Muslim Mind
322 subscribers
154 photos
72 videos
12 files
572 links
Аллоҳ таолонинг изни билан Ислом динининг ҳақиқатларига мафкуравий тажовузлардан огоҳ қилишга ва илм-фан-у маърифат улашишга бағишланади.

***
Фаолияти тўхтатилган❗️
Download Telegram
Audio
@Muslim_mind
#Моррис_Букай

• Коинотнинг забт этилиши

• Ер

• Умумий мавзуларга оид оятлар

• Сувнинг айланиши, дунё уммонлари ва денгизлар

@Muslim_Mind
👍2
Audio
@Muslim_mind
#Моррис_Букай

• Уммонлар ва денгизлар

• Ер рельефи

• Ернинг атмосфераси;
Баландлик;
Соялар.

• Ҳайвонот ва наботот олами

@Muslim_Mind
👍2
Audio
@Muslim_mind
#Моррис_Букай

• А. Ҳаётнинг пайдо бўлиши

• В. Наботот олами;
Ўсимликлар оламидаги мувозанат;
Ейиладиган нарсаларнинг хилма-хиллиги;
Ўсимликлар оламининг кўпайиш жараёни.

• С. Ҳайвонот олами
1. Ҳайвонот оламидаги кўпайиш жараёни
2. Ҳайвонлар иттифоқининг мавжудлигига ишора
3. Асаларилар, ўргимчаклар ва қушлар ҳақида алоҳида
маълумотлар
4. Ҳайвон сутидаги моддалар манбаи

@Muslim_Mind
👍3
Muslim Mind pinned «Баёнот Бизга кўп ҳолларда пассивлигимиз борасида мурожаатлар бўлади ва канал контентига мос бўлмаган мавзуларни ёритишни сўрашади, аммо Муслим Майнд, ижтимоий ва сиёсий мавзуларни зиммасига олмагани учун кам пост чиқиши табиий ва бу учун бизни айбга буюрмайсизлар.…»
Бўшлиқ худолари ёки тасодифлари

#ақлни_ишлат

Биз ҳар жабҳада сабабиятни ўрганаверсакда, бўшлиққа дуч келиб қолган ўринда даҳрийлар, «тасодиф» ёки «ўз-ўзидан», деб келишган😁. Биз Худони сабабиятни сабабчиси деб биламиз. Др. Ленноксни тили билан айтганда, механизмни механиги.
Қуйида эса сиз азизларга, Др.Леннокс (теист)нинг Проф. Докинз(атеист) билан бўлган баҳсида, бўшлиқлар масаласи ҳақидаги ажойиб фикрларни таржимасини улашамиз.

Ричард Докинз доимо дин ва фанни қарама-қарши қўяди. Дин тушунмаслик билан талқин қилинган пайтда, фан бизга коинот ҳақидаги тушунчаларни очиб бермоқда. Мен бу эътирозларнинг кучини жуда яхши тушунаман ва сезаман. Чунки, баъзида мен учратган диндорлар жуда дангаса эди. Яъни, «мен буни қандай эканлигини тушунмайман, демак буни бари Худодан» деб, кифояланиб қўя қолишарди. Бундай ҳолатлардаги бўшлиқлар ёпилганда, балки, Худо мавжудлиги ҳақидаги ишонч сўнади. Бу бўшлиқларни мен «ёмон бўшлиқлар» деб атайман. Ғоя ҳақида гап кетганда шуни айтиш лозим-ки, Ричард Докинз биз билган фан ва умуман олганда ҳозирги замонавий фан ХVI-ХVII асрларда Худога ишонч билан боғлиқ равишда пайдо бўлган деган фактни таъкидлаб, тўғри айтмоқда. Худо ҳақидаги ғоялар билан боғлиқ ҳолда асосланган бу қарашларни диндор олимлар, файласуфлар кўп ўрганган ва бугунги кунда Уайтхейт тезиси деб аталадиган хулосаларга келишган. Яъни инсонлар фанга, табиат қонунлари борлиги ҳақида тахмин қилишгани боис мурожаат этишган. Фанда табиат қонунлари бор деб тахмин қилишганининг сабаби шундаки, улар бунинг Яратувчиси борлигига ишонишган. Мен ўйлайман-ки, бу жуда муҳим. Чунки дин фанга қаршилик қилмаган, балки, унинг етакчи кучи бўлган. Масалан, Исаак Нютон Бутун олам тортиш қонунини очганда ёки ҳаракат тенгламасини ёзганда у, «Ажойиб энди мен ҳаммасини тушунаман, менда энди механизм бор ва Худо керак эмас», демаган. Аксинча, барчаси бошқача бўлган. Бутун коинотнинг математик баёнини тушунган ҳолда, Худога бўлган ишончи фақатгина ошган.
Мен Ричардга шуни таъкидламоқчи эдим, сиз бу каби баҳсларда механизмларни, ижро этувчи шахс билан адаштириб қўпол хато қилмоқдасиз. Бизда А,Б,C кабиларни бажарувчи механизмлар бор. Шу сабаб бу механизмлар ишлаб туради ва Ижрочига ишора қилади. Мен ишонч билан тасдиқлайманки, механизмларнинг бундай мураккаблиги (нозик созламалар ҳақида ўқинг) Худонинг буюк ижоди эканлигидан дарак беради.

