Муҳаммад Исмоил ижоди
409 subscribers
3.02K photos
1.64K videos
52 files
916 links
Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...
Download Telegram
Forwarded from Муҳаммад Исмоил ижоди (Мухаммад Исмоил)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЛЕФОНГА ҚАРАЙМАН БОТ БОТ.. МУҲАММАД ИСМОИЛ ШЕЪРИ. ЭРКИНЗОДА ВА Р. ТОЖИБОЕВНА ЎҚИДИ. А. ФАТТАЛОВ ВИДЕОРОЛИГИ.
🔥2👍1👏1
Forwarded from Имомкул Нуринов
ҚУЙИДА МУҲАММАД ИСМОИЛ АСАРЛАРИДАН ТЕРИБ ОЛИНГАН ҲИКМАТМОНАНД САТРЛАРНИ СИЗ АЗИЗЛАРГА ҲАМ ИЛИНДИК:

***
Эрксиз шоир ёмон, беҳаё қиздан...
***
Золим зоти даҳолардан доим қўрқар,
Эрк байроғи яратади даҳоларни.
Битта даҳо етишгунча кўзи кўрлар,
Ўлдиришар минглаб ақлу расоларни.
***
Шоирлик бу – исён ва эркдир...
***
Умр – жар бўйида яшамоқ кулиб...
***
Иймонсиз зўрга эмас, иймонли кўрга эргаш.
***

Ҳозирги замонда ким кўп валдираса, ҳақиқат ҳам ўша томонга ўтиб кетади.
***
Илмли одамнинг мартабаси ҳожининг мартабасидан улуғроқ.
***
Шоирнинг ўз замонасидан нарига ўтолмай унут бўлиб кетиши – ўзидан олдин болалари ўлган онанинг ҳолидан яхшироқ эмас.
***
Ёзувчилик бу – инсонлар қалбини ўрганувчи фан.
***
Ростгўйлигинг одамлар сенга бугун ҳам, эртага ҳам ишонишига кафолат.
***
Ўзинг билмаган фикр ўзинг билмаган овқатга ўхшайди. Заҳарланишинг мумкин.
***
Бировга тақлид қилиш ўзингга ишонмасликдан бошланади.
***
Ёзувчининг буюклиги унинг ёзишга усталиги билан эмас, эътиқодга пухталиги билан белгиланади.
***
Умр – сен ҳар бир лаҳзасига товон тўлашинг шарт бўлган тирикликдир.
***
Нурни қўл билан ушлаб бўлмагани каби муҳаббатни фикр билан изоҳлаб бўлмайди.
***
Севги – ақлдан озишни истаганлар эрмаги.
***
Агар одамлар қилган гуноҳлардан ҳид чиққанида, ер юзи аллақачон сасиб кетган бўларди.
***
Муҳаббат – ғиштлари соғинч ва ҳижрон оловида пишган, лойлари кўзёшдан қорилган, баландлиги умид ва орзулардан кўтарилган, мардлик ва фидоийликдан зийнатланган ва садоқат туфайли абадиятга юз тутган минорадир.
***
Шеър юрак чўғдай қизиганда дунёга келади.
***
Дўппини бостириб кийган билан мия миллийлашиб қолмайди.
***
Адабиёт дўстингга ўхшайди. Унга бойлик илинжида, шон-шуҳрат таъмасида қарасанг, сени ташлаб кетади.
***
Баъзилар шеърни ёмом кўраман, дейди. Аслида улар шеърни эмас, бемаза шеърни ёмон кўрадилар.
***
Бойликдан оқилона фойдаланиш – шараф. Унга қуллик эса – касофат.
***
Меҳнатга ўрганмаган истеъдод сув ичмаган кўчатдай қуриб қолади.
***
Миннат азоби – оғир азоб.
***
Хотининг – одамзодни ҳеч қачон билиб бўлмасликнинг биринчи далилидир.
***
Хотинбознинг сочи ўйлашданмас, ўйнашдан тўкилади.
***
Хаёлни ҳаётга тадбиқ этмасанг, ҳаётинг хаёлга айланади.
***
Табассум – овозсиз айтилган ширин сўз. Ҳатто аҳмоқлар жилмайганда ҳам у ўз ширинлигини йўқотмайди.
***
Шоирни бўғиш шарт эмас, сўз эркинлигини олиб қўйсанг бас.
***
Аёлни мақтамасдан жим туриш – уни камситишдир.
***
Тўпловчи:
Имомқул НУРИНОВ
👍31👏1
Садоқат арзон инсонларда топилмайди
Муҳаммад Исмоилнинг "Бошимдаги тожим онам" асарини ўқиган одам Зулайҳо аяни ўз онасидай яхши кўриб қолишини сабаби нимада? Чунки ҳар бир китобхон Зулайҳо ая тимсолида ўз онасининг қайсидир ажиб хислатларини, фазилатларини кўради. Шунинг учун Зулайҳо ая ўзбек оналарининг ёрқин тимсоли ҳисобланади. Масалан: Зулайҳо аянинг турмуш ўртоғига садоқати. Турмуш ўртоқлари ноҳақ қамалганида: —Сен отангникига кет, турмушга чиқсанг ҳам найли, сен ҳам бахли яшашга ҳақлисан,мен бу ердан қачон чиқишим номаълум, - деган гапларига "Сизни қамоқдан чиққанингизгача шу уйда кутаман" деган гаплари, ҳақиқий ўзбек аёлининг оилага сақоқат, ёрига вафо, туйғуларини ифодалайди. Бу хусусиятни мен ҳам онам тимсолида кўрганман. Отам ИИ жаҳон урушида икки қўл, икки оёқларидан ҳам айрилганларидан кейин, ўзларини ўлган деб ҳисобласинлар деб уйга хат ёздирмайдилар. Чунки, бир қўли ёки бир оёғи йўқ, икки кўзи кўр жангчиларни аёллари: —Мен ногирон билан яшамайман,-деб ташлаб кетган ба’зи бир аёларни кўриб шундай хулосага келганлар. Бир киши яширинча онамга отамнинг аҳволи ҳақида хат ёзиб жўнатади. Шунда онам отамга: — Юрагингиз уриб турар экан мен сизни сўнгги нафасимгача кутаман. Умримни охиригача сизга қарайман,-деб хат ёзадилар ва отам билан умриларининг охиригача бирга яшадилар. Бундай инсолларга минг марталаб, та’зим қилсак ҳам камлик қилади. Чунки садоқат нархи арзон инсонларда топилмайди.
Пўлат Мансур.
2👏2
МУҲАММАД АЛИ ВА МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
***

