my.gov.uz
181K subscribers
1.42K photos
106 videos
2 files
2.29K links
Расмий телеграм канали

Фикрингиз биз учун жуда ҳам муҳим:
🤖 @MyGovRasmiyBot
📞 1242

✉️ epigu@egov.uz
🌐 my.gov.uz
🌐 e-gov.uz
📱 @eGovUz

Youtube: link.egov.uz/yt
Facebook: link.egov.uz/fb
Instagram: link.egov.uz/mig
Download Telegram
​​👬 Бугун ёшлар куни!

🎉 Азиз ёшлар, сиз Она ватаннинг бугуни ва келажагисиз. Гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонимизнинг ёрқин умиди, сўнмас юлдузи ва мустаҳкам тиргагисиз, буни асло унутманг!

🎈Шундай экан, ҳар бир юраги ва қалби ёш инсон фақат олға интилиб, кучи ва донолиги билан шу юртга кераклигини ҳис қилиб яшасин.

Қадамингиз тўғри, фикрларингиз теран-пок ва янги ғояларга бой бўлсин!

🧑🏻‍💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да сиз азиз ёшлар учун бир қатор онлайн хизматлар йўлга қўйилган. Уларнинг айримларини эслатиб ўтамиз:

🔹 Aбитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш

🔹 Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беришга ариза юбориш

🔹 Ўқиш жойидан маълумотнома олиш (олий таълим муассасаларидан)

🔹 Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш

🔹 Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш

👉 @MyGovUz
​​ Бу қизиқ

🌐 Ягона портал хизматлари топ – 10 талиги

🛃 Бугунги кунда фуқароларимизга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 260 дан зиёд электрон хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

♻️ Порталнинг асосий вазифаси ҳам шу – юртимиз аҳолисига электрон давлат хизматларини тезкор, қулай ва сифатли кўрсатишдир.

👨🏻‍💻 Шундай экан, “Электрон ҳукумат” давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишда давом этади.

💁‍♂Қуйида эса биз сизларни жорий йилнинг июнь ойида аҳоли ҳамда ташкилотлар томонидан энг оммабоп ва талабгир бўлган хизматлар топ-10 талиги билан таништирамиз.

👉 @MyGovUz
​​ Это интересно

🌐 Топ-10 услуг Единого портала

🛃 В настоящее время Единым порталом интерактивных государственных услуг гражданам оказывается более 260 видов услуг.

♻️ Это и есть основная задача портала – предоставлять населению нашей страны быстрые, удобные и качественные электронные государственные услуги.

👨🏻‍💻В этой связи "Электронное правительство" продолжает перевод государственных услуг в электронный вид.

💁‍♂Ниже мы представляем вам Топ-10 самых популярных и востребованных населением и организациями услуг в июне этого года.

👉 @MyGovUz
#Диққат!

🙅🏻‍♂️Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар вақтинча тўхтатилди

⚙️2021 йил 1-5 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш хизмати фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда «Пенсия» дастyрий мажмуаси фаолиятида техник ишларни 🛠 якунлаш мақсадида вақтинча тўхтатилди.

👩🏻‍💻Қайд этилган хизмат ишга туширилганидан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

⚠️Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

👉 @MyGovUz
Герб бу – Ватан рамзи, давлатнинг юзи

🔹Озодлик, эрк тушунчалари ота-боболаримизнинг асрий орзулари бўлиб келгани барчамизга маълум. Не бахтки, истиқлол нашидасини суриш бизларга насиб этди.

🔹Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, давлатнинг маънавий кўриниши акс этган рамзий белгилар қабул қилина бошланди. Улар халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этувчи Ватаннинг ёрқин тимсолларидир.

🔹Шундай тарихий қарорлардан бири 1992 йил 2 июнь куни имзоланиб, унда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинди.

🔹Эндиликда дунёнинг қайси манзилида бўлмасин Ўзбекистонни унинг миллий давлат рамзлари – Мадҳияси, Байроғи ва Герби орқали жуда яхши танишади.

🔹Давлатимиз Герби марказида — бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини кенг ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Унинг ён томонларида эса миллий бойликларимиз акс этган. Бу халқимизнинг бағрикенг, меҳнаткаш миллат эканлигидан далолат беради.

