Қ И Б Л А И О Л А М
Шоир Муҳаммад ИСМОИЛ мен ўқиган факультетда мендан бир курс юқори ўқиган эди. Лекин мендан уч ёш кичик, чунки мен ҳарбий хизматдан сўнг ўқишга кирган эдим. Муҳаммад мактабни битирибоқ ўқишга кирган экан. Ўқишни битиргандан бери кўришмаганмиз, узилиб кетган эдик. ЗУЛАЙҲО ОНА сабаб узилган ришталар қайта тикланди.
Муҳаммад ижодий гуруҳида ўз онаси ҳақида кўп ёзарди. Дастлаб бу менга ғалати туюлди. Бир суратда онасининг ёнида Шерали Жўраевни кўриб ҳайрон қолганман. Казо, казо одамлар Онахон ёнида суратга тушган эканлар. Муҳаммад нега онасини реклама қилаверади деб аччиғланганман ҳам. Лекин ёзганларини ўқиган сайин англаб бордим: Ёнидаги таниқли, улуғ зотлар ҳам Онахон дуосига муштоқ эканлар. << БОШИМДАГИ ТОЖИМ ОНАМ >> китоби ўз дастхати билан қўлимга етиб келгач, ошиқиб китобни очдим ва китобни уч кунда ўқиб тугатдим. Лекин китобни сира ёпгим келмай қолди. Китобни ўқиб чиққач англадимки, ЗУЛАЙҲО ОНА ўзбек аёлларининг, жаҳондаги жамики муштипар оналарнинг бетакрор ва гўзал тимсоли экан.
Муҳаммад сўзбошида ўзида Она ҳақида китоб ёзиш фикри туғилгани ҳақида сўз очиб, буюк асар ёзолмасам, буюк меҳр - муҳаббат билан ёзишга жазм қиламан деган эди. Муҳаммадни табриклайман, у чиндан ҳам бу китобни Оналарга буюк меҳр - муҳаббат билан ёзибди.
<< Мен учун Ватан онамнинг юрагидан бошланган. Менинг шоирлигим шу юрак тарбиясида вояга етди. Шу юрак ҳароратидан тафт олди... >> Бу иқрорда заррача ёлғон йўқ эди. Китобда Онахоннинг турли давралардаги дуолари келтирилган. Муҳаммад узоқ йўл босиб, онасини йўқлаб келгандаги дуосига бир қулоқ тутинг:
<< Боқ қарасин, Хизир дорисин, кетмас давлат, кенг феъл берсин...Жўл журиб келганни жўлини берсин, қўлловчининг қўлини берсин, жоқшиларға жоноштирсин, жомонлардан адаштирсин, ошқа берсин, бошқа берсин, ҳам қариға, ёшға берсин, кўзимизни нам қимасин, кўп ичида кам қимасин, тўрт кўз тугал тўқ бўлсин, дастурхон нонга тўлсин, биров бировдан кам бўлмасин, Яратган Эгам қўлласин! >>.
Бу дуо бошдан оёқ шеърий сатрлардан иборат - ку! Демак, шеърга ҳавас ҳам Муҳаммадга ўз онасидан юққан. Демак, бу ўғлон Она пойида қанча тиз чўкса кам.
Муҳаммадга шеъриятдан сабоқ берган, унинг кўнглини модернизмдан айнитган ҳам ўз онаси эди. Илк шеърлари чиққанида Онаси ҳам жуда қувонган эди, шоир болам деб Муҳаммадни бағрига босган эди. Лекин афсус, шеърларини тушуна олмаган эди.
<< Онамнинг ўша кунги ҳолати менга жуда қаттиқ таъсир қилди ... ва энди фақат тушунарли, оддий ва содда шеърлар ёзаман деб қатъий аҳд қилдим>>. Онанинг шеърларни тушуна олмаганлиги Муҳаммадни ҳаммага тушунарли, содда ўзанга қайтарган эди.<< Мен яна Тошкентга қайтдим. Ўзим ёзиб юрган шеърлардан, аниқроғи, шеър ёзиш услубимдан юз ўгирдим...Ўзимда онамнинг дунёқарашини тиклашга киришдим. Бу ҳақиқий ўзбекона дунёқараш, ўзликкка қайтиш эди >>.
Буни қарангки, Она ўғлининг китоби чиққанида яна қувонди, лекин айни пайтда ўғлининг шеърларидан яна кўнгли тўлмади, ранжигандай ҳам бўлди.<< Сиз ҳамон ўшасиз...>> деб номланган китоб бошдан-оёқ ўлдим, куйдим деган шеърлардан иборат эди.
<< -- Мен ҳаётда бировни шунчалик куйиб-пишиб яхши кўрганингга ишонмайман, агар ростдан шундай бўлганида, мен буни билган бўлар эдим,-- дедилар онам.
-- Ёзсанг, фақат рост нарсаларни ёз... Сен ўз ҳаётингда бўлмаган кўп нарсаларни ҳам ёзгансан >>.

❤1
Шундан сўнг Она ўғлига чўпон ҳақидаги бир ривоятни сўйлаб берди. Чўпон қўйларимни бўрилар бўғизлаяпти деб ёлғондан икки марта дод солганида ҳам одамлар нажот учун етиб келган экан. Учинчи гал дод солганда ҳеч ким келмабди, лекин бу сафар бўрилар чиндан ҳам қўйларни бўғизлаб кетибди. Алқисса, Она деди: Ёзувчининг иши ҳам шу чўпоннинг ҳою-ҳавасига ўхшайди. Ёлғондан дод-вой қилса, оқибат шу: ҳамма ундан юз ўгиради. Ёзсанг, фақат рост нарсаларни ёз. Онанинг бу гаплари шоир ўғлига бир умрлик сабоқ бўлган эди. Лекин она Муҳаммадни ҳам ўғил, ҳам шоир сифатида ардоқларди. Ишламасанг майли, лекин Тошкентда яшаб ижод қиласан деб туриб олган ҳам шу муштипар она эди. Она керак пайтда ранжиб қолганини яширмас, лекин меҳри минг чандон ортиқ эди. Китобда Зулайҳо она бутун бўй - басти билан намоён бўлган. Муҳаммад ҳали ижарада яшаб юрганида онаси уни йўқлаб келиб қолди.<< Ўшанда онам айтган гаплар ҳеч қачон эсдан чиқмайди:
-- Нега хотинингни, болаларингни ҳолидан хабар олмайсан? Эртага худо сендан қандай шоир эдинг деб сўрамайди, қандай эр эдинг, қандай ота эдинг деб сўрайди. Аввал одам бўл. Ўзинг ночор, йўлинг ночор бўлса, ёзганинг савдойи одамнинг васвасаси бўлиб қолаверади. Ҳамма китобни ташлаб, битта Каламуллони ўрган. Шу китобга эргашсанг, сени Худо қўллайди. Аввал шоир бўлиб, кейин яхши одам бўламан дейиш оёғимни осмонга қилиб, қўл билан юравераман дегандай гап.
Шундан сўнг Муҳаммад уй олиш тарадудига тушиб, рўзғорига қут - барака кира бошлади.
Мен бошқалар бу китобни йиғлаб ўқидим деганида ишонмагандим. Ўзим ҳам << Тарсаки >> деб номланган ҳикояни ўқиганимда, кўзларим ёшланиб кетганига ҳайратландим. Муҳаммад онасининг фаррошлик ишидан уялиб юришини ва онасини бу ишдан қайтармоқчи бўлгани ҳақида рўй - рост ҳикоя қилади. << Онам мени гап билан тўхтата олмаслигига кўзи етди шекилли, юзимга тарсаки тортиб юборди.
-- Нима, мен ўғирлик қиляпманми?! Бировни алдаяпманми, ориятинг келади. Нима, мен бировнинг уйига қарз сўраб бордимми юзингни шувут қилиб?! >>.
Онасидан миннатдор бўлган Муҳаммад сўнгра ёзади: Зеро, ўшанда онамнинг мактаб остонасини ювиб, тозалашлари бизнинг ҳаёт остонамизни, ҳаёт йўлимизни тоза ва покиза бўлиши учун пойдевор эмасмиди?
Муҳаммад яна Она ҳикматларидан сўзлайди:
-- Ҳеч бир она ўз боласини ёмон бўлсин дейдими? Худо ҳам шундай! Бандаларим тўғри йўлда юрсин дейди, шайтонга эргашмасин дейди. Ким нимаики яхшилик ва ёмонлик қилса, ўзига қилган бўлади.

Муҳаммад онасининг журъати сабаб опалари Тошкентда ўқиганини ғурур билан эслайди:
<< Оналаримиз биз учун кўп журъатли бўлар экан, кўп бор таваккал қилар экан. Жонини ўртага қўяр экан. Жаннат оналарнинг пойидадир деб бекорга айтилмаган экан >>.
Муҳаммаднинг ушбу китобдаги кичик, кичик ҳикоялари иқрорнома тарзида битилган. Ҳикоядан ҳикояга ўтган сайин муштипар она образи бизга суюк бўлиб бораверади.<< Меҳр уммони >> деб номланган иқрорномада ўнта фарзанд ўстирган онанинг меҳри уммонидан янги бир ғурур бор. Бу ҳикояда онанинг шевага хос сўзларидан ҳам завқ туямиз. Она хаста қизини табибга олиб кетаётганида йўлидан илонлар чиқиб қолади. Қандайдир мўъжизавий куч билан она олдинга интилади. Қизалоқнинг қўли чиқиб кетган экан, табиб унинг чиқиб кетган қўлини жойига солиб қўйди.
Муҳаммад ўз иқрорномаларида мўъжизакор онанинг меҳри уммони ҳақида кўп ва хўп ёзади: << Агар ҳозир кимдир мендан " Онангиз шер билан олишиб, енга оладиларми?" деб сўраса, ҳеч иккиланмай, " ҳа, менинг онам энг баҳайбат, энг йиртқич шер билан олишса, албатта енгади >> дея жавоб бераман. Биз бу иқрорномада ҳеч қандай мақтанчоқлик йўқлигига такрор, такрор гувоҳ бўламиз. Муҳаммад пневмонияга чалиниб, буни онасидан яширганда ҳам бундан барибир хабар топган, учиб келиб касалманд ўғлини бағрига қучган, барча шифокорларни оёққа турғизган ва шоир ўғлини қувноқ ҳаёт бағрига қайтарган ҳам шу мўъжизакор она эди. ЗУЛАЙҲО ОНА тимсолида аввало кўп болали, меҳнаткаш, серҳаракат ва метин иродали ўзбек аёлини кўрамиз. Зулайҳо она Сирдарё далаларида фарзандлари билан ҳам пахта етиштирар, ҳам қовун экиб тирикчилик ўтказарди. Дангаса қўли қўлтиқдан чиқмас деб, болаларини ғайратга ундар эди. Эри касал бўлиб, ётиб қолганида даволатиш учун машина ҳам, мол ҳам сотилди. Эрининг вафотидан сўнг жабрдийда она болаларига бош бўлди, бировдан қарз сўрашни биронта ўғлига раво кўрмади. Фарзандларни иймонли, диёнатли қилиб тарбия қилди. Ҳаммасини уйлади, жойлади, кейин невара, чевараларнинг тўйларига ҳам бош бўлди. Маҳалланинг энг яқин маслаҳатгўйига айланди. Ҳаммага тўғри йўл кўрсатди. Етти ёт бегоналарнинг ҳам меҳр - муҳаббатини қозонди. Биз китобда ана шундай шарафга сазовор бўлган меҳри дарё, мақол, ҳикмат ва ривоятлар сўйловчи ва ҳар қандай суҳбатдошни мафтун этувчи донишманд онани кўрамиз. Зулайҳо она Яратгандан ҳамиша ҳалол ризқ тилади, болаларини ҳам шунга ўргатди. Бир ўзбек йигити чет элдан телефон қилиб, сизга қандай совға олай деганида, менга ҳеч вақо керакмас, ҳамма нарсам бор, ўзинг соғ бўл, омон бўл, болам деган жавоб билан кифояланди. Лекин кўпчиликка тўғри йўл кўрсатган бу ёши улуғ онани йўқлайдиганлар кўпайгандан кўпайиб борди. Зулайҳо онага Кореядан пальто совға бўлди. Кимдан дейсизми? Бир ночор аёл қорнидаги болани олдириб ташламоқчи бўлганида донишманд она уни бу ниятдан қайтариб, ундай қилма, туғиб ол, ризқ Аллоҳдан деган экан. Ўша бола туғилиб, ҳозир Кореяда эмиш. Ана холос! Пальтони Зулайҳо онага ўша аёлнинг ўзи келтирган эди.
Зулайҳо онанинг меҳри уммони чексиз эди, лекин унинг ғурурини ҳеч ким оёқ ости қила олмасди. Тўнғич қизининг қулоғи бешикда ётганида тишланган экан. Қиз институтни битириб, уни ўша хонадонга узатмоқчи бўлишганда йигитнинг отаси уларнинг камбағаллигидан ор қилиб, тўйни рад этади. Шунда Зулайҳо она ғурур отига қамчи уради:
-- Онамнинг юз хотирини қилиб, уларга қиз бераман десам, у ноз қилдими? Кўчада қиз тугул, тезак қолмайди... Бориб айтинглар, бир ҳафтадан сўнг бизникига тўйга келаверсин.

❤2
Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Бир ҳафта ўтмай, шу хонадонда тўй бўлди. << Бир карсон кулчатой >> деган иқрорномада Зулайҳо она бизни яна ҳайратга солади. У ўғилларига ҳеч қачон қарз олма деб насиҳат қиларди. Лекин уйига кимдир қарз сўраб келганида она ўғлини унга қарз беришга ундагани ўғлига ҳам ғалати туюлди. Қийналган, бўлмаса келмасди. Унинг устига бир пайтлар отангга кўп яхшиликлар қилган, амаллаб қарз бериб тур, албатта қайтаради, яхшилик қилганинг қолади деб ўғлини қарз беришга кўндиради. Қарз олган Ўскан амаки қарзни тезда қайтаради. Зулайҳо она мана шундай савобли ишларнинг ҳам бошида турарди.
Зулайҳо она бир асрлик умри давомида қанча одамларга тўғри йўл кўрсатди, унинг тилидан қанча мақол, ҳикмат, ривоятлар тингладилар, қанча одамларнинг дуолардан юзлари ёришди, бунинг сарҳисобини айтиш қийин.
Унинг ўгитларини олтин насиҳатлар дейиш мумкин. Бир аёлга болангни олдириб ташлама деган ким эди? Зулайҳо она! Икки қизи кўз ёш қилиб, жонимдан тўйдим, ажрашаман деганида, ҳай - ҳай - ҳай, сабр таги олтин деган ким эди? Зулайҳо она!
Мана, бугун яна бир қизи, зўрға яшаяпмиз, тўхтатайми деб она қулоғига шивирлаяпти. Зулайҳо она ўзгариб қолган эмас. Бу гал қизининг қулоғига бундай деди:
-- Агар Худо берса, туғавер. Ҳар бир бўбак ўз ризқи билан туғилади... Қотинди жахши кўрсатган қўлидаги боласи. Дайронинг довруғини балиғи кўтаради, дарахтнинг довруғини туйган меваси кўтаради...
Муҳаммад ёзади: Синглим шундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчи фарзандини дунёга келтирди...
Мана, олтин маслаҳатларнинг яна бири:<< Невараларга ҳам ўз болаларингга қарагандай қаранглар, шунда улар сизларга меҳрибон бўлади, бегоналашиб кетмайди. Болам деган эл бўлмаган ерда элим дейтурган бола бўлмайди. Жема - жемага кеганда сени танимай турса, кўгайинг кесилгани, тўбанг ўйилгани шу бўлади. Кейин аттанг деганинг бекар >>.
Қизи ўғлига келин қидириб, қизининг ўзи келин томон камбағал экан деб бурун жийирганда Зулайҳо она қизига айтган гапларга қулоқ тутайлик:<< Пули кўп эмас, қўли очиқ бой ҳисобланади. Орияти бор одам бой ҳисобланади. Бойлик бугун сенда, эртага бировда... ҚИЗ БЕРСАНГ, ОТАСИГА ҚАРА, ҚИЗ ОЛСАНГ ОНАСИГА ҚАРА. Одамгарчилиги бор оила экан, қизини келин қилавер...>>.
Муҳаммад ёзади: << Отамиз вафот этганидан кейин қийналиб қолдик... Шунда қарз олиб, акам иккимиз бирор ишни бошини тутмоқчи бўлдик. Бу гапдан хабар топган онам иккимизни бир жойга йиғиб, ҳеч кимдан ҳеч қачон қарз олмасликка қасам ичирди...Онамнинг айтганини қилдик, эгнимиз бут, кам бўлмадик. Бизга бундай қасамни ичиргани учун бир умр миннатдормиз >>.
Зулайҳо она олтин насиҳатларини ҳеч кимдан қизғанмай яшади, хокисор умр кечирди. Илоё, охиратлари обод бўлсин!
Муҳаммаднинг иқрорномаларида Зулайҳо онанинг ноёб бир қиррасини ҳам кашф этамиз. Ўғли мундоқ ўйлаб қараса, онаси ҳеч қачон мақолсиз гапирмаган экан. Бу ёши улуғ она тилидан илгари биз билмаган, биз эшитмаган юзлаб мақолларни эшитиш мумкин. Мана, ўша мақоллардан айримлари:
Жерни тепма, жони бор, Журагида қони бор.
Жетилган қобин пуштада жотмас.
Осмондаги офтоб ойдан жахши,
Чўллаганда қора сув мойдан жахши.
Дартти қулағи бор,
Чағирсанг аяғи бор.
Қизи энасига тувишни ўргатибди.
Дарёнинг донғини катта балиғи чиқаради,
Дарахтнинг донғини шакар меваси чиқаради.
Бундай мақоллар Зулайҳо онада сира тугамас эди. Суҳбат қай мавзуда бўлмасин, албатта у ёки бу мақол бу суҳбатда узукка тушган кўз бўларди.
Бир мухбир қиз келиб, юз ёшга киришнинг сири билан қизиқади. Мухбир қизнинг саволлари кулгунгизни қистатади: Спорт билан шуғулланганмисиз? Парҳез қилганмисиз? Юз ёшли Зулайҳо онанинг жавоби оддий:

-- Сув келса, симирдик, тош келса, кемирдик. Парҳез қайда? Топсак, қўрғалаб жедик, топмасак жўл қарадик. Бурунлари палов ойда, жилда бир қилинарди. Туппа, жуҳма, кулчатой, ғилминди, оймош, гўжа, кўмач, туймоч, қотирма, лачира билан кун кўрдик.
-- Қон босимингиз борми?
-- Жўқ.
-- Сахарингиз борми?
-- Жўқ, ойнам...
Иқрорномаларни шунчаки ўқиб бўлмайди. Оғир хаста кампирнинг яна оёққа туриши, ўзини мардонавор тутиши, фарзандлару набираларнинг юзларини силаб кўришиши, сўнг таҳорат ва намозга тараддуд кўриши, хасталигини тан олмай ярим соат намоз ўқиши, шундан кейингина икки қошиқ овқат ейиши ҳақидаги ҳикоя яна кўзларимни ёшлатди.
Икки йил ичида беш марта комага тушган она яна катта даврада қўр ташлаб ўтирарди.
Юз ёшли Зулайҳо она умрида бундай мўъжизалар кўп бўлган эди. Зулайҳо она қариб қолганини сезар, ўлимни осонидан бер, мени чақириб ол деб худога нуқул ёлборгани ёлборган эди. Умри охирлаб қолганини болаларига ҳам тез-тез эслатиб турарди. У дунёда отам бор, онам бор, хўжайиним бор, сингилларим бор, бари мени соғинган деб у дунёга ошиқарди. Ўлимлигим, кафанлигим, ҳаммаси тахт. Мен йўлга тайёрман... Мени вақти соатим бўлди. Худойимдан сўровим шу: эртароқ жийиб олсин.
Мана, биз билмаган Зулайҳо она! Ўлимни сийлов деб билган она! Ҳамма оналар меҳрибондир, лекин ўлимни бу қадар чорлаган оналар, рости гап, саноқлидир. Ўзига ўлим тилаб турган она бу дунёда мардона яшаб ўтганини дил - дилдан ҳис этиб турарди. Чин инсон деган ном умрининг энг олий мукофоти эди. Зулайҳо онанинг ҳаётдан нолиганини ҳеч ким эшитмаган. Чунки, йўқ нарсани ҳам меҳнат билан йўндирарди. Бир умр шукроналик ҳисси билан яшаб ўтди. Китобдаги << Айланайин, Художон >> деган ҳикояни ўқиб, шундай завқ туйдимки, гўё Зулайҳо онанинг бир фарзандидек қулоғим остида шевадаги сўзлари жаранглаб кетди:
-- Худонинг ўзи чевар, ҳамма ҳисоб - китобни туври қилиб қўяди. Шу йили Аҳмадқул бозорга қовун ташиб чарчади, пулни қириб жерди. Туври гапириб, туври ишлаб, туври журсанг, худонинг ўзи бераверади. Қора меҳнат қилдим, аммо кам бўлмадим, болаларим бари олдимда. Айланайин, Художон!
Яна меҳнатни турмушнинг чечаги деб билган шу Онага қулоқ тутамиз:
-- Шу ёшга кириб, бировдан бир нарса сўрамадим. Эртага юзимга солади деб бой билан қуда бўлмадим. Нимаики сўрасам, худодан сўрадим.
Мана, мана, биз билмаган Зулайҳо она!
Мана, энди ҳаммамиз бирдек суйиб турган Зулайҳо она!
Ислом уламоси Анвар қорининг бир гал Ховосдаги катта бир йиғинда мени дуо қилинг деб Зулайҳо онага юзланиши бир қарашда ғалати туюлади. Зулайҳо она хижолат бўлиб, садағангиз кетай, сиз дуо қилинг десалар ҳам, Анвар қори менинг ҳам сиздай онам бор, ёшингиз улуғ, дуонгизга муҳтожман деб туриб олди. Бошқа йўл қолмагач, Зулайҳо она дуога қўл очди. Демак, бу дунёда оналардан улуғ зот йўқ.
Муҳаммад ёзади:
<< Худойим ўзининг суйган бандасини бошқаларга ҳам суюмли қилиб қўяр экан. Абдулла Орипов онамнинг сўзларини эшитиб, худди ўз онасини кўргандай маҳлиё бўлиб қолган, онасини эслаб, кўзига ёш келганди >>. Ҳа, Зулайҳо она уни билган ҳар бир одам учун табаррук зотга айланиб борарди. Мен бу мўътабар зотни кўришга улгурмадим, лекин энди айтаманки, менга ҳам ўз онам қадар суюмли бўлиб қолди. Бу китобни очган ҳар бир китобхон шундай дейишига ишонаман. Бу китобни озгина ўқиб кўрганлар ўқиб бўлсангиз, китобни менга берасиз деб аллақачон хархашани бошлаганлар.

Мен бу китобни ўқигач, ЗУЛАЙҲО ОНА менга қанчалар суюмли бўлиб қолган бўлса, шу китобни Муштипар Онанинг ширин ёдига бағишлаган Муҳаммад ИСМОИЛ ҳам биз учун шу қадар суюк бўлиб қолди. Зотан, жаннат оналар пойидадир. Она пойида тиз чўкмоқ, оналарни тиригида асраб, эъзозлаш ҳар биримизга насиб бўлсин!
Яна шуни айтишни истардимки, бу китобда Муҳаммад оталарга ҳам буюк эҳтиром кўрсатган. Болаларга отаси ҳақида доим илиқ гапларни гапириши Зулайҳо онага бўлган меҳр - муҳаббатимизни янада оширади. Муҳаммаднинг ўзи ҳам отасини чексиз меҳр - муҳаббат билан тилга олади. Отаси эрта ўтиб кетганидан, шоир бўлганини кўра олмаганидан ўкинади. Лекин отаси ўғлининг шоир бўлишини кўп орзу қилганини эслаб, энтикади. Онаси доим отасига суянгани ҳақида ғурур билан гапиради. Алқисса, ушбу китоб ота - оналарга қўйилган ҳайкал десак муболаға бўлмайди. У яна кекса онасини йўқлаб, йўлга отланар экан, ҳар биримизга оналарни тиригида эъзозланг дегандек бўлаверади.
Муҳаммад ИСМОИЛ қалб амри билан ёзилган бу иқрорномасида Она пойига тиз чўкиб, жумладан бундай ёзади:
<< Сиз бизга ... худо инсонни фариштадан улуғ, Ер салтанатининг ақлу заковотда тенгсиз ҳукмдори этиб яратганлигини ўргатдингиз ва қалбимизни нурга тўлдирдингиз! Сиз биз учун кучли ирода тимсолисиз! Сиз биз учун меҳр - оқибат тимсолисиз! Сиз биз учун улуғ устоз тимсолисиз!
Сиз билан умр йўлларимиз чароғон бўлди. Ва биз сиздан ҳар доим қарздорлигимизни ҳис этдик >>.
Хўш, бу гапларнинг қайси бири ёлғон? Демак, оналаримиз пойида ҳозироқ тиз чўкайлик.
Мен беихтиёр атоқли шоир Абдулла ОРИПОВ ёзган << Она >> шеърини ёддан айта бошладим:
Кимдир савол берди:-- Айтгил, Муҳаммад,
Ёлғиз сен Расулсан бутун оламга.
Кимга кўп яхшилик қилай, ўзинг айт,
Ота - онамгами ёхуд боламга?
Расул жавоб қилди:-- Тингла, биродар,
Гапимни уч бора қулоққа илгил.
Имкон топа олсанг дунёда агар,
Энг аввал онангга яхшилик қилгил.
Бу ҳикмат шарҳини ўйладим узоқ,
Ростдан она эрур қиблаи олам.
Гарчи барчамиз ҳам падармиз, бироқ
Онадан туғилган пайғамбарлар ҳам.
Ҳа, Муҳаммад ИСМОИЛ бу китобида атай оналар томонга юзланди. Абдулла аканинг таъбири билан айтганда, қиблаи оламга юзланди. Ва бу юзланиш Муҳаммад каби барча ўғлонларни, Зулайҳо онанинг қизларидек барча қизларни ёруғлик томон чорламоқда. Бу ёруғлик икки дунё саодати бўлса ажаб эмас!
Маъмур АСЛИЙ.

❤1👍1
Forwarded from Sirdaryo Telekanali | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo telekanali ijodkorlari tomonidan su'niy intelekt yordamida "Qaytar dunyo" deb nomlangan qisqa metrajli filьm yaratildi.
✅ Obuna bo'ling!
📡 Telegram I 📲 Instagram | 🖥 Youtube | 📱 Facebook

👍4
Forwarded from Farishtabonu Mahmudova ijod olami
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Довюрак ижодкор инсон ким деса Устозим Муҳаммад ИСМОИЛни айтар эдим. Жуда рост сўзлабсиз устоз. Афсуски шундай....!
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
https://t.me/Farishtabonu_Mahmudovna
👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОРЗУ
Бир сония ичра тўсатдан,
эвазига ўлимнинг агар,
жаннат ваъда бўлса, ўлмасдан
юрмас эдим ғофил, дарбадар.
Бир сония ичра бўлсайди,
бир зарб билан етишсам бахтга.
интилганим сонсиз лаҳзалар,
орқасида туюлган аҳдга.
Аммо фақат келар дақиқа,
аммо фақат келади ҳукм,
ва юзага чиқмас ҳақиқат,
ва мен эплай олмовчи ҳужум.
Ва кўринмас бирор натижа,
ва аламга тўлгувчи умид,
ва фурсатни кутмоқ ҳамиша,
ва нусратга нолойиқ муҳит.
Ва чидамнинг сўнгги лаҳзаси,
ва тўхтатиб бўлмайдиган қасд,
ва ожизлик, хўрлик азаси,
ва қайтадан терс қайтувчи шаҳд.
Олий бахтга интилсанг жондан,
ҳар сония йиллардай узун,
йиллар керак экан бир онда,
сўнгсиз бахтга етишмоқ учун.
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Бир сония ичра тўсатдан,
эвазига ўлимнинг агар,
жаннат ваъда бўлса, ўлмасдан
юрмас эдим ғофил, дарбадар.
Бир сония ичра бўлсайди,
бир зарб билан етишсам бахтга.
интилганим сонсиз лаҳзалар,
орқасида туюлган аҳдга.
Аммо фақат келар дақиқа,
аммо фақат келади ҳукм,
ва юзага чиқмас ҳақиқат,
ва мен эплай олмовчи ҳужум.
Ва кўринмас бирор натижа,
ва аламга тўлгувчи умид,
ва фурсатни кутмоқ ҳамиша,
ва нусратга нолойиқ муҳит.
Ва чидамнинг сўнгги лаҳзаси,
ва тўхтатиб бўлмайдиган қасд,
ва ожизлик, хўрлик азаси,
ва қайтадан терс қайтувчи шаҳд.
Олий бахтга интилсанг жондан,
ҳар сония йиллардай узун,
йиллар керак экан бир онда,
сўнгсиз бахтга етишмоқ учун.
МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏3🔥2👍1
ОНА ҲАҚИДАГИ ДАРСЛИК
Бадиий тафаккур ижодкорнинг илҳомига сабаб бўлиб, тасаввур ола -мини сайқаллайди.Фикру туйғуларини бойитади ва равшанлаштиради. Ҳар гал таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг ижод намуналаридан ўқи -ганимда назмиётида Ватан ва онага бўлган муҳаббати ўзига хос тарзда ифодаланиб , чуқур хаёлга толдириши сабабини шундан деб ўйлайман :
Нур балқди.
Ватан қад кўтарди, музаффар.
Ер шарин айлади,
мунаввар, кўркам.
Мустақиллик тожи,
минг йил муқаррар,
Толе қуёшидир,
бошингда ўлкам.
Сен-озодлик истаб
ёнган кўздаги
Сени дуо этган, севган,
алқаган.
Борлигингдан бахтли,
хуррам юздаги
Меҳру муҳаббатдан
юксалдинг, Ватан!
“Нидо” шеъри юқоридаги сатрларининг мантиқий давоми сифатида назарда инсоний шан ва муҳаббатнинг изоҳи монанд тасаввур уйғотади. Ватан нималари билан азиз ва мукаррам , унга садоқат сабаби нима деган саволга ҳикматона жавоб даражасида ёлқинланади.Шоирнинг қалбидан отилиб чиққан бу нидо бошқаларда ҳам ватанпарварлик туйғусини ўйғота ди :
Ватан, аслинг улуғ, қудратинг буюк,
Фақат шер зотидан туғилгайдир шер.
Қалбинг жавҳарида жон каби суюк
Туғилмиш дунёга зийнат Алишер.
Ўзбек табиатин ҳикмати мисол
Рамзи мисол шу тоғ, қир-адирларнинг.
Сен бердинг бу улуғ миллатга тимсол,
Амир Темурларни, Яссавийларни.
Ватан, ким бўлгайман, сени унутсам,
Ҳайбатинг, даъватинг унутсам — хорман.
Кўкларга кўтардинг ерга йиқилсам,
Ўзингга ўргатдинг, мен қарздорман.
Ватан, кўнглим учун сўрамам асло,
Бир шеър бер, таъзимим бўлсин мужассам.
Куйлайин шеър ила кўксим бўлиб чўғ,
Ўзга ҳеч нарса йўқ сендан мукаррам.
Ватан, аслинг улуғ, қудратинг буюк…
Она – волидаи меҳрибон мавзуси шоир ижодининг тожи десам адашма- ган бўламан.Тўғри она ҳақида ёзмаган шоирнинг ўзи йўқ.Унинг ўзига хос томони , шеър тўқийман деб қофия излаб юрмайди , юрагида борини, кўнглида кўкарганини ёзади, оғзига келганини эмас.
Шунинг учун ҳам Муҳаммад Исмоил шахси ҳақида гапириш кимгадир жуда осон ва кимгадир жуда қийин.Осон билувчилар қўли очиқлигидан мамнун бўлиб сўз айтсалар ,қийин билувчиларни кўнгил кишиси эканли- ги ҳушёр торттиради.Дарҳақиқат,битикларини кузатсангиз кимбир маш- ҳурлар баробарида оддийгина инсонларгача таърифу таснифни инсоншу- нос сифатида сифатлайди.
Мен Муҳаммад Исмоилни шу жиҳатларидан кўнгил кишиси билиб та- ниганман.Такрорлайман , ёзганларини чин кўнгилдан ёзади , кўнгилга ки- риб ёзади, кўнгилни топиб ёзади.Бўйидек бўй истаб эмас , кўнглидек кўн- гил топиш мақсади билан ёзади.
Назму насрларида дашту биёбоннинг,тер тўккан меҳнат кишисининг, дангалчининг акси ва садоси бор.Халқ оғзаки ижодига мослик ҳам бор.Бу манида аввалин устози ким эканлигига қизиқиблар юрдим.Қаранки, дўсти азизим, марҳум Равшан Шодиевнинг ўғил уйлантириш тўйи сабабидан , иттифоқо , излаган кишимга дуч келган эканман.Бир дастурхонда ўтириб зиёрат қилган эканман. Суҳбатини ва дуосини олган эканман.
Қачонки юз ёшга етган онаи муҳтарамалари Зулайҳо ҳожи она ҳақлари- даги туркум бадиҳаларини ўқиб , чин устозлари волидаи азизалари экан лигини англадим. Яратган унга она ва устозни бир сиймода марҳамат эт- ган экан.Ҳавасим келди , Муҳаммад Исмоил нақадар бахтли инсона !
Шу ўринда фикримни тиниқлаштириш мақсадида эътиборингизга бир ажиб ҳақиқатни ҳавола этаман :
- Шайхулислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айта- дилар: “Кунларнинг бирида Мисрнинг катта фақиҳларидан бўлмиш шайх Абдулаҳад Азҳарий каминанинг ҳузурида меҳмон бўлдилар ва бир маж- лисда кўпчилик жамоатнинг олдида ниҳоятда гўзал тарзда Қуръон қироат қилдилар. Сўнгра ўзаро суҳбат бошланди.
Шунда мажлисда ўтирганлар ўртасида “Қуръон Араб диёрида нозил бўлган,Мисрда қироат қилинган ва Ҳинд диёрида тушунилган”,-деган гап айлана бошлади.
Бу гапни эшитгандан сўнг Абдулаҳад Азҳарий ўзлари билан бўлиб ўт- ган қуйидаги воқеани сўзлаб бердилар:
“Бир куни мен Масжиди Набавийда ҳозир бўлдим.Айрим мухлис уламо лар каминани юқорига ўткизиб,уларга насиҳат қилишимни айтдилар.
Уларга ваъз қилганимдан сўнг ўзаро савол-жавоблар бошланди.Шу ора да кимдир “Устознинг мартабаси улуғми ёки ота-онанинг мартабасими ”, - дея савол берди.

👏2
Мен: “Баъзи уламолар узтознинг мартабаси улуғ эканини ёзганлар. Чун ки ота -она фарзандни пастликка,яъни дунё тарафига юришига кўмак- лашсалар, устоз эса, болани пастдан юқорига кўтарилиши йўлида меҳнат қилади”,-деб жавоб бердим.
Шунда ўрта ёшли бир киши: “Сизнинг бу жавобингизни тушуна олма- дим”,- деди.
Мен унга: “У ҳолда ўзингиз тушунтириб беринг”,-дедим. У киши деди: “Саҳобалар замонидан буён аввало, Аллоҳнинг китоби,сўнгра Пайғам- баримиз алайҳиссалом суннатлари,сунгра саҳобаларнинг амаллари ва охирда қиёс жорий бўлиб келмоқда.
Сиз юқорида айтган гапингизда биринчи қиёсдан далилландингиз.Ҳол- буки,ота-онанинг мартабаси насс (яъни ояти карима) билан собит бўлган. Сиз келтирган далил эса,қиёсдир.Зеро, Қуръони карим бирор нарсанинг фазилати борасида ворид бўлган бўлса ва унинг хилофига бошқа бир насс (матн) келмаган бўлса, у ҳар ҳолатда афзал саналади”.
Бу гап мен учун катта дакки каби бўлди ва ўзимга ўзим бу дакки ети- шига қандай йўл қўйдим, деб ўйлай бошладим.Ваҳоланки, усулий қоида- га биноан, бирор нарсанинг фазилати ёки савоб ҳамда азобга ҳақли бў- лишини исбот қилиш учун дарҳақиқат насс (яъни ояти карима) бўлиши ёки муттасил санад билан келган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари лозим бўлади.
Кейин мен у кишига:“Ҳақиқатда, мендан хато ўтибди.Бу борада яна ту- шунча берсангиз”,-дедим.
У киши деди:“Абу Лаҳабнинг Сувайба исмли озод қилган чўриси бор эди.У бир неча кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни гў- даклик чоғларида эмизганди. Кейинчалик,Сувайба бир бор ташриф буюр- ган вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг мубо рак саллаларини унинг йўлига ёздилар ва у аёлга жуда юксак эҳтиром кўр сатдилар.Ўйлаб кўрингчи,сут эмизганга шунча ҳақ берилса, туғиб, катта қилган кимсага қандай улкан ҳақдорликлар бўларкин ?
Бошқа жиҳатдан қараганда,ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бир эъти- бордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устозлари бўла дилар. Лекин, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай- ҳи ва салламнинг ҳузурларига ташриф буюрганларида юқоридаги каби икром қилиш ҳолати кузатилмаган”.
Кейин мен дедим: “Мен сизнинг жавобингиздан хотиржам бўлдим. Ал- лоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларидан сўнг менга бошқа бирор нарса зарур эмас”.
Сўнгра у киши чиқиб кетди.
Мен: “Эҳтимол,у киши катта фақиҳ олим бўлса керак”,-деб ўйлаб қол -дим.
Шунда мажлисда ўтирганлар: “Бу киши Ҳиндистондаги Дорул-улум Дев- банднинг ҳадис фанидан устози шайх муфтий Саид Аҳмад Боланпурий бўладилар” дейишди. ( “Мажалису Усмоний”дан).
Борлаб кўрсам бу ҳақиқат Ҳазрат Алишер Навоийнинг валиёна сатрла ри замирида ҳам намоён экан :
Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.
Шоири муҳтарамимиз Абдулло Орифнинг тасдиғида қуйидагича ифода топган экан :
Ватанни Она деб бекор айтилмас,
Она буюрганда йўлдан қайтилмас,
Сен ўзинг Каъбамсан, Байтул муқаддас,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

👏2🔥1
Абдулло ака “Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси” деганларидек , ай- таримиз шулки – Муҳаммаджоннинг оналари аср билан юзлашган валия эканлар , мушкулдаги боласига қандай ғойибона кўмак берганлари ҳақи- қатини ўғлининг ўзидан эшитинг :
- Бўзсув этакларидан ҳолироқ жой топиб, ўзимни сувга отдим. Муздай сувда анча чўмилдим. Чиққим келмасди. Сув ўртасида чалқанча ётар эканман, хаёлимга чўкиб кетсам нима бўлади деган фикр келди ва ўз хаёлимдан ваҳимага тушиб қирғоққа ҳозирландим. Аммо сузай десам қўлларим қотиб қолган, оёқларим меники эмасдай, бўйсунмасди. Жон талфозда сувдан чиқишга урина бошладим. Ҳаракат қилган сари сувга ботиб борардим. Бироздан сўнг танамда куч қолмади. Оёқ-қўлим музлаб акашакдай қотди. Сув тагига чўкиб борар, одамни ўлиб кетиши осон экан-ку, дея ўйлардим. Фақат миямгина ишлаб турарди. Фикрлар ҳали ҳаёт эканимни билдирарди. “Бола-чақам туртиниб, суртиниб, бир амаллаб йўлини топиб кетса керак, хотиним ҳам тайёр уй, яшайверади, инсоф қилса бошқа эрга тегмайди, жойи чиқса тегиши мумкин, онам-чи онам, онам мени доғимда куйиб адо бўлади, ҳамма яшаб кетаверади, фақат онамгина яшаб кетолмайди, фақат онамгина йиғлайвериб ўлиб қолади, ўлиб қолади, ўлиб қолади, адойи тамом бўлади, мен чиқишим керак, онам ни ўлдирмаслигим керак, онам яшаши керак, онам яшаши керак, йўқ-йўқ, ўлмаслигим керак, яшашим керак, онамни ўлдирмаслигим керак, онам ўлмаслиги керак’’.
Шу фикрлардан кейин, кучимга куч, ичимга шижоат, жаҳду жадал кир -гандай, сув сатҳига потирлаб чиқдим.
Дарвоқе, бу машъум воқеага ўттиз йилдан ошди. Ўшанда мени онам нинг хаёли қутқарган эди... ( “Хаёли”ни – фикру хаёли маъносида идрок этсак , хаёл қилган Муҳаммадга онаси ғойибдан фикр ( куч) берганлиги англашилади.
Сўзининг давомини эшитинг :
- ... Ховосга кириб борганимда, хуфтон вақти бўлганди. Йўл қараб ўтир ган Онам ҳар доимгидай ҳовлидаги сўрида “Ҳе-ҳе-ҳе-ййй, ойнамов, ой- нам келди, яшасин улим яшасин, баракалла” дея қучоқ очиб кутиб олди- лар. Уй бир зумда тўйхонага айланди.
Онам дуо қилдилар: “Боқ қарасин, Хизр дорисин, кетмас давлат, кенг феъл берсин, еган ичганимиз насиб қилсин. Жўл журиб кеганни жўлини берсин, Қўлловчининг қўлини берсин, Жоқшиларға жоноштирсин, жомон лардан адаштирсин, Ошқа берсин, бошқа берсин, ҳам қариға жошқа бер син, кўзимизни нам қимасин, кўп ичида кам қимасин, тўрт кўз тугал тўқ бўсин, дастурхон нонга тўлсин, биров бировдан кам бўлмасин, Яратган Эгам қўлласин, овмийн Оллоҳу акбар!”
Нега ёзувчи айнан ўринда :” ҳар галгидек “ иборасини қўлламади.Чунки , бу алоҳида бир воқелик бўлиб , онага фарзандининг ҳоли ғойибона аён бўлган.Она хавфни англаган ва бошқалар воҳимага тушмасин деб , ич- ичидан соғу саломат келишини пойлаб турган ва шунинг учун шаҳона дастурхон ҳозирлатиб , кутиб турган .Ўзи иқрор бўлиб ёзганидек :
- Дастурхонга қозон патир қўйилди, чой келди, қанд қурс келди, мева чева қўйилди, кулчатой сузилди, каллагўшт, хасип тортилди, қовун тар- вуз сўйилди. Опа акалар, келин овсинлар, невара-чеваралар ҳаммаси тў- кин дастурхон атрофида қўрғалаб, жамулжам бир тўй одам бўлди. Онам- нинг кайфиятлари кўтарилиб кетди. “Э –ҳе-ҳе-ҳейй” деганларича қўшиқ бошлаб юбордилар:
Дастурхонда седана,
Териб есин бедана,
Болам келди узоқдан,
Ўзим бўлай парвона.
Мени улим бой бўсин,
Жеганлари мой бўсин.
Парвардигар қўлласин,
Жахшиларға жўлласин.
Осину олдирмасин,
Оёғин тойдирмасин.
Тўй устига тўй бўсин,
Уйи тўла қўй бўсин!
Ўзбакнинг жигиттари
Бари баланд бўй бўсин!

👏2❤1🔥1
Бола ўзгача ниманидир сезган эсада, завққа андармон бўлиб ,шарҳи ха- ёлидан кўтарилди , она эса шукрини шиор этиб , дуо билан ўзини хотир- жам этди.Сирни ошкор этмади ,ўзидан ўтганини ўзи билиб , ўзини ўзи ов- утди. Бундай ўринларни иншоларининг ҳар биридан топса бўлади.
Шукр, кексаликка етганман.Аммо, отаю онамни эслаганда болаларча хаёл сураман.Айниқса ,“иссиқ жонниг иситма”си етиб қолса улар тевара- гимда айланиб юргандек , тепамда тургандек бўлишади. Бундай ҳол бош- қаларда ҳам учраб туришига ишонаман.Сабаби, бир жойингиз қаттиқроқ оғриб қолса , неча ёшда бўлсангиз ҳам тилингизга “онажон” , “онажоне “ деган калима беихтиёр келар экан.
Ҳар гал ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг оналари ҳақидаги китобини ўқи -ганимда чуқур хаёл босади .Адибни “онашунос”лик сифатлари ҳайратга солади.Онаси тимсолида оналар ички дунёсини маҳорат билан кашф эт- ишларида шундай ўринлари борки,ўқишдан тўхтаб, сатрларидан ўз онанг ни излай бошлайсан.
Ўзбек адабиётига одоб мавзусини янги қирра билан олиб кирган ёзувчи Тоҳир Маликнинг суҳбатларига тез тез бориб турар эдим.Тоҳир ака қай- си асарида бўлмасин , албатта, ота –она ҳақларида тўхталар , яхшилик ва ёмонликка сабабчи улар эканлигига ишора этар эдилар. Шунда , вужуд -инг сескиниб болангга ниманг билан намуна бўлишинг мумкинлигининг юки босади.
Муҳаммад Исмолнинг кашфи онани рози қилиш ва розилигини олиш га қаратилган даъват , дил изҳори. У бу борада бор ҳақиқатни онаси тили дан , қадим шевасидан роҳатланиб , бўёқларсиз , бор борича эҳтирос би -лан кўнглидан кўнгилга солади. Шунинг учун ҳам яна айтарим шоирни кўнгил одами сифатида танийман ва ёзмаларига ҳавасланаман.
