Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
​​​​Oddiy lekin foydasi bebaho maslahat!

Men bu mashqni ancha yillardan beri qo'llab kelaman.

U juda kuchli va foydali.
Yo'limda insonmi yoki jonivor uchrashidan qat'iy nazar
miyamga unga nisbatan dastlab, “Senga baxt
tilayman!” fikri keladi.

Eng asosiysi, miyangizga keladigan ilk fikr “Senga baxt tilayman!” bo'lishi zarur.

Mana shu narsa siz va uchratgan kishingiz o'rtasidagi kechadigan munosabatlarga ta'sir qiladi.

Buni o'zimning hayotiy tajribamdan kelib chiqib aytayapman.

Ba'zida juda qiyin bo'ladi, dushmaningizni uchratib qolishingiz yoki kutilmagan keskin vaziyat bilan yuzma-yuz
kelishingiz mumkin…

Aynan mana shunday
vaziyatlarda sizda atrofingizda butunlay boshqacha holatni yaratish imkoniyati bor…

Siz uchratib qolgan kishingizdan qanday qilib
salbiy his-tuyg'u chiqayotganini ko'rasiz va ular sizni chulg'ab olmasidan oldin uni o'zgartirishga, engishga ulgurasiz…

Siz hammasini boricha ko'rasiz, mana tanishingizda g'azab, nafrat tuyg'ulari namoyon bo'ldi, sizda ham bunga javoban jahl
paydo bo'ldi.
Ikki taraflama nafrat tuyg'ulari.
To'xtang, siz hammasini o'zgartira olasiz,
nafratni muhabbatga o'zgartiring.

“Senga baxt tilayman!”

Sinab ko'ring va hayotingizdagi hamma narsa yaxshi tomonga o'zgarishiga shohid bo'lasiz!

©Richard Gir

https://t.me/NBAXTVAOMAD
😜 Буни қарангки, ҳаётда омад ёки омадсизлик деган нарса йўқ экан.
😜Уларни одамлар ўйлаб топган – агар ҳаёт биз айтган режа бўйича борса, буни омад, агар шу режадан оғиб кетса – буни омадсизлик деб атаймиз.
😜 Хўш, ўша режаларни ким тузади? Албатта, бизнинг ақлимиз.
😜 Ақл ҳаётий вазиятларни ўз интилишларига мос келиш-келмаслигига қараб, омад-омадсизликка ажратади.

😜Аммо ақлнинг бу иши жуда кулгили.
😜 Чунки у омадсизлик деб атаган нарса натижада бизга катта фойда келтириши ва, аксинча – у омад деб баҳолаган воқеа жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
😜Бунга ҳаётда жуда кўп мисоллар мавжуд – ўзингиз ҳам бундай вазиятга дуч келгансиз

😜Ишингизнинг натижаси қандай бўлиши сизнинг аҳдингизга боғлиқ.
😜Агар иш бошидан ўзингизга тўлиқ ишониб, ўз имкониятларингизни шубҳа тарозисида ўлчамасангиз – ҳаммаси сиз айтгандек бўлади.
😜 Бордию, ишга қўл урмай туриб, унинг натижасидан қўрқсангиз – бундан сизнинг аҳдингиз булғанади ва иш чаппасига кетиши катта эҳтимолга айланиб қолади.

👇
https://t.me/NBAXTVAOM
ОЛАМНИ БОРИЧА КАБУЛ КИЛИНГ!
Олам шундай курилганки, хаётимизда учрайдиган хар кандай одам биз учун мухим ва кимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади.
Факат одамлар манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир булинг!
Ураб турган оламга хурматингиз, бахт-саодатингиз гаровидир!
Одамларда факат яхши, ижобий, фойдали нарсаларни куришга интилинг. Хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза булса, одамлар сизга энг яхши томонларини курсатади.
Одамлардан, ураб турган оламдан завкланинг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча инсонларга ва ҳаётингизда бор бўлган нарсаларга миннатдорчилик билдиринг!

"Ҳаётимда борлигингиз учун миннатдорман!!!"

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#Xayrli_baxtli_tong
#photo #Morning🤗🤗🤗🤗
Assalomu alekum DUNYO😍

❤️BUGUN ENG YAXSHI KUN❤️
Kayfiyatingiz a'lo bo'lsin!💃🕺

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Дунёни борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади.

Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.

Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.

Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.
💸 Ризқ;
️Муҳаббат;
😊 Бахт...
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

#УЛАШИШНИУНУТМАНГ

https://t.me/NBAXTVAOMAD
📌 Қабул қила олиш ёки воз кеча олиш бизга нега керак?

✔️Қабул қила олиш ва воз кеча олиш – айнан шулар оқилона ҳаётимизнинг сиридир. Сиз ҳаёт, одамлар, воқеалар ҳамда ўзингиз - доим ҳам сизнинг кутганларингизга хос тарзда бўлмаслигини қабул қила олсангиз, улкан изтиробларингиз барҳам топади. Сиз ўз хаёл, истак, қўрқув ва ҳаёт дарёсидан сузиш ва унинг оқимига айланиш каби қарашларингиздан воз кеча олишни ўргансангиз, сиз улкан ва буюк дараждаги тинчлик ҳамда эркинликка эга бўласиз.

✔️Ҳаётни англаш сизни бахтли ёҳуд бахтсиз қилиб қўймайди, балки, бахтнинг қайғуга ва аксинча қайғунинг бахтга айланиб боришини кузатишга эркинлик яратади. Қайғуга ботсангиз –хафа бўлиб юрасиз, хурсанд бўлсангиз – шодланасиз. Буларнинг барчаси уларни қабул қила олганингизда ёҳуд улардан воз кеча олганингизда тезда ўтиб кетади.

✔️Яхши ва ёмоннинг ортида жуда катта бўшлиқ бор. Сиз айнан ўша ерга жойлашиб олинг ва қай тарзда юракдаги армонларингиз барҳам топиши ҳамда елкангиздан тоғлар ағдарилишини кўрасиз. Керак вакти кабул килишни, керак вакти воз кечишни у́рганинг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Рухият ❤️😍🥰💕

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Инсон тақдири аввалдан белгилаб қўйилганми ёки танлов ҳуқуқимиз борми?

Психологик нуқтаи назардан ёндашилса, тақдирнинг ёзилгани бор гап.
Баъзан эса киши ўз тақдиридан “узоқлашади”. Сабаби, оилавий муҳит, тарбия, ҳаётий кўникмалар, одатлар, ён-атрофдагилар унга таъсир кўрсатади.
Ота-онанинг болани ҳақоратлаши, унга турли тақиқлар қўйиши, қарғаши, ишонч билдирмаслиги ҳам келажакда уни ўз тақдиридан йироқлаштирар экан.🗣🙅‍♂
Наҳот, ота-онанинг беихтиёр айтган сўзлари бола тақдирини ўзгартира олса, дейсизми? Ҳа, шундай...☝️
Ҳаётий қувват «кесилиши» мумкин.💔
Дейлик, фарзандингиз шўх, шу билан бирга қайсар, ўз билганидан қолмайдиган бола. Уни тартибга чақирасиз, тергайсиз, тўполон қилса, жазолайсиз ва турли сўзлар билан қўрқитишга уринасиз.
Мисол учун, мана бундай:
-- «Айтганимни қилмасанг, ўлдираман!»,😡😡😡
-- «Яна бир марта шундай қилсанг, ўзингдан кўр,😡 туғилганингга пушаймон қиламан!».
Тўғри, ҳеч бир она фарзандига ёмонлик тиламайди. Фақат шуниси ҳам ҳақиқатки, беихтиёр айтиб юборилган сўзлар боланинг онг остида «сен яшамаслигинг керак, мавжуд бўлма» маъносидаги тақиқни келтириб чиқаради.👎💔
Биласиз, бу сўзлар мия учун ахборотдир. Ва бу ахборот ниҳоятда катта кучга эга.🧠
Агар салбий характерда бўлса, фикрни чалғитади.
Бола балоғат ёшига етганида турли муаммолар келиб чиқишига замин ҳозирлайди.😖😣
Ёдда тутинг, болани ҳақорат қилиш, қарғиш сўзларни айтиш унинг учун руҳий «тепки»дир.😳😭😔😔😔😞😞
Трансакцион таҳлилда шундай дейилади:
-- «Бола ота-онасидан қанчалик кўп рағбат эшитса, у келажакда шу қадар кам қоқилади.🥰🥰🥰🥰
Аксинча, кўп негатив фикрлар билан улғайганлар кўп йиқилади, адашади».
«Ўйнама, югурма, шовқин кўтарма!»😡😡😡😡😡
Болалар ҳам худди катталардек ҳис-туйғуларини ифода этишни исташади. Кўп ҳолларда бу хархаша қилиш, югуриб (сакраб)ўйнаш, ака ё ука билан ўйинчоқ талашиш, бирор нимадан норози бўлиш тарзида намоён бўлади.
Бундай пайтда сиз қандай йўл тутасиз?🤔🤔🤔🤔🤔
Ишончимиз комилки, тартибга чақирасиз, уришасиз. Дейлик, бола кўчада ўйнаётиб йиқилиб тушди. Унинг тиззаси шилинди, қонаяпти.
Йиғлаганидан юрагингиз ачишса-да, сир бой бермай, уни тергашга тушасиз:
-- «Неча марта айтдим, ўша болалар билан ўйнама, деб, мана, нима бўлди! Айб ўзингда! Йиғлаганингни эшитмай, ичингга ют!»
Бола шу ондаёқ ҳиссиётларини «босиш»га уринади. Чунки дўқингиздан қаттиқ қўрқŗан.
Бунинг ёмон томони шундаки, болангизни кейинчалик руҳий-эмоционал ҳолат ўзгаришлари азоблай бошлайди. Негаки, у вақтида ички кечинмаларини ташқарига чиқара олмаган.
Фарзандингиз қай бир ҳолатда бўлмасин, унинг ҳис-туйғуларини «бўғманг».🌷🥰🥰🥰

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🤗Ассалому Алайкум Азизларим!
🌞Бошланган янги хафта!
Янги кун Муборак Бўлсин!
Ҳар Бир Кунимиз учун Шукуроналар Айтайлик!
Уйингизга Тинчлик ва Осойишталик Тилайман!
Кунингиз Омадли ва Барокатли Ўтсин!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Оддий яшашга ўрганиш учун асқатадиган 8 маслаҳат
Оддий яшашга ўрганиш учун асқатадиган 8 маслаҳат