🔹Ўзбекистон халқига миллий рамзларимиздан бири – Давлат герби қабул қилинган кун муборак бўлсин!

👉 @MyGovUz
​​☀️ Жазирамада уйда қолинг!

🛃 Давлат хизматларидан электрон фойдаланинг!

🎚 “Ўзгидромет” марказининг огоҳлантиришича, июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади. Натижада ҳарорат кескин кўтарилади.

🧑🏻‍🔬 Жазирама иссиқ офтоб уришидан ташқари, юрак-қон томир тизими, нафас олиш аъзоларида муаммоси бор, сурункали касалликлардан қийналувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар учун ҳам хавфлидир.

💁🏻‍♂️ Шундай экан, барча юртдошларимиздан зарурат бўлмаса, иссиқ ҳавода кўчага чиқмасликни сўраб қоламиз.

🧑🏻‍💻 Давлат хизматларидан фойдаланишга тўғри келса ҳам, уйдан чиқмай ўзингизга қулай диван ёки иш ўриндиғига жойлашиб, ёнингизга бир стакан сув қўйинг ва интернетга уланган қурилмангизни ёқинг (компьютер, ноутбук ёки смартфон).

🌐 Қидирув сатрига my.gov.uz ни киритиб, сизга тақдим этилган электрон давлат хизматларидан осон ва қулай, энг муҳими, хавфсиз фойдаланинг.

Азиз юртдошлар, жазирама иссиқнинг салбий оқибатларидан ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

👉 @MyGovUz
​​☀️Оставайтесь в жару дома!

🛃 Воспользуйтесь электронными государственными услугами!

🎚 По данным Узгидрометцентра, в первой половине июля ожидается резкое повышение температуры воздуха из-за прихода в страну потока горячего и сухого воздуха.

👩🏻‍⚕ Сильная жара особенно опасна для людей с хроническими заболеваниями сердечно-сосудистой системы и органов дыхания, маленьких детей, беременных женщин и пожилых.

💁🏻‍♂ По этой причине всех соотечественников просим не выходить на улицу без крайней необходимости.

👨🏻‍💻 Если вам приходится пользоваться государственными услугами, не выходя из дома, сядьте на удобный диван или рабочее кресло, поставьте рядом с собой стакан воды и подключитесь к Интернету с помощью любого устройства (компьютер, ноутбук или смартфон).

🌐 Введите в строке поиска my.gov.uz и воспользуйтесь предоставляемыми нами электронными государственными услугами легко и удобно, а главное – безопасно.

Дорогие соотечественники, защитите себя и своих близких от негативного воздействия знойной жары!

👉@MyGovUz
my.gov.uz
#Диққат! 🙅🏻‍♂️Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар вақтинча тўхтатилди ⚙️2021 йил 1-5 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон Республикаси…
⚙️ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган электрон хизматларнинг вақтинча тўхтатилиш муддати 9 июлгача узайтирилганини маълум қиламиз!

👩🏻‍💻Қайд этилган хизмат ишга туширилганидан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

⚠️Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
​​📝 Махсус сўровнома

Бу – Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим!

🧑‍💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) – давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланишга мўлжалланган замонавий платформадир.

🛂Бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорларга ЯИДХП орқали электрон ҳукумат хизматларининг кўрсатилиш сифатини ошириш, шунингдек, улардан фойдаланишда янада қулайликларни таъминлаш мақсадида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан махсус сўровнома ўтказилмоқда.

💁🏻‍♂️ Ҳурматли ватандошлар, ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, ўз савол ва таклифларингиз билдириш орқали давлат хизматларини кўрсатишда янада шаффофликнинг таъминланишига сиз ҳам ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.

❗️Унутманг, ҳар бир фикр – сизу биз учун муҳим!

♻️ Сўровнома саволларига жавоб бериш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇

👉 link.egov.uz/surveyuz
​​📝 Специальный опрос

Данный опрос актуален для жителей Узбекистана!

👨‍💻Единый портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ) является современной платформой для доступа к электронным государственным услугам.

🛂 В целях улучшения качества услуг ЕПИГУ для населения и предпринимателей, а также обеспечения удобства при их использовании Центр управления проектами электронного правительства проводит специальный опрос.

💁‍♂ Уважаемые соотечественники, просим вас принять активное участие в данном опросе, оставить свои вопросы и предложения и внести свой вклад в обеспечении прозрачности при оказании государственных услуг.

❗️Каждое мнение важно для всех нас!

♻️ Для участия в опросе перейдите по следующей ссылке:

👉http://link.egov.uz/surveyru

👉 @MyGovUz
​​💁🏻‍♂️ Ҳурматли абитуриент! Сиз онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятига эгасиз!

🌐 Хабарингиз бор, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш» электрон хизмати ишга тушган.

🌏 Эндиликда сиз ўзингиз истаган давлат олий таълим муассасаларига ҳужжатларни ортиқча харажатсиз, узоқ йўл босмай, турнақатор навбатларда турмай, ҳатто уйдан чиқмаган ҳолда топширишингиз мумкин.

Ягона портал томонидан тақдим этилаётган ушбу хизмат, аввало, бугунги пандемия даврида саломатлигингизни хавф остига қўймасликни таъминлайди.

📤 Шу билан бирга ҳужжатларни тўплаш ва жўнатиш жараёнини осонлаштиради. Чунки барча керакли маълумотлар автоматик равишда давлат маълумотлар базаларидан олинади.

✍🏻 Aгар сизда электрон рақамли имзо йўқ бўлса, ҳозироқ уни Ягона портал орқали шакллантиринг. Электрон рақамли имзоси борлар эса ишонч билан рўйхатдан ўтишни бошлашлари мумкин.

👉 @MyGovUz
Forwarded from e-gov.uz
⁉️Бу бизнинг фикримиз эди, сизники қандай?..

▶️ Охирги йилларда мамлакатимизда «электрон ҳукумат»нинг ривожланиши яққолроқ кўзга ташланиб, у нафақат давлат ташкилотлари, балки аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳам ишонч нуқтасига айланиб бормоқда. Шу қисқа давр ичида соҳада амалга оширилган ишлар, турли йирик лойиҳалар, ўтказилган тадбирлар ҳамда инновацион ечимлар бугунга келиб ўз самарасини бера бошлади.

Батафсил: 👉 link.egov.uz/67a2

📲 Каналга уланинг:
👉@eGovUz 👈
📣 Диққат! Давлат персоналлаштириш марказида техник ишлар олиб борилмоқда

🌐 Давлат тест марказининг абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими Давлат персоналлаштириш маркази билан интеграция қилинган бўлиб, абитуриентларнинг паспорт маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказидан олинади.

📝 Бунинг учун абитуриент рўйхатдан ўтиш вақтида шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини дастурга киритганда, мазкур маълумотлар асосида Давлат персоналлаштириш марказига сўров юборилиб, абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, расми каби маълумотлар Давлат персоналлаштириш марказининг базасидан реал вақтда олинади.

👷🏼‍♂️ Ҳозирда Давлат персоналлаштириш маркази базаси ишламаётганлиги сабабли абитуриетларнинг рўйхатдан ўтишида узилишлар юзага келмоқда.

👨🏼‍🔧 Айни вақтда Давлат персоналлаштириш маркази томонидан мазкур муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

👉 @MyGovUz
​​📰 Хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли

💁🏻‍♂️ Биламизки, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ОВИР стикерларини бериш тўхтатилиб, чет элга саёҳат қилиш, ўқиш ёки бизнес учун чиқмоқчи бўлганларга янги биометрик паспорт тақдим этиш йўлга қўйилган.

Ушбу паспортнинг 10 йил давомида амал қилиши хорижга тез-тез бориб турадиган фуқароларимиз учун катта енгиллик бўлди. Бундан ташқари, паспорт халқаро стандартларга ҳам жавоб беради.

✍🏻 Жорий йилнинг 1 май санасидан эса фуқароларимизга яна бир қулайлик яратилди. Президент фармонига мувофиқ, чет элга чиқиш имкониятини берувчи биометрик паспортни олиш ва давлат божини электрон шаклда тўлаш учун ЯИДХП орқали ҳам ариза қабул қилиш мумкин бўлди.

🌐 Энди my.gov.uz билан саёҳат қилиш орзуси тезроқ ушалади.

👉 Қуйидаги видеойўриқномадан хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўлини билиб олинг:

👉 @MyGovUz
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter