Muhammad Yusuf izdoshlari
723 subscribers
1.1K photos
428 videos
687 files
455 links
Sen tebratgan beshigini Sohibqiron,
Sening bolang yulduzlarga qo‘ygan narvon.
Bir mayizni qirqqa bo‘lgan bir tanu jon—
Kunlaringga qaytay desang—xalq bo‘l elim.

Muhammad YUSUF

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi
Download Telegram
УСТОЗЛАРГА

Сиз қуёшсиз шогирдларга
Бирдай нур сочган,
Сиз осмонсиз қучоғида
Юлдуз кўз очган,
Сиз қамарсиз мурғак қалбни
Кундай ёритган,
Сиз туморсиз- жаҳолатни
Дилдан наритган.
Қорилса ҳам ўзгармас
Бир дурга ўхшайсиз,
Пойимизга ўзи учар
Гилам тўшайсиз
Подшоларни тарбиялаб,
Ерда яшайсиз.
Илми зилол, ризқи ҳалол
Инсон ўша- сиз.
Гапнинг рости: эъзозлаймиз
Кўпроқ оғизда,
Бирров хабар олай десак
Фурсат тиғизда.
Лекин дуо қилганим рост
Беш вақт намозда,
Кўнгил айтар устоз учун
Буларинг оз- да.
Яна айтар: бир кун гурунг -
Ошингни ташла,
Анов нарда ўйнаётган
Дўстингни бошла
Токи ҳаёт ,қил зиёрат,
Қўлларин ушлаб,
Улгуриб қол, дуосин ол,
Кўнглини хушла.
Мана ,устоз ҳузурида
Ўтирибмиз шод
Ўша сурат, ўша сийрат,
Ўша тароват,
Лабларидан тўкилган сўз
Ҳар бири оят,
Томиримда оқа бошлар
Ҳузур- ҳаловат.
Кўнглим, устоз кўзларида
Севинч ёш кўрдим
Елкам узра қўйилган бир
Улуғ бош кўрдим,
Ва у ердан қулаб тушган
Оғир тош кўрдим,
Ўзимни ҳув учаётган
Енгил қуш кўрдим
.

Тоҳиржон ОТАХОНОВ.

Андижон вилояти Марҳамат тумани

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari
БОЛАЛИКНИ ҚЎМСАБ...

Қалдирғочлар уя қурган шифтим қани энажон..
Тиллақўнғиз қитиқлаган кифтим қани энажон?!

Анҳорларда шарбат оққан дамлар қайда энажон..
Дошқозонлар қирмочлари - таъмлар қайда энажон?

Болалигим аллалаган чўпчакларинг соғиндим..
Ҳуув ариқда биз оқизган - кулчаларинг соғиндим!

Анда отам мук тушган ул - сандал қайда? Айтақол!
Исириқлар «ўзин осган» қандил қайда? Айтақол!

Болалигим; бобом қўйни - новвотзорин соғиндим..
Тасбеҳларин шодалари - савобзорин соғиндим!

Қамишчўпдан сен ясаган варракларни қўмсабман..
Қучоқ-қучок, терганларинг - кавракларни қўмсабман!

Ҳалинчаклар, толпопугим..олисгинам қайтсайди..
Гулдор, нақшлик дастрўмолчам..маъюсгинам қайтсайди...

Мунгда ойсифат келининг - Онам қани энажон?!
Портретлар жовдираган хонам қани энажон?!

Ойдин ТУРСУНОВА.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari
Биламан, ёзилган қазои қадар,
Аввал бу, кейин у дунёга сафар.
Лекин алам қилар дарёга томган
Томчидай из солмай йўқолиб кетсам.

Хатоларим кўпдир, савобим ҳам бор,
Гоҳи малҳам бўлдим, гоҳида озор.
Менга армон бўлар, гул япроғига
Қўнган бир гарддайин ювилиб кетсам.

Вақт ила жанг қилиб ўтмоқда умр,
Топса бол, йўқса талх тотмоқда умр.
Эй қисмат, сенга ҳам қилмасми алам,
Тўлмасдан тупроққа тўкилиб кетсам...

Тўлганда тупроққа қўшилиб кетсам...

Мунаввара УСМОНОВА.
Тошкент шаҳри.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari



Bilaman, yozilgan qazoi qadar,
Avval bu, keyin u dunyoga safar.
Lekin alam qilar daryoga tomgan
Tomchiday iz solmay yoʻqolib ketsam.

Xatolarim koʻpdir, savobim ham bor,
Gohi malham boʻldim, gohida ozor.
Menga armon boʻlar, gul yaprogʻiga
Qoʻngan bir garddayin yuvilib ketsam.

Vaqt ila jang qilib oʻtmoqda umr,
Topsa bol, yoʻqsa talx totmoqda umr.
Ey qismat, senga ham qilmasmi alam,
Toʻlmasdan tuproqqa toʻkilib ketsam...

Toʻlganda tuproqqa qoʻshilib ketsam...

Munavvara USMONOVA
.
Toshkent shahri.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali👇
@Muhammadyusufizdoshlari
СОВУҚДА

Совуқнинг ранги бор-қорадир,
Танангдан ҳарорат сўрадир.
Изғирин борлиқни босганда,
Олам бир каттакон ўрадир.

Совуқнинг қоп-қора ранги бор,
Кўзи кўр, ҳам ёмон қаҳри бор.
Ёр кутиб очиққан ошиққа
Совуқнинг илондай заҳри бор.

Совуқ ҳам яхшини сезибди:
Дилимни рашкдан қизитди.
Келаётган ҳув қизнинг юзига
Нақшолма суратин чизибди.

