Муҳаммад Исмоил ижоди
411 subscribers
3.01K photos
1.64K videos
52 files
915 links
Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...
Download Telegram
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova
***
Сайҳун соҳилида юрибсиз мағрур,
Камол Хўжандийдан излаб бир нишон.
Сиз қадам қўйган жой тўладир нурга,
Сизни қутламоқда дўст Тожикистон.

Қадим қалъаларнинг руҳи уйғонгай,
Сўзингиз сеҳридан лол қолар Хўжанд.
Шогирдлар дуода, Сизни соғингай,
Сиз — қалби дарёсиз, Сиз — руҳи баланд.

Сафарлар хайрли бўлсин, Устозим,
Илҳомлар ёғилсин ҳар бир қадамда.
Сизни кутаяпмиз — юракда таъзим,
Ва янги шеърлар-ла гўзал оламда!

Фариштабону МАҲМУДОВА
👍4
Хўжанд дарвозалари
👍7
ФАЙЗУЛЛОҲ ХЎЖАЕВ ХОТИРАСИ


У қасд эди, қайтмасди.
Давр ўзи ўзга келди,
давр ўзи қасдлашди.
Ёв бағрига олган элни
ҳамон менинг элим деб,
ёв бағрига босган ерни,
ҳамон менинг ерим деб,
ёв қаҳрига қолган эркни,
ҳамон менинг эрким деб,
у алданди, айбланди.
У дод эди, у ғанимга:
“Айбламагин, от”, - деди.
Аммо ғаним битта ўқни
йўқ қилмади, аяди.
У алданди, қамалди.
Чоҳда қолди аҳдлари,
бизга айта олмади.
Айтолмади, қанча одам чоҳга қулаб, алданди.
Чоҳда қолиб йўл топмади, сўнгра ўлим ахтарди.
Сўнгра чоҳда туғилди ўзин унутган авлод,
Билмас, билмас недир ўлим, ҳамда нимадир ҳаёт.
Бу кун вақтнинг ўзи топди рақобатни, нажотни,
Бу оламни тирилтгувчи ғазоватни – ҳаётни
Бир ўч берди, бир куч берди, қадр берди қайтадан,
Қуръон берди, ажр берди, қаҳр берди қайралган.
Ҳар бир ўғлинг хуни учун, қасос унсин сабрингдан,
Қолма мазлум, қолма маҳкум, халқим, қўрққин Тангрингдан.
У қасд эди, қайтмасди.

МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍1👏1
Умримни узоқ қил, Парвардигорим!

Гарчанд топганимдан, йўқотганим кўп.
Гарчанд сўнгги кунга етмоқда умр.
Орзуларим қолди ушалмай тўп тўп,
Севган боғларидан кетмоқда умр.
Кимга яхши бўлдим, кимга ёмонман.
Қанча одамларга ёқмаган жонман.
Уларнинг кўнглини олмадим, аммо
Отамнинг дуосин олган инсонман.
Яшасам бўларди Парижда, Римда
Балки олам аро қозонардим ном,
Гар қадр топмасам она юртимда.
Нега керак менга буюк эҳтиром.
Ватан Ватан дея кетмадим катта.
Аммо чорлаганда борман албатта.
Инқилобларга бош бўлолмасам ҳам,
Онамнинг пойида турдим хизматда.
Балки тайинли бир шеър ёзолмадим.
Борим шул, ортиғин қилмасман армон.
Абдулла Орифдан шеър ёд олганим,
Менга таскин бера олур ҳар қачон.
Асло нолимайман муҳаббатдан ҳам,
Гарчанд олов кечдим, гарчанд ўт кечдим.
Юлдузли лаҳзалар бўлганда ҳамдам,
Оташ тўла севги шаробин ичдим.
Бир нафас тинмадим, қитъалар оша
Не не ўлкаларда сайр этиб юрдим.
Нъю-йорк, Деҳлида қилдим томоша,
Каъбада саждага бошимни урдим.
Мана кетмоқдаман сўнгги сафарга,
Ҳаёт – Парвардигор салтанатидир.
Юрагим тўладир шукроналарга,
Яшамоқ, Худонинг марҳаматидир.
Қанча умр берса яшарман яна,
Умр – гўзал боғдир, боғбондир -Худо!
Худойим қўлимни очарман мана,
Яна умр бер деб, қилурман дуо!
Ёмон яшамадим, Ўзингга шукур,
Худойим берган ризқ, рўзингга шукур!
Умримни узоқ қил, Парвардигорим,
Лозим кўрсанг яна бер озроқ умр!
Умрнинг поёни кўринган сари,
Келаётир яна яшагиларим.
Умр экан дунёда энг қиммат мато,
Келмоқда қайтадан бошлагиларим.
Ҳали муҳаббатга тўла бу юрак,
Бахтли ҳаётимдан мамнунман мамнун.
Худойим умр бер, яшашим керак
Мен севган ва мени севганлар учун.


МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏4👍1
СОҒИНЧ

Юрагим оғриган,
Сизни соғиндим,
Мени ҳам соғинган қизни соғиндим.
Чирой тимсолига айланган чеҳра,
Гўзаллик рамзи гул-юзни соғиндим.

