* * *
Бўғзимда бир йиғи исмингни айтсам,
Бахт деганлари ҳам аччиқ шаробми?
Дунёга севмасдан юрганлар ҳакам,
Севганларнинг ҳоли мендай харобми?
Сен билан умримнинг гуллаб – яшнаган,
Ҳеч ким учолмаган тоқида учдим.
Аммо бугун тушкун, зор – зор қақшаган,
Иложсиз қолганлар чоҳига тушдим.
Чопай десам, энди оёқларим йўқ,
Сени топай десам, кўрмас кўзларим.
Сени чорлай десам, томоқларим йўқ,
Узилиб – узилиб инграр сўзларим.
Титроқ юрагига найза санчилган,
Ўксик ва ташландиқ девонадайман.
Бир – бир чиқаверар жоним ҳалқумдан,
Ҳеч қачон келмайсан, даволамайсан.
Ҳаёт ёмон кўрмаганди мени асло,
Балки бағри тўла ҳали мурувватга.
Ҳаёт билан хайрлашмоқ мумкин, аммо,
Хайр дея айтолмайман муҳаббатга.
Муҳаммад Исмоил
Бўғзимда бир йиғи исмингни айтсам,
Бахт деганлари ҳам аччиқ шаробми?
Дунёга севмасдан юрганлар ҳакам,
Севганларнинг ҳоли мендай харобми?
Сен билан умримнинг гуллаб – яшнаган,
Ҳеч ким учолмаган тоқида учдим.
Аммо бугун тушкун, зор – зор қақшаган,
Иложсиз қолганлар чоҳига тушдим.
Чопай десам, энди оёқларим йўқ,
Сени топай десам, кўрмас кўзларим.
Сени чорлай десам, томоқларим йўқ,
Узилиб – узилиб инграр сўзларим.
Титроқ юрагига найза санчилган,
Ўксик ва ташландиқ девонадайман.
Бир – бир чиқаверар жоним ҳалқумдан,
Ҳеч қачон келмайсан, даволамайсан.
Ҳаёт ёмон кўрмаганди мени асло,
Балки бағри тўла ҳали мурувватга.
Ҳаёт билан хайрлашмоқ мумкин, аммо,
Хайр дея айтолмайман муҳаббатга.
Муҳаммад Исмоил
👏4❤3👍1
Forwarded from Муҳаммад Исмоил ижоди (#МухаммадИсмоил)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЙГА ҚАЙТИБ... КЎРСАТУВ ҚАҲРАМОНИ - МУҲАММАД ИСМОИЛ. ЮЛДУЗ ФАЙЗИЙ ФИЛЬМИ.
👍4
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova
***
Атоқли ва ардоқли шоир устозим Муҳаммад Исмоилнинг «Илтижо» шеъри – миллий руҳ ва илоҳий ишонч уйғунлашган юксак бадиий шеърдир. Унда нафақат шоирнинг шахсий кечинмалари, балки бутун бир халқнинг орзу-умидлари, тарихи ва келажакка бўлган ишончи мужассам. Шеър илтижо — яъни Яратганга мурожаат шаклида ёзилган бўлиб, унинг ғоявий-эмоционал юки жуда кучли.
Шеърнинг биринчи бандидаёқ кучли бадиий тасвирлар орқали озодлик руҳи жонлантирилади. “Ҳуррият шиддати гувлар долғали” мисрасида озодлик тўлқин каби гувиллаб, жўш ураётган қудрат сифатида намоён бўлади. Бу ерда шоир метафора ва ташбеҳлар орқали халқ қалбидаги исён ва интилишларни жонли тасвирлайди. “Тошқин ҳайқириқлар чўзилмиш кўкка” деган мисра эса халқ овозининг чексизлигини, унинг талаб ва нидолари осмонгача етганини англатади. Демак, бу бандида озодлик учун ички кураш, руҳий портлаш ҳолати акс этган. Иккинчи бандда миллий ўзлик ва тарихий хотира марказга чиқади. “Қўлловчи руҳ, ота–бобом зафари” орқали шоир аждодлар меросини эътироф этади. Бу ерда ўтмиш ғалабалари бугунги авлод учун руҳий таянч сифатида кўрсатилади. “Бу юртда яшайди боқий бир нусрат” деган мисра халқнинг келажакка ишончи мустаҳкам эканини билдиради. Айниқса, “Ўзбек миллати бу – олам сарвари” ифодаси миллий ғурурнинг энг юқори нуқтасидир. Бу ерда муболаға воситаси орқали миллатнинг буюклиги таъкидланади.
Шеърда диний-руҳий мотивлар алоҳида ўрин тутади. Муаллиф бир неча бор Худога мурожаат қилади: “Худойим”, “Тангри таоло”, “Парвардигор”. Бу такрорлар шеърга дуо руҳини бағишлаб, унинг илтижо характерига хизмат қилади. Шоир халқ тақдирини илоҳий ирода билан боғлайди ва барча эзгу ниятларни Яратгандан сўрайди. Бу ҳолат ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган маънавий дунёқарашини ҳам акс эттиради.
Учинчи ва тўртинчи бандларда халқнинг садоқати ва эътиқоди янада ёрқин намоён бўлади. “Йўриғингдан ўзга йўли йўқ борар” мисрасида халқнинг ягона тўғри йўл сифатида илоҳий йўлни танлагани таъкидланади. “Сендан ўзгага ҳам топинмас асло” эса унинг мустаҳкам эътиқодини кўрсатади. Бу мисралар халқнинг маънавий поклиги ва содиқлигини ифодалайди.
Шу билан бирга, шеърда фидоийлик ғояси кучли. “Дуолар-у жону фидолар ҳаққи” ва “Бизлар шу бахт учун тикажакмиз жон” мисралари халқнинг Ватан ва озодлик йўлида жон фидо қилишга тайёрлигини англатади. Бу ерда шоир фақат ҳиссий эмас, балки иродавий позицияни ҳам намоён қилади. Миллатнинг буюк мақсадлари йўлида қурбонлик қилишга тайёрлик — шеърнинг асосий ғояларидан биридир.
Сўнгги бандда эса умумлаштирувчи фикрлар берилган. “Қадимий миллатмиз миллион–миллион” деган мисра орқали халқнинг кўп асрлик тарихи ва улкан сони таъкидланади. “Ҳар юрак зарбида янграр ҳур нидо” эса озодлик ғояси ҳар бир инсон қалбида яшашини англатади. Шеър “Энг буюк, музаффар ҳаёт бер, Худо!” деган илтижо билан якунланиб, умумхалқ орзусини ифода этади.
Бадиий жиҳатдан қараганда, шеърда метафора, ташбеҳ, муболаға ва такрор каби услубий воситалар кенг қўлланилган. Бу воситалар шеърнинг таъсирчанлигини ошириб, унинг ғоявий мазмунини чуқурлаштиради. Тили содда, равон ва таъсирчан бўлиб, кенг оммага тушунарлидир.
«Илтижо» шеъри — бу халқнинг қалб нидоси, унинг озодликка интилиши, миллий ғурури ва Яратганга бўлган чексиз ишончи ифодасидир. Устоз Муҳаммад Исмоил ушбу шеър орқали ўзбек халқининг маънавий қудратини, тарихий илдизларини ва ёруғ келажакка бўлган умидини таъсирчан бадиий шаклда намоён этган.
Фариштабону МАҲМУДОВА

👏2❤1👍1
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova
***
Сайҳун соҳилида юрибсиз мағрур,
Камол Хўжандийдан излаб бир нишон.
Сиз қадам қўйган жой тўладир нурга,
Сизни қутламоқда дўст Тожикистон.
Қадим қалъаларнинг руҳи уйғонгай,
Сўзингиз сеҳридан лол қолар Хўжанд.
Шогирдлар дуода, Сизни соғингай,
Сиз — қалби дарёсиз, Сиз — руҳи баланд.
Сафарлар хайрли бўлсин, Устозим,
Илҳомлар ёғилсин ҳар бир қадамда.
Сизни кутаяпмиз — юракда таъзим,
Ва янги шеърлар-ла гўзал оламда!
Фариштабону МАҲМУДОВА
Сайҳун соҳилида юрибсиз мағрур,
Камол Хўжандийдан излаб бир нишон.
Сиз қадам қўйган жой тўладир нурга,
Сизни қутламоқда дўст Тожикистон.
Қадим қалъаларнинг руҳи уйғонгай,
Сўзингиз сеҳридан лол қолар Хўжанд.
Шогирдлар дуода, Сизни соғингай,
Сиз — қалби дарёсиз, Сиз — руҳи баланд.
Сафарлар хайрли бўлсин, Устозим,
Илҳомлар ёғилсин ҳар бир қадамда.
Сизни кутаяпмиз — юракда таъзим,
Ва янги шеърлар-ла гўзал оламда!
Фариштабону МАҲМУДОВА
👍4
ФАЙЗУЛЛОҲ ХЎЖАЕВ ХОТИРАСИ
У қасд эди, қайтмасди.
Давр ўзи ўзга келди,
давр ўзи қасдлашди.
Ёв бағрига олган элни
ҳамон менинг элим деб,
ёв бағрига босган ерни,
ҳамон менинг ерим деб,
ёв қаҳрига қолган эркни,
ҳамон менинг эрким деб,
у алданди, айбланди.
У дод эди, у ғанимга:
“Айбламагин, от”, - деди.
Аммо ғаним битта ўқни
йўқ қилмади, аяди.
У алданди, қамалди.
Чоҳда қолди аҳдлари,
бизга айта олмади.
Айтолмади, қанча одам чоҳга қулаб, алданди.
Чоҳда қолиб йўл топмади, сўнгра ўлим ахтарди.
Сўнгра чоҳда туғилди ўзин унутган авлод,
Билмас, билмас недир ўлим, ҳамда нимадир ҳаёт.
Бу кун вақтнинг ўзи топди рақобатни, нажотни,
Бу оламни тирилтгувчи ғазоватни – ҳаётни
Бир ўч берди, бир куч берди, қадр берди қайтадан,
Қуръон берди, ажр берди, қаҳр берди қайралган.
Ҳар бир ўғлинг хуни учун, қасос унсин сабрингдан,
Қолма мазлум, қолма маҳкум, халқим, қўрққин Тангрингдан.
У қасд эди, қайтмасди.
МУҲАММАД ИСМОИЛ

👍1👏1