NAM-FOS Агромаркази
398 subscribers
6.47K photos
727 videos
346 files
528 links
Guruxda siz min.ugitlar ximikatlarni turlari va uruglar malumotiga ega bolasiz.
Soxa buyicha yangiliklar berib boriladi.
Admin⚙️📝 @agromarkaznamfos

☎️+998994069506
Magazin; +99899 884 21 72
Direktor;+998939161979


Kanal manzili @NAMFOS
Download Telegram
Зафар муборак, ғолиблар!

«МАШАД СОҲИБКОРИ» ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ЗАФАР ҚУЧДИ

Уйчи туманидаги Зоҳиджон Исматиллаев раҳбарлик қилаётган   «Машад соҳибкори» фермер хўжалиги аҳли ҳам пахта йиғим-теримида муносиб натижаларга эришиб, зафар қучди.


Фермер хўжалиги тасарруфидаги 38 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилидан 190,8 тоннаси йиғиштириб олинди. Бу натижа фермер хўжалиги жамоасининг бирдамлиги, фидокорона меҳнати ва мавсум давомидаги самарали саъй-ҳаракатларининг маҳсулидир.

Ҳосилни йиғиштириб олишда сувчи Мирабдулло Қодиров, Ҳасанбой Каримов, механизаторлар Муҳаммаджон Оғлиқмирзаев, Муҳаммадшокир Ҳамидов, ишчи Зокиржон Умаров, Жамолиддин Отавалиев, Маматсаид Ажибоев, Улуғбек Юсупов, Абдулло Исроилов ҳамда бошқа ишчи-хизматчиларнинг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.

Фермер хўжалиги жамоаси эришилган натижаларни янада юксалтириш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram |  YouTube
Қадрли устозлар, мураббийлар, соҳа мутахассислари ва агрономлар!

Барчангизни бугунги Устоз ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Бизга илк бор алифбони ўргатган биринчи устозларимиздан тортиб, ҳаёт ва меҳнат йўлимизда билим, тажриба ва маслаҳатлари билан йўл кўрсатган барча устоз ва мураббийларимизга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдирамиз.

Айниқса, туманимиз фахрийлари, соҳа мутахассислари орасида ўзларининг кўп йиллик меҳнати, бой тажрибаси ва фидойилиги билан алоҳида ўрин тутган Абдурашид Шариповни, агрономия соҳаси фахрийларидан Олимжон Иззатиллаевни, бугунги кунда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган агрономлардан Комилжон Мамадалиевни алоҳида эътироф этамиз.

Сизларнинг йиллар давомида тўплаган билим ва тажрибангиз, ёш авлодга берган сабоқларингиз ва қишлоқ хўжалиги соҳасига қўшган ҳиссангиз таҳсинга лойиқ.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, файзу барака ва шарафли меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Доимо оила аъзоларингиз даврасида соғ-омон, бахтли ва қадрли инсонлар бўлиб юриш насиб этсин!

Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
NAM-FOS жамоаси ва шахсан мен — Маҳмудов Мирзохид
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Муҳаммад Али
Forwarded from Муҳаммад Али
Зафарнома

УЙЧИЛИК ПАХТАКОРЛАР МАРРАДА

Уйчи туманининг лафзи ҳалол, сўзида устувор фермерлари зафар қучдилар. 15 октябрь куни  22257 тонна “оқ олтин” тайёрланиб, вилоятда учинчи бўлиб ғалаба манзилига етиб келинди.

Бу мақсад йўлида 154 та фермер хўжалиги, минглаб меҳнаткаш инсонлар бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилди. 2026 йил ҳосили учун 4130 гектар майдонда чигит қадаб, парваришлаш ишлари бошланди. Хитойнинг «Шинжон» технологияси ҳамда 76 схема асосида қўш қатор усулида чигит экилди.

Ҳар бир уруғда умид, ҳар бир ниҳолда ишонч, ҳар бир ғўзада эса келажак ҳосили мужассам эди. Аммо мўл ҳосилнинг ўзи кифоя эмас. Уни ўз вақтида, нобудгарчиликсиз йиғиб олиш ҳам катта масъулият талаб этади.

Шу боис пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўрилди. 17 та машина терим отряди ва 53 та қўл терим отряди шакллантирилди. Далага техника кирди, теримчилар сафи кенгайди, ҳар бир фермер ўз ҳосили учун янада масъулият билан курашди. Меҳнат ва техника, тажриба ва замонавий ёндашув бир мақсад йўлида бирлашиб, 22270 тонналик улкан хирмон яратилиши таъминланди.

Уйчи далаларидаги бу зафарнинг яна бир муҳим сабаби илғор фермерларимиздан «Замин», «Жаҳонгир Умрзоқов», «Одил оқ олтин файз» фермер хўжаликлари ҳар гектар майдондан 72-75 центнер, «Тола», «Ровот файз барака», «Муниса Зиё нур саховати» , «Сахий Баҳодир» фермер хўжаликлари 65-68 центнердан ҳосил олишга эришиб, улкан хирмон яратилишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Энг қувонарлиси, ҳали марра ортида янги имкониятлар бор!

Туман далаларида пахта ҳосили мўл, терим жараёнлари эса давом этмоқда. Демак, эришилган натижаларни янада ошириш, янги ютуқларга эришиш учун имконият етарли. Бугунги зафар эртанги марралар учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Уйчи пахтакорларининг бу йилги ғалабаси — фермерлар, қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг фидойилик, ҳамжиҳатлик ва мақсад сари бирлашиб, қатъий интилишининг ёрқин намунасидир.

Уйчи пахтакорлари маррада! Бу — зафарли меҳнатнинг, бирдамликнинг ва юксак ишончнинг ғалабасидир!

Марра муборак, Уйчилик пахтакорлар! Янги зафарлар сари олға!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram |  YouTube
👍1