Оддий яшаш дегани бу – жойни ҳар қандай жисмоний ва руҳий «чиқиндилардан» бўшатиш ва ўта самарадорлик ҳамда истеъмол қилишнинг юқори даражаси сизни бахтли кишига айлантирмаслигини тушуниш. Оддий яшаш дегани оддий нарсалардан ҳузур олишни англатади: ёлғизлик, сукунатдан завқланиб, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасининг қадрига етиш.
Машҳур блогер ва китоблар муаллифи Лео Бабаута катталар ҳаётида ўз йўлингизни бошлашга ёрдам берадиган саккизта маслаҳат беради.
1.Ёдингизда бўлсин: ҳар қандай кураш миянгиздан бошланади
Бирор нарсани ололмаганлик сабаб зўриқиш ва ҳафсаланинг пир бўлиши, шошқалоқлик ва ишга кўмилганлик буларнинг бари – муваффақият, одам, буюм, мавқе каби нарсаларга тобелик сабаб миянгизда туғилади. Ўз тобелигингизни “қўйиб юборинг”. Ана ўшанда ҳеч нарса сизни хафа қилиб, тушкунликка туширмайди.
2. Тобе бўлган нарсаларингизни кузатинг
Агар уларни «қўйиб юбормасангиз», ҳаёт осонлашиб қолмайди. Агар эски ёдгорликларга боғлиқлик сабаб уйингизни чиқиндилардан тозалай олмасангиз, доимий фаоллик ва ёзишмаларга тобе бўлсангиз, информацион юк ва чарчоқ сизга хавф солади.
Тобелигингизни оширадиган нарсалар ва нимадан халос бўла олмаётганингизни кузатинг. У хоҳ буюм, хоҳ одам ёки иш бўлсин, улардан халос бўлмасангиз, эркинликка эришмайсиз. Ҳаёт эса доим мураккаб бўлади.
3. Чалғиш одатидан халос бўлинг
Биз доимий равишда чалғиш, дарсларни бўлиб, ўзимизни жуда банд деб ҳис этишга кўникканмиз. Бирор киши билан суҳбатлашаётганда мессенжердаги хабарларга чалғиймиз.
Бу характер ёки миянинг ўзига хослиги эмас, балки ёмон одат эканини тушуниш керак. Агар қаттиқ ҳаракат қилинса, ундан халос бўлиш мумкин.
4. Ҳаётни тўлиқ экран режимида ўтказинг
Тасаввур қилинг, сизнинг ҳар қандай ишингиз – email’га жавоб, идиш ювиш ёки мутолаа – катта экранда намойиш этилмоқда. Фақат шу вазифа бор. Сиз ундан бошқа ҳеч нарсани кўрмайсиз. Агар ҳар бир ишни тўлиқ экранда намойиш этсангиз, ҳаётдаги зўриқишлар камаяди.
Ҳар қандай ишга тўлиқ диққатни жамласангиз, ундан завқ олиб, яхшироқ бажариш мумкин бўлади.
5. Ишлар ўртасидаги танаффусларни оширинг
Рўйхатингиздаги ишлар сонини қисқартиринг. Бажаришингиз мумкин бўлган ишнинг ярмини режалаштиринг. Ўзимизни доимий равишда ишлар билан банд қиламиз. Овқат тайёрлаш, ўзимизни тартибга солиш, кийим-кечакларни тозалаш каби юмушларни унутиб қўямиз.
Яшашга улгуриш учун атрофда содир бўлаётган нарсаларни кузатишга вақт топинг.
6. Оддий нарсалардан ҳузур топинг
Мутолаа, ўрганиш, сайр қилиш, оддий таом, медитация, сиз учун қадрли бўлган одамлардан завқ олинг. Кейинги сафар ҳаёт сизга жуда мураккаб бўлиб кўринганида бу нарсалар ҳар доим мавжудлиги ва завқ олиб келишини ёдда тутинг.
7. Сизга нима кераклигини тушунинг ва бошқа нарсалардан воз кечинг
Аслида нима исташимизни кам ҳоллардагина биламиз. Суратни кўришимиз билан ҳаёт йўналишини ўзгартириш фикрига келамиз. Бошқаларга қараб, амалга ошмайдиган хоҳишларни ўйлаб топамиз. Шунинг учун азият чекишни бошлаймиз. Ўзга киши шуғулланаётган қимматбаҳо хобби билан машғул бўлишни хоҳлаймиз. Бошқа соч турмаги, бошқа телефон, бошқа ҳаётни истаймиз.
Кераксиз бўлмаган ишлар, харид ва истакларни кўпроқ белгиласангиз, ҳаётингиз осон ва яхшироқ бўлади.
8. Ҳеч нима билан банд бўлмасликни амалга оширинг
Доимий равишда банд бўлишга шу даражада ўргандикки, ҳеч нима билан банд бўлмаслик бизга азият беради. Барча машғулотлардан воз кечишга ҳаракат қилинг: ўқиманг, смартфонга қараманг, истеъмол қилманг.
Дастлаб миянгизда бирор нарса билан банд бўлиш ҳақидаги таклифлар пайдо бўлади. Зерикишни бошлайсиз, уйқунгиз келади. Чекинманг – бор-йўғи ҳеч нарса қилманг.
Бундай одатий тажрибага узоқ муддат сабр қилиш мушкул. Аста-секинлик билан мослашинг. Бу зўриқиш, ички шошқалоқликни енгишда ёрдам беради.
Бу маслаҳатларга амал қилинг ва ҳаётингиз қандай ўзгаришига назар солинг. Атрофда ва ўзингизда жуда кўп ёқимли нарсаларни топишингиз аниқ.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Менинг бахтим ҳаётга бўлган муносабатимга асосланган.