©Др. Леннокс. Теолог, математик, фан ва фалсафа доктори, биоэтика магистри‌‌

Др Ҳакимович таржимаси
👍4
Ҳиссиёт ҳақида

#материализм

«200 ёшли инсон», «Пиноккио», «Зумрад шаҳар сеҳргари» каби баъзи адабий асарларнинг қаҳрамонлари механик мавжудот бўлиб, қувонч, қайғу, севги, қўрқув, эйфория ва бошқалар каби инсонга хос туйғуларни бошдан кечириш учун одам бўлишга ҳаракат қиладилар.

Инсонда бу туйғуларнинг мавжудлиги материалистик дунёқарашга эга бўлган кўплаб мутафаккир ва файласуфларни тинч қўймайди.
Ахир, бу хилма-хил туйғу ва ҳиссиётларни фақат яшаш учун курашда мослашиш билан изоҳлаш мумкинми?

Ҳа, кимдир бундай содда ва маъносиз тушунтиришни олға суриши мумкин, лекин ҳар гал у вафот этган ота-онасининг фотосуратларини ва уларнинг илиқ бағрида ўтган беғубор хотираларини кўрганда, эҳтимол кўзларига ёш келади ва унинг ҳис-туйғуларнинг келиб чиқиши ҳақидаги ўз версиясига ишониши даргумон.

Қачонки у онанинг боласига бериб турган меҳрини кўрса, у бу туйғу фақат табиатда омон қолишимизни таъминлашга қаратилган механизм туфайли содир бўлган кимёвий реакциялар натижасида пайдо бўлганига ишонмас?

Собиқ атеист аёл Женнифер Фулвейлер ўзининг «Худодан бошқа нарса: Қандай қилиб бахтни қидирдим ва уни тасодифан топдим» китобида материалист оилада туғилганидан бери бутун онгли ҳаётини ўтказган атеизм оламидан олиб чиққан севги тажрибаси ҳақида ёзади.

Бу шундай бўлди.
Биринчи фарзандини дунёга келтиргач, унга қараб: «Қандай ажойиб бола Қизиқ, материалистик атеизм нуқтаи назаридан, менинг меҳрим бу шунчаки тасодифий ривожланган биокимёвий реакциялар мажмуасидир. Ва агар шундай бўлса, мен ҳис қилаётган барча севги миямдаги кимёвий реакциядан бошқа нарса эмас». Кейин у яна чақалоғига қаради ва деди: «Бу ундай эмас! Бу ундай эмас!".

©Др. Ҳакимович таржимаси

@Muslim_Mind
👍6🔥1
Muslim Mind
​Бўшлиқ худолари ёки тасодифлари #ақлни_ишлат Биз ҳар жабҳада сабабиятни ўрганаверсакда, бўшлиққа дуч келиб қолган ўринда даҳрийлар, «тасодиф» ёки «ўз-ўзидан», деб келишган😁. Биз Худони сабабиятни сабабчиси деб биламиз. Др. Ленноксни тили билан айтганда…
#fahm

Бир ўринда Др. Леннокс айтаябди:

Докинз ўзининг «Худо бу иллюзия» китобида мактаб савиясидаги бўлган «Худони ким яратган?» саволига катта урғу берган. Ҳа, у ҳақ. Агар ҳақиқатдан Худони кимдир яратган бўлса, Докинз китобини муқовасида айтганидек, у иллюзия. Биз эса ҳақиқий Худо ҳақида гаплашаябмиз...

Тан олиш керак, др. Леннокс жуда ажойиб мулоҳазани айтган. Бу ерда бошқа олимларни Докинзнинг фалсафа даражасига берган баҳолари ҳақида ўқинг:
https://t.me/Muslim_Mind/36

@Muslim_Mind
👍5
Шариатда шарм йўқ(ми)!?

#илм_ол

Халк орасида “шариатда шарм йўқ” ибораси ишлатилади. Билганлар буни тўғри маънода қўллайдилар. Аммо, диний илмлардан хабари йўқ кишилар мазкур иборани нотўғри тушунишлари мумкин.

Келинг, жамиятда кенг тарқалган “шариатда шарм йўқ” ибораси билан “хаё иймондандир” хадисини жамлаб, солиштириб курайлик. Бу иккиси бир-бирига тескари маънога эгами ёки бир-бирини қувватлайдими?
Халқ орасида кенг ёйилган биринчи нақл Ислом динининг комиллигидан дарак беради. Зеро, ҳалол ва ҳаром, савоб ва гуноҳ, ҳақ ва ботилни аниқ билиб олиш учун “энг нозик” соҳаларга оид саволлар хам берилиши жоиз.
Масалан, ансорий аёлларга динни мукаммал урганишда уларнинг хаёлари тусқинлик қилмади. Улар аёлларга оид ва мухим масалаларни ўзлари келиб ёки бўлмаса одам ёллаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрардилар. Бу вокеалар ривоятларда батафсил ёритилган. Уларнинг журъатлари сабаб биз кўп масалалар ҳукмини биламиз. Энди бир уйлаб курайлик, агар улар ортиқча тортиниб, бу масалаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сурамаганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бу саволларга аниқ жавоб қайтариш мушкул буларди. Демак, яхшилик йўлида меъёрдан ортиқ уятчанлик бандага зарар келтиради. Бунда хаёнинг чегарасини билиш лозим. Хаё бандага яхшилик келтиради. Аммо, манфаатни жалб килишда ёки зарарни даф килишда ута уятчанлик лоқайдлик ва хафсаласизлик билан тенгдир.
Бошка тарафдан олиб караганда, бир нарсани ҳам ёддан чиқармаслик талаб этилади. Мўмин банда бефойда ва фахш сўзлардан тийилиши лозим. Бу унинг хаё ва иффатидан дарак беради. Банданинг иймони қанча кучли бўлса, унда хаё, ҳаромдан тортиниш ҳисси шунча кучли бўлади. “Шариатда шарм йўқ”, деб кўнглига келган ишни қилиб кетавериш ёки бу ибора билан Исломга таъна тошларини ёғдириш мусулмон банда қиладиган иш эмас. Бу динга бегона булган кишилар ишидир.
Хулоса қиладиган бўлсак, “шариатда шарм йўқ” иборасини Исломнинг комиллиги маъносида қўллаш ва уни одамларга тўғри тушунтириш керак. Бу Исломни одамларга чиройли кўрсатиш, ҳикмат билан даъват қилиш сирасига киради. Зеро, динимиз мукаммал ва шомил дин булиб, унда инсон ҳаётининг бир бир сохаси ва боскичига оид масалалар тулиқ ва кенг баён қилинган. Ана уша масалалар ичида “нозикроқ”ларини ўрганишда ортиқча тортиниш бандаларга зиён келтирди. Шу сабаб айтиш лозимки, ҳаромдан хаё килиш, фойдали нарсалардан тортинмаслик, уддабурон ва зийрак булиш хар бир мўминнинг вазифасидир.

