my.gov.uz
181K subscribers
1.42K photos
106 videos
2 files
2.29K links
Расмий телеграм канали

Фикрингиз биз учун жуда ҳам муҳим:
🤖 @MyGovRasmiyBot
📞 1242

✉️ epigu@egov.uz
🌐 my.gov.uz
🌐 e-gov.uz
📱 @eGovUz

Youtube: link.egov.uz/yt
Facebook: link.egov.uz/fb
Instagram: link.egov.uz/mig
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди
#13july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Президент знакомится с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий
#13july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
​​🏦 Кредит тарихингиз ҳақида бир зумда батафсил маълумот олинг

Кредит тарихи ўзи нима?

♻️ Кредит тарихи умр давомида бир марта бўлса ҳам банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари, маиший техника, мебел ва шу каби дўконларнинг кредит хизматларидан фойдаланган ҳар қандай инсонда мавжуд.

🚹 Кредит тарихи – бу Сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

Бу нима учун керак?

📈 Кредит тарихига асосан, қарздорларнинг молиявий ҳолати, шунингдек, қарзни қайтара олиш қобилияти баҳоланади, шунингдек, қарздорларнинг баҳолаш рейтинги тизими (скоринг) шаклланади.

💸 Кредит скоринги — бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни балл бериш орқали баҳолаш тизими. Сизга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.

💁🏻‍♂️ Муҳим! Скоринг балини ошириш учун ўз кредит тарихингизни кузатиб боришингиз, қарз юки ҳажмини кўпайтирмасдан, мажбуриятларни ўз вақтида бажариб боришингиз зарур.

Скоринг бали қанчалик юқори бўлса, кредит ва кредит маҳсулотларини олиш бўйича имконият шунчалик баланд бўлади.

🌐 Кредит тарихингизни Ягона портал (my.gov.uz) орқали олиш имконияти мавжудлигидан хабардормисиз?

🛃 Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтган бўлсангиз кифоя. Порталга кириб, “Кредит тарихини олиш” бўлимига ўтасиз.

🧭 Бир нечта қадамдан кейин сизга олган кредитларингиз ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади.

☝️Муҳим! Сиз ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта текинга ва исталганча пуллик асосда ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш ҳуқуқига эгасиз.

✍🏻 Сизга ҳатто кредит олувчи сифатида баҳо ҳам қўйилади. Агар яхши баҳога эга бўлсангиз, келгусида яна кредит олишингизда банклар сизга ишонч билан қарашади, акси бўлса...

👉 @MyGovUz
​​🏦 Получите подробную информацию о своей кредитной истории

Что такое кредитная история?

♻️ Кредитная история есть у любого человека, который хоть раз в жизни пользовался кредитными услугами банков, микрокредитных организаций, ломбардов, лизинговых компаний и магазинов бытовой техники, мебели и т.д.

🚹 Кредитная история – это подробная информация о том, где, сколько и у какой кредитной организации вы брали в долг, и как впоследствии его выплачивали, то есть отражение вашей финансовой дисциплины как заёмщика.

Зачем это нужно?

📈 На основании кредитной истории оценивается финансовое состояние заемщиков, а также их способность погашать задолженность, а также формируется рейтинговая система (скоринг) заемщиков.

💸 Кредитный скоринг – это система оценки вашей способности погасить кредит, характеризующаяся присваением баллов. Баллы, которые вам присваиваются, зависят от наличия или отсутствия просроченной задолженности, а также от таких факторов как доходы, вид деятельности, возраст и семейное положение и др.

💁🏻‍♂️ Важно! Для увеличения скорингового балла вам необходимо следить за своей кредитной историей, не перегружать свою долговую нагрузку и своевременно исполнять обязательства.

Чем выше балл, тем выше шанс получить кредит и кредитные продукты.

🌐 Знаете ли вы, что кредитную историю можно получить через Единый портал (my.gov.uz)?

🛃 Для этого достаточно зарегистрироваться на Едином портале и перейти в раздел «Получение кредитной истории».

🧭 После нескольких шагов вам будет предоставлена подробная информация о полученных вами кредитах.

☝️ Важно! Вы имеете право получать информацию о своей кредитной истории бесплатно один раз в год и на платной основе – неогрниченное число раз без указания каких-либо причин.

✍🏻 Вам будут ставить оценку в качестве заемщика. Если у вас хорошая оценка, банки будут с уверенностью сотрудничать с вами, когда вы будете получать очередной кредит в будущем, а в противном случае...

👉 @MyGovUz
Forwarded from my.gov.uz
​​📝 Махсус сўровнома

Бу – Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим!

🧑‍💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) – давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланишга мўлжалланган замонавий платформадир.

🛂Бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорларга ЯИДХП орқали электрон ҳукумат хизматларининг кўрсатилиш сифатини ошириш, шунингдек, улардан фойдаланишда янада қулайликларни таъминлаш мақсадида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан махсус сўровнома ўтказилмоқда.

💁🏻‍♂️ Ҳурматли ватандошлар, ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, ўз савол ва таклифларингиз билдириш орқали давлат хизматларини кўрсатишда янада шаффофликнинг таъминланишига сиз ҳам ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.

❗️Унутманг, ҳар бир фикр – сизу биз учун муҳим!

♻️ Сўровнома саволларига жавоб бериш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇

👉 link.egov.uz/surveyuz
Forwarded from my.gov.uz
​​📝 Специальный опрос

Данный опрос актуален для жителей Узбекистана!