Менинг ақлим қай даражадаги бахтга чоғланса, ўшанча бахтиёрман. Шу лаҳзадан бошлаб ўз ақлимни бахтни туйиш учун йўналтираман.

Бахт — бу ҳар қандай лаҳзада, ҳар қандай жойда, ҳамма ёқда ўзим танлашим мумкин бўлган имконият.

Ҳар бир андуҳнинг ижобий аҳамияти мавжуд нуқтаи назарни топиш мумкин.

Шу лаҳзадан эътиборан ҳар бир нарса ва ҳодисанинг
ижобий жиҳатларини излай бошлайман.

Асл Бахтиёрликнинг негизи шукроналикдир. Шу лаҳзадан бошлаб шукроналик билдиришга арзигулик нарсаларни излайман.

Зинҳор ташқи шарт-шароитлар эмас, фақат фикру уйларим мени бахтли ёки бахтсиз қилади.

Ўз фикрларимни бошқарарканман, бахтимни ҳам бошқараман.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Sen o'z hayotingni RASSOMISAN, Mo'yqalamni hech qachon boshqa inson qo'liga tutqazma!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​ФИКРЛАШ – МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ

Фикрлаш инсонга Яратган томонидан берилган ажойиб неъматдир. Лекин баъзида бу неъматни қадрига етмаймиз яъни ундан тўғри фойдалана олмаймиз. Фикрларимизни рўё деб қилсаккина, биз ички ва ташқи дунёларимиз орасидаги боғлиқликни англашимиз мумкин.

Биттагина фикр катта кучга эга эмас, лекин уни тинимсиз такрорлаш орқали ғоянинг салоҳиятини ошириш, жамлаш ва мақсадга йўналтириш мумкин. Фикр қанча кўп такрорланса, у шунча тез амалга ошади. Фақат бу эмас, фикрларни айни бир мақсадга йўналтирсагина улар амалга ошади.

Ҳар биримиз ўз ҳаётимиздаги мувафаққият ва мағлубиятларга, ютуқ ва омадсизликларга ўзимиз сабабчимиз. Буни тушуниш учун ўз ҳаётимизга танқидий кўз билан қарашишиз керак.

Мисол учун, кўпчилик олдида эркин ва равон нутқ қилишни хоҳлаймиз-у лекин ўзимизни “гапи қовушмайдиган” одам деб биламиз. Иродали бўлишни орзу қиламиз-у, аммо миямизда “сусткашман” деган фикр ҳукмронлиги туфайли қачондир кучли бўламан деб ўзимизни овутиб юраверамиз. Машинамиз бўлишини орзу қиламиз лекин миямизга машинамиз йўқлигини мухрлаб қўйганмиз.

“Машинаси бор одамга мазза. Унинг омади бор. Менинг аҳволим бошқача. Мени шароит сиқиб қўйган”, деймиз. Нотўғри ва асоссиз гап!!! Бизга хеч қандай шароит халақит қилаётгани йўқ. Йўлимиздаги ягона ғов – бу фикрларимиздир.

