Forwarded from Muhaddis.uz | Расмий канал
#yangilik #taqdimot
✨ Соф ақида — маънавий барқарорлик асоси
🕌 Ҳадис илми мактаби ходими, таниқли олим, устоз Шайх Муҳиддин Мансурнинг “Соф ақида — Имом Таҳовий ақидасига ҳошия” номли янги асари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китоб Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида тайёрланган бўлиб, ақида илмининг муҳим масалаларини содда ва тушунарли услубда баён этиши билан аҳамиятлидир.
👤 Тадбирни Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов очиб берди. Ректор ўз сўзида устоз Шайх Муҳиддин Мансурнинг кўп йиллик илмий-маърифий хизматларини алоҳида эътироф этди. Айниқса, ўзбек мусулмонларининг соф эътиқодини сақлаш, аҳли сунна вал жамоа манҳажидан четлашган тоифаларга илмий асосда раддия бериш ва жамиятда соғлом диний тушунчани қарор топтириш йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.
👤 Шундан сўнг Шайх Муҳиддин Мансур ҳазратлари сўзга чиқиб, мазкур асарнинг нашрдан чиққанини маълум қилдилар. Устоз ўз нутқида ақида илми инсон ҳаётидаги энг муҳим илмлардан бири эканини таъкидлаб, эътиқод мустаҳкам бўлса, бузғунчи ғоялар ва адаштирувчи оқимлар ўз таъсирини ўтказа олмаслигини қайд этдилар.
📘 Шунингдек, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳамда у зотнинг изидан борган буюк ақида мужтаҳиди Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг ақидавий қарашлари Қуръон ва суннатга мустаҳкам таянганини баён қилдилар. Нутқ давомида устоз ҳаётий воқеалардан мисоллар келтириб, соф ақидани асраш ва уни ёш авлодга тўғри етказиш ҳар бир толиби илмнинг келажакдаги муҳим вазифаси эканини таъкидладилар.
📖 Устоз, шунингдек, “Фиқҳул акбар” асарининг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбати мутавотир йўл билан собит эканини қайд этиб, ушбу соф эътиқодни маҳкам ушлаш ва уни кенг тарғиб қилиш йўлида катта хизматлар қилиш зарурлигини таъкидладилар. Талабаларга эса келажакда мана шу илм йўлида собитқадам бўлишларини тиладилар.
✅ Тадбир якунида "Ҳадис илмлари" кафедраси мудири Маҳмуджон домла Абдураҳмонов сўзга чиқиб, устоз Шайх Муҳиддин Мансурга самимий миннатдорчилик билдирди. Устознинг бой илмий тажрибаси ва насиҳатлари барча устозлар ҳамда талабалар учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
t.me/muhaddisuz✈️
t.me/muhaddisuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Imom_Moturidiy
🎬 24-дарс | Имом Мотуридий Имоми Аъзам ақидасидан четга чиқмагани ҳақида.
📖 Доктор Аҳмад Саъд ад-Даманҳурийнинг "Ҳидоят имоми Абу Мансур ал-Мотуридийнинг сийрати борасидаги чегараларни муҳофаза қилиш" китоби асосида.
👤 Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур
🎞 https://youtu.be/cXRWAFBPwXw
📝 Telegram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube |💻 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Imom_Moturidiy
🎬 25-дарс | Имом Мотуридий илмда Абу Ҳанифанинг издоши эди.
📖 Доктор Аҳмад Саъд ад-Даманҳурийнинг "Ҳидоят имоми Абу Мансур ал-Мотуридийнинг сийрати борасидаги чегараларни муҳофаза қилиш" китоби асосида.
👤 Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур
🎞 https://youtu.be/bzYFTAAQ5Sc
📝 Telegram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube |💻 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Imom_Moturidiy
🎬 26-дарс | Имом Мотуридийнинг илми Имоми Аъзамга боғланиши ҳақида
📖 Доктор Аҳмад Саъд ад-Даманҳурийнинг "Ҳидоят имоми Абу Мансур ал-Мотуридийнинг сийрати борасидаги чегараларни муҳофаза қилиш" китоби асосида.
👤 Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур
🎞 https://youtu.be/M4xg-GIxWe0
📝 Telegram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube |💻 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2
Forwarded from Muhaddis.uz | Расмий канал
Институтда “Илмий мунозара ва мулоқотни ташкил этиш ҳамда таъсир кўрсатиш методлари” мавзусида махсус дарс ташкил этилди
Дарсни ҲИМ ходими, таниқли олим шайх Муҳйиддин Мансур олиб борди. Машғулот давомида талабаларга адашган тоифалар билан мулоқот ва мунозара қилиш одоблари, илмий баҳс юритишдаги самарали услублар, далил келтириш маданияти ҳамда мунозара жараёнида қарши томон қўллайдиган ҳийла усуллари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, устоз илмий баҳсларда сабр, ҳикмат ва холислик муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, талабаларга бу борада керакли тавсия ва кўрсатмаларни бердилар.
t.me/muhaddisuz ✈️

👍13❤11