Муҳаммад Исмоил ижоди
409 subscribers
3.02K photos
1.64K videos
52 files
916 links
Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...
Download Telegram
ХОВОСЛИК ЁШЛАР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ
👍2🔥2
Шоир


К. Баҳриевга.
Уни тақиб этди қашшоқ яшамоқ.
Ёр бўлди эрксизлик, хасталик, ажал.
У эса кўтариб ижодий байроқ,
Ўзига ўрнатди мангулик хайкал.

Муҳаммад Исмоил
🔥42
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЖУМҲУРИЯТ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА МУҲАММАД ИСМОИЛНИНГ "БОШИМДАГИ ТОЖИМ ОНАМ" КИТОБИ ТАҚДИМОТИДАН ФОТОЛАВҲА.
3
ШОИР МИРЗО КАРИМ БИЛАН
👍21👏1
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ УЛУҒ УСТОЗ ИБРОҲИМ ҒАФУРОВ ДУО ҚИЛМОҚДАЛАР
👍32
ТОҒЛАРНИ СЕВАМАН, ТОҒЛАРНИ
2
ПОМИР ТОҒЛАРИДА
2
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ОМОН МАТЖОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ АБДУЛЛА ОРИПОВ БИЛАН
2🔥1
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ БИЛАН ДЎРМОН БОҒЛАРИДАГИ УЧРАШУВ
2🔥1
Forwarded from #МухаммадИсмоил
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИ МУАЛЛИФИ, БУЮК УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ДУОСИ
👍4
Forwarded from Муҳаммад Исмоил ижоди (Мухаммад Исмоил)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СЕНСИЗ. МУҲАММАД ИСМОИЛ ШЕЪРИ. АҲМАДИ ЭВЕРЕСТ ЎҚИДИ. ЭЛЁРБЕК ХОЛМУРОДОВ ВИДЕОРОЛИГИ.
👍21
ШОИР МУҲАММАД ИСМОИЛНИНГ ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВИ
👏21👍1
ТАСКИНИМ ШУ...

Фариштабонуга

Хато қилдим.
Ўнгланмас хато.
Хатолигин энди англадим.
Бола эдим.
Тошқин дард аро,
Бир шеър келди.
Уни ҳайдадим.
Қалтирардим қўрқувдан дир дир.
Инграр эди жоним томоқда.
Ўша шеърни
сатрма сатр,
Бугун битта қизча ёзмоқда.
Омадсизман ишқ бобида ҳам.
Севдим,
ёндим,
севилдим ҳатто.
Бор ҳаётим бўларди байрам,
Етолмадим васлига аммо.
Кимки собит бўлса ишқида,
Қатъиятли бўлмоқ шарт экан.
Кўрдим
бугун ёшлар ичида,
Бор экан ёр васлига етган.
Орзуларим эди бир дунё,
Чорлар эди буюк чўққилар.
Рўзғорнинг ғор кулбаси аро,
Қалбимдаги қўрлар ўчдилар.
Балки жонни гаровга қўйиб,
Курашгандир омад бўлиб ёр.
Кўрдим
бугун ёшлар ичида
Чўққиларни забт этганлар бор.
Бир ақида яшайди азал,
Умр бир бор берилар,
деган.
Бу сўз,
асло эмасдир масал,
Жуда аччиқ ҳақиқат экан.
Гарчанд,
бугун дилда бироз ғам.
Орзуларим кўп эди,
учқур.
Аммо, шунча
берганига ҳам,
Худойимга
минг бора шукур.



МУҲАММАД ИСМОИЛ
4👏2👍1
ДАВРИМИЗНИНГ АТОҚЛИ ШОИРЛАРИ АБДУРАСУЛ ЖУМАҚУЛОВ ВА СИРОЖИДДИН РАУФЛАР ДАВРАСИДА.... ҚУВНОҚ ГУРУНГ
👍51
МУҲАММАД ИСМОИЛ ВА ЮЛДУЗ РАЖАБОВА
4🔥3👍2
****

Бу нозми ва ёки араз билмадим.
Нима гуноҳим бор, гаплашгингиз йўқ.
Сизни севмоқни ҳеч орзу қилмадим.
Аммо юрагимда ловуллаган чўғ.

Майли масхаралаб кулинг устимдан,
Бир ҳақиқат менга аён ҳарқалай.
Барча гўзалларнинг одати зимдан,
Севдириб қўймоқ сўнг, кетмоқ қарамай!


МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍4👏32
* * *

Бўғзимда бир йиғи исмингни айтсам,
Бахт деганлари ҳам аччиқ шаробми?
Дунёга севмасдан юрганлар ҳакам,
Севганларнинг ҳоли мендай харобми?

Сен билан умримнинг гуллаб – яшнаган,
Ҳеч ким учолмаган тоқида учдим.
Аммо бугун тушкун, зор – зор қақшаган,
Иложсиз қолганлар чоҳига тушдим.

Чопай десам, энди оёқларим йўқ,
Сени топай десам, кўрмас кўзларим.
Сени чорлай десам, томоқларим йўқ,
Узилиб – узилиб инграр сўзларим.

Титроқ юрагига найза санчилган,
Ўксик ва ташландиқ девонадайман.
Бир – бир чиқаверар жоним ҳалқумдан,
Ҳеч қачон келмайсан, даволамайсан.

Ҳаёт ёмон кўрмаганди мени асло,
Балки бағри тўла ҳали мурувватга.
Ҳаёт билан хайрлашмоқ мумкин, аммо,
Хайр дея айтолмайман муҳаббатга.



Муҳаммад Исмоил
👏43👍1