©Одилхон кори Юнусхон угли

@Muslim_Mind
👍71🔥1
Audio
@Muslim_mind
#Моррис_Букай

• Инсоннинг кўпайиши

• Баъзи асосий тушунчалар ҳақида маълумот

• Инсонларнинг кўпайиш жараёни ва эмбриология ҳақидаги Қуръон оятлари

@Muslim_Mind
👍1
Ислом душманларига хитоб!

#ислом_қудрати

Шунча динга қарши олиб борган меҳнатларинг зое кетди,
- барибир масжидлардан азон сасини ўчира олмадинг,
- барибир муслималар сатрини ечишга эриша олмадинг,
- барибир пана-пастқам жойларда Қуръони каримни ёд олаётган қорилар қўлидаги мусҳафини улоқтира олмадинг,
- барибир ҳамма масжидларни эшигига қулф осишга эриша олмадинг,
- барибир масжид остонасида ёш болаларни киргазмайдиган посбонларни бойлаб қўя олмадинг,
- сен ва сен каби исломофоб мансабдорлар ўша сизлар жирканадиган ислом асосида сўроққа тутиладиган қоронғу гўрга кетдинг ва қолганлар ҳам ортингдан тез етиб боради,
- барибир исломни оғзинг билан пуфлаб ўчиришга эриша олмадинг,
- ислом ғолиб бўлиш йўлида олға юряпти, сен эса тарих ахлатхонасига равона бўлдинг,
- сен, шахслар билан курашдинг, аслида ислом шахслардан иборат эмас, Аллоҳ ўз нурини тамомига етқазаман деб ваъда бердими ким орқали бўлса ҳам албатта бу динни камолига етқазади. Уни кўриш сенга насиб қилмади, насиб қилганда ҳам барибир юрагинг ёрилиб ўлардинг,
- сен яхши кўрган, у учун иймонингни сотган “кожа”дан қилинган курсинг бугун бошқасини қуршовига олди. Бу нарса сен учун жуфтинг хиёнат қилишидан ҳам оғир эди, лекин шу қўрққан нарсанг барибир бўлди,
- сен учун қилинган у хушомадлар вақтинча эди, бугун ул ёлғончи, сохтакор юзлар бошқа хожасига юзланди. Сен учун бу холат фожеанинг ўзгинаси эди, лекин барибир шу иш бўлди,
- сен, рахбарингга, “мамлакатда ислом нурини ўчириб бериш” билан унинг муҳаббатини қозонмоқчи эдинг, афсус ҳамма режаларинг чиппакка чиқди, ўлим фариштаси ёқангдан олиб совуқ гўрга тиқди,
- сен, куфр сўзларни айтишга мажбурлаган ходимларинг хали ҳаёт, балки уларга умрининг охиригача тавба қилишларига фурсат берилар, лекин сени тавба қилганингни кўриш бизга насиб қилмади,
- биз инсонларни ошкора қилган ишларига қараб хулоса қиламиз: исломофоб, исломдан жирканадиган, дин уламоларидан ирканадиган, Қуръон деса ичдан зил кетадиган одам эдинг, мусулмон (фитратида) бўлиб дунёга келдинг, кофир холингда дунёдан кетдинг, лоақал яхши гумон қилишимиз учун тавбанг хақида бир мисра ҳам сўз эшитмадик, Макка мушрикларидек қайсарлик қилиб исломдан юз ўгириб кетдинг.
- Маънавий отангга тилаган дуоларимиз, “қоронғу гўринг олов шуласида ёруқ бўлсин” дея оламиз холос.
- Қолган исломофоблар ҳам бу каби хорликдан хулоса қилсинлар, йўқса қиёмат куни уларни устидан ўқиладиган хукмни томоша қилишимизни доим эслатиб турамиз.

Тарих эса Хитой комунистларига мағлубиятдан башорат беради, бу эса вақт масаласидир:
https://youtu.be/DjNVgUGDeBo

Ислом абадий, инсонлар ўткинчи.

- Ўликлар эшитмайдилар, усиз ҳам хозир азоб фаришталари “чиройли” услубда уқтиришаётган бўлса керак. Ўзи тириклигингда ўлиб бўлган эдинг, Исломга қарши курашишга умринг ҳам, кучинг ҳам етмайди, деган гапни уқтира олмадик. Буни сен эшитмасанг ҳам маслакдошларинг эшитиб қолар деган ниятда бу сўзларни оқ қоғозга туширдим.

Ислом — ўша сизлар қочиб охирида барибир тутиладиган дин бўлади. Унга таслим бўлган мусулмон эса, оёқларинг остида мажағланса ҳам азизу мукаррамдир, чунки унга ваъда қилинган чиройли оқибат бор, гўзал хотима бор, жаннат бор, Роббисини жамолига У рози бўлган холда термулиб назар солиш бор.

@Muslim_Mind
👍2🔥2
#ақлни_ишлат

Одатда сизни алдашга уринган аҳмоқлар жамоаси кўпроқ сизни қарашларингиздан келиб чиқиб сизни аҳмоққа чиқаришади . Масалан, Қуръони Каримни уламоларимиз бир неча шаклда тафсирлашган ва шу ўринда етук даражадаги уламолар ҳам оятлар ҳисобида ихтилоф қилишган. Сабабини эса мен сизларга математика мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламан, чунки, ўзим математикман.
Масалан: Биз 128 сонини 1, 2 , 4, 8, 16, 32, 64 сони ва ўзига бўлишимиз мумкин. 128 сонини 1га бўлсак 128 ва яна шу сонни 2га бўлсак 64 сони келиб чиқади. Энг қизиғи, қолган сонларга бўлинганда чиққан жавоб тўғри дейилади ва бу сонларга бўлган инсон маломат қилинмайди.
Қуръони Карим оятлари сонидаги ихтилофлар ҳам шунга ўхшаш. Лекин бу бирор бир фарқланишни олиб келмайди. Аксинча, кенг миқёсда тафаккур қилишга ундайди.
«Бу хато» дейдиганлар эса, қуйидаги расмнинг ўнг томонидаги мисолида даъво қилишади😁


©Жамшид Акрамович

@Muslim_Mind
👍3
Эҳтимоллик ҳақида.

Сиз шу ҳолатингизга келгунингизча ўлиш миқдорингиз ҳақида гаплашсак майлими?

Сиз дунёга келганингиздан токи сиз шу мақолани ўқигунингизгача бўлган вақт ичида сиз неча маротаба ўлишингиз мумкин эди. Бунга жуда ҳам кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Масалан:
Янги туғилган чақалоқлик вақтингизда бирор бир касалликдан, 3-5 ёшингизда бирор нохуш ҳодиса вақтида, катта бўлганингизда эса оддий йўлдан ўта туриб автоҳалокат туфайли... Қизиғи биз бу рўйхатни чексиз давом эттиришимиз мумкин ва қанча маълумот кўпайган сари сизни оламдан ўтиш ёки бошқача қилиб айтганда ўлишлик миқдорингиз чексиз ошиб бораверади. Ҳар бир жон албатта ўлим шарбати тотувчидир!
Эътиборли жиҳати, сиз бу мақолани ўқиб инсон ақли қабул қиладиган содда ҳаётимиздаги мўъжизага гувоҳ бўлябсиз.

#оят

Ўлик эканингизда сизни тирилтирган, сўнг сизга ўлим берадиган, кейин сизни тирилтиргач, сиз ҳузурига қайтариладиган Аллоҳни қандай инкор этасиз?!

(Бақара сураси, 28-оят)

©Жамшид Акрамович

@Muslim_Mind
👍2
Audio
@Muslim_mind
#Моррис_Букай

• Қуръон ва жинсий тарбия

• Тўртинчи қисм. Қуръондаги ва Муқаддас китобдаги ривоятлар

• Параллел: Қуръон, Инжил ва замонавий илм-фан

• Параллел: Қуръон, Эски Аҳд ва замонавий илм-фан

• Тўфон. Тўфоннинг Муқаддас китобдаги тафсилоти ва шу тафсилот билан алоқадор танқидий мулоҳазлар.

@Muslim_Mind
👍3
Audio
@Muslim_mind
#Моррис_Букай

• Тўфон ҳақида Қуръонда берилган тафсилотлар

• Мисрдан чиқиш

• Мисрдан чиқиш Муқаддас Китоб талқинида

• Мисрдан чиқиш Қуръон талқинида.

@Muslim_Mind
👍3
#ислом_қудрати
#тарбия

Ота-она ўзидан сўраши ва аниқ жавоб бериши керак бўлган асосий савол шудир: «Биз болаларни нега ва қандай тарбия қилишимиз лозим?»
Бу инсон мавжудлигининг мақсади бўлган, бандалик билан бевосита боғлиқ масаладир.

Инсон ҳаётни ўрганиш орқали таниб олади. Оила ва мактаб ўргатмаган илмларни синов ва хато орқали ўрганган бола ҳеч қачон қутулолмайдиган таназзулларга дуч келиши мумкин.

Гиёҳвандлик инсоннинг катта душмани эканини ўрганманган бола, дарсидан сўнг ёки кафеда гиёҳванд савдогарлари билан танишиб, дўстлар учрашувида дори истеъмол қилса, ундан қутилиши қийин бўлган жараённи бошидан кечиради. Гиёҳванд моддаларга қарам бўлганларнинг кўп қисми бу тузоқдан қутула олмайди. Оиласида на ҳузур, на ишида барокат бўлади.

Зинони ҳам, яъни номаҳрам аёл билан ўралашиш каъби зинога бошлаган масалаларни ҳам ҳаром бўлишини ўрганмаган бола, талабалик даврларида орқага қайта олмас йўлга киради. Қиз бола онасидан ҳижобнинг ва махфийликни муҳимлигига қулоқ солмаса, уни мақтаган эркакларнинг сўзларига алданиб қолади. Улар билан йиғилишларга бориб, ўша ерда тунаб қолади. Иффати ҳам, келажаги ҳам барбод бўлади.

Инсон ҳаёти ҳар бир масалани тажриба орқали ўрганиш учун етарли эмас. Ислом таълим-тарбияси бўлмаган оилада нима нотўғри, нима тўғри бўлишини ўрганмаган бола, баъзан олтмиш, баъзан етмиш ёки саксон ёшида тушуниб етади. Ўз айтганидан, ўз қилганидан қайтмайдиган инсон ўлим тўшагида англаган ҳақиқати унга фойда бермайди. Содир қилган жинояти, содир қилган қотиллиги учун умрбод қамоқ жазосига ёки ўлимга ҳукм қилинган шахсдан сўнги сўзлари сўралганида, пушаймон бўлган ҳолда унинг жавоби: «Кошки буларнинг ҳаромлигини билган ва тўғри муҳитда бўлган оилада улғайсам эди» шаклда бўлади.

Агар илоннинг заҳарли эканини ўргатилмаган бола, уни қўзичоғидек яхши кўрса, илон унинг ўлимига сабабчи бўлади.
Инсон қайси ўтнинг заҳарли эканини билмаса, кўриниши жуда гўзал бўлган ўт «Кастор»ни истеъмол қилиб заҳарланади. Гранатани ўйинчоқ деб ҳисоблаган бола, уни синов орқали зарарли эканлигини синаб кўриш имконига эга эмас. Саксон ёшида тўплаган бир кишининг тажрибасига, бобоси, отасини гапларига қулоқ солиб улғайган бола бунга 15-20 ёшида эришиши мумкин.
Бир вақтлар шифокорлар инсонларга сариёғ емасликни маслаҳат беришар эди. Кейинчалик маълум бўлдики, сариёғ жуда фойдали озиқ манбаи эканлиги маълум бўлган. Инсоннинг идрокига асосланган тажрибалар хато бўлиши мумкин, аммо, тилига ёлғон ва хато тегмаган Аллоҳ Росулининг сўзлари ҳам, суннати ҳам аниқ ва албатта ҳақиқатни сўзлайди. Шунинг учун тарбия асосларининг тамойилларини пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ўрганишимиз лозим.

©Иҳсан Шеножакнинг "Ислом уйида фарзанд тарбияси" китобидан Оиша Юсуф таржимаси.

@Muslim_Mind
👍7
Матералистик эмпиризмнинг нозик нуқтаси

#материализм

Қуйидаги мақолада коинотнинг бошқа қисмларида ақлли мавжудотлар борми, деган саволга қандай жавоб топиш мумкинлиги ҳақида фиклар келтирилибди.

Унга кўра, тирик ҳаётни топиш учун бошқа сайёраларда кислород ва метан каби биологик ҳаёт асоратларини қидириш;

ёки технологик асоратлар, масалан, радио ёки лазер тўлқинлари, саноат билан боғлиқ ҳавонинг кирланиши ёки шаҳар ёриткичларининг бор-йўқлигига аҳамият қаратиш кераклиги айтилмоқда.

Диққат қилсангиз, олимларда ўзга сайёралик ақлли мавжудодлар ҳақида олдиндан стереотип шаклланган. Уларни ҳам ҳудди ўзимизга ўхшаган тупроқдан яратилган, ҳаводан нафас оладиган, сув билан тирик, шаҳарда яшайдиган ва радио технологияларидан фойдаланадиган деб тасаввур қилади.

Ана шу тасаввури билан ўзга сайёраликларни қидиради. Фараз қилинг, ўзга сайёралик ақлли мавжудотлар бор бўлиб, улар тупроқдан яралмаган, сувга эҳтиёжи йўқ, масалан нур ёки оловдан яралган бўлсачи?

Фан уни йўқ деб ҳисоблайди. Гарчи улар бор бўлса ҳам. Атрофимизда бўлса ҳам. Улар бизни кўриб турган бўлса ҳам. Биз улар учун бор бўлсак ҳам, олдиндан келишиб олинган эмпирик усул уларни йўқ деб ўйлайди.

Бу ҳудди Макка мушрикларнинг жоҳиллигига ўхшайди. Улар фаришталарни аёл кўринишида тасаввур қиларди. Шунинг учун осмондан фаришта тушиб, уларни даъват қилсагина эргашишларини шарт қилданда, Аллоҳ таоло уларга нисбатан: «Агар уни фаришта қилсак ҳам, уни эркак киши қилган бўлар эдик. Ўзлари мушкуллаштирган нарсани уларга яна ҳам мушкуллаштирар эдик» деб ожиз қолдирувчи жавоб берган.

Ҳақиқатни топиш учун олдиндан стереотип ясаб, шу асосда ҳақиқатни қидириш, уни топишни қийинлаштиради. Балки, ҳақиқат бошқача бўлса, уни рад қилишга олиб келади.

Ҳудди илм-фан фаришта ва жинларни йўқ деб ўйлагандек.

Муаммо ҳақиқатда эмас, муаммо сизларнинг стереотип ва ўртага қўйган постулатларингизда.

©Саид Комил

@Muslim_Mind
👍2
😁8👍5
Азизларим, шу кунларда жамоамизнинг фахрий аъзоси Элёр Файзулланинг бошларига синовли кунлар келиб турибди. Эртага оналари жарроҳлик амалиётини ўтказар эканлар.

Биз бандаларига дард бериб ҳам, дард берилганлар билан ҳам синагувчи Аллоҳ, шифосини ҳам, мукофотини ҳам бергувчидир!

Сизлардан эса, ихлос ила қиладиган дуоларингизга эҳтиёжимиз бор…
👍12
Muslim Mind pinned «Азизларим, шу кунларда жамоамизнинг фахрий аъзоси Элёр Файзулланинг бошларига синовли кунлар келиб турибди. Эртага оналари жарроҳлик амалиётини ўтказар эканлар. Биз бандаларига дард бериб ҳам, дард берилганлар билан ҳам синагувчи Аллоҳ, шифосини ҳам, мукофотини…»
#иқтибос

Не қадар кўп фикрласангиз, у қадар коинотни тушунасиз.
Не қадар кўп фикрласангиз, у қадар ҳақиқатни англайсиз.
Бу сизни Иймонингизни кетишини эмас, балки бутунлай тескариси, Этиқодингизни мустаҳкамланишига олиб келади.

©️Ибн Рушд

@Muslim_Mind
👍5