Ҳалим КАРИМ.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari


SOVUQDA

Sovuqning rangi bor-qoradir,
Tanangdan harorat soʻradir.
Izgʻirin borliqni bosganda,
Olam bir kattakon oʻradir.

Sovuqning qop-qora rangi bor,
Koʻzi koʻr, ham yomon qahri bor.
Yor kutib ochiqqan oshiqqa
Sovuqning ilonday zahri bor.

Sovuq ham yaxshini sezibdi:
Dilimni rashkdan qizitdi.
Kelayotgan huv qizning yuziga
Naqsholma suratin chizibdi.

Halim KARIM.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali👇
@Muhammadyusufizdoshlari
ГУЛИМ НАЗИРАГА
Марҳум шоир Муҳаммад ЮСУФ тилидан.


Назирам, олдингми ёдига мени,
Руҳимдир безовта, йироқлаб сендан.
Дилгинам уйқуда, туш кўрар сени,
Кўзларим оҳиста юмилган кундан.

Бўғзимда қолди-ку, оҳларим, зорим,
Оқ тулпор туёғи довонда синди.
Қўшиғим авжида узилди торим,
Юрагим баногоҳ тин олди, тинди.

Энди самоларда Сор лочин мисол,
Чарҳ уриб учмоққа йўқдир мажолим.
Биҳиштга маҳлиё бир мўмин мисол,
Пулсирот устидан ўтмоқ қарорим.

Қирқ етти ёшимда манзилга етдим,
Гарчи бўлмасада бунга иштиёқ.
Бул Дорулфанодан бақога кетдим,
Қизғалдоқ, ортимда чироғимни ёқ.

Юлдузни қучганлар оламда бисёр,
Неча минг олиму, неча файласуф.
Икки сандиқ шеър-у, беш достони бор,
Мен содда шоиринг , – МУҲАММАД ЮСУФ!..

Шаҳриддин УМИРОВ.
Самарқанд вилояти Иштихон тумани.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari



GULIM NAZIRAGA
Marhum shoir Muhammad YUSUF tilidan.


Naziram, oldingmi yodiga meni,
Ruhimdir bezovta, yiroqlab sendan.
Dilginam uyquda, tush koʻrar seni,
Koʻzlarim ohista yumilgan kundan.

Boʻgʻzimda qoldi-ku, ohlarim, zorim,
Oq tulpor tuyogʻi dovonda sindi.
Qoʻshigʻim avjida uzildi torim,
Yuragim banogoh tin oldi, tindi.

Endi samolarda Sor lochin misol,
Charh urib uchmoqqa yoʻqdir majolim.
Bihishtga mahliyo bir moʻmin misol,
Pulsirot ustidan oʻtmoq qarorim.

Qirq yetti yoshimda manzilga yetdim,
Garchi boʻlmasada bunga ishtiyoq.
Bul Dorulfanodan baqoga ketdim,
Qizgʻaldoq, ortimda chirogʻimni yoq.

Yulduzni quchganlar olamda bisyor,
Necha ming olimu, necha faylasuf.
Ikki sandiq sheʼr-u, besh dostoni bor,
Men sodda shoiring , – MUHAMMAD YUSUF!..

Shahriddin UMIROV.
Samarqand viloyati Ishtixon tumani.


Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali👇

@Muhammadyusufizdoshlari
Кимдир орзу қилар молу дунёни,
Кимнингдир истаги шуҳратила шон.
Қанча жаҳонгирлар шаҳоншоҳларни
Кўриб чарчаб кетди бу кўҳна жаҳон.

Кўрдим дўкон ичра чиройли аёл,
Узук излар эди кўзлари олмос.
Инжиқлик қиларди гоҳи-гоҳида-
Ҳеч узук топмадим бармоғимга мос.

Кўрдим, қумурсқадай ғимирлаб юрган-
Мансаб савдосига тўлган касларни.
Кулдим, кулавердим, шу ҳам орзуми,
Шамол учирарди қуруқ хасларни.

Орзу ям-яшил куй, бир тинглаб кўргин,
Куйлаганинг сари етмас нафасинг.
Дўстлар билинг сиз ҳам, осмон кўнглимни,
Тўлдирган қушларга келар ҳавасим.

Парвоз ишқила банду-банддирман,
Гарчи вақт санчади, дилга нишини.
Миллион йилдан бери кутиб яшаяпман,
Қўлларим қанотга айланишини.

Ҳалима ЖУМАНИЁЗОВА
АҚШ.Нью-Йорк.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari




Kimdir orzu qilar molu dunyoni,
Kimningdir istagi shuhratila shon.
Qancha jahongirlar shahonshohlarni
Koʻrib charchab ketdi bu koʻhna jahon.

Koʻrdim doʻkon ichra chiroyli ayol,
Uzuk izlar edi koʻzlari olmos.
Injiqlik qilardi gohi-gohida-
Hech uzuk topmadim barmogʻimga mos.

Koʻrdim, qumursqaday gʻimirlab yurgan-
Mansab savdosiga toʻlgan kaslarni.
Kuldim, kulaverdim, shu ham orzumi,
Shamol uchirardi quruq xaslarni.

Orzu yam-yashil kuy, bir tinglab koʻrgin,
Kuylaganing sari yetmas nafasing.
Doʻstlar biling siz ham, osmon koʻnglimni,
Toʻldirgan qushlarga kelar havasim.

Parvoz ishqila bandu-banddirman,
Garchi vaqt sanchadi, dilga nishini.
Million yildan beri kutib yashayapman,
Qoʻllarim qanotga aylanishini.

