиётларини «босиш»га уринади. Чунки дўқингиздан қаттиқ қўрқŗан.
Бунинг ёмон томони шундаки, болангизни кейинчалик руҳий-эмоционал ҳолат ўзгаришлари азоблай бошлайди. Негаки, у вақтида ички кечинмаларини ташқарига чиқара олмаган.
Фарзандингиз қай бир ҳолатда бўлмасин, унинг ҳис-туйғуларини «бўғманг».🌷🥰🥰🥰

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🤗Ассалому Алайкум Азизларим!
🌞Бошланган янги хафта!
Янги кун Муборак Бўлсин!
Ҳар Бир Кунимиз учун Шукуроналар Айтайлик!
Уйингизга Тинчлик ва Осойишталик Тилайман!
Кунингиз Омадли ва Барокатли Ўтсин!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Оддий яшашга ўрганиш учун асқатадиган 8 маслаҳат
Оддий яшашга ўрганиш учун асқатадиган 8 маслаҳат

Оддий яшаш дегани бу – жойни ҳар қандай жисмоний ва руҳий «чиқиндилардан» бўшатиш ва ўта самарадорлик ҳамда истеъмол қилишнинг юқори даражаси сизни бахтли кишига айлантирмаслигини тушуниш. Оддий яшаш дегани оддий нарсалардан ҳузур олишни англатади: ёлғизлик, сукунатдан завқланиб, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасининг қадрига етиш.
Машҳур блогер ва китоблар муаллифи Лео Бабаута катталар ҳаётида ўз йўлингизни бошлашга ёрдам берадиган саккизта маслаҳат беради.
1.Ёдингизда бўлсин: ҳар қандай кураш миянгиздан бошланади
Бирор нарсани ололмаганлик сабаб зўриқиш ва ҳафсаланинг пир бўлиши, шошқалоқлик ва ишга кўмилганлик буларнинг бари – муваффақият, одам, буюм, мавқе каби нарсаларга тобелик сабаб миянгизда туғилади. Ўз тобелигингизни “қўйиб юборинг”. Ана ўшанда ҳеч нарса сизни хафа қилиб, тушкунликка туширмайди.
2. Тобе бўлган нарсаларингизни кузатинг
Агар уларни «қўйиб юбормасангиз», ҳаёт осонлашиб қолмайди. Агар эски ёдгорликларга боғлиқлик сабаб уйингизни чиқиндилардан тозалай олмасангиз, доимий фаоллик ва ёзишмаларга тобе бўлсангиз, информацион юк ва чарчоқ сизга хавф солади.
Тобелигингизни оширадиган нарсалар ва нимадан халос бўла олмаётганингизни кузатинг. У хоҳ буюм, хоҳ одам ёки иш бўлсин, улардан халос бўлмасангиз, эркинликка эришмайсиз. Ҳаёт эса доим мураккаб бўлади.
3. Чалғиш одатидан халос бўлинг
Биз доимий равишда чалғиш, дарсларни бўлиб, ўзимизни жуда банд деб ҳис этишга кўникканмиз. Бирор киши билан суҳбатлашаётганда мессенжердаги хабарларга чалғиймиз.
Бу характер ёки миянинг ўзига хослиги эмас, балки ёмон одат эканини тушуниш керак. Агар қаттиқ ҳаракат қилинса, ундан халос бўлиш мумкин.
4. Ҳаётни тўлиқ экран режимида ўтказинг
Тасаввур қилинг, сизнинг ҳар қандай ишингиз – email’га жавоб, идиш ювиш ёки мутолаа – катта экранда намойиш этилмоқда. Фақат шу вазифа бор. Сиз ундан бошқа ҳеч нарсани кўрмайсиз. Агар ҳар бир ишни тўлиқ экранда намойиш этсангиз, ҳаётдаги зўриқишлар камаяди.
Ҳар қандай ишга тўлиқ диққатни жамласангиз, ундан завқ олиб, яхшироқ бажариш мумкин бўлади.
5. Ишлар ўртасидаги танаффусларни оширинг
Рўйхатингиздаги ишлар сонини қисқартиринг. Бажаришингиз мумкин бўлган ишнинг ярмини режалаштиринг. Ўзимизни доимий равишда ишлар билан банд қиламиз. Овқат тайёрлаш, ўзимизни тартибга солиш, кийим-кечакларни тозалаш каби юмушларни унутиб қўямиз.
Яшашга улгуриш учун атрофда содир бўлаётган нарсаларни кузатишга вақт топинг.
6. Оддий нарсалардан ҳузур топинг
Мутолаа, ўрганиш, сайр қилиш, оддий таом, медитация, сиз учун қадрли бўлган одамлардан завқ олинг. Кейинги сафар ҳаёт сизга жуда мураккаб бўлиб кўринганида бу нарсалар ҳар доим мавжудлиги ва завқ олиб келишини ёдда тутинг.
7. Сизга нима кераклигини тушунинг ва бошқа нарсалардан воз кечинг
Аслида нима исташимизни кам ҳоллардагина биламиз. Суратни кўришимиз билан ҳаёт йўналишини ўзгартириш фикрига келамиз. Бошқаларга қараб, амалга ошмайдиган хоҳишларни ўйлаб топамиз. Шунинг учун азият чекишни бошлаймиз. Ўзга киши шуғулланаётган қимматбаҳо хобби билан машғул бўлишни хоҳлаймиз. Бошқа соч турмаги, бошқа телефон, бошқа ҳаётни истаймиз.
Кераксиз бўлмаган ишлар, харид ва истакларни кўпроқ белгиласангиз, ҳаётингиз осон ва яхшироқ бўлади.
8. Ҳеч нима билан банд бўлмасликни амалга оширинг
Доимий равишда банд бўлишга шу даражада ўргандикки, ҳеч нима билан банд бўлмаслик бизга азият беради. Барча машғулотлардан воз кечишга ҳаракат қилинг: ўқиманг, смартфонга қараманг, истеъмол қилманг.
Дастлаб миянгизда бирор нарса билан банд бўлиш ҳақидаги таклифлар пайдо бўлади. Зерикишни бошлайсиз, уйқунгиз келади. Чекинманг – бор-йўғи ҳеч нарса қилманг.
Бундай одатий тажрибага узоқ муддат сабр қилиш мушкул. Аста-секинлик билан мослашинг. Бу зўриқиш, ички шошқалоқликни енгишда ёрдам беради.
Бу маслаҳатларга амал қилинг ва ҳаётингиз қандай ўзгаришига назар солинг. Атрофда ва ўзингизда жуда кўп ёқимли нарсаларни топишингиз аниқ.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Менинг бахтим ҳаётга бўлган муносабатимга асосланган.

