Forwarded from Farishtabonu Mahmudova ijod olami
#Устозларим
Шоирнинг қалби
Шоир бу дунёдаги барча йўллар орасидан машаққат ва изтироб йўлини танлайди. Чунки, у ўз қалбига маҳкумдир. Унинг учун энг катта ҳақиқат ҳам илоҳ туҳфаси бўлган қалбдир.
Шоир ўз юрагини, иймон, эътиқод, энг пок туйғулар билан тўлдириб борсагина барча дунёвий ҳалокатлар устидан руҳан ғолиб чиқаверади. Мен Муҳаммад Исмоилнинг шеърларини ўқиб, адабиётимизда бўй кўрсатаётган янги авлод нечоғли эзгу ва юксак амалларга ҳозирланаётганига ишондим. Ва ёруғ умидлар билан тўлиб тошган бу қалбни ўз қалбимнинг қавмидан эканлигини ҳис қилдим. Мен Муҳаммаднинг шеърларида қалб бутунлигини, иймон эркинлигини, эътиқод софлигини кўрдим. Энг муҳими, бу шеърлар ўзини ҳам, бировни ҳам алдамайди. Инсон тириклигининг маъноси ҳам, файзи ҳам кўнгил илҳомидир. Зеро, дил аралашмаган ҳар қандай иш оқибатсиз бўлади.
Илоё, эзгу умидлар билан қўлига қалам олган ҳам бир шоирнинг юзи элу юрти олдида ҳамиша ёруғ бўлсин!
Ҳалима Худойбердиева
Ўзбекистон халқ шоири

👍3👏2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзувчиларнинг Дўрмон Ижод боғида улуғ устоз Нурали Қобул, Рўзимбой Хасан, Жовли Хушбоқ, Мусулмон Номоз сингари таниқли ижодкорлар даврасида
👍5👏4
Шеър ёзолмайдиган одамни тоғнинг энг тепасига чиқариб қўйсангиз ҳам ёзолмайди. Минг гектарли боғнинг ўртасида ҳам, етти қитъани айланиб келса ҳам, Тожмаҳал пойида ҳам, Озодлик хайкали остида ҳам ёзолмайди. Шеър ёзадиган одам тўрт девор ичида ҳам ёзаверади. Ёзганда ҳам миллион миллион одам ўқийдиган, миллион миллион одамнинг юрагини забт этадиган ашоърлар ёзади. Тоғлар салобати-ю, боғлар таровати, етти иқлим одамларининг юраги балқиб туради ёзганларида. Чунки, инсонга шеър илҳомини Худо беради. Инсон ўзини ўзи илҳомлантираолмайди. Ўзи шеър яратолмайди. Шунинг учун шеър мўъжиза ҳисобланади. Шеър минг йил ўқилса ҳам, минг минг марта ўқилса ҳам, мўъжиза бўлганлиги боис қайта қайта севилиб ўқилаверади, инсонлар юрагини қайта қайта забт этаверади, сеҳрини йўқотмайди.
Фариштабонунинг шеърларида мана шундай мўъжиза бор. Шеърларида илоҳий оҳанг, илоҳий тарона, илоҳий жўшқинлик бор. Бундай шеърларни, кел битта шеър ёзай дея ёзиб бўлмайди. Фариштабонуга сатрлар қуйилиб, сўз, туйғу, изтироб, ҳаяжон жўшқин дарёдай оқиб келади. Фариштабону эндигина ўн ёшга тўлганига қарамай, мана шу сўзларни маҳорат билан жой жойига қўяди ва бетакрор асарлар яратади. Миттигина қиз шундай шеърлар ёзганига одамнинг ишонгиси келмайди. Лекин бу дунё фақат ва фақат мўъжизалардан иборат эканлигини унутиб қўямиз. Аслини олганда одамнинг ўзи мўъжиза эмасми? Ақли, идроки, юраги, кўзи, қулоғи мўъжиза эмасми? Ер шарининг айланиши, Ой-у осмон, Қуёш, сайёралар мўъжиза эмасми? Бу ҳаётда мўъжиза бўлмаган нима бор? Биз фақат улардан ҳайратланишдан тўхтаб қолганмиз. Биз тош қотганмиз. Биз фақат Мавлоно Лутфийнинг ўн бир ёшли Алишер Навоий битган ғазали олдида ҳайратга тушганини эслаймиз-у, ўн ёшли Фариштабону битган шеърлар қаршисида ҳайратга тушишдан ўзимизни тўхтатамиз. Аслини олганда ҳаммаси оддий. Ҳамюртимиз Имом Муҳаммад Исмоил Бухорий олтмиш минг ҳадисни ёд олди, Саҳиҳул Бухорий асарини яратди ва бу китоб Қуръони каримдан кейинги энг буюк китоб бўлди, ҳамюртимиз Абу Али ибн Сино табобат илмига асос солди, Мирзо Улуғбек фалакиёт илмига асос солди ва унинг бугунги кундаги авлодлари йигирма ёшида “Ўтган кунлар” деган жаҳоншумул роман ёзди, Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди, Асила Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлди, Фариштабону Маҳмудова ўн ёшида “Орифнома” деган роман ёзди. Бу анъаналар ҳаммаси ҳайратланарли тарзда давом этмоқда.
Мен, Фариштабонунинг истеъдодли эканига ишонаман. У ҳақиқатдан Худо берган қобилият эгаси. У туғма талант. Адабиётимизга катта истеъдод кириб келмоқда. Энди бу истеъдодни фақатгина парваришлаш керак. “Атомни кучини ўтин ёришга” ишлатмаслик керак бўлганидай, салмоқли асарлар ёзиш учун ишлатиш керак бу қобилиятни. Майда шон шуҳратга ишлатмаслик керак. Енгил мақтовлар йўлида қурбон қилмаслик керак бу иқтидорни. Худо истеъдод бериб сийладими, буюк орзулар йўлида тинмай меҳнат қилиш керак бўлади. Адабиёт шон шуҳрат йўли эмас, фақат ва фақат заҳматли меҳнат йўлидир. Меҳнатгина истеъдодни рўёбга чиқаради. Ҳузур ҳаловат истеъдоднинг кушандасидир.
Адабиёт салтанатидаги Олимп чўққисини забт этишингизга тилакдошман Фариштабону!
БУГУНГИ ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ФАРИШТАБОНУ МАҲМУДОВА!
МУҲАММАД ИСМОИЛ,
Халқаро Робиндранат Тагор мукофоти совриндори.

👏6👍4❤2
Forwarded from Тохир Авезов
Ассалому алайкум, Устоз! Истеъдодли шогирдингизга ижодий камолот тилаб қоламиз. Шу чоғдан ҳаёт нафасини дилдан ҳис қилувчи ажойиб шогирдларингиз Зулҳаё ва Фариштабону каби избосарларингиз кўпаяверсин. Зулайҳо Ҳожи аяжонингизнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Биз доимо онажонларимиз учун дуодамиз. Яхши кунларда учрашайлик!
🔥3👏3❤1
@Muhammad_Ismoil_Official АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУҲТАРАМ ДЎСТЛАР. ТЕХНИК САБАБЛАРГА КЎРА КЎПГИНА ИЖОДИЙ ГУРУҲЛАРДАН УЗИЛИБ ҚОЛДИМ. ИЖОДИЙ ГУРУҲ АДМИНЛАРИДАН ИЛТИМОС, МЕНИ ЯНА ЎЗ САФЛАРИНГИЗГА ОЛИШЛАРИНГИЗНИ СЎРАЙМАН.https://t.me/Muhammad_Ismoil_Official
Telegram
Муҳаммад Исмоил ижоди
Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...
👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шоир
К. Баҳриевга
Умри меҳнат билан ўтди хокисор.
Бўлди на ёлғончи, на лаганбардор.
Маддоҳ эмаслигин исботи шулки,
На бир орден олди, на унвони бор!
МУҲАММАД ИСМОИЛ
К. Баҳриевга
Умри меҳнат билан ўтди хокисор.
Бўлди на ёлғончи, на лаганбардор.
Маддоҳ эмаслигин исботи шулки,
На бир орден олди, на унвони бор!
МУҲАММАД ИСМОИЛ
❤5🔥3👏3👍2
Қ И Б Л А И О Л А М
Шоир Муҳаммад ИСМОИЛ мен ўқиган факультетда мендан бир курс юқори ўқиган эди. Лекин мендан уч ёш кичик, чунки мен ҳарбий хизматдан сўнг ўқишга кирган эдим. Муҳаммад мактабни битирибоқ ўқишга кирган экан. Ўқишни битиргандан бери кўришмаганмиз, узилиб кетган эдик. ЗУЛАЙҲО ОНА сабаб узилган ришталар қайта тикланди.