👨‍💻Единый портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ) является современной платформой для доступа к электронным государственным услугам.

🛂 В целях улучшения качества услуг ЕПИГУ для населения и предпринимателей, а также обеспечения удобства при их использовании Центр управления проектами электронного правительства проводит специальный опрос.

💁‍♂ Уважаемые соотечественники, просим вас принять активное участие в данном опросе, оставить свои вопросы и предложения и внести свой вклад в обеспечении прозрачности при оказании государственных услуг.

❗️Каждое мнение важно для всех нас!

♻️ Для участия в опросе перейдите по следующей ссылке:

👉http://link.egov.uz/surveyru

👉 @MyGovUz
#Диққат

📣Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси сервер қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилмоқда.

⚙️Шу муносабати билан, 2021 йил 16 июль соат 15:00 дан – 2021 йил 20 июль санасига қадар Пенсия миқдори ҳамда пенсия ҳисоблаб чиқариш санаси, вақти ҳақида маълумот тақдим этиш, суюнчи, дафн нафақаларини тайинлаш ва вафот этганлар ҳамда туғилганлар рўйхатини қабул қилиш бўйича веб-сервислар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилинади.

👉 @MyGovUz
​​👨🏻‍💻 Қулай платформа, керакли хизматлар!

🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўплаб хизматлардан фойдаланиш ҳам осон, ҳам қулай.

💁‍♂ Масалан, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бир қатор хизматларидан фойдаланишингиз мумкин:

🔹 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹 Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹 Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

🔹 Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

🔹 Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

🔹 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

🧑🏻‍🔬 Бугунги пандемия шароитида саломатлигингизни хавф остига қўйманг, хизматлардан электрон фойдаланинг!

👉@MyGovUz
Forwarded from e-gov.uz
🕌 Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси Ўзбекистон халқини Арафа куни билан муборакбод этади!

🕋 Ушбу фазилатли кунда Яратгандан юртимизга тинчлик-тотувлик, халқимизга соғлик-саломатлик, хонадонларимизга фаровонлик сўраб қоламиз.

📲 Каналга уланинг:
👉@eGovUz 👈
👨🏻‍💻Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш давом этмоқда.

📆 Рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 22 июлга қадар давом этади.

📌 Қабул жараёнлари якунланишига ҳам кам фурсат қолганлигини, айрим абитуриентлар шахсий маълумотларини киритган бўлса-да ҳалигача таълим йўналишларини танламаганлигини, олдинги йиллар битирувчилари рўйхатдан ўтгандан сўнг тест синови учун тўловни амалга оширишлари кераклигини, чет тилидан хорижий сертификатларни текшириш маълум вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда абитуриентларга қабулнинг охирги кунини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини тавсия қиламиз.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоролик тайёрланган бўлиб, абитуриентлар мазкур видеоролик орқали рўйхатдан ўтишнинг барча босқичлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.

👉 Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма:

link.egov.uz/6c96
🕌 Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

🔹🔹🔹

🕌 С праздником Курбан хайит, дорогие соотечественники!

👉 @MyGovUz
#Qabul2021

⚡️Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

👨🏻‍💻2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

📌Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз.

👉 Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма:

link.egov.uz/6c96
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хорижга чиқиш паспорти учун тўлов арзонлаштирилади

▶️ 2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда. Бу Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонида назарда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20 фоизи миқдорида этиб белгиланади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БЕПУЛ этиб белгиланади.

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

👉 Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли бор.

👉@MyGovUz
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🙅🏻 Қатор маълумотларни талаб қилиш бекор бўлади

✍️ Президентнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига (24.07.2021 йил ПФ-6269-сон) кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қатор маълумотлар талаб қилинмайди.

🔶 Жумладан,

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:

▪️ тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
▪️ лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
▪️ давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
▪️ қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
▪️ кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
▪️ жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
▪️ олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
▪️ жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
▪️ жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
▪️ фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
▪️ ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
▪️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

▪️ молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
▪️ жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
▪️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

🛂 Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

👉@MyGovUz
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🚗 “Автомобиль тарихи” давлат хизмати йўлга қўйилади

✍️ Фармонга кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи” маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) шартномавий асосда аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

👉@MyGovUz
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌏 Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади

✍️ Фармонга кўра,
а) 2021 йил 1 октябрга қадар:

🧑🏻‍💻 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминлаш;

▪️ давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизимини жорий этиш;

▪️чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш;

▪️хориждан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари ва бошқа воситалар орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш белгиланди.

👉@MyGovUz
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📲 OneID тизимининг янги талқини ҳамда мобиль иловаси ишлаб чиқилади

✍️ Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар электрон (онлайн) кўрсатиладиган хизматлар улушини ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқини ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилишини таъминлаш назарда тутилган.

📤 Бунда, масофавий идентификация қилишни йўлга қўйиш, давлат хизматидан фойдаланишда шахсни мобиль алоқа телефони орқали тасдиқлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида абонентларга SMS-хабар юбориш имкониятини яратилади.

👉@MyGovUz
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🧑🏻‍💻 Айрим шахсларга 50 фоиз миқдорида чегирма берилади

✍️ Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);

Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади.

💁🏻‍♂️ Бунда:
▪️ ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан акцептсиз ундириб олинади;

▪️ ариза берувчига тегишли давлат хизмати кўрсатилади ва тўлиқ якунланади.

👉@MyGovUz