,, MUSTAQIL-PRESS " Axborot agentligi - "MUSTAQIL" ijtimoiy -siyosiy gazetasi
606 subscribers
6.17K photos
12 videos
1.96K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Download Telegram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли карори билан:

Абдурауф Абдуқаюмов
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Одилжон Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;

Азамат Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

@Mustaqilpress_uz
Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар неча кун дам олади?

Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

@Mustaqilpress_uz
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Қадимги Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президентлар минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.


@Mustaqilpress_uz
Президентнинг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори (05.04.2024 й. ПҚ-153-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари “маҳалла еттилиги” таклифига кўра аниқланади.

Бунда:

ишни яхши ташкил қиладиган тадбиркорлар, маҳсулотни қайта ишловчи ёки экспорт қилувчиларга “Ёшлар дафтари”даги бир нечта ёшларнинг бандлигини таъминлаш мажбурияти билан яхлит контурдаги ер майдонларини беришга рухсат берилади.

@Mustaqilpress_uz
❗️Президент қарорига кўра:

Талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан — 33 млн сўмгача кредит ажратилади.


@Mustaqilpress_uz
Bugun Prezident Shavkat Mirziyoyev Jizzax viloyatiga tashrif buyuradi

Davlatimiz rahbari sanoatning yuqori texnologik tarmoqlari, qishloq xoʻjaligi va boshqa yoʻnalishlarda amalga oshirilayotgan loyihalar, mahallalarda aholi daromadlarini oshirish boʻyicha olib borilayotgan ishlar bilan tanishadi. Yangi korxonalar qurilishiga start berish, viloyatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor vazifalarini muhokama qilish ham rejalashtirilgan.

Kanalga ulanish:@Mustaqilpress_uz
10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.


@Mustaqilpress_uz
“Рамазон Ҳайити” куни метро соат 04:00 дан иш бошлайди

Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракати вақти маълум қилинди.
Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


@Mustaqilpress_uz
Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 10 апрель — Рамазон ҳайити байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.


@Mustaqilpress_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Milliy_kontent

- Zarnigor bilan Davron bir-birlarini sevishadiku axir!
- Sevishadi?
Oilada eng muhimi toʻkis yashash, keyin bir-birini tushunsa bas. Qiz bola "koʻnikib" ketadi...

🎬 "Oila sirlari" filmidan parcha

🔰Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Milliy_kontent

Odamga qoʻshilmaganing - oʻlganingda...

🎬 "Ulfatlar 2" filmidan parcha

🔰Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Milliy_kontent

- Asosiy narsani unutgansiz.
- Nima ekan u, asosiy narsa?
- Mehr, mehr berishni. Farzandlarimizni qanday boʻlsa, shunday yaxshi koʻrishimiz kerak...

🎬 "Ota rozi" filmidan parcha

🔰Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Milliy_kontent

Sen menga qara. Men seni dilingni ogʻritganman, sen mendan xafa boʻlgansan. Uyimdan farishtalar qochib ketibdi...

🎬 "Kichkina tabib" filmidan parcha

🔰Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
“Debat Xoll”: "Yangi O‘zbekistonda saylov tizimi va millatlararo munosabatlar” mavzusida sessiya boshlandi

O‘zbekiston Milliy media birlashmasi va Xalqaro press klub tomonidan tashkil etilgan “Debat Xoll” media markazida “Yangi O‘zbekistonda saylov tizimi va millatlararo munosabatlar” mavzusida panelni sessiya boshlandi.

Tadbirda Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo‘mitasi hamda respublikamizdagi Milliy madaniy markaz va nodavlat teleradiokanallar vakillari ishtirok etmoqda.
Forwarded from Samarqand sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Milliy_kontent

Kimdir aytgan ekan, dunyoda uchta narsani sotib olib boʻlmaydi deb: muhabbat, doʻstlik va talantni...

🎬"Yaratganga shukur " filmdan parcha

🔰Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube