This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байроқ
Юрагим чиқмоқда қиндан типирлаб,
Юз йилда бир келар бундайин айём.
Дунёнинг энг гўзал қизи пичирлаб,
Сизни севаман деб, айтди бу оқшом.
Ҳар кимга ҳам насиб этмас бундай бахт.
Бу шавқдан, севинчдан сархуш сармастман.
Менга муҳаббатдан қуриб бердинг тахт,
Сўнгги нафасгача жонда асрайман.
Бу сўзга муносиб бўлмоқлик учун.
Юксак чўққиларга кўз тикажакман.
Мингта гул бераман қўлингга ҳар кун,
Ғиштлари олтиндан уй беражакман.
Сен учун бўламан энг кучли инсон.
Меҳрим уммонида чўмиласан шод.
Сайёралар аро сурасан даврон,
Қуёшинг бўларман сенинг умрбод.
Ўлмасман сен бахтли бўлган онгача,
Қоп қаро кўзларинг жон олар мандан.
Сени мадҳ этарман тундан тонггача,
Шаҳло кўзинг менга ватандир Ватан.
Ўлсам ўз ватани учун жон берган,
Жангчидай ўламан қўлимда байроқ.
Байроқдаги ўша, “Сени севаман”
Сўзинг менга бўлгай абадий ҳамроҳ.
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Юрагим чиқмоқда қиндан типирлаб,
Юз йилда бир келар бундайин айём.
Дунёнинг энг гўзал қизи пичирлаб,
Сизни севаман деб, айтди бу оқшом.
Ҳар кимга ҳам насиб этмас бундай бахт.
Бу шавқдан, севинчдан сархуш сармастман.
Менга муҳаббатдан қуриб бердинг тахт,
Сўнгги нафасгача жонда асрайман.
Бу сўзга муносиб бўлмоқлик учун.
Юксак чўққиларга кўз тикажакман.
Мингта гул бераман қўлингга ҳар кун,
Ғиштлари олтиндан уй беражакман.
Сен учун бўламан энг кучли инсон.
Меҳрим уммонида чўмиласан шод.
Сайёралар аро сурасан даврон,
Қуёшинг бўларман сенинг умрбод.
Ўлмасман сен бахтли бўлган онгача,
Қоп қаро кўзларинг жон олар мандан.
Сени мадҳ этарман тундан тонггача,
Шаҳло кўзинг менга ватандир Ватан.
Ўлсам ўз ватани учун жон берган,
Жангчидай ўламан қўлимда байроқ.
Байроқдаги ўша, “Сени севаман”
Сўзинг менга бўлгай абадий ҳамроҳ.
МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏5❤4👍1
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova ijod olami
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#УСТОЗЛАР_ИЖОДИДАН
✍ МУҲАММАД ИСМОИЛ сўзи
🎙ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ куйлайди
꧁❁꧂МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ꧁❁꧂
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
✍ МУҲАММАД ИСМОИЛ сўзи
🎙ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ куйлайди
꧁❁꧂МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ꧁❁꧂
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
👏3
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova ijod olami
Марказий Осиёдаги энг буюк шоири Ўлжас Сулаймон ва устоз Муҳаммад Исмоил суҳбатда. Буюк шоирни дуоси.
❤3
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova ijod olami
РУҲНИНГ СУҲБАТИ
Ичимда бир дунё — Сенга талпинган,
Ташимда бир дунё — мендан бегона.
Кўнглимнинг қаърида исминг айтилган,
Ўзингсан ягона, Ўзинг дурдона.
Ғафлатнинг тошлари тегса руҳимга,
Сабрдан бир қўрғон қургин, Аллоҳим.
Арзимни айтайин фақат ўзингга,
Ишқингнинг нурига бургин нигоҳим.
Мен ўзни изладим — асли йўқликман,
Сенсиз бор-йўғим ҳам бир сиқим тупроқ.
Бугун таслимият ичра бахтликман,
Бахт бормикан бундан юксак, улуғроқ.
Керакмас дунёнинг сохта зийнати,
Керакмас на нафс ва на ном- нишон.
Руҳимнинг энг олий, энг соф тилаги —
Ишқинг уммонида бўлмоқлик ишон.
Дилимдан «Мен» деган даъвони ўчир,
Энди «бирлик» демак ҳар битта нафас.
Майли, гуноҳимни раҳм этиб кечир,
Сенинг висолингдир энг буюк ҳавас.
Йўл бергин — манзили Сенга элтувчи,
Нур бергин — зулматни парчин қилувчи.
Юрак бер — «Ҳақ»— деб типирчилаган,
Дард бергин — яқинроқ, яқин қилгувчи.
Она дуосида яшасин дунё,
Ота кўзидаги нур бўлиб қайтгин.
Муҳаббат — қуриган лаблардаги сув,
Инсоф — виждон айтган ҳур бўлиб қайтгин.
Ғарибнинг кўнглига бўлгин хонадон,
Етимнинг бошида бўлгин офтоби.
Адашган бандангга бергин бир имкон,
Меҳринг — чегарасиз, бепоён чоғи.