Halima JUMANIYOZOVA
.
AQSH.Nyu-York.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali👇
@Muhammadyusufizdoshlari
АРМОН

Ёғаётган ёмғирми-қорми?
Қор остида қолган баҳорми?
Сенсиз дунё шунчалар торми,
Яна бўзлар бўлдн юрагим.

Шамдай ёниб, шамдай ўчдимми,
Сарвинозим, Сендан кечдимми.
Энди сенга мен ҳам ҳеч кимми?
Яна бўзлар бўлди юрагнм.

Ёғаётган ёмғирми-қорми,
Бир жоннмга шунча озорми,
Бу дунёда дўстим ҳам борми,
Армонларга тўлди юрагим. . .

Бу ерларда нетарман энди,
Саҳроларга кетарман энди.
Сенн куйлаб ўтарман энди,
Достонларга тўлди юрагим.

Муҳаммад Юсуф



АРМАН

Жаап жаткан жамгырбы-карбы,
Кар астында калган же жазбы,
Сенсиз дүйнө ушунча тарбы,
Дагы боздоор болду жүрөгүм.

Шамдай жанып, шамдай өчтүмбү,
Сүйгөнүм, эми сенден кечтимби,
Сага эми мен да эч кимби?
Дагы боздоор болду жүрөгүм.

Жаап жаткан жамгырбы-карбы,
Бир жаныма ушунча корбу,
Бул дүйнөдө досум да барбы,
Армандарга толду жүрөгүм…

Мында калып кантемин эми,
Чөлдөр кезип кетемин эми,
Сени ырдап өтөмүн эми,
Дастандарга толду жүрөгүм
.

(Мухаммад Юсуфдан которгон: Махбуба Темирова)

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇

@Muhammadyusufizdoshlari
Audio
🎤 Gulchehra Murodillayeva.
Buxoro. Qorovulbozor. 1-maktab. 3-sinf.
@Muhammadyusufizdoshlari
ТАНЛОВИМИЗ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ! 
Ассалому алайкум ҳурматли ижодкорлар, адабиёт ва шеърият гулшани шинавандалари! 
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, Қатағон қурбонлари куни ва ўқитувчи-мураббийлар кунига бағишлаб телеграмда ўтказилган халқаро танловимизга 2 мингга яқин ижодкорлардан ижод намуналари келиб тушди. Танлов ғолибларини саралаш жараёнида ижтимоий тармоқда 44 000 дан ортиқ одам ўқиб-кузатиб, баҳо бериб ўзининг шахсий фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.
Ғолибларни аниқлашда жонбозлик кўрсатган фидойи ва ҳурматли ҳакамларимиз:

Хуршидабону Ваҳобжон қизи (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари);

Наргиза Асадова,
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи (Тошкент. Уюшма аъзоси, шоира)

Шодмонбек Сулаймонов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раҳбари);

Тошпўлат Тугалов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари);

Меҳрибон Абдураҳмонова (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари);

Баҳриддин Садриддинов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раҳбари);

Зиёвуддин Мансур (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари)

Менгнор Олломурод (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари);

Шоира Шамс (Хоразм, шоира)

Мунаввара Юсупова (Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир);

Адиба Умирова (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира. Қашқадарё вилояти);

Эркиной Султонова (Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира);

Баҳодир Оташ,
Соҳиба Ғойбулло,
Озода Мусаева (Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоирлар.)

Мунаввара Ойматова (Тожикистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси, шоир)

Бермет Закирова (Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира)

ларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳаётий ва ижодий ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ижтимоий тармоқда бизни кузатиб, фикр билдириб, фаол бўлган адабиёт мухлислари ва каналимиз аъзоларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ижтимоий, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаётган ҳомийларимиз:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва уюшманинг Андижон вилоят бўлими,
Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди,
ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши, "Саодат" журнали таҳририяти.

Ғолибларни тақдирлаш учун шахсий кутубхонасидан китоб улашган
ихтиёрий ҳомийлар:
Назира ас-Салом,
Иқбол Мирзо,
Мунаввара Усмонова,
Нурали Қобил,
Боқий Мирзо,
Нодир Жонузоқ,
Амир Худойберди,
Ҳалима Жуманиёзова,
Тўлқин Ҳайит,
Тошпўлат Тугалов,
Зиёвуддин Мансур,
Дилором Муротова,
Гулжамол Асқарова,
Гулжаҳон Мардонова,
Моҳидил Шермонова,
Башорат Омонова,
Мусалламбону Умирова,
Фарида Анис,
Малика Салимова,
Наргиза Асадова,
Мадина Юсупова,
Ортиқали Ҳусанов,
Камолиддин Шукур.
ва бошқалар..

"Фахрий ёрлиқ"лари билан тақдирлашда қатнашаётганлар:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Саодат" журнали таҳририяти,
Қозоғистон Республикасининг "Дуня таланттари" уюшмаси ,
Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Ўш вилоят бўлими,
Марказий Осиё ёзувчилар ва тарихчиларининг "Янги овоз" ННТ уюшмаси.

Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
НОМИНАЦИЯ ҒОЛИБЛАРИ:



АФҒОНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Азизуллоҳ Фарёбий.
Фарҳод Дастгир.



АВСТРИЯ

Фотима Сайёҳ.



БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ
(Дубай):

Жамол Рустамов.



ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ

Шоҳмамад Тоғларўғли.



РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ

Меҳриддин Қосимов (Адойи),

Айнура Бекболотова,

Маҳабат Алымкулова (Екатеринбург)




ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Наврўз Мурод,
Завқиддин Мардонов (Сўғд),




ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

Ҳошим Ҳамдам,
Наима (Ҳадиже Артукбей),
Дийдор Аминович (Анталия),



ТУРКМАНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Раъно Умидбахш,
Дилнура Каримқулова,
Умиджон Дурдиев.


