Mubaşşir Ahmad
94.8K subscribers
7.63K photos
1.52K videos
11 files
4.98K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91
Download Telegram
Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!

Айман Ёғий

https://t.me/MubashshirAhmad
Forwarded from Fikrat
Барчани «Таҳлил» онлайн дастурини томоша қилишга таклиф этамиз!

Ҳафта давомидаги муҳим воқеа-ҳодисалар юзасидан таҳлилий фикр-мулоҳазалар Ғайратхўжа Сайдалиев билан...

https://youtu.be/eeHsp2oC1yg
Дин - ботинида барча илмларни жамлаган катта илмдир.

Дин ва илм ўртасида зиддият йўқ. Чунки дин - аслида ҳамма илмларни заруратан жамлаб олган илм чўққисидир.


Доктор Мустафо Маҳмуд,
"Шакдан иймонга саёҳатим" китобидан


https://t.me/MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонамизнинг икки буюк олим ва муфассирлари шайх Муҳаммад Али Собуний ва Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳумаллоҳлар учрашуви.

Имом Собуний "Равоиъул баён", "Софватут тафосир" ва "Мухтасару тафсири Ибн Касир" тафсирлари муаллифи бўлсалар, шайх Нобулсий ўттиз жуздан иборат "Тафсиру Нобулсий" китобининг соҳибидирлар.

Менга икки шайхнинг бир-бирларига бўлган гўзал муносабатлари ёқди.

@Mubashshirahmad
Бизнинг диёримизда яшаётган даҳрийлар (атеистлар) Европа даҳрийлари каби эмас. Чунки динни тарк этган Европа даҳрийларининг қалбида ватанга муҳаббат ҳислари қолади. Ватан манфаати учун улар жонини фидо қилади.

Аммо бизнинг даҳрийлар эса одамларни динни тарк этишга чақириш билан бирга, уларга ватанлари манфаатини арзимас қилиб кўрсатишади, онгларини ажнабийлар ҳукмронлиги учун тайёрлаб беришади ҳамда миллатдошларидаги диний ва миллий туйғуларни маҳв этишга ҳаракат қилишади.

Хуллас, шарқ даҳрийлари куфр ва зиндиқликдан кейин, ғарб даҳрийларидан пастлик ва тубанликда ажралиб туришади.

Жамолиддин Афғоний

@Mubashshirahmad
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Таҳлил: Саудия Арабистони Исроил билан дўстлашадими?

Кеча, 14 октбярь куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Вашингтонда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон ибн Абдуллоҳ ал-Саудни қабул қилди.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/34005

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ
Эркак эркаклик маъносини, қизини турмушга берганда англайди.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad
Ҳамма нарса заволга маҳкум.
Уларга қиймат ва аҳамиятни ўзимиз берамизда, кейин бу хаёлий баҳо сабаб ўзимиз қийналиб, азобланиб юрамиз.


Доктор Мустафо Маҳмуд, "Орзулар" китобидан

@Mubashshirahmad
Отам раҳматли масжидга кетаётганларида, йўлда сотувчилар билан ҳазиллашар ва уларнинг арзон молларини қимматга сотиб олардилар. Бир марта мен эътироз билдиргандим: "Қўявер ўғлим, бу иззат ва қадр-қиммат ерга урилмаган садақа бўлади", дедилар.

Ҳишам Амудий

https://t.me/MubashshirAhmad
Сенда нафсингнинг ҳам ҳаққи бор..

@Mubashshirahmad
ШАРИАТ ҚУРЪОН ВА СУННАТГА БАРОБАР ТАЯНАДИ

Доктор Нуриддин Итр ўзларининг "Эъломул аном"га шарҳлари муқаддимасида бундай дейдилар:

"Суннати набавийядаги ташриъ манҳажи бошқа хусусиятлар билан ҳам Қуръондан фарқланади. Чунки Қуръон ташриъ-қонунчиликда дастур каби бўлса, Суннат уни шарҳловчи ўрнидадир. Айтганимиз қуйидагиларда ўз аксини топган:

а) Суннат Қуръоннинг мужмалини* баён қилади. Бундай ҳолатлар жуда кўп бўлиб, буларга намоз, рўза, закот, ҳаж ва моливий муомалалар кабиларнинг ҳукмлари мисол бўлади.

Масалан Суннатда намознинг вақтлари, ҳар намознинг ракатлари, ракатларнинг кайфияти, закот нисоблари, унинг ҳар навдан қанча вожиб бўлиши, тавофнинг адади, Арафотдаги вуқуф вақти ва булардан бошқа кўпгина умумиятлар баён қилинган.

Мана шу жиҳатнинг ўзиёқ Суннатни қўйиб Қуръонгагина амал қилиш даъвоси - мунофиқ ва қаллобнинг ҳийласи ёки жоҳилнинг чўлтоқ жаҳолати эканини кўрсатади.

"Эъломул аном шарҳу булуғил маром" китобидан
---
*Мужмал - қисқа, қисқа баён.

@Mubashshirahmad
Битта йилни етмиш беш марта яшашни умр деб бўлмайди.

Робин Шарма, канад ёзувчиси

@Mubashshirahmad
Умар ибн Абдулазиз мактуб ёзганларида лафзлари чиройли чиқса, уни йиртиб ташлаб бошқа ёзардилар.

Изоҳ: Чунки чиройли мактуб мақтовга сазовор бўлиши ва бу ўз ўрнида ужбга, инсон қалбининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин эди. Бундай зотлар қалбларининг заррача ўзгаришидан ҳам эҳтиёт бўлишарди.

@Mubashshirahmad
Малайзиялик келин-куёвлар.
Ҳаё зўрлигидан бир-бирларига қарай олишмаяпти. Кейин эса келин қўлини ушлагани учун, куёв хижолатдан йиғлаб юборяпти.


P.S. Йиғламагандир, деманг. Воқеа айнан шундай бўлганини гувоҳлар тасдиқлаган ва иштирокчилар эътироф этган.

https://t.me/MubashshirAhmad
Бу шовқинда қалбингнинг шивирларини эшитмайсан. Хилватларда унга қулоқ солгин.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad
Ўқийдиган кўнгилда ҳаёт қаримайди.

@Mubashshirahmad
"Уйқу инсоннинг ўзидан дам олиши учун бир фурсатдир".

Шунинг учун уйқуни яхши кўраман. 😃

@Mubashshirahmad
Чарли Чаплин айтади:
Бир марта "Чарли Чаплинга тақлид" мусобақасида қатнашдим ва иккинчи ўринни олдим.

Биринчи ўрин танлов ҳайъати раҳбарининг ўғлига насиб қилди.

@Mubashshirahmad
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.

https://t.me/MubashshirAhmad
Гоҳида айтмаган ёки айтолмаган сўзимиз бизни қутқариб қолади.

@Mubashshirahmad
ЁШ ЙИГИТНИНГ ЎЙЛАРИ

Балконда сигарет чеккани чиққанимда тамаки қолдиғини пастга ташламайман. Чунки мен мана бундан қўрқаман:

Шамол қолдиқни учириб кетиб бирор деразадан ичкарига улоқтирса, уйга ўт кетса, газ баллони портласа, уйда одам ўлса, тергов бошланса, милиция менинг айбдорлигимни исботласа, мени телевизорда кўрсатишса ва онам уни кўриб, менинг тамаки чекишимни билиб қолсалар..

@Mubashshirahmad