Қуёшнинг тафтида раҳматинг кўрай,
Ёмғирнинг рақсида шафқатинг кўрай.
Бир лаҳза бўлса-да, чархни унутиб,
Қалбим кўзгусида ҳайбатинг кўрай.
Гўдакманми ёки... улғайдимми, воҳ,
Дунёнинг алдови энди бегона.
Мени Ўз ишқингдан айирма, Аллоҳ,
Лайлирўй ҳажрингда бўлай афсона...
На жаннат орзуси, на дўзах хавфи,
Фақат Сенинг Ишқинг — Сўнгги Манзилим!
Сен — Илоҳ, мен — ожиз, Ишқингнинг ҳарфи —
Аввалим Сен ўзинг, Сенсан — Охирим!
03.04..2026.
© Фариштабону МАҲМУДОВА
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ичимда бир дунё — Сенга талпинган,
Ташимда бир дунё — мендан бегона.
Кўнглимнинг қаърида исминг айтилган,
Ўзингсан ягона, Ўзинг дурдона.
Ғафлатнинг тошлари тегса руҳимга,
Сабрдан бир қўрғон қургин, Аллоҳим.
Арзимни айтайин фақат ўзингга,
Ишқингнинг нурига бургин нигоҳим.
Мен ўзни изладим — асли йўқликман,
Сенсиз бор-йўғим ҳам бир сиқим тупроқ.
Бугун таслимият ичра бахтликман,
Бахт бормикан бундан юксак, улуғроқ.
Керакмас дунёнинг сохта зийнати,
Керакмас на нафс ва на ном- нишон.
Руҳимнинг энг олий, энг соф тилаги —
Ишқинг уммонида бўлмоқлик ишон.
Дилимдан «Мен» деган даъвони ўчир,
Энди «бирлик» демак ҳар битта нафас.
Майли, гуноҳимни раҳм этиб кечир,
Сенинг висолингдир энг буюк ҳавас.
Йўл бергин — манзили Сенга элтувчи,
Нур бергин — зулматни парчин қилувчи.
Юрак бер — «Ҳақ»— деб типирчилаган,
Дард бергин — яқинроқ, яқин қилгувчи.
Она дуосида яшасин дунё,
Ота кўзидаги нур бўлиб қайтгин.
Муҳаббат — қуриган лаблардаги сув,
Инсоф — виждон айтган ҳур бўлиб қайтгин.
Ғарибнинг кўнглига бўлгин хонадон,
Етимнинг бошида бўлгин офтоби.
Адашган бандангга бергин бир имкон,
Меҳринг — чегарасиз, бепоён чоғи.
Қуёшнинг тафтида раҳматинг кўрай,
Ёмғирнинг рақсида шафқатинг кўрай.
Бир лаҳза бўлса-да, чархни унутиб,
Қалбим кўзгусида ҳайбатинг кўрай.
Гўдакманми ёки... улғайдимми, воҳ,
Дунёнинг алдови энди бегона.
Мени Ўз ишқингдан айирма, Аллоҳ,
Лайлирўй ҳажрингда бўлай афсона...
На жаннат орзуси, на дўзах хавфи,
Фақат Сенинг Ишқинг — Сўнгги Манзилим!
Сен — Илоҳ, мен — ожиз, Ишқингнинг ҳарфи —
Аввалим Сен ўзинг, Сенсан — Охирим!
03.04..2026.
© Фариштабону МАҲМУДОВА
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
Telegram
Farishtabonu Mahmudova ijod olami
➖«FIDOYI MEHNATLARI UCHUN» medali sohibasi,
➖«EHTIROM» mukofoti sovrindori,
➖64-Xalqaro matematika olimpiadasi (IMO) ishtirokchisi,
➖«LOBAR»(№ 008749) adabiy-lirik janri muallifi,
➖«SO‘ZOYNAKLI KO‘NGILZORIM» ilk she'rlar to‘plami muallifi.
➖«EHTIROM» mukofoti sovrindori,
➖64-Xalqaro matematika olimpiadasi (IMO) ishtirokchisi,
➖«LOBAR»(№ 008749) adabiy-lirik janri muallifi,
➖«SO‘ZOYNAKLI KO‘NGILZORIM» ilk she'rlar to‘plami muallifi.
👏3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАВРИМИЗНИНГ ДОВЮРАК АДИБЛАРИДАН БИРИ, УЛУҒ УСТОЗ МАМАДАЛИ МАҲМУДОВ БИЛАН СУҲБАТ.
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ИБРОҲИМ ҒАФУРОВ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ АНВАР ОБИДЖОН, АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ НАБИРАСИ ХОНДАМИР ҚОДИРИЙ БИЛАН ГУЛИСТОН ШАҲРИДАГИ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА НОМИДАГИ ИЖОДИЙ МАКТАБДА ҚИЗҒИН УЧРАШУВ ТАФСИЛОТЛАРИ
👍3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРИЖДА
Жиринглар қўнғироқ, салом қандайсан?!
Суҳбат давом этар, чўзилар узоқ...
Деҳлида эканим, мен ҳам айтмайман
Сўз мавриди келса айтаман бироқ.
Нетай сафардаман. Нима фарқи бор?!
