my.gov.uz
191K subscribers
1.45K photos
109 videos
2 files
2.33K links
Расмий телеграм канали

Фикрингиз биз учун жуда ҳам муҳим:
🤖 @MyGovRasmiyBot
📞 1242

✉️ epigu@egov.uz
🌐 my.gov.uz
🌐 e-gov.uz
📱 @eGovUz

Youtube: link.egov.uz/yt
Facebook: link.egov.uz/fb
Instagram: link.egov.uz/mig
Download Telegram
📣 Диққат, эълон!

⚙️Солиқ тўловчиларга электрон хизматларни кўрсатиш ва ахборот тизимларини оптималлаштириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

🗓Маълумотларни янги серверларга кўчириш муносабати билан жорий йил 1 сентябрдан 5 сентябргача айрим электрон солиқ хизматларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
__________________

📣 Внимание!

⚙️ В целях оказания электронных услуг налогоплательщикам и оптимизации информационных систем осуществляются работы по модернизации Центра обработки данных Государственного налогового комитета.

🗓В связи с переносом данных на новый ЦОД с 1 по 5 сентября текущего года возможны кратковременные сбои в работе некоторых электронных налоговых услуг.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

👷🏼‍♂️Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электрон хизматлар кўрсатилади

✍🏻 Ҳукумат қарори (555-сон, 31.08.2021 й.) билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🧑🏻‍💻 Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёхуд “ELEKTR” дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади. Ёки давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади.

📝 Сўровнома тўлдирилиб, тегишли маълумотлар тақдим этилади.

💰 Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади.

🗓 Мазкур тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

👉@MyGovUz
​​🧑🏻‍💻 Ягона порталда бир нечта қулайликлар жамланмаси

🛃 Энди Ягона порталдаги шахсий кабинетингиз орқали умумий маълумотларни кўриш баробарида тегишли хизматлардан янада осон фойдаланишингиз мумкин.

🟢 Жумладан шахсий кабинетингизнинг:

🌐 Хизмат фаолияти бўлимида – таълим даражаси ва иш тажрибаси ҳақидаги маълумотлар келтирилган бўлиб, хизмат фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларга my.mehnat.uz портали орқали тузатишлар киритишингиз мумкун.

📝 Менинг аризаларим бўлимида аризалар ҳолати билан танишасиз.

📈 Кўчмас мулк бандидан кадастр рақами ва яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган.

📰 Оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотлар эса Менинг оилам бандига киритилган.

📋 Менинг карталаримдан – фойдаланувчи томонидан электрон давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида киритилган банк пластик карталари тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган.

📑 Тўловлар бўлимига картангизни қўшиш орқали бюджет ва коммунал, интернет-провайдерлар, уяли алоқа операторлари каби 85 турдаги хизматлар учун тўловларни онлайн тарзда амалга оширишингиз мумкин.

📋 Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш натижасида амалга оширилган жараёнлар Тўловлар тарихи бўлимида акс этади (тақдим этилган квитанцияни эса юклаб олиш имконияти бор).

💁🏻‍♂️ Шунингдек, сизга ҳар кунлик валюталар курси билан танишиб бориш имконияти ҳам тақдим этилади.

🚖 Шу билан бирга, автомобил транспортининг тегишли маълумотларни автотранспорт воситалари қаторига қўшиш орқали Сиз жарималар ҳақидаги хабарномадан ҳам огоҳ бўлиб туришингиз мумкин.

☝️ Биз билан қолинг ва янгиликлардан энг биринчи хабардор бўлинг!

👉@MyGovUz
Forwarded from e-gov.uz
Баҳром Зияев: «Очиқ маълумотлар порталидан ҳар ким ўзи истаган маълумотни олиши мумкин»

Бугун, 8 сентябрь куни Миллий матбуот марказида Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан «Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил: 👉 link.egov.uz/a6e0

👉@eGovUz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Янги талқиндаги очиқ маълумотлар портали ишга туширилмоқда
#8sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
⚡️2021 йил 24 октябрь мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади.