ФРАНЦИЯ

Сайёра Раҳмоний

ШВЕЦИЯ

Абдушукур Муҳаммад,
Шафиқа Ёрқин,



ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Озода Мусаева,
Муҳриддин Мирзаев (Сайрам),
Жандос Тусенов,
Ўрмон Собир (Шымкент),
Нафиса Мирантаева (Сайрам),
Акажон Иззатуллаев,
Ардақ Игенова,
Талап Таймасулу,
Гулдана Сермаханова.


ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ-

Қурбон Саттор,
Кундузбу Мамытова,
Клара Ниязова (Бишкек),
Ырысгул Изатова,
Гульзина Мыйзанбекова,
Кутмырза Жакыбалиев,
Нускат Манкушева (Бишкек),
Ноорузбай Таалабеков,
Сыйнатбубу Маматова,
Омурбубу Бегалиева,
Гульзина Искендерова,
Кайыргул Сыдыканова,
Марсгуль Абылова,
Жандос Мағзумуулу,
Азым Сатымкулов,
Назира Арин кызы,
Сабира Шейшекеева,
Бакытбек Мукарамов.


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Мунаввара Юсуф,
Бегойи (Айтжон Аллаберганова).



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи,
Мунаввара Мансурова.



Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз.

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
ТАНЛОВНИНГ ВАТАН ҲАҚИДА ЭНГ ЯХШИ АСАР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

1. ВАТАН ҲАҚИДА ШЕЪР.


1-ЎРИН:

Ҳамид Насруллаев.
Отабек Ойдинов.
Насрулла Эргаш. Сурхондарё. Сариосиё.
Муяссар Эргашева. Наманган. Чуст.
Нилуфар Раҳимова
Муқаддас Ҳамроева. Қорақалпоғистон.


2-ЎРИН:

Самад Даминов.
Актам Жўраев.
Мавлуда Эргашева.
Маҳбуба Сувон Соқий қизи. Қарши шаҳри.
Шуҳрат Суванов. Қашқадарё. Нишон.
Абдулазиз Аҳмедов. Тошкент шаҳри.



3- ЎРИН:

Мунира Султон.
Шамсиддин Саломов.
Маҳмуда Солиева.
Шокиржон Аҳмадалиев. Тошкент шаҳри.
Лобар Тўраева. Хоразм. Янгибозор.
Динора Одилова. Наманган. Янгиқўрғон.
Дилнора Нажмиддинова. Бухоро. Ғиждувон.


ЎҚУВЧИЛАР:

1-ЎРИН:

Бегзод Жуманов Ўроқович. Қашқадарё. Чироқчи.
Мафтуна Бахтиёрова. Бухоро. Шофиркон.



2-ЎРИН:

Моҳинур Абдужабборова
Азизбек Амруллоев.
Лолахон Жуманазарова. Хоразм. Урганч.
Марям Мусаева. Бухоро. Рометан.
Гулбаҳор Сулаймонова. Бухоро. Вобкент.



3-ЎРИН:

Асилбек Оқбоев.
Гулинур Холмуродова.
Чарос Юсупбаева.
Шоҳруҳ Эгамбердиев. Навоий вилояти. ИИБ академик лицейи.
Хайринисо Улуғназарова..Сурхондарё. Бандихон.
Нозанин Ҳалимова. Бухоро. Бухоро тумани.
Мадина Ғофурова. Бухоро. Шофиркон.
Малоҳат Илҳом қизи. Навоий вилояти. Навбаҳор.



АУДИО ТАНЛОВ:

Муҳтарама Розиқова
Зулхумор Отахонова. Андижон. 49-мактаб ўқитувчиси.



ЎҚУВЧИЛАР:

1-ЎРИН:

Нозимахон Қобулова.
Фотима Турсунова. Андижон. Олтинкўл.
Ойдиной Абдураҳимова. Наманган. Чуст.


2-ЎРИН:

Муҳаббат Адилова.
Доно Муҳаммадова. Бухоро. Шофиркон.
Зуҳра Турсунова. Андижон. Олтинкўл.



3-ЎРИН:

Маҳбуба Исатова.
Зулхумор Отахонова.
Сурайё Бердимуродова. Сурхондарё. Термиз шаҳри.




НАСР:

1-ЎРИН:



Зуҳра Атажонова. Хоразм. Шовот.
Тамара Ҳайитбоева. Хоразм. УрДУ талабаси.
Камола Раҳимова. Қашқадарё.
Хайринисо Жўраева. Самарқанд . Иштихон.


2-ЎРИН:

Ёрқинжон Ҳайитбоев.
Шоҳиста Абдураҳмонова.
Мунаввар Каримова. Хоразм. УрДУ талабаси.
Наима Тўхтасинова. Андижон. АДУ талабаси.
Аббос Ҳуррамов.
Н. Раҳимова.



ЎҚУВЧИЛАР:

1-ЎРИН:



Мунира Бозорова.
Маҳлиё Раҳимбоева. Хоразм. УрДУ қошидаги лицей ўқувчиси.


2-ЎРИН:

Лазизжон Жўраев.

Дилнура Ҳакимова. Бухоро. Шофиркон.



3-ЎРИН:

Толибжон Мирзаев. Андижон.



ВИДЕОРОЛИК:

1-ЎРИН:


Ўғилой Ўрмонова. (ўз шеъри бўлгани учун) Тошкент. Бекобод.

Машрабхон Соипова (ўз шеъри бўлгани учун) Фарғона. Бешариқ.


2-ЎРИН:

Нозимахон Қобулова. Фарғона. Санъат мактаби.
Маҳлиё Ҳуррамова. Самарқанд. Каттақўрғон.



Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз.

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
ТАНЛОВНИНГ "ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ-МАНГУ БАРҲАЁТ" ЙЎНАЛИШИ

Ассалому алайкум
ҳурматли ижодкорлар! Сизларнинг ижод намуналарингизни ўқиб халқимизнинг асл фарзандлари бошига тушган фожеалар , оғир кунлар, ватанимиз тарихи кўз олдимизда намоён бўлди. Бугунги бахтли - саодатли ҳаётимиз учун жон фидо қилганлар хотираси мангу барҳаёт. Тарихни жонлантириб, бадиий ёритиб берганларингиз учун барчангизга раҳмат. Ижодий парвозлар тилаймиз.




НАЗМ:

1-ЎРИН:


Ҳасан Алматов( Самарқанд вилояти. Каттақўрғон тумани),
Йўлдош Мирзаев (Сурхондарё вилояти. Қизириқ туман).


2-ЎРИН:

Зиёда Мамажонова (Наманган вилояти Косон тумани),
Зуҳрахон Абдулҳакимхон қизи (Наманган вилояти. Чуст тумани),
Суннатилло Абдуҳакимов
( Сурхондарё вилояти Музработ тумани)



3-ЎРИН:

Динара Ғаипбаева ( Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани),
Абдуназар Эгамназаров Пирназарович (Қашқадарё вилояти)
Ўғилой Ўрмонова,
Фазилат Нарзуллаева (Сирдарё вилояти).



НАСР ва ПУБЛИЦИСТИКА:

1-ЎРИН:


Шер Саврий
Малоҳат Қурбонова (Қашқадарё вилояти)
Алимжан Казакбаев (Қорақалпоғистон Республикаси)
Шамсиддин Ғаниев.. ғоя муаллифи Нодира Ғаниева (Наманган шаҳри),
Сарвара Эшонхонова (Қашқадарё вилояти. Касби тумани),
Нодира Ғаниева.


2-ЎРИН:

Жаҳонгир Тўхтасинов,
Мафтуна Дилшодбек қизи,
Хайдарбек Ҳамдамов (Жиззах вилояти)
Фотима Давлатова.


3-ЎРИН:

Алимжан Казакбоев,
Жаҳонгир Бобоқулов (Навоий вилояти),
Дилнора Баҳронова (Бухоро вилояти)



НАЗМ ЎҚУВЧИЛАР ОРАСИДА:

1-ЎРИН:


Феруз Яхшиноров (Қашқадарё вилояти Касби тумани 9-мактаб),
Фазилат Нарзуллаева (Сирдарё вилояти Сардоба туман. 12-мактаб)


2-ЎРИН:

Наргиза Ташева,
Мунисбек Абдуллаев( Хоразм вилояти Урганч шаҳар 19-мактаб)
Ибодулло Муродуллаев (Бухоро вилояти. Қоровулбозор тумани)


3-ЎРИН:

Севара Матмуратова.


НАСР ва ПУБЛИЦИСТИКА ЎҚУВЧИЛАР ОРАСИДА:

1-ЎРИН:


Мирзоҳид Саидов (Қашқадарё вилояти Касби тумани 9-мактаб)
Жаҳонгир Бобоқулов,
Кумушой Ҳайитбоева.


Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз.

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
ТАНЛОВНИНГ "ЖАДИД АДАБИЁТИ-ЁШЛАР НИГОҲИДА" ЙЎНАЛИШИ



НАЗМ

1-ЎРИН:


Ашурхон Комилова( Андижон вилояти, Избоскан тумани),

Турсуной Йўлдошева Аброровна (Шофиркон тумани)



2-ЎРИН:

Шаҳноза Ҳақбердиева (Навоий вилояти, Навоий шаҳри),

Сарвиноз Чориева (Қашқадарё вилояти Косон тумани),

Мирзоҳид Ботиров (Тошкент шаҳри).



МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

1-ЎРИН:

Фарангиз Нормўминова (Қашқадарё вилояти Касби тумани 9-мактаб)



2-ЎРИН:

Ситора Қўйсинова (Қашқадарё вилояти Касби тумани 9-мактаб),

Тожигул Юлдашева Мансурбек қизи.

Камолиддин Ёриев (ИДУМ ўқувчиси),



3-ЎРИН:

Севинч Ўринова Наби қизи
(Қашқадарё вилояти Касби тумани 9-мактаб),

Динора Хўжаева (Хоразм вилояти Боғот тумани).



НАСР

1-ЎРИН:


Ҳилола Панжиева Баҳромовна (Қашқадарё вилояти Касби тумани),

Лобар Эргашева (Бухоро вилояти Рометан тумани).



2-ЎРИН:

Хуршида Саидова Ўктамовна (Бухоро вилояти Шофиркон тумани),

Замира Рўзиева (Қашқадарё вилояти Косон тумани)

Моҳидил Пўлатова (Бухоро вилояти, Шофиркон тумани).



3-ЎРИН:

Лайло Эсонмуродова (Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси),

Зарнигор Фаттоева (Бухоро вилояти),

Каримжон Икромов (Андижон тумани),

Роҳила Ражабова (Хоразм вилояти).



МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

1-ЎРИН:


Жаҳонгир Бобоқулов (ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчиси).



2-ЎРИН:

Ойбек Отамуродов Отабек ўғли (Қашқадарё вилояти),

Равшанбек Раисов (Наманган шаҳри).



3-ЎРИН:

Абдулазиз Умрзоқов


Илова: Қашқадарё вилояти Касби тумани Талишбе қишлоғи 9-мактабнинг она тили ва адабиёти муаллимларига тайёрлаган иқтидорли шогирдлари учун «Ташаккурнома» юборилиши керак.
Ҳакамлар фикри.



Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз.

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
ТАНЛОВНИНГ "ШАҲИДЛАР ХИЁБОНИДАГИ ЎЙЛАР" ЙЎНАЛИШИ

НАЗМ

1-ЎРИН:


Худойберди Комилов (Самарқанд вилояти Ургут тумани),

Хуршид Карим (Фарғона вилояти).



2-ЎРИН:

Азиза Тўхлиева (Иштихон),

Бўтабек Ўткир (Қашқадарё вилояти Косон тумани),

Саида Илмурадова (Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри 11-ИДУМ),

Малоҳат Абдуқодирова (Тошкент вилояти Паркент тумани 22-мактаб ўқитувчиси).


3-ЎРИН:

Эътибор Собирова (Бухоро),

Ирода Панжиева (Навоий ).



МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

1-ЎРИН:


Равшанбек Раисов (Наманган шаҳри),

Рўзигул Йўлдошева (Шовот 15-мактаб),

Азизбек Амруллаев (Бухоро шаҳри).


2-ЎРИН:

Тожигул Юлдашева (Хоразм вилояти Шовот тумани),

Элмира Толибжонова (Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани).


3-ЎРИН:

Нилуфар Шокирова (Андижон вилояти Жалақудуқ тумани),

Беҳруз Шавкатов (Хоразм вилояти Урганч шаҳри),

Сабина Бахтиёрова (Қашқадарё вилояти Косон тумани 15-мактаб ўқувчиси).





НАСР

1-ЎРИН:


Мадина Қутлимуродова (Қорақалпоғистон Нукус шаҳри 48-ИДУМ ўқитувчиси),

Шаҳноза Рўзиева (Тошкент шаҳри)

Ислом Асилбеков (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси)


2-ЎРИН:

Дурдона Қулмуродова. (Бухоро вилояти),

Иродахон Қосимова Тоҳировна (Фарғона вилояти Қува тумани),

Тоҳир Йўлдошев (Фарғона шаҳар, Ёрмазор).


3-ЎРИН:

Мовлудабону Имомназарова (Тошкент шаҳри Олмазор тумани),

Гулирахон Ғиёсова (Бухоро вилояти Шофиркон тумани),


Муқаддасхон Эргашева (Андижон вилояти Шаҳрихон тумани).



МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

1-ЎРИН:


Зуҳра Ҳалимова Зоҳиржон қизи (Бухоро вилояти Вобкент тумани),


2-ЎРИН:


Севинч Неъматова (Қашқадарё вилояти Касби тумани 13-мактаб ўқувчиси).




АУДИО ШЕЪРЛАР

1-ЎРИН:


Сабинабону Ғиёсиддинова (Бухоро вилояти Шофиркон тумани 4-мактаб ўқувчиси)


2-ЎРИН:

Севара Баҳодирова (Жиззах шаҳри ИИВ лицей ўқувчиси).



3-ЎРИН:

Сурайё Бердимуродова (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 1-мактаб ўқувчиси)



Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз.

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
ТАНЛОВНИНГ "УСТОЗЛАР-ФАХРИМ МЕНИНГ" ЙЎНАЛИШИ

НАЗМ

1-ЎРИН:


Мирзоҳид Шавкат (Самарқанд вилояти)

Шаҳло Қодирова (Хоразм вилояти Урганч шаҳри),

Барно Юсуфхўжаева (Тошкент вилояти Янгийўл тумани),



2-ЎРИН:

Дилмурод Убайдуллаев (Андижон вилояти Булоқбоши тумани)

Дилдора Солиева

Режабали Камолзода (Андижон вилояти)



3-ЎРИН:

Муборак Жалилова (Бухоро вилояти, Вобкент тумани)

Феруза Маликова (Тошкент шаҳри, ТДТУ талабаси),

Рамзиддин Зоиров (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани),

Шаҳноза Жўраева.



МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

1-ЎРИН
:

Азизбек Амруллаев (Бухоро вилояти),

Элмира Толибжонова (Қашқадарё вилояти 9-синф).


2-ЎРИН:

Беҳруз Шавкатов (Хоразм вилояти Урганч шаҳри),

Шаҳрибону Турсунова (Сурхондарё вилояти Музработ тумани 8-синф).


3-ЎРИН:


Нозикжамол Сапармуратова,

Азизжон Рустамов.


НАСР

1-ЎРИН
:

Хонбиби Ҳиммат қизи (Самарқанд вилояти)

2-ЎРИН:

Муқаддас Эргашева,
Нилуфар Муқимова.



3-ЎРИН:

Тамара Рашидова (Самарқанд вилояти),
Дилшода Жўраева,

Нилуфар Каромова (Қашқадарё вилояти, Касби тумани)



МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

1-ЎРИН
:

Дилнура Эшмадатова (Қашқадарё вилояти Касби тумани 9-мактаб 10-синф ўқувчиси).



2-ЎРИН:

Анвар Узоқов (Касби тумани 9-мактаб 11-синф),

Севинч Мўминова (Бухоро вилояти, Шофиркон тумани),

Салоҳиддинжон Сайфиев (Самарқанд вилояти Ургут тумани).





3-ЎРИН:

Маъсума Хайриева (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани),

Гулираъно Ғиёсова (Бухоро вилояти 6-синф).



АУДИО ШЕЪРЛАР

1-ЎРИН:


Сабинабону Ғиёсиддинова (Бухоро вилояти Шофиркон тумани 4-мактаб 8-синф ўқувчиси).



2-ЎРИН:

Севара Баҳодирова (Жиззах шаҳри ИИВ лицей ўқувчиси),

Сурайё Бердимуродова (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 1-мактаб 11-синф ўқувчиси).


Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.

ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.

Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.

Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.

Ғолибларимиз шу йилнинг 10-мартига қадар манзил, телефон рақамлари ва маълумотларини личкамизда @MuqimjonNURBOYEV да қолдиришларин илтимос қиламиз.

Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз! 
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.
#танлов_2021

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

"ИҚБОЛ МИРЗО ШЕЪРЛАРИ"
телеграм канали аъзоларининг таклифларига биноан янги танловни эълон қиламиз.

Ўз иқтидорингизни намоён қилиш пайти келди. Аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган шеърингизни матн (+аудио) кўринишида @Iqbol_Mirzo_ijodi_bot га (ўзингиз ҳақингизда маълумот ҳамда суратингизни илова қилган ҳолда) юборишингиз лозим.

Ҳар бир шеър (+аудио) каналда эълон қилинади.
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда барча қаламкашларнинг ижод намуналари эълон қилинади. Иккинчи босқичга ижод намунаси энг кўп овоз йиққан, энг кўп кўрилган ҳамда ҳакамлар томонидан муносиб деб топилган 50 нафар ижодкор йўл олади.
Ғолиблар устоз шоирлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.

Танловга юборилаётган шеърлар исталган мавзуда бўлиши, аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлиши керак.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗО қаламига мансуб III жилдлик танланган асарлари, шунингдек, пул мукофоти билан шахсан шоирнинг иштирокида тақдирланади. Пул мукофоти биринчи босқич якунлангач, эълон қилинади. Шунингдек, қўшимча совғалар ҳам сизни кутмоқда.

Танловда иштирок этувчиларнинг ёши чегараланмаган.

Танловга шеър (+аудио) қабул қилишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 август ҳисобланади.
Иккинчи босқич 2021 йил 31 августгача ўтказилади.

Бир иштирокчи фақатгина битта шеър юбориши мумкин.

Танловда қатнашмоқчи бўлган барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

@Iqbol_Mirzo_ijodi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИДО
(Устоз Муҳаммад Юсуф тилидан битилмаган сўнги шеър)
🎤Ўлмасбек Холмўминов.
Навоий вилояти.

@Muhammadyusufizdoshlari
Бибисора ТУРОБ қизи:

ЧАЛАДАВРОН УКАМ
МУҲАММАД ЮСУФНИНГ
ҲЕЧ ЎЧМАС ХОТРАСИГА
АРМОН, СОҒИНЧ БИЛАН
ЁЗДИМ.


ТЎРТТА мучалингни яшадинг,
Кетдинг,
ТЎРТТА мучал яшаб,
Оллоҳга етдинг..
Шунча аниқмиди Мўлжалинг
Укам,
ТЎРТ Мучалда шунча васият
битдинг?
Тушлар кўрганмидинг сафар
ҳақида,
Тушлар кўрганмидинг хатар
ҳақида?
Тушлар кўрганмидинг?
Суйган Назиранг,
Ва Сенсиз қолгувчи Қизлар
ҳақида?

Тушларингни ўнгладими
Худойим,
Қадринг шунча Чўнгладими
Худойим?
Элга азиз қилиб Номинг,
Меҳрингни,
Ётар Жойинг кенгладими
Худойим?
Марҳамат Тупроғи чорлаганмиди,
Уйингга йўл солдинг
Эллик Қалъадан?

ЎЗИ Суйганларга Тенглаганмиди,
Шафоат юбориб Арши Аълодан?

Эл бундай Жаноза кўрмаган
Эди,
Халқ Азиз Шоирин кўтарди
бошга,
Шунча буюклигинг билмаган
эдинг
Юртда Азиз эдинг кексаю
Ёшга!

Тўрт мучал яшадинг!
Жуда оз Ахир!
Мўйсафид ижодинг
Бундан мустасно!

Кўз ёшга қорилган ошимиз
тахир,
Элда кексаю ёш Сен билан
Ошно!

Назирага айтай!
Рашки келмасин!
Ахир Хизматингда
Хуру ғилмонлар!
Боқий ҳаётингда
Ўлим бўлмасин,
Сен билан қувонсин,
ЖАННАТ!
РАЙЙОНЛАР!!!
Омин,Омин, Омин!

Инналиллаҳи ва инна илайҳи
Рожиъувн.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!
Бибисора Туроб қизи.
Дўрмон.
Шаъбон.
Пайшанба.

*. *. *

ВАТАН !!!

МУХАММАД ЮСУФ
ХОТИРАСИГА..

ВАТАН!!!
Сени Севарди У!
Тану,Жонидан!
Ҳар неки боридан
кўрарди Ортиқ!
МЕҲРИНГ жой олганди,
Юрак Қонидан ва Охир.
УМРИНИ АЙЛАДИ
ТОРТИҚ !!!

Инна лиллаҳи ва инна
Илайхи рожиъувн.
Роббим Раҳматига олган
Бўлсин,!!!
Омин!
ОМИН!
ОМИН!!!
*. *. *
ЖУДА ЭРТА КЕТАРИН СЕЗИБ...

Жуда эрта кетарин сезиб,
Кўз ёшимиз сой қилган укам,
Дилни Тиғлар Қўшиқлар ёзиб,
ҲОФИЗУ ҲОФИЗАЛАРНИ
БОЙ ҚИЛГАН УКАМ!
УКАМ! УКАМ !!!

Инналиллаҳи ва инна
илайҳи рожиъувн.
Роббим Раҳматига олган
Бўлсин,!!!
Омин!
ОМИН!
ОМИН!!!

Назира Ас САЛОМ:
Опажоним мени. Йиғлатдингиз!
Шеърингизни китобга киритаман ва укангизни руҳини шод этаман.

