Forwarded from my.gov.uz
📝 Махсус сўровнома
✅ Бу – Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим!
🧑💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) – давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланишга мўлжалланган замонавий платформадир.
🛂Бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорларга ЯИДХП орқали электрон ҳукумат хизматларининг кўрсатилиш сифатини ошириш, шунингдек, улардан фойдаланишда янада қулайликларни таъминлаш мақсадида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан махсус сўровнома ўтказилмоқда.
💁🏻♂️ Ҳурматли ватандошлар, ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, ўз савол ва таклифларингиз билдириш орқали давлат хизматларини кўрсатишда янада шаффофликнинг таъминланишига сиз ҳам ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.
❗️Унутманг, ҳар бир фикр – сизу биз учун муҳим!
♻️ Сўровнома саволларига жавоб бериш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇
👉 link.egov.uz/surveyuz

📝 Специальный опрос
✅ Данный опрос актуален для жителей Узбекистана!
👨💻Единый портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ) является современной платформой для доступа к электронным государственным услугам.
🛂 В целях улучшения качества услуг ЕПИГУ для населения и предпринимателей, а также обеспечения удобства при их использовании Центр управления проектами электронного правительства проводит специальный опрос.
💁♂ Уважаемые соотечественники, просим вас принять активное участие в данном опросе, оставить свои вопросы и предложения и внести свой вклад в обеспечении прозрачности при оказании государственных услуг.
❗️Каждое мнение важно для всех нас!
♻️ Для участия в опросе перейдите по следующей ссылке:
👉http://link.egov.uz/surveyru
👉 @MyGovUz

#Диққат
📣Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси сервер қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилмоқда.
⚙️Шу муносабати билан, 2021 йил 16 июль соат 15:00 дан – 2021 йил 20 июль санасига қадар Пенсия миқдори ҳамда пенсия ҳисоблаб чиқариш санаси, вақти ҳақида маълумот тақдим этиш, суюнчи, дафн нафақаларини тайинлаш ва вафот этганлар ҳамда туғилганлар рўйхатини қабул қилиш бўйича веб-сервислар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилинади.

👨🏻💻 Қулай платформа, керакли хизматлар!
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўплаб хизматлардан фойдаланиш ҳам осон, ҳам қулай.
💁♂ Масалан, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бир қатор хизматларидан фойдаланишингиз мумкин:
🔹 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;
🔹 Кадастр паспортини шакллантириш;
🔹 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;
🔹 Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;
🔹 Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
🔹 Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;
🔹 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;
🔹 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔹 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;
🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);
🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);
🧑🏻🔬 Бугунги пандемия шароитида саломатлигингизни хавф остига қўйманг, хизматлардан электрон фойдаланинг!
👉@MyGovUz

👨🏻💻Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш давом этмоқда.
📆 Рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 22 июлга қадар давом этади.
📌 Қабул жараёнлари якунланишига ҳам кам фурсат қолганлигини, айрим абитуриентлар шахсий маълумотларини киритган бўлса-да ҳалигача таълим йўналишларини танламаганлигини, олдинги йиллар битирувчилари рўйхатдан ўтгандан сўнг тест синови учун тўловни амалга оширишлари кераклигини, чет тилидан хорижий сертификатларни текшириш маълум вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда абитуриентларга қабулнинг охирги кунини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини тавсия қиламиз.
✅ Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоролик тайёрланган бўлиб, абитуриентлар мазкур видеоролик орқали рўйхатдан ўтишнинг барча босқичлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.
👉 Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма:
link.egov.uz/6c96

#Qabul2021
⚡️Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади
👨🏻💻2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
📌Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.
✅ Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хорижга чиқиш паспорти учун тўлов арзонлаштирилади
▶️ 2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда. Бу Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонида назарда тутилган.
✅ Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.
✅ Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20 фоизи миқдорида этиб белгиланади.
✅ Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БЕПУЛ этиб белгиланади.
✅ Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.
👉 Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли бор.

YouTube
Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🙅🏻 Қатор маълумотларни талаб қилиш бекор бўлади
✍️ Президентнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига (24.07.2021 йил ПФ-6269-сон) кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қатор маълумотлар талаб қилинмайди.
🔶 Жумладан,
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:
▪️ тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
▪️ лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
▪️ давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
▪️ қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
▪️ кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
▪️ жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
▪️ олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
▪️ жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
▪️ жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
▪️ фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
▪️ ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
▪️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
▪️ молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
▪️ жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
▪️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.
🛂 Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

🚗 “Автомобиль тарихи” давлат хизмати йўлга қўйилади
✍️ Фармонга кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи” маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) шартномавий асосда аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

🌏 Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади
✍️ Фармонга кўра,
а) 2021 йил 1 октябрга қадар:
🧑🏻💻 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминлаш;
▪️ давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизимини жорий этиш;
▪️чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш;
▪️хориждан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари ва бошқа воситалар орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш белгиланди.