Ҳинд ҳам ўзимиздай, ҳамма ҳам одам.
Тошкентни Деҳлига алишмам зинҳор.
Алмашмоқ истаган эмас улар ҳам.
Қўшнига телефон қилган сингари
Лондонга боғланмоқ мумкин бир зумда.
Кафтдай бўлиб қолди, бутун Ер шари
Бугун ўзбеклар бор, Парижда, Римда.
Баъзи мамлакатнинг раҳбари каззоб,
Улар қизғанади давлатларини.
Ҳимоя дейди-ю, беради азоб,
Тамбалаб юртининг сарҳадларини.
Инсон нима истар, дўстлик истайдир
Қардошлик, фароғат, бахт истар фақат
У меҳнат қилар ва яхши билгайдир,
Инсонийлик — миллат, муҳаббат — миллат.
Ёлғиз, якка турган эл бутун элмас,
Ҳар кимга бўлса ҳам қондоши суюк
Ўзгани хўрлаган, камситган эмас,
Барчани тенг кўрган, одамлар буюк.
Деҳли кўчасида юрибман, бекман,
Қаддим тик, сўзим сўз, азиз меҳмонман.
Чунки, мен келганман, олам тан берган,
Барча элларга дўст Ўзбекистондан.
Р. ЖУМАНИЁЗОВ ЎҚИДИ.
Жиринглар қўнғироқ, салом қандайсан?!
Суҳбат давом этар, чўзилар узоқ...
Деҳлида эканим, мен ҳам айтмайман
Сўз мавриди келса айтаман бироқ.
Нетай сафардаман. Нима фарқи бор?!
Ҳинд ҳам ўзимиздай, ҳамма ҳам одам.
Тошкентни Деҳлига алишмам зинҳор.
Алмашмоқ истаган эмас улар ҳам.
Қўшнига телефон қилган сингари
Лондонга боғланмоқ мумкин бир зумда.
Кафтдай бўлиб қолди, бутун Ер шари
Бугун ўзбеклар бор, Парижда, Римда.
Баъзи мамлакатнинг раҳбари каззоб,
Улар қизғанади давлатларини.
Ҳимоя дейди-ю, беради азоб,
Тамбалаб юртининг сарҳадларини.
Инсон нима истар, дўстлик истайдир
Қардошлик, фароғат, бахт истар фақат
У меҳнат қилар ва яхши билгайдир,
Инсонийлик — миллат, муҳаббат — миллат.
Ёлғиз, якка турган эл бутун элмас,
Ҳар кимга бўлса ҳам қондоши суюк
Ўзгани хўрлаган, камситган эмас,
Барчани тенг кўрган, одамлар буюк.
Деҳли кўчасида юрибман, бекман,
Қаддим тик, сўзим сўз, азиз меҳмонман.
Чунки, мен келганман, олам тан берган,
Барча элларга дўст Ўзбекистондан.
Р. ЖУМАНИЁЗОВ ЎҚИДИ.
👏5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУЛОҲАЗА
Кеча “қўрқоқ” дея қилгандик миннат,
Бош эгиб турдингиз таёғимиздан.
Сизни маломатга қўйган у қисмат,
Бугун тортиб турар оёғимиздан.
Қўрқувнинг ҳислати жуда кўп экан,
Жонимизни омон сақлаб турибди.
Ўзингни ёмондан холи қўй деган,
Ақида билан жон асраб юрибди.
Тинмай айланаркан чархи кажрафтор,
Тиғига ўзини урган мард эмас.
Уни айлантирган Парвардигор бор,
Ҳақ ҳукмига аралашмоқ шарт эмас.
Аммо Худойимдан илтижоларим,
Ўлсам майли сочга қўнмасдан қиров.
Миллат учун фидо бўлсин жонларим,
Асло, “қўрқоқ” дея айтмасин биров...
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Кеча “қўрқоқ” дея қилгандик миннат,
Бош эгиб турдингиз таёғимиздан.
Сизни маломатга қўйган у қисмат,
Бугун тортиб турар оёғимиздан.
Қўрқувнинг ҳислати жуда кўп экан,
Жонимизни омон сақлаб турибди.
Ўзингни ёмондан холи қўй деган,
Ақида билан жон асраб юрибди.
Тинмай айланаркан чархи кажрафтор,
Тиғига ўзини урган мард эмас.
Уни айлантирган Парвардигор бор,
Ҳақ ҳукмига аралашмоқ шарт эмас.
Аммо Худойимдан илтижоларим,
Ўлсам майли сочга қўнмасдан қиров.
Миллат учун фидо бўлсин жонларим,
Асло, “қўрқоқ” дея айтмасин биров...
МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍6❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕК ҚЎШИҚЧИЛИК САНЪАТИНИНГ ҚИРОЛИ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ БИЛАН СУРАТГА ТУШИШ
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАММАД ИСМОИЛНИНГ ХАЛҚАРО ПРЕСС КЛУБДА АЙТГАН БИР ОҒИЗ СЎЗИ...
❤3👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎШИҚ САНЪАТИНИНГ ҚИРОЛИ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИДА
❤1👍1