Эндиликда сиз сайловда иштирок этиш билан бир қаторда, Сайловчилар руйхатига аниқлик киритишга ҳам ўз хиссангизни қўшишингиз мумкин.

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида хонадонда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаган фуқаролар хақидаги маълумотларни аниқлаш имконини берувчи махсус хизмат ишга туширилди.

Агар сиз мазкур хизматдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, “Яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғирлатиш” рукнига киринг ва жорий кадастр рақами бўйича ҳудуд ва туманни танланг.

Доимий рўйхатда истиқомат қиливчилар жадвалида кўрсатилган фуқароларни манзилдан ўчириш ёки ўрнига янги фуқарони қўшмоқчи бўлсангиз, маълумотларни таҳрирлашингиз мумкин.

📝Тақдим этилган маълумотлар масъул мутахассислар томонидан текширилади ва 1 иш кунида тўғирланади.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

💳 ID-карталарни расмийлаштиришнинг янги схемалари тасдиқланди

✍🏻 Президентнинг 10.09.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6311 -сон Фармони қабул қилинди.

💁🏻‍♂️ У билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹 Биринчидан, Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ-4861 -сон Фармоннинг 5-бандида 55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келувчи ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), АҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун $50 миқдорида йиғим бекор қилинди.

🔹 Иккинчидан, Президентнинг 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065 -сон Фармонига 1, 2-иловалар 201 ва 211-бандлар билан тўлдирилди, уларга асосан 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади. Фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида ДСҚ ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади.

☝️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш схемаларининг янги таҳрири таҳрири тасдиқланди.

🔹 Учинчидан, Консуллик йиғимлари тарифида (Президентнинг 24.12.2013 йилдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган):

🅰️ 4-моддасининг изоҳи хатбоши билан тўлирилди, унга мувофиқ Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 1 йил муддатгача кўп марталаик визани расимйлаштириш учун консуллик йиғими $175 миқдорида ундирилади, башарти Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу жумладан паритет принципи қўлланилган ҳолда;

🅱️ 12-модданинг «Махсус рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун ишончномани тасдиқлаш учун» устунида йиғим миқдори белгиланган:

🔘 эрга (хотинга), ота-онага, болаларга ва набираларга белгиланган ставканинг 5%и;
🔘 ака-укалар ҳамда опа-сингилларга белгиланган ставканинг 15%и.

🔹 Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-407 -сон қарори билан тасдиқланган) 17-банди хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан ариза-анкетани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборишлари мумкин. Бунда, ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

♻️ Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

👉@MyGovUz
📣 Диққат, эълон!

👮🏼‍♀️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси серверларида профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш хизматидан фойдаланишда вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

🙏 Ноқулайлик учун узр сўраймиз.

👉@MyGovUz
​​🚘 Сиз кутган хизмат!

👨🏻‍💻 “Тонировка” учун ариза Ягона портал орқали қабул қилинади

✍️ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

🔵 Агар бу сизни қизиқтирган мавзу бўлса, ойналари туси ўзгартирилган автомобилингизда аввало қулай ва ҳеч қандай жаримасиз юришни истасангиз, my.gov.uz манзилига мурожаат қилинг!

📝 Ҳайдовчиларга яна бир маъқул жиҳати, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди!

💁🏻‍♂️ Ягона порталда, шунингдек, рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган.

📑 Қайта расмийлаштиришда – автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида, техпаспорт (автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган гувоҳномаси) мулкдори ёки давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолларда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган “тонировка” рухсатномасига онлайн тарзда БЕПУЛ ўзгартиришлар киритиш мумкин.

🗓 Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.

👨🏻‍💻 Хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигини инобатга олиб, қисқа узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!

💁🏼‍♂️ Қуйидаги видеойўриқнома орқали хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишинг:

👉@MyGovUz
​​🚘 Долгожданная услуга

👨🏻‍💻Заявление для получения разрешения на тонировку принимается через Единый портал

✍🏻 В соответствии с постановлением Кабинета Министров от 28 июля 2021 года на Едином портале интерактивных государственных услуг запущена услуга выдачи разрешений на установку тонировки (затемнения) на стекла легковых автотранспортных средств.

