Исломий атамалар
Ислом Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад (с.а.в) гача юборилган барча динларнинг умумий номидир. Бу ҳақиқатни далили ўлароқ Қуръони каримда: "Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир" дея марҳамат қилинади (Оли Имрон сураси, 19-оят). Бу ҳақиқат бошқа бир ояти каримада шундай ифода этилади: "Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир"(Оли Имрон сураси, 85-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Жаброил" ҳадисида "Ислом нима?" саволига "Ислом — Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Мухаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бермоғинг, намозни қоим қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, имкон бўлган заҳоти Каъбани зиёрат этмоғинг" дея марҳамат қилганлар.
"Имон нима?" саволига: "Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ишонишингдир. Яна қадарга, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканига имон келтиришингдир" дея марҳамат қилдилар.
Давоми

Аллоҳнинг муҳаббати учун ўқиладиган дуо
اللَّهمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعمَل الَّذِي يُبَلِّغُني حُبَّكَ، اللَّهُمَّ اجْعل حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِن نَفسي، وأَهْلي، ومِن الماءِ البارِدِ
Ўқилиши: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди».
Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин”. (Имом Термизий ривояти)
Иловамизни юклаб олинг

Муслим Тақвими Premium ни олиш ҳақида йўриқнома
Илованинг Premium версиясида - рекламасиз контент ва янги дизайндаги намоз вақтлари ва тасбеҳ виджетлари бор.
Ушбу имкониятлардан фойдаланиш учун олдин сизда Visa карта бўлиши керак.
I. Картани Плей маркетга қўшиш ҳақида
1. Плей маркетни очиб тепа-унг тарафдан профилга кирилади
2. Платежи подписки га кирилади
3. Способ оплаты га кирилади
4. Добавить банковскую карту
5. Карта номери, амал қилиш муддати ва назорат коди киритилади
Энди сиз исталган пуллик илова ёки исталган Premium версияни сотиб олишингиз мумкин
II. Premium сотиб олиш
Муслим тақвимида илова ичида - Лентада Premium версияни синаб кўринг тугмасини босиб тўлов бўлимига кирасиз ва менюдан 1 ойлик ёки 1 йиллик обунани танлайсиз

Убай ибн Каъбнинг севинчи
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга қараб, шундай марҳамат қилдилар:
— "Аллоҳ таоло сенга "лам якуниллазийна кафару..." сурасини ўқиб беришимни менга амр қилди".
Убай ибн Каъб:
— Аллоҳ менинг исмимни зикр қилдими? деди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
— "Ҳа", дея марҳамат қилдилар.
Убай ибн Каъб таъсирланиб йиғлади. (Бухорий ривояти)
Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятида "Убай йиғлай бошлади" кўринишида келган.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзлари Қуръон ўқиб, эшиттирган ягона саҳобадир.
2. Қувончдан йиғламоқ жоиздир.
3. Аллоҳ таоло тарафидан исми зикр қилиниши буюк шараф ва буюк масъулиятдир.
4. Қуръони каримни Қуръон аҳлидан ўқиб-ўрганиш керак.
5. Қуръон қироатини лозим тутган ҳофизларга ўқиб, эшиттирмоқ суннатдир.

“Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин”. (Фотир сураси, 5-оят)
Дунё ҳаёти:
Ҳар қанча узун кўринмасин, қисқадир...
Ҳар қанча катта кўринмасин, кичикдир...
Ҳар қанча улуғ кўринмасин, ҳақирдир...
Ҳар қанча зийнатли кўринмасин, хунукдир...
“Ва дунё ҳаёти алдов матоҳидан бошқа нарса эмас”. (Ҳадид сураси, 20-оят)
У (дунё ҳою ҳаваслари)нинг дарёсида чўкиб кетишдан эҳтиёт бўлинг!
© arabicuz

Ҳалол ризқ ва барака дуоси
Энг яхши ризқ пешона териси билан топилган ҳалол ризқдир. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
«Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур» (Нажм сураси, 39 оят).
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади.
«Аллоҳуммакфиний би ҳалаалика ъан ҳароомика ва ағниний би фазлика ъамман сиваак» дегин».
(«Сунани Термизий», 3563)
Мукотаб - маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қул.
Сабийр - Ямандаги бир тоғнинг номи.
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ҳашр сураси 21-24 оятлар маънолари
لَوْ أَنزَلْنَا هَـٰذَا ٱلْقُرْآنَ عَلَىٰ جَبَلٍ لَّرَأَيْتَهُ خَاشِعًا مُّتَصَدِّعًا مِّنْ خَشْيَةِ ٱللَّهِ وَتِلْكَ ٱلأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ ﴿٢١﴾
هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَادَةِ هُوَ ٱلرَّحْمَـٰنُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٢٢﴾
21. Агар Биз ушбу Қуръонни бирон тоғга нозил қилганимизда, албатта сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. (Лекин айрим инсонларнинг диллари тоғнинг тошидан ҳам қаттиқроқ бўлгани сабабли уларга Қуръон оятлари ҳам таъсир қилмас). Биз бу мисолларни одамлар учун, шояд улар тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз.
22. У — Аллоҳ, шундай зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. (У) ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсаларни) билгувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.
Тўлиқ ўқиш учун бу ерга босинг

Жума муборак, азизлар!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилган.

Авф эт, Роббим!
Аллоҳдан ҳаё қилган ҳолда Аллоҳга истиғфор айтаман.
Аллоҳга қайтган ҳолда Аллоҳга истиғфор айтаман.
Аллоҳнинг ғазабидан Аллоҳнинг розилигига қочган ҳолда Аллоҳга истиғфор айтаман.
Аллоҳнинг қаҳридан Аллоҳнинг афвига қочган ҳолда Аллоҳга истиғфор айтаман.
Аллоҳга гуноҳларидан надомат қилган ва сусткашликларимга истиржоъ айтган ҳолда истиғфор айтаман.
Вақтни зое қилишдан олдин вақтни зое қилганим учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
Камчиликка йўл қўйиш ва ҳаддан ошишдан Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ўйламасдан қилган ишларим ва ишларни чалкаштириб юборганим учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
Бемаъни гуноҳлар учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
Намозда фикрим тарқоқлиги учун учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
Закотдаги ва бошқа барча нуқсон-камчиликлар учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлганим учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
Аллоҳнинг ҳаққи ҳамда Аллоҳнинг махлуқотлари ҳаққини адо этмаганим учун Аллоҳга истиғфор айтаман.
@arabicuz

Жума айёми муборак бўлсин!
Бир ўйлаб кўринг:
– Жамоат намози қўшниларни жам қилади!
– Жума намози маҳалла аҳлини жам қилади!
– Ҳайит намози шаҳар аҳлини жам қилади!
– Ҳаж ибодати бутун дунё мусулмонларини жам қилади!
Бу дин нақадар буюк!
Ислом неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамду сано айт!

Рум сураси, 21-оят
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгани Унинг оят(белги)ларидандир».
(Рум сураси, 21-оят).
«Меҳру муҳаббат ва марҳамат...».
Ушбу нарса уйланиш, оиланинг юзага келишидаги раббоний манҳаж, дастурдир.
Эй севишганлар (билингки), моддиятлар эр-хотинлик ҳаётини қатл қилувчи ва воқеъликдан узоқлаштирувчи, йўққа чиқарувчидир.
Ҳофиз Умар.

Жума намози фарз бўлган кишилар
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эҳтилом бўлувчига Жумага бориш лозимдир. Ҳар бир Жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, Жума намози ҳар бир балоғатга етган эркак мусулмонга фарздир. Балоғатга етган мусулмон эркак узрсиз Жума намозини тарк қилса гуноҳкори азим бўлади. Жумъага борувчи ҳар бир шахс ғусл қилиб бориши лозим. Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, нохуш ҳолат юзага келади. Ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиб, ҳар Жума куни ғусл қилиб, Жума намозига боришимиз лозим.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат ила Жума (ўқимоқ) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Магар тўрт киши –мамлук, яъни, қул, аёл киши, ёш бола ва бемор мустаснодир», дедилар». Абу Довуд, Байҳақий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
Шу билан бирга ушбу ҳадиси шарифда Жумага бориши узрли бўлган шахслар ҳам зикр этилмоқда. Мазкур тоифадаги кишилар Жумага бормасликлари мумкин:
1. «Мамлук, яъни қул»
Бировнинг мулки бўлмиш қул кишиларга Жума фарз бўлмайди.
2. «Ёш бола»
Балоғатга етмаган ёш бола, бошқа ибодатларни қилиши ҳам фарз эмас. Ёш бола, мукаллаф эмас. Бинобарин, унга Жума намози ҳам фарз эмас.
3. «Аёл киши»
Исломий ҳаёт тарзида аёл кишининг ўзига яраша ҳолатлари, вазифалари бор. Ана ўшалар эътиборидан муслима аёлларга Жума намози фарз қилинмаган.
4. «Бемор»
Ислом енгиллик дини. Кишиларни тоқатдан ташқари нарсаларга таклиф қилмайди. Жумага бориш беморга оғир бўлса, у бормаслиги мумкин.

Кун ҳикмати
Исломни янгилаш дегани - динни ўз ўрнидан одамлар истаган томонга кўчириш эмас, балки одамларни истак-ҳаволари доирасидан Аллоҳ рози бўладиган томонга ўтказиш демакдир.
Муҳаммад Ғаззолий.

"Эй нафс"
Молик ибн Динор роҳматуллоҳи алайҳи шундай дейдилар:
"Бир кун бир боланинг ёнидан ўтиб кетаётгандим. Бола тупроқ ўйнар, бир кулиб, бир йиғларди. Унга салом бермоқчи бўлдим, лекин нафсим буюклиги ғолиб келиб, бундай қилдирмади. Сўнгра ўз-ўзимга дедимки:
— Эй нафс! Набий алайҳиссалом катталарга ҳам, кичикларга ҳам салом берарди. Олдига бориб, салом бердим.
— Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, эй Молик ибн Динор! дея алик олди. Ажабланиб сўрадим:
— Бирор марта кўришмаган бўлсак, сен мени қаердан танидинг? У дедики:
— Ғайб оламида руҳим руҳингга дуч келганида ҳамиша тирик ва ҳеч қачон ўлмайдиган Аллоҳ менга сизни танитди. Сўрадим:
— Ақл ва нафс орасидаги фарқ нимада? Дедики:
— Менга салом бермасликни хоҳлаган нафсингиздир, салом бердирган эса ақлингиз. Ҳайратда сўрадим:
— Нега тупроқ ўйнаяпсан, дардинг нима? У жавоб берди:
— Чунки биз ундан яратилдик, яна унга қайтамиз. Такрор сўрадим:
— Уни ўйнаб, бир кулиб, бир йиғлаётганингни кўряпман.

Жума Айёмингиз муборак!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Намозлар ичида Аллоҳнинг наздида жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидан афзали йўқдир. Сизлардан ким бунга шоҳид бўлса (яъни адо этса), унинг гуноҳлари мағфират этилади».
Имом Баззор ривояти.

Кун ҳадиси
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дўзах аҳлининг азоби энг енгили – оловдан бўлган шиппак кийиб, шиппагининг ҳароратидан мияси қайнайдиган кишидир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

"Умматимнинг фитнаси молдир"
Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳар бир умматнинг ўз фитнаси бордир. Умматимнинг фитнаси молдир», дедилар». (Термизий, Зуҳд 26)
Фитна калимаси имтиҳон ва синов маъноларини билдиради. Бу имтиҳон ва синов яхшилик билан ҳам, ёмонлик билан ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Анбиё сураси 35-оятида "Биз сизларни (сабр- тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз" дея марҳамат қилган .......
Давоми учун иловамизни юклаб олинг

Аллоҳ таоло аёлга «ҳижоблан» демади балки, «зийнатларингни кўрсатма» деди. Чунки, аёл ҳатто ҳижобда бўлса ҳам зийнатларини қандай кўз-кўз қилишни яхши билади.
Доктор Холид Идрисий.

Жума муборак!
Бир ўйлаб кўринг:
– Жамоат намози қўшниларни жам қилади;
– Жума намози маҳалла аҳлини жам қилади!
– Ҳайит намози шаҳар аҳлини жам қилади!
– Ҳаж ибодати бутун дунё мусулмонларини жам қилади!
Бу дин нақадар буюк!
Ислом неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамду сано айт!
©arabicuz

Жаннат аҳли нималарга афсус қилади?
Ҳадиси шарифда марҳамат этилишича:
"Жаннат аҳли Аллоҳнинг зикридан ғофил ҳолда ўтказган вақтларидан бошқа ҳеч бир нарсага афсус ва надомат туймайдилар". Яъни аҳли жаннат фақатгина Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиб ўтказган дунё ҳаётлари учунгина афсус ва надомат қиладилар.
Инсоннинг комил инсон бўла олиши учун Ҳақнинг амрларини маҳкам ушлаб, фикри мудом ва зикри мудомда қоим бўлиши керак. Бунда ҳеч бир баҳона ўтмайди.
Ҳадиси шарифда:
"Ҳисоб куни:
— "Нима учун зикрдан ғофил қолдинг?" дея сўралганида,
— "Дунё ишлари мени машғул қилди" деган одамга,
— "Сенинг ишинг Сулаймон (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди? У ҳам дунё ҳукмдори, ҳам пайғамбар эди. Бир лаҳза ҳам Ҳақдан ғофил бўлмади."
Шунингдек бошқа бири:
— "Ҳасталигим монеъ бўлди" деганида,
— "Айюб (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам ёмонроқ ҳастамидинг? Вужудининг ҳар тарафини ҳасталик ўраб олганди. Бир лаҳза ҳам Ҳақнинг зикридан узоқлашмади".
Бошқа бири:
— "Қийинчилик ва муаммоларим бор эди" дейди. Жавобан:
— "Юнус (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди муаммойинг? У балиқнинг қорнида ҳам Ҳаққа тасбиҳ айтишда давом этди".
Яна бириси:
— "Қудуқларга, зиндонларга тушганим учун зикр қила олмадим" деганида,
— "Юсуф (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам қийинроқ ҳолатдамидинг? У у ерларда ҳам бир лаҳза бўлса ҳам Ҳақнинг зикрини, фикрини, ҳикматини унутмади!" дейилади."
Бундай эътироз қилганлар ҳар доим мулзам бўладилар, овозлари ўчирилади, уяладилар ва пушаймон бўладилар.
Дунёда ихлосли инсонни Аллоҳнинг зикридан тўсадиган ҳеч бир тўсиқ йўқдир. Тўсиқ бўлган нарса нафснинг ва шайтоннинг иғвосидир.