Ижодкорнинг юз ёшини яшаб , бир асрлик ҳаёти элу халқига намуна бўлган онаи азизаси ҳақларида ёзган “Бошимда тожим онам” номли ки тоби кўпнинг кўнглига кириб борди.Унинг “Мен учун Ватан онамнинг юрагидан бошланади…” деган дил сўзи “Она - Ватан “ тушунчасининг янгича шарҳи бўлди.Қани эди ҳаёт онасини ҳафта ўн кунда ҳолидан ха- бар олмаслар , ўтганларининг қабрини олти ой - бир йиллаб зиёрат этмас- лар бу китобни ўқиб , фикр қилсалар эди.Қани эди ясалмаганини ,бир мушфиқадан туғилганини ақл билан идрок этсалар эди !
Кўпнинг ёдида бор Мусо (ас) билан боғлиқ машҳур бир нақл айтилади :Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқавериш ларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, энди ўзингизни эҳтиёт қилинг!”
Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”
Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни пано- ҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”
Бу ҳаётий дунёда Аллоҳ билан суҳбатлаша олган ягона инсон ва пайғам бар Мусо алайҳиссаломга эслатма воситасида ҳар бир одам она дуосига муҳтож эканлигидан огоҳлик.
Мен таниқли ижодкор Муҳаммад Исмоилнинг қўлингиздаги китобини бошдан оёқ каттаю кичикка чақириқ деб биламан.Шунинг учун ҳам асар- ни мутаола қилар экансиз , зиммангиздаги масъулиятни ҳам ҳис этинг. Чунки бу китоб она ҳақида ёзилган бу изҳор - дарслик.
Суюндик Мустафо Нуротоий
24.09.2024.

👏2❤1👍1
Forwarded from Имомкул Нуринов
“БОШИМДАГИ ТОЖИМ ОНАМ”
(Муҳаммад Исмоилнинг шу номли китобини ўқиб...)
Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим – Онам” асари ўзбек адабиётида она тимсолини янги руҳ ва бадиий ифодада талқин этган сара асарлар қаторига киради. Ушбу китобда шоир она образини нафақат шахсий хотиралар орқали, балки умуминсоний қадрият даражасига кўтаришга муваффақ бўлган.
Асарнинг марказий ғояси — онага бўлган муҳаббат, эҳтиром ва миннатдорлик туйғуларини чуқур ҳис этиш ва уни бадиий шаклда ифода қилишдир. Шоир она образини “тож” рамзи орқали юксак мақомга кўтаради. Бу рамзийлик асарнинг номиданоқ намоён бўлиб, она инсон ҳаётидаги энг олий қадрият эканини таъкидлайди.
Бадиий жиҳатдан асар содда, равон ва таъсирчан тилда ёзилган. Муҳаммад Исмоил услубининг ўзига хос жиҳати — самимийлик ва табиийликдир. У мураккаб бадиий воситалардан кўра, юракдан чиққан содда иборалар орқали ўқувчи қалбига йўл топади. Агар гапимга ишонмаганлар китобнинг 184-189-бетларидан ўрин олган “Чиловчинни олиб кел” деб номланган бўлимни ўқиб кўрсин-да кейин хулоса чиқаришларини маслаҳат берган бўлардим... Шунингдек китобда метафора ва ташбиҳлар ўринли қўлланилган бўлиб, уларнинг бари мазмунни чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Она – шоир қалби осмонидаги қуёш сифатида гавдаланади.
Она – шоир умрига маъно берган нур сифатида таърифланади. Она меҳри шоир учун доимо баҳордек илиқ, юзи ойдек нурли.
Шоир учун она зиёрати энг гўзал айём. Она шоир учун энг азиз китоб...
Шоир онасининг абадий яшашини истайди. Онаси учун ўз умрини қўшиб беришни истайди... Она шоир учун ҳаётнинг ўзи, у ҳаётини онасиз тасаввур этолмайди. Шоир учун ОНА деган улуғ зот ҳеч қачон ўлмайди. Шоир онасининг жисман вафотини тан олса-да, онаи муҳтарамаси унинг учун маьнан ҳамиша тирик ва эътиборда...
Мазкур китоб илмий жиҳатдан ҳам аҳамиятли бўлиб, миллий менталитет, оилавий қадриятлар ва анъаналар акс этган саҳифалар жуда кўп. Қолаверса, Она образи орқали ўзбек жамиятидаги тарбия, меҳр-шафқат ва фидоийлик каби тушунчалар кенг ёритилган. Бу эса асарни нафақат бадиий, балки маънавий-маърифий аҳамиятга эга манбага айлантиради.
“Бошимдаги тожим – Онам” —ўзининг бадиий соддалиги, маънавий чуқурлиги ва миллий руҳи билан эътиборга лойиқ.
Имомқул НУРИНОВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси

👍2👏2❤1
Forwarded from «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНДАРИЖА
#2026/02
✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2026 йил, 2-сони нашрдан чиқди. Мундарижа билан танишинг. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини имкон қадар мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар орасида тарғиб қилинг.✨
(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Низомий номидаги педагогика Университети талабалари билан Ижодий учрашув онлари.
👍5👏2
Forwarded from «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
#Таржима
"Звезда Востока" журналининг 2026-йил 1-сонида Муҳаммад Исмоилнинг "Биринчи севги" номли қиссаси нашр этилди.
Таржимон: Зульфира ХАСАНОВА
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
"Звезда Востока" журналининг 2026-йил 1-сонида Муҳаммад Исмоилнинг "Биринчи севги" номли қиссаси нашр этилди.
Таржимон: Зульфира ХАСАНОВА
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
👏2
Forwarded from Абдували Аҳмад.
Мени икки онам бор!
100 ёшга кириб, вафот этган Сирдарё вилояти, Ҳовос туманида яшаб ўтган Зулайҳо она ҳақидаги бугун хотиралар уммонида эслаб ўтирибман.
Онамиз Зулайҳо ҳожи момом билан ўтган 2024 йил охири, 2025 йил бошларида бир неча бор телефон орқали гурунг қилиш бахтига муяссар бўлганимдим.
Онаҳоннинг ўғли Дилшодбек мени онаҳон билан гаплаштирди.
,,Ватсаб,, тармоғи орқали кўриб гурунг қилиш бахтига ҳам эришдим...
Аммо интернет, телефон жонсиз восита .
Юзма юз ўтириб гаплашганга келмайди барибир!..
Онаҳон дуо қилгани мен учун бир бахт бўлиб қолади!
Онаҳон Ўзбекистон бўйлаб машҳур эди.
Шерали Жўраев, Бобомурод Ҳамдамов, Отажон Худойшукуров, Олмахон Ҳаитова, Ортиқ Отажонов, Раҳматжон Қурбонов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матжон каби улуғларни кўрган, улар онамиздан дуо олиб кетишган экан !
Телефон орқали бўлсада, дуо олиб қолганим бир мўъжизадир !
Онам билан Ҳовосга борганимда кўришмоқчи эдим ?
Афсуски 2025- йил март ойида ( Рамазон ойида) Зулайҳо ҳожи она ,

❤3👏1