Менинг ақлим қай даражадаги бахтга чоғланса, ўшанча бахтиёрман. Шу лаҳзадан бошлаб ўз ақлимни бахтни туйиш учун йўналтираман.

Бахт — бу ҳар қандай лаҳзада, ҳар қандай жойда, ҳамма ёқда ўзим танлашим мумкин бўлган имконият.

Ҳар бир андуҳнинг ижобий аҳамияти мавжуд нуқтаи назарни топиш мумкин.

Шу лаҳзадан эътиборан ҳар бир нарса ва ҳодисанинг
ижобий жиҳатларини излай бошлайман.

Асл Бахтиёрликнинг негизи шукроналикдир. Шу лаҳзадан бошлаб шукроналик билдиришга арзигулик нарсаларни излайман.

Зинҳор ташқи шарт-шароитлар эмас, фақат фикру уйларим мени бахтли ёки бахтсиз қилади.

Ўз фикрларимни бошқарарканман, бахтимни ҳам бошқараман.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Sen o'z hayotingni RASSOMISAN, Mo'yqalamni hech qachon boshqa inson qo'liga tutqazma!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​ФИКРЛАШ – МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ

Фикрлаш инсонга Яратган томонидан берилган ажойиб неъматдир. Лекин баъзида бу неъматни қадрига етмаймиз яъни ундан тўғри фойдалана олмаймиз. Фикрларимизни рўё деб қилсаккина, биз ички ва ташқи дунёларимиз орасидаги боғлиқликни англашимиз мумкин.

Биттагина фикр катта кучга эга эмас, лекин уни тинимсиз такрорлаш орқали ғоянинг салоҳиятини ошириш, жамлаш ва мақсадга йўналтириш мумкин. Фикр қанча кўп такрорланса, у шунча тез амалга ошади. Фақат бу эмас, фикрларни айни бир мақсадга йўналтирсагина улар амалга ошади.

Ҳар биримиз ўз ҳаётимиздаги мувафаққият ва мағлубиятларга, ютуқ ва омадсизликларга ўзимиз сабабчимиз. Буни тушуниш учун ўз ҳаётимизга танқидий кўз билан қарашишиз керак.

Мисол учун, кўпчилик олдида эркин ва равон нутқ қилишни хоҳлаймиз-у лекин ўзимизни “гапи қовушмайдиган” одам деб биламиз. Иродали бўлишни орзу қиламиз-у, аммо миямизда “сусткашман” деган фикр ҳукмронлиги туфайли қачондир кучли бўламан деб ўзимизни овутиб юраверамиз. Машинамиз бўлишини орзу қиламиз лекин миямизга машинамиз йўқлигини мухрлаб қўйганмиз.

“Машинаси бор одамга мазза. Унинг омади бор. Менинг аҳволим бошқача. Мени шароит сиқиб қўйган”, деймиз. Нотўғри ва асоссиз гап!!! Бизга хеч қандай шароит халақит қилаётгани йўқ. Йўлимиздаги ягона ғов – бу фикрларимиздир.

Фикрларни ўзгартиргандан сўнггина атроф-муҳитимиз ўзгаришини гувоҳи бўламиз. Янгича фикрлаш биздан бир қадамда олдинда юриши шарт.

Қувонарлиси шундаки, инсонни ҳозирги шароитига қарамай онгини керакли йўналишда ишлатса, албатта, мақсадига етади. Бу ажойиб имконият хар бир одамда бор. Ундан фойдаланиш учун бой ёки иқтидорли бўлиш шарт эмас. Биздан фақат қатъият билан бироз вақт талаб қилинади. Шугина холос. Қолганини онг бажаради.

Тафаккуримизни фойдамизга ишлатишимиз ёки уни ўз ҳолига ташлаб хеч нарсага эришмай юришимиз мумкин.

Канадалик машҳур ёзувчи, инсон онги бўйича мутахассис-тренер Жон Кехо айтганидек: “Кучсиз ва тарқоқ фикр – кучсиз ва тарқоқ кучдир, Қатъий ва жамланган фикр – ишончли ва яхлит куч демакдир”.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Men o'zimni sevaman [Zamonaviy.com]
Marhabo Karimova
Marhabo Karimovadan navbatdagi hajviyaviy she'r "Men o'zimni sevaman" tinglab baho bering.
Biz eng avvalo oʻzimizni sevishni oʻrganmas ekanmiz boshqalarni yaxshi koʻrishni aytmasa boʻlaveradi.Oʻzingizni sevmas ekansiz xaqiqiy sevgi hayotingizga kirib kelmaydi

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
❤️ Ҳаётингиз қанчалик яхши бўлмасин, севгисиз у ажойиб бўла олмайди.

❤️ АВВАЛАМБОР УЗИНГИЗНИ СЕВИШНИ УРГАНИНГ
Бировни севишдан олдин ўзингизни севишни ўрганишингиз керак. Бу жуда муҳим. Чунки шахсан менинг фикримча ўзини сева олмаган инсон, ҳеч қачон ўзгани ҳам севишга қодир бўла олмайди.

❤️ ҲАЁТИНГИЗНИ СЕВИНГ
Ҳаёт жуда гўзал, фақат шу гўзалликни кўра олишимиз керак деб ўйлайман. Ҳаётингизни севишни ўрганинг, уни қандай бўлса шундай қабул қилинг. Агарда, бирон нима сизга ёқмаса, УЗГАРТИРИНГ! Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиринг.

❤️ ҲАЁТИНГИЗДАГИ ИНСОНЛАРНИ СЕВИНГ
Сизнинг атрофингиздаги инсонларнинг барчаси ЯХШИ БУЛМАСЛИГИ мумкин. Аммо барчасини ёмон деб ўйласангиз, бу катта муаммо. Бундай шароитда ўзингизни ўзгартиришингизга тўғри келади.

❤️ ХАЁЛЛАРИНГИЗНИ СЕВИНГ
Осмонларга учинг, ерга тушинг. Севинг, севилинг. Хаёллирингизни севишни ўрганинг. Майли, кўп ўйланг. Тунлари ухламанг, аммо фақат ЯХШИ нарсаларини ўйланг.

❤️ ЁНИНГИЗДАГИ ИНСОННИ СЕВИНГ
Ва ниҳоят энг муҳими, аммо энг охиргиси. Ёнингизда албатта севган инсонингиз бўлсин. Турмуш қуришим ёки уйланишим керак деб, ҳаетингизни шунчаки бошламанг. Сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз, ёнида севган инсони бўлмаган инсонлар ўзларини бир умр бахтсиз ҳис қилишади. Бундай тақдирни хоҳламасангиз, севиб ва севилиб яшанг

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
🕊☀️🌷🌹🦋🔥
Бу оламда танхо булган яратган томонидан яралган буюк инсонлар!
🌈🌼🌸🌺🥀🌹🌷🌻🍄

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Ўзингизни бахтли, бой, муваффақиятли, севикли бўлишингизга
РУХСАТ БЕРИНГ!!!! ❤️

Эрта тонгда уйқудан уйғонганингиздан сўнг, севиб истеъмол қиладиган қаҳвангиз ёки чойингизни ичаётганингизда такрорланг:

🌸❉"МЕН БУГУН ЎЗИМНИ ЖУДА БАХТЛИ ҲИС ҚИЛАМАН!"

🌸❉"МЕН БУГУН ҲАЁТИМДА МЎЪЖИЗАЛАР РЎЙ БЕРИШИГА РУХСАТ БЕРАМАН!"

🌸❉"ОМАД БУГУН МЕН БИЛАН БЎЛИШИГА РУХСАТ БЕРАМАН!"

Аҳамият беринг, кун давомида ёқимли вазиятлар, бахтли тасодифлар, ҳақиқий мўъжизалар айнан БУГУН рўй бера бошлайди. Синаб кўринг! Ҳар тонгда такрорлаб юришингиз ҳар бир кунингиз Сиз истагандек ўтишига имкон яратади.


••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━•

https://t.me/NBAXTVAOMAD
1️⃣. Бир кунда болалар ўртача 400 марта, катталар эса 15 маротаба кулади.
2️⃣. Одам ҳаёти давомида 5 та ер экваторига тенг масофани босиб ўтади.
3️⃣. Болалар олти-етти ойлик пайтида ҳам овқат еб, ҳам баравар нафас ола билади. Катталар бу ишни уддалай олишмайди.
4️⃣. Кунларнинг бирида Чарли Чаплин ўз қиёфадошлари ўртасида бўлиб ўтган танловда иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган.
5️⃣. 2003 йили яна бир спорт тури расман таъсис этилди. У бокс ва шахматни ўзида бирлаштирган бўлиб, шахбокс деб аталади.
6️⃣. Одам терисидаги тирик организмлар ер юзининг жами аҳолисидан бир неча ўн карра кўпроқни ташкил этади.
7️⃣. Ҳар 5 сонияда дунёда 5 нафар чақалоқ дунёга келади.
8️⃣. Дунё бўйича 365 миллион одам ўз компьютерига эга. Ер юзининг тенг ярим аҳолиси компьютер ва телефон нелигини билмайди.
9️⃣. 100 ёшгача ва ундан кўп умр кўрганларнинг 80 фоизи аёллардир.
🔟. Дунёдаги энг новча халқ бу голландияликлардир.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Bu gul- Maxameru🌺, u 400 yilda bir marta Ximalay toģlarida gullaydi.
Bizning Davrimizda buni kòrish nasib qildi rasnda bòlsa ham🤩
Gulning keyinchi ochilishi
2419 yilda...
iltimos barchaga yuboring barcha hayotida bir marta bòlsa ham kòrib qolsin...😊🙏
Это цветок Махамеру🌺, который цветет каждые 400 лет в Гималаях. Нашему поколению очень повезло увидеть это, пусть даже на фотографиях.
Следуещее цветение этих цветов будет в 2419 году...
 Пожалуйста, продолжайте, чтобы другие тоже могли это увидеть...😊🙏🏼

БУ ГУЛ 400-ЙИЛДА БИР ГУЛЛАЙДИ ЭКАН.

РАСМДА БЎЛСАДА СИЗ ВА БИЗГА КЎРИШ НАСИБ ҚИЛИБДИ.

АЛЛОҲИМ БИЗЛАРНИ ЯХШИЛИКЛАР ВА ЖАННАТ ГУЛЛАРИНИ ИФОРИ ИЛА СИЙЛАСИН.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Хаётдаги энг зу́р лаззат - бу "Одамлар қила олмаган , сен хам қила олмайсан" - деган гапни енгиб чиқишдир.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Болаликка чипта

- Салом! Менга чипта беринг. Бир томинга, фақат уёққа.
- Бир томонга бўлмайди. Бориш-келиш.
- Хўп, бўлмаса бориш келишга беринг. Буганга!
- Бугунга йўқ.
- Бўлмасам қачонга бор? Энг яқин вақтга жуда керак!
- Энг яқини... Кечиринг, ўн йил кейинга бор.
- Беринг... Тўла бир кунга!
- Бир кунга йўқ!
- Илтимос, ҳеч бўлмаса бир соатга.
- Фақатгина бир минутга бор.
- Майли, бир минутга бера қолинг.
- Мана ушланг. Сизнинг болалик даврингизга чиптангиз!
- Катта раҳмат!
- Ҳм-м... Сўрасак майлими?
- Албатта.
- Бори-йўғи бир минутда сиз болалигингизда нима қилмоқчисиз? Нима қилишга улгурасиз?
😪 Мен ота-онамни, қаттиқ-қаттиқ қучоқлайман икковини, бир вақтда!!!

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Yaratilmishlar ichida faqat inson zoti hech nimadan biron narsa kashf qilishdek ajoyib qobilyatga ega. U chakalakzorlarni bog’- u rog’ga bir chaqani katta boylikka aylantirishi mumkin

https://t.me/NBAXTVAOMAD