Бибисора:
Ассалом, Назиражоним!
Сизга Роббим жуда гўзал,
Ибратли Сабр бериб қўйибди!
Оллоҳим Рози бўлсин Ёзганларимдан!
Бу шеърлар ҳар хил вақтларда, ҳар хил Сабабларга кўра ёзилган...
Жамлаб, қайта ишлаб,
Йиғлаб СИЗГА ТАШЛАДИМ!
Сизга боргани , Эгалик бўлди, деганим! Омин!
Узоооооқ. Яшанг!!!
Меҳнатларингизни, фарзандларингизни Роҳатини
Сиз кўринг!
Чарчаманг!
Худойим Сабр, куч, соғлик, илоҳий Илҳомлар билан
Сийласин!
Рамазон арафаларида дуоларимиз ерга тушмай, Роббимиз Даргоҳларига етиб бориб,
Аршларида қабул ва мақбул
Бўлсин!
Омин, Омин, Омин!
Жума айёмлари Рамазон шукуҳларидан Яратган ўтканларимизни, бизларниям
Баҳраманд этсин!
Устозимиз Ғайбулла Ас Салом Ҳазратларини, Онажонингизни ва Шаҳид кетган акангизниям Роббим
Сиздан ва биздан рози қилиб,
Руҳларига УЛУҒ Сокинлик берсин!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи
Рожиъувн.!
Оллоҳимга Омонат бўлинг, азизам!
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!
Чуқур эхтиром билан,
Бибисора опангиз ёздим.
Дўрмон.Шаъбон, Жумайи Саодат!

НАЗИРА Ас САЛОМ:
Жоним опам!

Бибисора ТУРОПОВА.

@Muhammadyusufizdoshlari
БИР ЗОТ...

Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,
Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.
Онадан афзалроқ, отадан улуғ
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтганлар ўтдилар, келганлар келди,
Кутганлар кутдилар, билганлар билди.
Бу ёруғ дунёни чароғон қилди –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Мусулмон ўғлининг кўнгли хўп тўқдир,
Сабаб бор – ёзиғлиқ илоҳий тақдир.
Қоронғу кечада қоқилмоқ йўқдир –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Офитобдан сўранг, моҳдан сўрангиз,
Айтурлар, бу надир, ёқут, фарангиз –
Зулумот ичинда унга қарангиз,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Саҳобалар кўрди кўзлари билан,
Юрдилар не бахтки ўзлари билан.
Бугун бизга малҳам сўзлари билан –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кетган бўлсалар-да орамиздан-да,
Аллоҳ еткаргувчи ноламиздан-да.
Чиройлироқ жажжи боламиздан-да,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтмиш юлдузига чўлғанмоқ азоб,
Тунлари аламдан тўлғанмоқ азоб.
Оҳ, тушга кирганда, уйғонмоқ азоб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Одамзод юрарди мотамга ўхшаб,
Нари борса Адий Хотамга ўхшаб.
Яшашни ўргатган одамга ўхшаб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кўрмаган бўлсак ҳам севгувчимиз у,
Оғир дам умматим дегувчимиз у,
Ахир, ғамимизни егувчимиз у –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ул зотни кўргунча мўмин кулмагай,
Қарори тўлмагай, кўнгли тўлмагай.
Шаҳидлар шоҳида ўлмоқ бўлмагай,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

Xayrulla Hamidov.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari
BIR ZOT...

Ilohiy kalomda bir so‘zki qutlug‘,
Farishtalar undan o‘tmas hayoda.
Onadan afzalroq, otadan ulug‘
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

O‘tganlar o‘tdilar, kelganlar keldi,
Kutganlar kutdilar, bilganlar bildi.
Bu yorug‘ dunyoni charog‘on qildi –
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Musulmon o‘g‘lining ko‘ngli xo‘p to‘qdir,
Sabab bor – yozig‘liq ilohiy taqdir.
Qorong‘u kechada qoqilmoq yo‘qdir –
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Ofitobdan so‘rang, mohdan so‘rangiz,
Ayturlar, bu nadir, yoqut, farangiz –
Zulumot ichinda unga qarangiz,
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Sahobalar ko‘rdi ko‘zlari bilan,
Yurdilar ne baxtki o‘zlari bilan.
Bugun bizga malham so‘zlari bilan –
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Ketgan bo‘lsalar-da oramizdan-da,
Alloh yetkarguvchi nolamizdan-da.
Chiroyliroq jajji bolamizdan-da,
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

O‘tmish yulduziga cho‘lg‘anmoq azob,
Tunlari alamdan to‘lg‘anmoq azob.
Oh, tushga kirganda, uyg‘onmoq azob,
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Odamzod yurardi motamga o‘xshab,
Nari borsa Adiy Xotamga o‘xshab.
Yashashni o‘rgatgan odamga o‘xshab,
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Ko‘rmagan bo‘lsak ham sevguvchimiz u,
Og‘ir dam ummatim deguvchimiz u,
Axir, g‘amimizni yeguvchimiz u –
Rosululloh degan zot bor dunyoda.

Ul zotni ko‘rguncha mo‘min kulmagay,
Qarori to‘lmagay, ko‘ngli to‘lmagay.
Shahidlar shohida o‘lmoq bo‘lmagay,
Rosululloh degan zot bor dunyoda!

Xayrulla Hamidov.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari
ТАКЛИФНОМА

Ассалому алайкум қадрли адабиёт муҳлислари!

Сизларни Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан 2021 йил 26 апрель куни соат 08.00 да Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф майдонида ўтказиладиган адабий анжуманга таклиф этамиз.

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали👇
@Muhammadyusufizdoshlari