Муҳаммад ижодий гуруҳида ўз онаси ҳақида кўп ёзарди. Дастлаб бу менга ғалати туюлди. Бир суратда онасининг ёнида Шерали Жўраевни кўриб ҳайрон қолганман. Казо, казо одамлар Онахон ёнида суратга тушган эканлар. Муҳаммад нега онасини реклама қилаверади деб аччиғланганман ҳам. Лекин ёзганларини ўқиган сайин англаб бордим: Ёнидаги таниқли, улуғ зотлар ҳам Онахон дуосига муштоқ эканлар. << БОШИМДАГИ ТОЖИМ ОНАМ >> китоби ўз дастхати билан қўлимга етиб келгач, ошиқиб китобни очдим ва китобни уч кунда ўқиб тугатдим. Лекин китобни сира ёпгим келмай қолди. Китобни ўқиб чиққач англадимки, ЗУЛАЙҲО ОНА ўзбек аёлларининг, жаҳондаги жамики муштипар оналарнинг бетакрор ва гўзал тимсоли экан.
Муҳаммад сўзбошида ўзида Она ҳақида китоб ёзиш фикри туғилгани ҳақида сўз очиб, буюк асар ёзолмасам, буюк меҳр - муҳаббат билан ёзишга жазм қиламан деган эди. Муҳаммадни табриклайман, у чиндан ҳам бу китобни Оналарга буюк меҳр - муҳаббат билан ёзибди.
<< Мен учун Ватан онамнинг юрагидан бошланган. Менинг шоирлигим шу юрак тарбиясида вояга етди. Шу юрак ҳароратидан тафт олди... >> Бу иқрорда заррача ёлғон йўқ эди. Китобда Онахоннинг турли давралардаги дуолари келтирилган. Муҳаммад узоқ йўл босиб, онасини йўқлаб келгандаги дуосига бир қулоқ тутинг:
<< Боқ қарасин, Хизир дорисин, кетмас давлат, кенг феъл берсин...Жўл журиб келганни жўлини берсин, қўлловчининг қўлини берсин, жоқшиларға жоноштирсин, жомонлардан адаштирсин, ошқа берсин, бошқа берсин, ҳам қариға, ёшға берсин, кўзимизни нам қимасин, кўп ичида кам қимасин, тўрт кўз тугал тўқ бўлсин, дастурхон нонга тўлсин, биров бировдан кам бўлмасин, Яратган Эгам қўлласин! >>.
Бу дуо бошдан оёқ шеърий сатрлардан иборат - ку! Демак, шеърга ҳавас ҳам Муҳаммадга ўз онасидан юққан. Демак, бу ўғлон Она пойида қанча тиз чўкса кам.
Муҳаммадга шеъриятдан сабоқ берган, унинг кўнглини модернизмдан айнитган ҳам ўз онаси эди. Илк шеърлари чиққанида Онаси ҳам жуда қувонган эди, шоир болам деб Муҳаммадни бағрига босган эди. Лекин афсус, шеърларини тушуна олмаган эди.
<< Онамнинг ўша кунги ҳолати менга жуда қаттиқ таъсир қилди ... ва энди фақат тушунарли, оддий ва содда шеърлар ёзаман деб қатъий аҳд қилдим>>. Онанинг шеърларни тушуна олмаганлиги Муҳаммадни ҳаммага тушунарли, содда ўзанга қайтарган эди.<< Мен яна Тошкентга қайтдим. Ўзим ёзиб юрган шеърлардан, аниқроғи, шеър ёзиш услубимдан юз ўгирдим...Ўзимда онамнинг дунёқарашини тиклашга киришдим. Бу ҳақиқий ўзбекона дунёқараш, ўзликкка қайтиш эди >>.
Буни қарангки, Она ўғлининг китоби чиққанида яна қувонди, лекин айни пайтда ўғлининг шеърларидан яна кўнгли тўлмади, ранжигандай ҳам бўлди.<< Сиз ҳамон ўшасиз...>> деб номланган китоб бошдан-оёқ ўлдим, куйдим деган шеърлардан иборат эди.
<< -- Мен ҳаётда бировни шунчалик куйиб-пишиб яхши кўрганингга ишонмайман, агар ростдан шундай бўлганида, мен буни билган бўлар эдим,-- дедилар онам.
-- Ёзсанг, фақат рост нарсаларни ёз... Сен ўз ҳаётингда бўлмаган кўп нарсаларни ҳам ёзгансан >>.

❤1
Шундан сўнг Она ўғлига чўпон ҳақидаги бир ривоятни сўйлаб берди. Чўпон қўйларимни бўрилар бўғизлаяпти деб ёлғондан икки марта дод солганида ҳам одамлар нажот учун етиб келган экан. Учинчи гал дод солганда ҳеч ким келмабди, лекин бу сафар бўрилар чиндан ҳам қўйларни бўғизлаб кетибди. Алқисса, Она деди: Ёзувчининг иши ҳам шу чўпоннинг ҳою-ҳавасига ўхшайди. Ёлғондан дод-вой қилса, оқибат шу: ҳамма ундан юз ўгиради. Ёзсанг, фақат рост нарсаларни ёз. Онанинг бу гаплари шоир ўғлига бир умрлик сабоқ бўлган эди. Лекин она Муҳаммадни ҳам ўғил, ҳам шоир сифатида ардоқларди. Ишламасанг майли, лекин Тошкентда яшаб ижод қиласан деб туриб олган ҳам шу муштипар она эди. Она керак пайтда ранжиб қолганини яширмас, лекин меҳри минг чандон ортиқ эди. Китобда Зулайҳо она бутун бўй - басти билан намоён бўлган. Муҳаммад ҳали ижарада яшаб юрганида онаси уни йўқлаб келиб қолди.<< Ўшанда онам айтган гаплар ҳеч қачон эсдан чиқмайди:
-- Нега хотинингни, болаларингни ҳолидан хабар олмайсан? Эртага худо сендан қандай шоир эдинг деб сўрамайди, қандай эр эдинг, қандай ота эдинг деб сўрайди. Аввал одам бўл. Ўзинг ночор, йўлинг ночор бўлса, ёзганинг савдойи одамнинг васвасаси бўлиб қолаверади. Ҳамма китобни ташлаб, битта Каламуллони ўрган. Шу китобга эргашсанг, сени Худо қўллайди. Аввал шоир бўлиб, кейин яхши одам бўламан дейиш оёғимни осмонга қилиб, қўл билан юравераман дегандай гап.
Шундан сўнг Муҳаммад уй олиш тарадудига тушиб, рўзғорига қут - барака кира бошлади.
Мен бошқалар бу китобни йиғлаб ўқидим деганида ишонмагандим. Ўзим ҳам << Тарсаки >> деб номланган ҳикояни ўқиганимда, кўзларим ёшланиб кетганига ҳайратландим. Муҳаммад онасининг фаррошлик ишидан уялиб юришини ва онасини бу ишдан қайтармоқчи бўлгани ҳақида рўй - рост ҳикоя қилади. << Онам мени гап билан тўхтата олмаслигига кўзи етди шекилли, юзимга тарсаки тортиб юборди.
-- Нима, мен ўғирлик қиляпманми?! Бировни алдаяпманми, ориятинг келади. Нима, мен бировнинг уйига қарз сўраб бордимми юзингни шувут қилиб?! >>.
Онасидан миннатдор бўлган Муҳаммад сўнгра ёзади: Зеро, ўшанда онамнинг мактаб остонасини ювиб, тозалашлари бизнинг ҳаёт остонамизни, ҳаёт йўлимизни тоза ва покиза бўлиши учун пойдевор эмасмиди?
Муҳаммад яна Она ҳикматларидан сўзлайди:
-- Ҳеч бир она ўз боласини ёмон бўлсин дейдими? Худо ҳам шундай! Бандаларим тўғри йўлда юрсин дейди, шайтонга эргашмасин дейди. Ким нимаики яхшилик ва ёмонлик қилса, ўзига қилган бўлади.

Муҳаммад онасининг журъати сабаб опалари Тошкентда ўқиганини ғурур билан эслайди:
<< Оналаримиз биз учун кўп журъатли бўлар экан, кўп бор таваккал қилар экан. Жонини ўртага қўяр экан. Жаннат оналарнинг пойидадир деб бекорга айтилмаган экан >>.
Муҳаммаднинг ушбу китобдаги кичик, кичик ҳикоялари иқрорнома тарзида битилган. Ҳикоядан ҳикояга ўтган сайин муштипар она образи бизга суюк бўлиб бораверади.<< Меҳр уммони >> деб номланган иқрорномада ўнта фарзанд ўстирган онанинг меҳри уммонидан янги бир ғурур бор. Бу ҳикояда онанинг шевага хос сўзларидан ҳам завқ туямиз. Она хаста қизини табибга олиб кетаётганида йўлидан илонлар чиқиб қолади. Қандайдир мўъжизавий куч билан она олдинга интилади. Қизалоқнинг қўли чиқиб кетган экан, табиб унинг чиқиб кетган қўлини жойига солиб қўйди.