Сизни севиб қолдим. Минг бора узр.
Кечиринг, осилдим мен баланд дорга.
Кечиринг,
сиз мисли
фалакдаги ҳур,
Қарар эдингизми
ердаги хорга.

Сизни деб, туну – кун танимда титроқ
Сизни севиб қолдим, жонимдан ортиқ.
Юракни гулдаста қилиб бир қучоқ,
Қабул қиласизми этсам гар тортиқ?!

Айтинг, мен кимман-у,
нима жоним бор.
Арзимайман қовоқ
уйишингизга.
Ўзимни ўзим еб тугатгум
абгор
Менга бир зум боқмай
қўйишингизга!

Биламан сиз жуда юксаксиз юксак
Кўзларингиз кўкдан менга боқармиди?
Сиз ҳатто осмонда ягона малак,
Ердагилар энди сизга ёқармиди!

Кечирманг,
лутф этиб қарасангиз шўх
Сизни энг бахтли қиз
этаолмасам.
Кечирманг, севганим учунмас
йўқ – йўқ,
Сизни сиз кутгандай
севаолмасам!


Муҳаммад Исмоил
🔥32👏2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атрофингда мен сарсон
Чиройлисан ҳаммадан
Айтгил, сен менга қачон
Севаман деб, айтасан.

Зир югурган ортингда
Шаҳзодалар жуда кўп.
Кел, ўшалар олдида
Мен ғарибни битта ўп.

Ошиқларинг қасдлашган
Сира чидаб бўлмайди
Севаман деб айтмасанг
Ўксик кўнглим тўлмайди.

Ҳуснинг ортар тобора
Дод деярман ҳайратдан
Айтгин қачон бир бора
Севаман деб айтасан.

Пойингда минг ёлвориб
Ишқим қилдим-ку изҳор
Сен ҳам бир бор дил ёриб
Севаман деб айт, дилдор.

Атрофингда мен сарсон
Чиройлисан ҳаммадан.