Ёнингизга келдим, соғинганимдан,
Жонингизга тегдим, соғинганимдан.
Сиз жуда гўзалсиз, сизни кўрмоқ бахт,
Тик эдим бош эгдим, соғинганимдан.

Тушдим уммонга-ю, суза олмадим,
Тақдиримни қайта туза олмадим.
Қисмат исканжаси судрар бўйнимдан,
Аммо сиздан кўнгил уза олмадим.

Қасирлаб ёнди-ку кўксимда фарёд,
Ёнғин деб ёрдамга келмади ҳаёт.
Оловнинг ёлқини кўкка ўрлади,
Куллари кўксимда қолди умрбод.


Соғинч юрагимни тешар мисли ўқ.
Қайга қочай десам қочарга жой йўқ.
Қайга қочар эдим ахир ҳеч кимда
Сиздаги гўзаллик, ҳусн, чирой йўқ.

Юрагим оғриган,
Сизни соғиндим.
Мени ҳам соғинган қизни соғиндим...

МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍3👏1
Forwarded from Муҳаммад Исмоил ижоди (#МухаммадИсмоил)
АМИР ТЕМУР ИСЁНИ

Кимки Оллоҳ йўлида
Жиҳод қилса ғозийдир.
Қуръон ушлаб қўлида
Раҳмону раҳийм учун
Карийм-у, ҳаким учун
алийм-у, азийм учун
раззоқ-у, фаттоҳ учун
ҳакам учун, ҳақ учун
латийф-у, рауф учун
жалийл-у, афувв учун
ғофур учун, нур учун
заҳийр-у, қодир учун
сабир-у, кабир учун
рашийд-у,мажийд учун
шахийд-у, ҳамийд учун
важийд-у, ваҳийд учун
ҳофиз учун кўнглида
исён-у, иймон бўлса,
Оллоҳ бор—у ғолибдур!
Оллоҳ ёр—у ғолибдур!
У туғилган ватанда
ҳукм сурса гар кофир,
ўралгайдир кафанга.
Махкум шунга ҳар кофир!
Енгар куч йўқ ОЛЛОҲни
Якка Олампаноҳни!
Ким ҳаққа қурбон бўлса
Асло ўлим топмас у.
Тупроқ аро ётмас у.
Ғазотдан нажот топгай
Туганмас ҳаёт топгай!

МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏5👍42
Forwarded from Муҳаммад Исмоил ижоди (#МухаммадИсмоил)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана бугун асл ўзбек фарзанди, асл Хоразм ўғлони, тақдир тақозоси билан Туркиянинг Кўнё шаҳрида истиқомат қилиб қолиб кетган Ҳазрат Баҳоуддин пиримнинг жигарбанди, Ер юзининг энг буюк шоирларидан бири, буюк авлиё, буюк пир Ҳазрат Жалолиддин Румий мақбараси зиёратидамиз. Манзилимиз Туркия Жумҳурияти, Кўнё шаҳри. Келинг биргаликда Румий ҳазратнинг ҳақларига дуо қилайлик, Қуръон тиловат қилайлик азизлар! Қутлуғ Рамазони шарифнинг муборак кунларида қилинган дуолар ижобат бўлгусидир, иншоолло!
👏2👍1
ҚОДИРИЙ БОБО

Қаламдан нур эмас, дард оққан кунлар,
Миллатнинг кўнглига қурдингиз сарой.
Сиз сабаб ёришди энг зулмат тунлар,
Сиз сабаб жилмайиб боқди бизга ой.

Бир тонгда Кумушнинг оҳини ёзиб,
Бир тонгда миллатнинг ғамин едингиз.
Ўткан кунлар ичра ўзликни излаб,
«Биз буюк миллатмиз— халқмиз» дедингиз.

Мирзонинг соғинчи, Раъно кулгуси –
Сизнинг жонингиздан тўкилган  ашъор.
Фаришта инсонга жабр бўлғуси,
Сўнгги бора кўрдингиз юртни беғубор.

«Ўткан кунлар» келди... Сиз эса йўқсиз,
Марғилон йўлида қолди изингиз.
Бугун шеър ёзмаган қаламлар маҳзун,
Йиғлаб хат битмоқда «Кумуш» қизингиз.

Сиз куйган ул ишқнинг замони қайда?
Отабек саргардон, кўнгил қафасда.
Биз гўзал туйғуни бой бердик атай,
Ҳайрат ўлиб борар ҳар бир нафасда.

«Меҳробдан чаён»лар чиқдими яна?
Кимларнинг умрига заҳарлар сочди.
Сиз халқ деб ёндингиз, ёдингиз мана –
Миллатнинг кўзини қайтадан очди.

Қамоқ деворлари совуқ ва тилсиз,
Сизни олиб кетди зулмат қўйнига.
Лекин юракларда яшар исмингиз,
Дош бериб тақдирнинг қаттол ўйнига.