Муҳаммад ўз иқрорномаларида мўъжизакор онанинг меҳри уммони ҳақида кўп ва хўп ёзади: << Агар ҳозир кимдир мендан " Онангиз шер билан олишиб, енга оладиларми?" деб сўраса, ҳеч иккиланмай, " ҳа, менинг онам энг баҳайбат, энг йиртқич шер билан олишса, албатта енгади >> дея жавоб бераман. Биз бу иқрорномада ҳеч қандай мақтанчоқлик йўқлигига такрор, такрор гувоҳ бўламиз. Муҳаммад пневмонияга чалиниб, буни онасидан яширганда ҳам бундан барибир хабар топган, учиб келиб касалманд ўғлини бағрига қучган, барча шифокорларни оёққа турғизган ва шоир ўғлини қувноқ ҳаёт бағрига қайтарган ҳам шу мўъжизакор она эди. ЗУЛАЙҲО ОНА тимсолида аввало кўп болали, меҳнаткаш, серҳаракат ва метин иродали ўзбек аёлини кўрамиз. Зулайҳо она Сирдарё далаларида фарзандлари билан ҳам пахта етиштирар, ҳам қовун экиб тирикчилик ўтказарди. Дангаса қўли қўлтиқдан чиқмас деб, болаларини ғайратга ундар эди. Эри касал бўлиб, ётиб қолганида даволатиш учун машина ҳам, мол ҳам сотилди. Эрининг вафотидан сўнг жабрдийда она болаларига бош бўлди, бировдан қарз сўрашни биронта ўғлига раво кўрмади. Фарзандларни иймонли, диёнатли қилиб тарбия қилди. Ҳаммасини уйлади, жойлади, кейин невара, чевараларнинг тўйларига ҳам бош бўлди. Маҳалланинг энг яқин маслаҳатгўйига айланди. Ҳаммага тўғри йўл кўрсатди. Етти ёт бегоналарнинг ҳам меҳр - муҳаббатини қозонди. Биз китобда ана шундай шарафга сазовор бўлган меҳри дарё, мақол, ҳикмат ва ривоятлар сўйловчи ва ҳар қандай суҳбатдошни мафтун этувчи донишманд онани кўрамиз. Зулайҳо она Яратгандан ҳамиша ҳалол ризқ тилади, болаларини ҳам шунга ўргатди. Бир ўзбек йигити чет элдан телефон қилиб, сизга қандай совға олай деганида, менга ҳеч вақо керакмас, ҳамма нарсам бор, ўзинг соғ бўл, омон бўл, болам деган жавоб билан кифояланди. Лекин кўпчиликка тўғри йўл кўрсатган бу ёши улуғ онани йўқлайдиганлар кўпайгандан кўпайиб борди. Зулайҳо онага Кореядан пальто совға бўлди. Кимдан дейсизми? Бир ночор аёл қорнидаги болани олдириб ташламоқчи бўлганида донишманд она уни бу ниятдан қайтариб, ундай қилма, туғиб ол, ризқ Аллоҳдан деган экан. Ўша бола туғилиб, ҳозир Кореяда эмиш. Ана холос! Пальтони Зулайҳо онага ўша аёлнинг ўзи келтирган эди.
Зулайҳо онанинг меҳри уммони чексиз эди, лекин унинг ғурурини ҳеч ким оёқ ости қила олмасди. Тўнғич қизининг қулоғи бешикда ётганида тишланган экан. Қиз институтни битириб, уни ўша хонадонга узатмоқчи бўлишганда йигитнинг отаси уларнинг камбағаллигидан ор қилиб, тўйни рад этади. Шунда Зулайҳо она ғурур отига қамчи уради:
-- Онамнинг юз хотирини қилиб, уларга қиз бераман десам, у ноз қилдими? Кўчада қиз тугул, тезак қолмайди... Бориб айтинглар, бир ҳафтадан сўнг бизникига тўйга келаверсин.

❤2
Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Бир ҳафта ўтмай, шу хонадонда тўй бўлди. << Бир карсон кулчатой >> деган иқрорномада Зулайҳо она бизни яна ҳайратга солади. У ўғилларига ҳеч қачон қарз олма деб насиҳат қиларди. Лекин уйига кимдир қарз сўраб келганида она ўғлини унга қарз беришга ундагани ўғлига ҳам ғалати туюлди. Қийналган, бўлмаса келмасди. Унинг устига бир пайтлар отангга кўп яхшиликлар қилган, амаллаб қарз бериб тур, албатта қайтаради, яхшилик қилганинг қолади деб ўғлини қарз беришга кўндиради. Қарз олган Ўскан амаки қарзни тезда қайтаради. Зулайҳо она мана шундай савобли ишларнинг ҳам бошида турарди.