МУҲАММАД ИСМОИЛ
3👏3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Булбуллар ичра тинмас забонман,
Ҳамон ёнингдаман, танангда жонман.
Агар ошиқларинг ўн мингта бўлса,
Билгил-ки, аларнинг сардори менман. {х2}

Қўлларим истаги тутмоқлик қўлдан,
Истагим тотмоқлик лабдаги болдан.
Ошиқларинг келса гар мингта йўлдан,
Билгил-ки, енг аввал келгани менман.

Севгига содиқлик шартини қўйсанг,
Шартни бажармас деб, ёнингдан қувсанг,
Агар ўн мингтадан юзта қолдирсанг,
Билгил-ки, юзтадан биттаси менман.

Кексалик деган сўз жой олса дилдан,
Йигитлик қуввати кеца ҳам белдан,
Ҳар кун гул олсанг сен гар ўнта қўлдан,
Билгил-ки, енг аввал гул тутган менман, ёш ёрай.

Фалак фалаклигин қилса ногаҳон,
Сендан юз ўгирса ҳатто кенг жаҳон,
Ошиқлардан қолса бир нафар, инон,
Қолган шул ошиғинг билгил-ки менман, ёш ёр-а.

Кўзларинг бемаҳал ёшларга тўлса,
Агар душманларинг устингдан кулса,
Ошиқларинг агар ҳеч келмас бўлса,
Марҳум ул Расул Ҳамзат билгил-ки менман.

Булбуллар ичра тинмас забонман,
Ҳамон ёнингдаман, танангда жонман.
Ошиқларинг агар ўн мингта бўлса,
Билгил-ки, аларнинг сардори менман.
3👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ ЎЗИ ШУНДАЙ

Янги йил базмида дўстлар бўлди жам,
Давра кенглигидан қувончга тўлдим.
Келган дўстлар жондан азиз бўлса ҳам,
Сенинг келишингга кўз тикди кўнглим.

Эшикка қарадим дилда илтижо,
Ногаҳон чарақлаб келасанми деб.
Барчани ҳуснингга этиб маҳлиё,
Давра маликаси бўласанми деб.

Келсанг, кўзларингга боқардим шодон.
Бир зум нари кетмас эдим ёнингдан.
Мен учун бўлардинг энг азиз меҳмон,
Эъзозлаб жой берар эдим жонимдан.

Балки рақс тушардинг, кенг давра бўйлаб,
Ё шеърлар ўқирдинг севги ҳақида.
Кўкка учар эдим, юрагим ўйнаб,
Ўтли сўзларингнинг алангасида.

Балки ёқдими деб кўрсатар эдинг,
Янги тикилган оқ кўйлакларингни.
Ярашдими дея ўйнатар эдинг,
Хуснингни очган соч турмакларингни.

Менчи атрофингда гирдикапалак,
Бошингга дасталаб гуллар сочардим.
Шодлик ва қувончга тўларди фалак,
Севгидан маст бўлиб, эсдан озардим.

Аммо сен келмадинг. Шундайдир ҳаёт
Бегоналар бизга доим ёр, ҳамдам.
Кўринамиз ҳар дам бахтиёр, ҳайҳот
Келмаган бўлса ҳам биз кутган одам.


Муҳаммад Исмоил
👏4🔥31👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байроқ

Юрагим чиқмоқда қиндан типирлаб,
Юз йилда бир келар бундайин айём.
Дунёнинг энг гўзал қизи пичирлаб,
Сизни севаман деб, айтди бу оқшом.

Ҳар кимга ҳам насиб этмас бундай бахт.
Бу шавқдан, севинчдан сархуш сармастман.
Менга муҳаббатдан қуриб бердинг тахт,
Сўнгги нафасгача жонда асрайман.

Бу сўзга муносиб бўлмоқлик учун.
Юксак чўққиларга кўз тикажакман.
Мингта гул бераман қўлингга ҳар кун,
Ғиштлари олтиндан уй беражакман.

Сен учун бўламан энг кучли инсон.
Меҳрим уммонида чўмиласан шод.
Сайёралар аро сурасан даврон,
Қуёшинг бўларман сенинг умрбод.

Ўлмасман сен бахтли бўлган онгача,
Қоп қаро кўзларинг жон олар мандан.
Сени мадҳ этарман тундан тонггача,
Шаҳло кўзинг менга ватандир Ватан.

Ўлсам ўз ватани учун жон берган,
Жангчидай ўламан қўлимда байроқ.
Байроқдаги ўша, “Сени севаман”
Сўзинг менга бўлгай абадий ҳамроҳ.

МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏54👍1
ТУРКИСТОН ШАҲРИДА, ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ МАҚБАРАСИ ПОЙИДА
👍41🔥1
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, УЛУҒ УСТОЗ ИБРОҲИМ ҒОФУРОВ БИЛАН
👍41
АЗИЗ САИД, АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН, МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍41
ЮКСАК ТОҒЛАР БАҒРИДА, ҚОЯЛАРГА ЁНМА ЁН
👍4👏1
ЎЗБЕКНИНГ УЛУҒЛАРИ, БУЮК ҚАЛАМ СОҲИБЛАРИ, АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ШОИР ШУКРУЛЛО ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ХУДОЙБЕРДИ ТЎХТАБОЕВЛАР ДАВРАСИДА...
👍4👏21
УЛУҒ УСТОЗ АЗИМ СУЮН БИЛАН НАКУРТ ТОҒЛАРИДА, БЕШБАРМОҚ ОТА ҚОЯСИДА
👍41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#УСТОЗЛАР_ИЖОДИДАН

МУҲАММАД ИСМОИЛ сўзи

🎙ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ куйлайди


  ꧁❁꧂МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ꧁❁꧂


 ••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
👏3
Марказий Осиёдаги энг буюк шоири Ўлжас Сулаймон ва устоз Муҳаммад Исмоил суҳбатда. Буюк шоирни дуоси.
3
РУҲНИНГ СУҲБАТИ

Ичимда бир дунё — Сенга талпинган,
Ташимда бир дунё — мендан бегона.
Кўнглимнинг қаърида исминг айтилган,
Ўзингсан ягона, Ўзинг дурдона.

Ғафлатнинг тошлари тегса руҳимга,
Сабрдан бир қўрғон қургин, Аллоҳим.
Арзимни айтайин фақат ўзингга,
Ишқингнинг нурига бургин нигоҳим.

Мен ўзни изладим — асли йўқликман,
Сенсиз бор-йўғим ҳам бир сиқим тупроқ.
Бугун таслимият ичра бахтликман,
Бахт бормикан бундан  юксак, улуғроқ.

Керакмас дунёнинг сохта зийнати,
Керакмас на нафс ва на ном- нишон.
Руҳимнинг энг олий, энг соф тилаги —
Ишқинг уммонида бўлмоқлик ишон.

Дилимдан «Мен» деган даъвони ўчир,
Энди «бирлик» демак ҳар битта нафас.
Майли, гуноҳимни раҳм этиб кечир,
Сенинг висолингдир энг буюк ҳавас.

Йўл бергин — манзили Сенга элтувчи,
Нур бергин — зулматни парчин қилувчи.
Юрак бер — «Ҳақ»— деб типирчилаган,
Дард бергин — яқинроқ, яқин қилгувчи.

Она дуосида яшасин дунё,
Ота кўзидаги нур бўлиб қайтгин.
Муҳаббат — қуриган лаблардаги сув,
Инсоф — виждон айтган ҳур бўлиб қайтгин.

Ғарибнинг кўнглига бўлгин хонадон,
Етимнинг бошида бўлгин офтоби.
Адашган бандангга бергин бир имкон,
Меҳринг — чегарасиз, бепоён чоғи.

Қуёшнинг тафтида раҳматинг кўрай,
Ёмғирнинг рақсида шафқатинг кўрай.
Бир лаҳза бўлса-да, чархни унутиб,
Қалбим кўзгусида ҳайбатинг кўрай.

Гўдакманми ёки... улғайдимми, воҳ,
Дунёнинг алдови энди бегона.
Мени Ўз ишқингдан айирма, Аллоҳ,
Лайлирўй ҳажрингда бўлай афсона...

На жаннат орзуси, на дўзах хавфи,
Фақат Сенинг Ишқинг — Сўнгги Манзилим!
Сен — Илоҳ, мен — ожиз, Ишқингнинг ҳарфи —
Аввалим Сен ўзинг, Сенсан — Охирим!

03.04..2026.

©  Фариштабону МАҲМУДОВА

••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
••┄┄┄❅┄┄┄•••••┄┄┄❅┄┄┄•••
👏31
ҲАЛИ ҲАМ ТОҒЛАРДА ҚОР БОР
👍2