Биз на шоир бўлдик, на олим бўлдик,
Шунчаки вақтларни совурган каслар.
Сизнинг асарларни варақлаб туриб,
Ўзимизни тафтиш қилади Сўзлар .

Руҳингиз титраса Марғилон томон,
Бир бора эшикни қоқиб ўтингиз.
Биз ёзмай қўйган ул гўзал шеърларни,
Тушларда бир бора ўқиб кетингиз...

Бобо, сиздан қолган ўша Кумушлар,
Ҳамон вафо излаб кўзлари гирён.
Сизнинг чироғингиз ёниб турар то –
Ўзбекнинг қалбида бор экан имон.

10.04.2026.

©  Фариштабону МАҲМУДОВА

••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄
❅┄┄┄•••
1
Улуғ Амир ва донна Мария филъмига тушдим.
👍7
Улуғ устоз Мухтор Худойқулов билан самимий суҳбат
👏3👍2
Алишер Навоий номидаги Республика кино саройида
👍52
ЗУЛАЙҲО ХОЖИ ОНА ИСМОИЛОВА

Зулайҳо хожи она Исмоилова 1927 йил, 15 май куни ҳозирги Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. 1947 йилдан ҳозирги Сирдарё вилояти Ховос шаҳарчасида яшаган. Мактабда тўртинчи синфгача ўқиган. Иккинчи Жаҳон уруши сабабли мактаблар ёпилиб, фронт орти хизматларига жалб этилган. Буғдой етиштиришда иштирок этиб, фронтга жўнатган.
Поезд машинисти Исмоилов Раҳмонқулга турмушга чиққан. Дастлаб Мордовский (Ховоснинг вақтинчалик ўзгарган номи) посёлкага, землянка (ертўла уй) га келин бўлиб тушган. Ўн фарзанднинг онаси. Қаҳрамон она кўкрак нишони соҳиби. Турмуш ўртоғи эрта қазо қилганидан сўнг, ўн йил Ховос шаҳарчасидаги 85 (ҳозирги 9 ) мактабда фаррош, Мирзачўлдаги бир қанча савхозларда йигирма беш йил қовун тарвуз, пиёз, пахта етиштирган, деҳқончилик қилган.
Хукуматимиз томонидан биринчи даражали Меҳнат фахрийси, “Мўътабар аёл” , Халқаро Амир Темур кўкрак нишони, Россиянинг Халқаро Дўстлик, Туркиянинг “Туркия қутқарувчиси” кўкрак нишонлари соҳиби.
Зулайҳо хожи онанинг донишмандлиги, оқилалиги, халқ оғзаки ижоди намуналарини, ислом ахкомларини яхши билгани сабаб, унинг ҳузурида элимизнинг ардоқли ёзувчи ва шоирлари, санъаткорлари Одил Ёқубов, Шукрулло, Абдулла Орипов, Шерали Жўраев, Шайх Алоуддин Мансур, Шайх Абдулазиз Мансур, Анвар қори Турсунов, Муфтий Абдурашид қори Баҳромов, Шукур Холмирзаев, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Худойберди Тўхтабоев, Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов, Муҳаммад Юсуф, Турсуной Содиқова, Тоҳир Малик, Ёқуб Аҳмедов, Шуҳрат Аббосов, Мамадали Маҳмудов, Абдусаид Кўчимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Насиба Мақсудова, Ғаффор Ҳотамов, Анор Назаров, Усмон Азим, Нурали Қобул, Азим Суюн, Шароф Убадуллаев, Эркин Комилов, Теша Мўминов, Ойбек Ашурматов, Озодбек Назарбеков, Фарида Афрўз, Жамила Шермуҳамедова, Каримбой Раҳмон, Оролмирзо Сафаров, Равшан Маҳмудов, Ўтбосар Абдиев, Собир Ўнар, Азиза Ниёзметова, Аҳрор Усмонов, Анвар Санаев, Севара Назархон, Фатхулла Маъсудов, Раҳимжон Бобоев, Баҳор Холбекова, Норинисо Қосимова, Сирожиддин Рауф, Анвар Собиров, Дилшод Раҳмон, Толибжон Исроилов, Илҳом Фармонов, Эркин Худойқулов, Лола Аҳмедова, Рислиғой Хотамова, Ботир Эргашев, Зулҳаё Мингбоева сингари юзлаб инсонлар зиёратда бўлишган.
Зулайҳо хожи она Исмоиловага бағишланиб юзга яқин шеър ва қўшиқлар, мақолалар, бадиҳалар ёзилган, ўнга яқин телекўрсатувлар тайёрланган. Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим Онам” китоби Зулайҳо хожи онага бағишланган.
Зулайҳо хожи она 2025-йил, 23-март куни, Лайлатулқадр кечаси, жойномоз устида, қиблага юз бурганча, мелодий 98, ҳижрий 101 ёшда Ховос шаҳарчасида омонатларини ҳаққа топширди.
Зулайҳо хожи онанинг ёрқин хотираси шеърларда, қўшиқларда, кино ва видеофильмларда, халқимиз хотирасида абадий яшайди.
👍8🔥41👏1
Бизнинг футбол жамоа
👍7👏1