Зулайҳо она бир асрлик умри давомида қанча одамларга тўғри йўл кўрсатди, унинг тилидан қанча мақол, ҳикмат, ривоятлар тингладилар, қанча одамларнинг дуолардан юзлари ёришди, бунинг сарҳисобини айтиш қийин.
Унинг ўгитларини олтин насиҳатлар дейиш мумкин. Бир аёлга болангни олдириб ташлама деган ким эди? Зулайҳо она! Икки қизи кўз ёш қилиб, жонимдан тўйдим, ажрашаман деганида, ҳай - ҳай - ҳай, сабр таги олтин деган ким эди? Зулайҳо она!
Мана, бугун яна бир қизи, зўрға яшаяпмиз, тўхтатайми деб она қулоғига шивирлаяпти. Зулайҳо она ўзгариб қолган эмас. Бу гал қизининг қулоғига бундай деди:
-- Агар Худо берса, туғавер. Ҳар бир бўбак ўз ризқи билан туғилади... Қотинди жахши кўрсатган қўлидаги боласи. Дайронинг довруғини балиғи кўтаради, дарахтнинг довруғини туйган меваси кўтаради...
Муҳаммад ёзади: Синглим шундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчи фарзандини дунёга келтирди...
Мана, олтин маслаҳатларнинг яна бири:<< Невараларга ҳам ўз болаларингга қарагандай қаранглар, шунда улар сизларга меҳрибон бўлади, бегоналашиб кетмайди. Болам деган эл бўлмаган ерда элим дейтурган бола бўлмайди. Жема - жемага кеганда сени танимай турса, кўгайинг кесилгани, тўбанг ўйилгани шу бўлади. Кейин аттанг деганинг бекар >>.
Қизи ўғлига келин қидириб, қизининг ўзи келин томон камбағал экан деб бурун жийирганда Зулайҳо она қизига айтган гапларга қулоқ тутайлик:<< Пули кўп эмас, қўли очиқ бой ҳисобланади. Орияти бор одам бой ҳисобланади. Бойлик бугун сенда, эртага бировда... ҚИЗ БЕРСАНГ, ОТАСИГА ҚАРА, ҚИЗ ОЛСАНГ ОНАСИГА ҚАРА. Одамгарчилиги бор оила экан, қизини келин қилавер...>>.
Муҳаммад ёзади: << Отамиз вафот этганидан кейин қийналиб қолдик... Шунда қарз олиб, акам иккимиз бирор ишни бошини тутмоқчи бўлдик. Бу гапдан хабар топган онам иккимизни бир жойга йиғиб, ҳеч кимдан ҳеч қачон қарз олмасликка қасам ичирди...Онамнинг айтганини қилдик, эгнимиз бут, кам бўлмадик. Бизга бундай қасамни ичиргани учун бир умр миннатдормиз >>.
Зулайҳо она олтин насиҳатларини ҳеч кимдан қизғанмай яшади, хокисор умр кечирди. Илоё, охиратлари обод бўлсин!
Муҳаммаднинг иқрорномаларида Зулайҳо онанинг ноёб бир қиррасини ҳам кашф этамиз. Ўғли мундоқ ўйлаб қараса, онаси ҳеч қачон мақолсиз гапирмаган экан. Бу ёши улуғ она тилидан илгари биз билмаган, биз эшитмаган юзлаб мақолларни эшитиш мумкин. Мана, ўша мақоллардан айримлари:
Жерни тепма, жони бор, Журагида қони бор.
Жетилган қобин пуштада жотмас.
Осмондаги офтоб ойдан жахши,
Чўллаганда қора сув мойдан жахши.
Дартти қулағи бор,
Чағирсанг аяғи бор.
Қизи энасига тувишни ўргатибди.
Дарёнинг донғини катта балиғи чиқаради,
Дарахтнинг донғини шакар меваси чиқаради.
Бундай мақоллар Зулайҳо онада сира тугамас эди. Суҳбат қай мавзуда бўлмасин, албатта у ёки бу мақол бу суҳбатда узукка тушган кўз бўларди.