📲 OneID тизимининг янги талқини ҳамда мобиль иловаси ишлаб чиқилади
✍️ Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар электрон (онлайн) кўрсатиладиган хизматлар улушини ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқини ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилишини таъминлаш назарда тутилган.
📤 Бунда, масофавий идентификация қилишни йўлга қўйиш, давлат хизматидан фойдаланишда шахсни мобиль алоқа телефони орқали тасдиқлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида абонентларга SMS-хабар юбориш имкониятини яратилади.

🧑🏻💻 Айрим шахсларга 50 фоиз миқдорида чегирма берилади
✍️ Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);
Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади.
💁🏻♂️ Бунда:
▪️ ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан акцептсиз ундириб олинади;
▪️ ариза берувчига тегишли давлат хизмати кўрсатилади ва тўлиқ якунланади.

🧑🏻💻 ЯИДХП орқали ва Давлат хизматлари марказларида босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди
🛃 2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.
💁🏻♂️ Шунингдек,
👩🏻💻Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш;
👩🏻🏫 Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш;
👩🏻🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;
💁🏻♂️ 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб,
▪️ алоҳида фанлар бўйича чуқур ўргатиш мақсадида 5-синф ўқувчиларини ихтисослашган давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза олиш;
▪️чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

Кредит тарихингизни билиш нима учун керак?
🚹 Ҳозирги кунда аҳолининг кўп қисми нафақат тадбиркорлик қилиш, балки уй, автомобил, маиший техника ва жиҳозлар олиш, тўй ўтказиш, фарзандининг контракт пулини тўлаш каби турли эҳтиёжларини қондиришда кредитдан фойдаланмоқда. Лекин...
Сизга қарз бериш рад этилса
💸Бир қанча тегишли ҳужжатларни тўплаб, банкка борсангиз-у, сизга қарз бериш рад этилса, хафсалангиз пир бўлиши аниқ.
💁🏻♂️Аслида кредит беришни рад этишнинг асосий сабаби салбий тарихга боғлиқ. Aгар сиз аввал ҳам кредит олиб, уни тўлашни кечиктирган бўлсангиз, бу кейинги мурожаатга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Борди-ю, хатолик юзага келган бўлса, буни аниқлаштириш ва тўғрилаш мумкин.
🌐 Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтсангиз кифоя. Унинг ёрдамида кредит тарихингизни онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз.
Агар эски кредитингизни аллақачон тўлаб, янгисини олмоқчи бўлсангиз
📈 Янги кредит олиш учун ариза беришдан олдин Ягона портал орқали кредит тарихингизни текшириб кўринг. Эски кредингизнинг аллақачон ёпилганига яна бир бор ишонч ҳосил қилинг. Бу кутилмаган рад жавобини олишдан сақлайди ва вақтингизни тежайди. Кредит тарихи йилига бир марта бепул тақдим этилади.
Ноқонуний кредит олишдан ҳимояланинг
📲Сизнинг номингизга фирибгарлар томонидан кредит олинмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам кредит тарихини текшириш жуда муҳим. Албатта “СМС-хабар” хизматига уланинг. Шунда кимдир ноқонуний равишда номингизга кредит олмоқчи бўлса, бу ҳақда сизга хабарнома келади. Бундай вақтда дарҳол банкка мурожаат қилишингиз мумкин.
🏦 Ягона порталда йўлга қўйилган ушбу хизмат орқали сиз нафақат турли ноаниқликларнинг олдини олишга муваффақ бўласиз, балки банкларга кўнглингиз хотиржам ва ишонч билан мурожаат қиласиз.
Қуйидаги видеойўриқнома хизматдан фойдаланишингизни янада осонлаштиради:
link.egov.uz/29c4

🚗Историю автомобиля можно будет узнать в ЕПИГУ
🌐С 2022 года в центрах госуслуг и на ЕПИГУ (my.gov.uz) можно будет получить услугу «История автомобиля».
✍️Мера предусмотрена указом президента «О мерах по совершенствованию инфраструктуры предоставления государственных услуг и расширению доступа населения к государственным услугам».
🚙 «История автомобиля» будет включать в себя информацию о дате государственной регистрации автомобиля, пройденном пути, заключении гражданско-правовых договоров, и попадании в дорожно-транспортное происшествия.
📄Услуга будет оказываться на договорной основе посредством государственного регистрационного номерного знака, присвоенного автомобилю.

Forwarded from e-gov.uz
Грузиялик халқаро эксперт билан учрашув
27 июл куни Электрон ҳукумат марказида Давлат хизматларига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича грузиялик халқаро эксперт Гиорги Цхакаиа билан учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил: 👉 link.egov.uz/a4a3
🔹🔹🔹
Встреча с международным с экспертом из Грузии
27 июля в Центре электронного правительства прошла встреча с международным экспертом по совершенствованию законодательства в сфере государственных услуг Гиорги Цхакаиа (Грузия).
Подробно: 👉 link.egov.uz/1a5c
📲 Каналга уланинг:
👉@eGovUz 👈

❗️“Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади
“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (465-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.
🖥 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
☑️ Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
❌ Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
🗓 Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.
💰 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.
⚠️ Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.
🚫 ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.