Фикрларни ўзгартиргандан сўнггина атроф-муҳитимиз ўзгаришини гувоҳи бўламиз. Янгича фикрлаш биздан бир қадамда олдинда юриши шарт.

Қувонарлиси шундаки, инсонни ҳозирги шароитига қарамай онгини керакли йўналишда ишлатса, албатта, мақсадига етади. Бу ажойиб имконият хар бир одамда бор. Ундан фойдаланиш учун бой ёки иқтидорли бўлиш шарт эмас. Биздан фақат қатъият билан бироз вақт талаб қилинади. Шугина холос. Қолганини онг бажаради.

Тафаккуримизни фойдамизга ишлатишимиз ёки уни ўз ҳолига ташлаб хеч нарсага эришмай юришимиз мумкин.

Канадалик машҳур ёзувчи, инсон онги бўйича мутахассис-тренер Жон Кехо айтганидек: “Кучсиз ва тарқоқ фикр – кучсиз ва тарқоқ кучдир, Қатъий ва жамланган фикр – ишончли ва яхлит куч демакдир”.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Men o'zimni sevaman [Zamonaviy.com]
Marhabo Karimova
Marhabo Karimovadan navbatdagi hajviyaviy she'r "Men o'zimni sevaman" tinglab baho bering.
Biz eng avvalo oʻzimizni sevishni oʻrganmas ekanmiz boshqalarni yaxshi koʻrishni aytmasa boʻlaveradi.Oʻzingizni sevmas ekansiz xaqiqiy sevgi hayotingizga kirib kelmaydi

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
❤️ Ҳаётингиз қанчалик яхши бўлмасин, севгисиз у ажойиб бўла олмайди.

❤️ АВВАЛАМБОР УЗИНГИЗНИ СЕВИШНИ УРГАНИНГ
Бировни севишдан олдин ўзингизни севишни ўрганишингиз керак. Бу жуда муҳим. Чунки шахсан менинг фикримча ўзини сева олмаган инсон, ҳеч қачон ўзгани ҳам севишга қодир бўла олмайди.

❤️ ҲАЁТИНГИЗНИ СЕВИНГ
Ҳаёт жуда гўзал, фақат шу гўзалликни кўра олишимиз керак деб ўйлайман. Ҳаётингизни севишни ўрганинг, уни қандай бўлса шундай қабул қилинг. Агарда, бирон нима сизга ёқмаса, УЗГАРТИРИНГ! Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиринг.

❤️ ҲАЁТИНГИЗДАГИ ИНСОНЛАРНИ СЕВИНГ
Сизнинг атрофингиздаги инсонларнинг барчаси ЯХШИ БУЛМАСЛИГИ мумкин. Аммо барчасини ёмон деб ўйласангиз, бу катта муаммо. Бундай шароитда ўзингизни ўзгартиришингизга тўғри келади.

❤️ ХАЁЛЛАРИНГИЗНИ СЕВИНГ
Осмонларга учинг, ерга тушинг. Севинг, севилинг. Хаёллирингизни севишни ўрганинг. Майли, кўп ўйланг. Тунлари ухламанг, аммо фақат ЯХШИ нарсаларини ўйланг.

❤️ ЁНИНГИЗДАГИ ИНСОННИ СЕВИНГ
Ва ниҳоят энг муҳими, аммо энг охиргиси. Ёнингизда албатта севган инсонингиз бўлсин. Турмуш қуришим ёки уйланишим керак деб, ҳаетингизни шунчаки бошламанг. Сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз, ёнида севган инсони бўлмаган инсонлар ўзларини бир умр бахтсиз ҳис қилишади. Бундай тақдирни хоҳламасангиз, севиб ва севилиб яшанг

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
🕊☀️🌷🌹🦋🔥
Бу оламда танхо булган яратган томонидан яралган буюк инсонлар!
🌈🌼🌸🌺🥀🌹🌷🌻🍄

https://t.me/NBAXTVAOMAD/