Бир мухбир қиз келиб, юз ёшга киришнинг сири билан қизиқади. Мухбир қизнинг саволлари кулгунгизни қистатади: Спорт билан шуғулланганмисиз? Парҳез қилганмисиз? Юз ёшли Зулайҳо онанинг жавоби оддий:

-- Сув келса, симирдик, тош келса, кемирдик. Парҳез қайда? Топсак, қўрғалаб жедик, топмасак жўл қарадик. Бурунлари палов ойда, жилда бир қилинарди. Туппа, жуҳма, кулчатой, ғилминди, оймош, гўжа, кўмач, туймоч, қотирма, лачира билан кун кўрдик.
-- Қон босимингиз борми?
-- Жўқ.
-- Сахарингиз борми?
-- Жўқ, ойнам...
Иқрорномаларни шунчаки ўқиб бўлмайди. Оғир хаста кампирнинг яна оёққа туриши, ўзини мардонавор тутиши, фарзандлару набираларнинг юзларини силаб кўришиши, сўнг таҳорат ва намозга тараддуд кўриши, хасталигини тан олмай ярим соат намоз ўқиши, шундан кейингина икки қошиқ овқат ейиши ҳақидаги ҳикоя яна кўзларимни ёшлатди.
Икки йил ичида беш марта комага тушган она яна катта даврада қўр ташлаб ўтирарди.
Юз ёшли Зулайҳо она умрида бундай мўъжизалар кўп бўлган эди. Зулайҳо она қариб қолганини сезар, ўлимни осонидан бер, мени чақириб ол деб худога нуқул ёлборгани ёлборган эди. Умри охирлаб қолганини болаларига ҳам тез-тез эслатиб турарди. У дунёда отам бор, онам бор, хўжайиним бор, сингилларим бор, бари мени соғинган деб у дунёга ошиқарди. Ўлимлигим, кафанлигим, ҳаммаси тахт. Мен йўлга тайёрман... Мени вақти соатим бўлди. Худойимдан сўровим шу: эртароқ жийиб олсин.
Мана, биз билмаган Зулайҳо она! Ўлимни сийлов деб билган она! Ҳамма оналар меҳрибондир, лекин ўлимни бу қадар чорлаган оналар, рости гап, саноқлидир. Ўзига ўлим тилаб турган она бу дунёда мардона яшаб ўтганини дил - дилдан ҳис этиб турарди. Чин инсон деган ном умрининг энг олий мукофоти эди. Зулайҳо онанинг ҳаётдан нолиганини ҳеч ким эшитмаган. Чунки, йўқ нарсани ҳам меҳнат билан йўндирарди. Бир умр шукроналик ҳисси билан яшаб ўтди. Китобдаги << Айланайин, Художон >> деган ҳикояни ўқиб, шундай завқ туйдимки, гўё Зулайҳо онанинг бир фарзандидек қулоғим остида шевадаги сўзлари жаранглаб кетди:
-- Худонинг ўзи чевар, ҳамма ҳисоб - китобни туври қилиб қўяди. Шу йили Аҳмадқул бозорга қовун ташиб чарчади, пулни қириб жерди. Туври гапириб, туври ишлаб, туври журсанг, худонинг ўзи бераверади. Қора меҳнат қилдим, аммо кам бўлмадим, болаларим бари олдимда. Айланайин, Художон!
Яна меҳнатни турмушнинг чечаги деб билган шу Онага қулоқ тутамиз:
-- Шу ёшга кириб, бировдан бир нарса сўрамадим. Эртага юзимга солади деб бой билан қуда бўлмадим. Нимаики сўрасам, худодан сўрадим.
Мана, мана, биз билмаган Зулайҳо она!
Мана, энди ҳаммамиз бирдек суйиб турган Зулайҳо она!
Ислом уламоси Анвар қорининг бир гал Ховосдаги катта бир йиғинда мени дуо қилинг деб Зулайҳо онага юзланиши бир қарашда ғалати туюлади. Зулайҳо она хижолат бўлиб, садағангиз кетай, сиз дуо қилинг десалар ҳам, Анвар қори менинг ҳам сиздай онам бор, ёшингиз улуғ, дуонгизга муҳтожман деб туриб олди. Бошқа йўл қолмагач, Зулайҳо она дуога қўл очди. Демак, бу дунёда оналардан улуғ зот йўқ.