🗓 Также с 1 октября этого года планируется запустить электронную услугу по переоформлению разрешения на затемнение стекол (при смене владельца и номерного знака транспортного средства).

📑 При переоформлении в случае покупки автомобиля на вторичном рынке или при смене владельца техпаспорта автомобиля, государственного номерного знака, можно в режиме онлайн БЕСПЛАТНО внести изменения в разрешение на «тонировку».

👨🏻‍💻 С учетом того, что услуга запущена в тестовом режиме в работе системы могут возникнуть короткие сбои.

👉@MyGovUz
​​#Диққат!

👨🏻‍💻 Хизмат жорий этилганига 48 соат вақт ўтди

🚘 Хабарингиз бор, энди автотранспорт ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномани фақат онлайн тартибда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЕПИГУ) орқали олиш мумкин.

👆Диққат! Хизмат жорий этилганига 48 соат вақт ўтди.

💁‍♂ Шу муддат ичида 1000 дан ортиқ юртдошларимиз хизматнинг қанчалар қулай эканлигини синаб кўришди. Улардан 182 нафари жараёнлардан тўлиқ ўтгани боис “тонировка” учун рухсатномага эга бўлишди.

📝 Бунинг учун 24 соат мобайнида Ягона порталга кириб, ойна тусини ўзгартириш хизматини танлаш, қисқа аризани тўлдириш ва 10% чегирмали тўловни амалга ошириш кифоя. Яъни ушбу қадамлардан ўтишга бор-йўғи 6 дақиқа вақт ажратсангиз етарли.

Орадан 2 соат ўтар-ўтмас “тонировка” учун рухсатномангиз келиб турибди.

💁🏻‍♂ Аминмизки, шу икки кунда минглаб юртдошларимиз ортиқча оворагарчиликлардан қутулиб, олтинга тенг вақтини бошқа муҳимроқ юмушларини бажаришга ёки иш самарадорлигини оширишга сарфлашди.

👉@MyGovUz
​​✍🏻 Муҳим сиёсий кун

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳам яқин қолмоқда.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар бир овоз, ҳар бир иштирок Жаннатмакон Ўзбекистонимиз келажаги учун жуда муҳим! Сайлов очиқлик ва шаффофликда ўтиши учун аниқ яшаш манзилимиз бўйича овоз берайлик.

🌐 Ишонамизки, бу борада Ягона портал энг яқин кўмакчингиз бўлади.

🧑🏻‍💻 Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзили бўйича аниқ электрон рўйхатни шакллантириб, мукаммал кўринишдаги ягона маълумотлар базасини яратишга биргаликда эришайлик!

👉@MyGovUz
💧Сув таъминоти ва сув ажратиш соҳаси рақамлаштирилмоқда

🎙Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев маълумот берди.

🧑🏻‍💻«Ўзсувтаъминот» АЖ фаолиятини рақамлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар:

▶️ Сув сифати ва хавфсизлиги мониторинги учун — «WATER LAB» ахборот тизими

▶️ Зарарли оқова сувларни ташлаш мониторинги учун — «C-Water» дастури

▶️ «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига киритилган сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ва ишга тушириш жараёнларининг онлайн мониторинги учун «Smart Qurilish» электрон платформаси

▶️ Авариявий ҳолатлар ва сувдан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ мурожаатларни ҳар бир фуқаро исталган жойдан йўллаш учун «SuvniAsra» мобил иловаси.

Шунингдек, брифингда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан келиб тушаётган соҳага оид аризаларни қаноатлантириш жараёнлари оптималлаштирилгани ҳам таъкидланди.

👉@MyGovUz
​​🚗 Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёдингиздан кўтарилмадими?

💁🏻‍♂ Хабарингиз бор, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 2021 йил якунига қадар алмаштириш керак.

🤦‍♂ Муддат яқинлашгани сари Давлат хизматлари марказларида узундан-узун навбатлар юзага келмоқда.

👨🏻‍💻 Бунга барҳам бериш ва жараён тезлашиши учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига аризани 24 соат давомида Ягона портал орқали электрон тарзда юборишни тавсия қиламиз.

