ЗУЛАЙҲО ХОЖИ ОНА ИСМОИЛОВА
Зулайҳо хожи она Исмоилова 1927 йил, 15 май куни ҳозирги Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. 1947 йилдан ҳозирги Сирдарё вилояти Ховос шаҳарчасида яшаган. Мактабда тўртинчи синфгача ўқиган. Иккинчи Жаҳон уруши сабабли мактаблар ёпилиб, фронт орти хизматларига жалб этилган. Буғдой етиштиришда иштирок этиб, фронтга жўнатган.
Поезд машинисти Исмоилов Раҳмонқулга турмушга чиққан. Дастлаб Мордовский (Ховоснинг вақтинчалик ўзгарган номи) посёлкага, землянка (ертўла уй) га келин бўлиб тушган. Ўн фарзанднинг онаси. Қаҳрамон она кўкрак нишони соҳиби. Турмуш ўртоғи эрта қазо қилганидан сўнг, ўн йил Ховос шаҳарчасидаги 85 (ҳозирги 9 ) мактабда фаррош, Мирзачўлдаги бир қанча савхозларда йигирма беш йил қовун тарвуз, пиёз, пахта етиштирган, деҳқончилик қилган.
Хукуматимиз томонидан биринчи даражали Меҳнат фахрийси, “Мўътабар аёл” , Халқаро Амир Темур кўкрак нишони, Россиянинг Халқаро Дўстлик, Туркиянинг “Туркия қутқарувчиси” кўкрак нишонлари соҳиби.
Зулайҳо хожи онанинг донишмандлиги, оқилалиги, халқ оғзаки ижоди намуналарини, ислом ахкомларини яхши билгани сабаб, унинг ҳузурида элимизнинг ардоқли ёзувчи ва шоирлари, санъаткорлари Одил Ёқубов, Шукрулло, Абдулла Орипов, Шерали Жўраев, Шайх Алоуддин Мансур, Шайх Абдулазиз Мансур, Анвар қори Турсунов, Муфтий Абдурашид қори Баҳромов, Шукур Холмирзаев, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Худойберди Тўхтабоев, Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов, Муҳаммад Юсуф, Турсуной Содиқова, Тоҳир Малик, Ёқуб Аҳмедов, Шуҳрат Аббосов, Мамадали Маҳмудов, Абдусаид Кўчимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Насиба Мақсудова, Ғаффор Ҳотамов, Анор Назаров, Усмон Азим, Нурали Қобул, Азим Суюн, Шароф Убадуллаев, Эркин Комилов, Теша Мўминов, Ойбек Ашурматов, Озодбек Назарбеков, Фарида Афрўз, Жамила Шермуҳамедова, Каримбой Раҳмон, Оролмирзо Сафаров, Равшан Маҳмудов, Ўтбосар Абдиев, Собир Ўнар, Азиза Ниёзметова, Аҳрор Усмонов, Анвар Санаев, Севара Назархон, Фатхулла Маъсудов, Раҳимжон Бобоев, Баҳор Холбекова, Норинисо Қосимова, Сирожиддин Рауф, Анвар Собиров, Дилшод Раҳмон, Толибжон Исроилов, Илҳом Фармонов, Эркин Худойқулов, Лола Аҳмедова, Рислиғой Хотамова, Ботир Эргашев, Зулҳаё Мингбоева сингари юзлаб инсонлар зиёратда бўлишган.
Зулайҳо хожи она Исмоиловага бағишланиб юзга яқин шеър ва қўшиқлар, мақолалар, бадиҳалар ёзилган, ўнга яқин телекўрсатувлар тайёрланган. Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим Онам” китоби Зулайҳо хожи онага бағишланган.
Зулайҳо хожи она 2025-йил, 23-март куни, Лайлатулқадр кечаси, жойномоз устида, қиблага юз бурганча, мелодий 98, ҳижрий 101 ёшда Ховос шаҳарчасида омонатларини ҳаққа топширди.
Зулайҳо хожи онанинг ёрқин хотираси шеърларда, қўшиқларда, кино ва видеофильмларда, халқимиз хотирасида абадий яшайди.

👍9🔥4❤2👏1
Forwarded from Давлат Турсун
Зулайхо ҳожи она.
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси,
" Истиқлол тонги" мукофоти совриндори,
Турон фанлар академияси академиги шоир Мухаммад Исмоилнинг "Бошимдаги тожим онам" китобини ўқиб,онахон билан ўтган ширин суҳбатларимизни эслаб шуни англадимки Зулайхо она ўзбек аёлларининг ,бутун жаҳон муштипар оналарининг бетакрор ва гўзал тимсоли эканлигини ҳис қилдим.
У бу китобни оналарига буюк муҳаббат билан ёзган.
Мен учун ватанни севиш онамнинг юрагидан бошланган,менинг шоирлигим шу юрак тебранишларидан, тарбиясидан улғайди,шу юрак ҳароратидан куч олди,шакилланди.
Менинг мувоффоқиятларим юксалиши онажонимни дуоларини Ижобатидир.
Онажоним мени ва улусни шундай дуо қилар эдилар :
Элга берсин,юртга берсин,бахт қарасин,хизир дарсини,кетмас давлат ,кенг феъл берсин.йўлга чиққанни йўлини берсин,яхшиларга
ёндаштирсин ,ёмонлардан адаштирсин,оққа берсин,бошга берсин,қарига ва ёшга берсин.