Муҳаммад ёзади:
<< Худойим ўзининг суйган бандасини бошқаларга ҳам суюмли қилиб қўяр экан. Абдулла Орипов онамнинг сўзларини эшитиб, худди ўз онасини кўргандай маҳлиё бўлиб қолган, онасини эслаб, кўзига ёш келганди >>. Ҳа, Зулайҳо она уни билган ҳар бир одам учун табаррук зотга айланиб борарди. Мен бу мўътабар зотни кўришга улгурмадим, лекин энди айтаманки, менга ҳам ўз онам қадар суюмли бўлиб қолди. Бу китобни очган ҳар бир китобхон шундай дейишига ишонаман. Бу китобни озгина ўқиб кўрганлар ўқиб бўлсангиз, китобни менга берасиз деб аллақачон хархашани бошлаганлар.

Мен бу китобни ўқигач, ЗУЛАЙҲО ОНА менга қанчалар суюмли бўлиб қолган бўлса, шу китобни Муштипар Онанинг ширин ёдига бағишлаган Муҳаммад ИСМОИЛ ҳам биз учун шу қадар суюк бўлиб қолди. Зотан, жаннат оналар пойидадир. Она пойида тиз чўкмоқ, оналарни тиригида асраб, эъзозлаш ҳар биримизга насиб бўлсин!
Яна шуни айтишни истардимки, бу китобда Муҳаммад оталарга ҳам буюк эҳтиром кўрсатган. Болаларга отаси ҳақида доим илиқ гапларни гапириши Зулайҳо онага бўлган меҳр - муҳаббатимизни янада оширади. Муҳаммаднинг ўзи ҳам отасини чексиз меҳр - муҳаббат билан тилга олади. Отаси эрта ўтиб кетганидан, шоир бўлганини кўра олмаганидан ўкинади. Лекин отаси ўғлининг шоир бўлишини кўп орзу қилганини эслаб, энтикади. Онаси доим отасига суянгани ҳақида ғурур билан гапиради. Алқисса, ушбу китоб ота - оналарга қўйилган ҳайкал десак муболаға бўлмайди. У яна кекса онасини йўқлаб, йўлга отланар экан, ҳар биримизга оналарни тиригида эъзозланг дегандек бўлаверади.
Муҳаммад ИСМОИЛ қалб амри билан ёзилган бу иқрорномасида Она пойига тиз чўкиб, жумладан бундай ёзади:
<< Сиз бизга ... худо инсонни фариштадан улуғ, Ер салтанатининг ақлу заковотда тенгсиз ҳукмдори этиб яратганлигини ўргатдингиз ва қалбимизни нурга тўлдирдингиз! Сиз биз учун кучли ирода тимсолисиз! Сиз биз учун меҳр - оқибат тимсолисиз! Сиз биз учун улуғ устоз тимсолисиз!
Сиз билан умр йўлларимиз чароғон бўлди. Ва биз сиздан ҳар доим қарздорлигимизни ҳис этдик >>.
Хўш, бу гапларнинг қайси бири ёлғон? Демак, оналаримиз пойида ҳозироқ тиз чўкайлик.
Мен беихтиёр атоқли шоир Абдулла ОРИПОВ ёзган << Она >> шеърини ёддан айта бошладим:
Кимдир савол берди:-- Айтгил, Муҳаммад,
Ёлғиз сен Расулсан бутун оламга.
Кимга кўп яхшилик қилай, ўзинг айт,
Ота - онамгами ёхуд боламга?
Расул жавоб қилди:-- Тингла, биродар,
Гапимни уч бора қулоққа илгил.
Имкон топа олсанг дунёда агар,
Энг аввал онангга яхшилик қилгил.
Бу ҳикмат шарҳини ўйладим узоқ,
Ростдан она эрур қиблаи олам.
Гарчи барчамиз ҳам падармиз, бироқ
Онадан туғилган пайғамбарлар ҳам.
Ҳа, Муҳаммад ИСМОИЛ бу китобида атай оналар томонга юзланди. Абдулла аканинг таъбири билан айтганда, қиблаи оламга юзланди. Ва бу юзланиш Муҳаммад каби барча ўғлонларни, Зулайҳо онанинг қизларидек барча қизларни ёруғлик томон чорламоқда. Бу ёруғлик икки дунё саодати бўлса ажаб эмас!
Маъмур АСЛИЙ.

❤1👍1
Forwarded from Sirdaryo Telekanali | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo telekanali ijodkorlari tomonidan su'niy intelekt yordamida "Qaytar dunyo" deb nomlangan qisqa metrajli filьm yaratildi.
✅ Obuna bo'ling!
📡 Telegram I 📲 Instagram | 🖥 Youtube | 📱 Facebook

👍4