🧏‍♂ Ушбу зарурат туфайли давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланиш тажрибангиз ҳам ошади.

👩🏻‍💻 Яна порталда осон ва қулай тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, 10 фоизлик чегирмаси бор.

📝 ДХМ берган маълумотга кўра, энди фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, байрам кунларидан ташқари) ҳам соат 9:00 дан 15:00 гача мурожаат қилишлари мумкин.

👉@MyGovUz
Forwarded from e-gov.uz
Солиқ соҳасини рақамлаштиришда янги келишув

Бугун электрон ҳукумат доирасидаги ҳар қандай лойиҳа ва халқаро келишувлар мамлакатимиз ва жамиятимиз учун манфаатлидир.

Куни кеча Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳамда Россия Федерацияси солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров ўртасидаги учрашувда ҳам соҳани рақамлаштиришга қаратилган ишлар батафсил муҳокама этилди.

Жумладан, онлайн касса техникалари ва электрон чеклар таҳлилий тизимини ишга тушириш, тизим чакана савдо объектларининг онлайн назорат-касса техникалари билан қамраб олиш даражасини баҳолаш, товарлар ва хизматлар реализацияси таркиби ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда олиш имконини яратиш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Шунингдек, йирик ҳажмли маълумотларни қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш учун шу йил октябрь ойида бир гуруҳ дастурчилар ва маълумотлар базаси администраторларини Москва шаҳрига юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

👉@eGovUz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

💵 Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ЯИДХП ва ДХМ орқали ариза берилади

🖊Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни (10 фоизли чегирма) ташкил этади.

👉@MyGovUz
​​​​​​💰 Ищете высокооплачиваемую работу

🤝 Присоединяйтесь к нам!

👨🏻‍💻 Центр управления проектами электронного правительства приглашает кандидатов на следующую вакансию:

▪️ Специалист по IT-анализу

🙋🏻‍♂ Требования:

1. Высшее образование в области информационных технологий.
2. Иметь теоретические и практические знания в области “Электронного правительства” (координация IT-проектов, информационные системы, их интеграция и унификация, работа с базами данных, API, ЕПИГУ и др.).
3. Высокая устная и письменная грамотность (Свободное владение узбекским и русским языками. Кандидаты со знанием английского языка приветствуются).
4. Компьютерные знания, в частности, знание программ Microsoft Office (Word, Excel, PowerPoint и др.).
5. Работа с веб-технологиями (иметь теоретические знания об HTML, CSS, CMS, CRUD, REST, API, Client-server);
6. Добросовестность, трудолюбивость, инициативность и ответственность.
7. Соблюдение профессионального этикета, уважение к коллегам, эффективное взаимодействие с коллективом.
8. Культура общения, способность выражать свои мысли и мнения, а также умение вести переговоры.
9. Уметь быстро обдумывать решение проблем и вносить предложения.
10. Быть в курсе происходящих в стране социально-политических реформ и иметь глубокое представление о сути принимаемых по ним мер.

Основные задачи:

▪️ Мониторинг проектов информационно-коммуникационных технологий и ведение отчетов.
▪️ Участие в создании дистанционных и электронных удобств в области электронного правительства и государственных услуг.
▪️ Проведение исследований на соответствие веб-сайта и информационных систем установленным требованиям.
▪️ Анализ и оценка цифрового развития регионов.
▪️ Внесение предложений по развитию и совершенствованию информационных систем. Координация работ по целевому производству информационных систем, разрабатываемых министерствами и ведомствами.

💁‍♂Условия труда:

▪️ достойная зарплата (оговаривается во время собеседования);
▪️ комфортный офис со всеми удобствами и дружный коллектив;
▪️ график работы 5/2, с 9:00 до 18:00;
▪️ возможности карьерного роста;
▪️ медицинская страховка.

Вас заинтересовала вакансия?

📥 Отправьте резюме на электронную почту: u.xaydarov@egov.uz

📲 Телеграм: @egovuz_bot

📞 Телефон для справок:
+998 55-501-36-30