Кўзларимизни нам қилмасин,кўп ичида кам қилмасин тўрт кўз тугалликни берсин.Дастурхонлар нонга тўлсин.Яхшиликнинг мукофоти яхшилик.Яратган эгам қўллайверсин.ю
Онаизор Ўғлига ва элдошларига қарата : эртага худо мендан қандай касб қилувдинг деб сўрамайди, қандай эр эдинг деб сўрайди. Қандай ота эдинг,фарзандингга қандай тарбият бергансан деб сўрайди сийлаи рахм,саховат, кимларга мурувват қилдинг деб. сўрайди.Ўзинг ночор ,босган йўлинг хатарли бўлмасин деб уқтирар эдилар.
Гарчи Мухаммаднинг оиласида тотувлик ҳукум
сурсада билмай адашиб қолишидан эҳтиёт қилар эдилар ..
Зулайхо она мактабда фаррошлик ва деҳқончилик ларга ёрдам бериб,меҳнат билан топилган нон беҳуда кетмаслигини тушунди ва ўзгалар қалбига ҳам шундай оқилона фкрларини сингдиришга ҳаракат қилади.10 та фарзандни тўғри тарбиялаб ўстирган муштипар меҳр уммонида ўзига хос донолик ўзбек аёлига мос ғурур,шижоат бор эди.
Ховослик Зулайхо она тимсолида кўпболали ,меҳнаткаш,сўзлари ибратли,метин иродали,бой ҳаёт тажрибасига эга етук ўзбек аёлини таниймиз.
Эри касал бўлиб ётиб қолганда вафоли ёр даволаниш учун машинани ҳам ,молларини ҳам соттирди .
Эри вафотидан сўнг жабрдийда она болаларига бош бўлиб, ўзгалардан қарз сўрашни фарзандларига раво кўрмади. Муаммоларни барчасини вақт даволайди.Халол меҳнат билан барча муаммолар ечимини топишини таъкидлар эдилар.
Маҳалланинг энг яқин маслаҳатгўйига айлан эдилар.
Фарзандларини иймонли, диёнатли қилиб тарбиялади.
Хотинни яхши кўрсатган қўлидаги боласи,
Дарёни довруғини кўтарган
балиғидир.
Қиз берсанг отасига қара,
Қиз олсанг онасига қара.
Тўғри сўзлаб, тўғри берсанг меҳнатдан қочмасанг худони ўзи барака бераверади.Меҳнат турмушнинг чечаги ,унга эътибор берсанг гул бўлиб
яшнаб кўзингни қувонтиради.
Бў сўзларда қанчалик тийран фкр,УЛУҒ ҳикмат бор.
Ислом уламоси Анвар қори ,халқ хофизи Шерали Жўраев каби халқимизнинг буюк Инсонлари ҳам бу мўътабар Зулайхо онани тириклигида йўқлаб Зиёрат қилганлар.
Онахонимиз берган ўгитлар Юртбошимизнинг ЯНГИ Ўзбекистон стратегияси тамойилларига мос ёшларни аҳил оила, бахтли турмуш эгалари бўлиб нурли келажак сари етакловчи куч эди.
Ватанимиз да шундай онахонлар бор экан ,улар тарбият қилган билимдон фарзандлари туфайли ҳаёт гўзал,юртимиз обод,тинч ва осуда ,ватан сархадлари мустаҳкам,осмонимиз мусаффо.Ёт ғоялар улар бор жойда бегонадир.

👍3👏2❤1
Forwarded from Po‘lat Mansurov
Zulaho aya o‘zbek onalatining yorqin timsoli bo‘lsa, Muhammad Ismoilning "Boshimdagi tojim onam" asari esa o‘zbek onalariga qo‘yilgan buyuk haykaldir.
Po‘lat Mansur.
Po‘lat Mansur.
❤3👍3
Таваллуд айёми муборак бўлсин табаррук зот! Оллоҳ сиздан рози бўлсин! Сиз ҳали ҳамон миллат фахрисиз Шерали ака!
🔥2👍1
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova ijod olami
***
Ҳақиқий ҳофизлар ўлмайди ҳеч вақт,
Уларнинг умри — куй, наволарида.
Элга хизмат қилмоқ энг олий бахтдир,
Руҳи яшар юртнинг ҳаволарида.
Сизни соғинади, асл мухлислар
Улкан бир мактаб-у, ёруғ из қолди.
Ўзбек борки, сизни қўмсар ва эслар,
Ортингизда ўлмас, буюк сўз қолди.
Эй санъат мулкининг соҳибқирони,
Жойингиз бўлсин-а жаннат айвони.
То тирикдир ўзбек, яшар Шерали,
Тарк этмас куйингиз фоний дунёни.
12.04.2026.
© Фариштабону МАҲМУДОВА
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ҳақиқий ҳофизлар ўлмайди ҳеч вақт,
Уларнинг умри — куй, наволарида.
Элга хизмат қилмоқ энг олий бахтдир,
Руҳи яшар юртнинг ҳаволарида.
Сизни соғинади, асл мухлислар
Улкан бир мактаб-у, ёруғ из қолди.
Ўзбек борки, сизни қўмсар ва эслар,
Ортингизда ўлмас, буюк сўз қолди.
Эй санъат мулкининг соҳибқирони,
Жойингиз бўлсин-а жаннат айвони.
То тирикдир ўзбек, яшар Шерали,
Тарк этмас куйингиз фоний дунёни.
12.04.2026.
© Фариштабону МАҲМУДОВА
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
👏3👍2🔥1