Бугун олам яна бир бор ўлди. Чунки у мисли йўқ бир олимини бериб қўйди, ундан ажради.
Шайх, устоз, алломаи жалил, муфассир, муҳаддис ва доктор Нуриддин Итр жаноблари бу дунёдан риҳлат қилдилар.
Аллоҳ, устозни Ўзингга муқарраб зотлардан қилгин! Аллоҳим, мусибатимизга ажр ва ўринларига яхши эваз бергин!
@MubashshirAhmad

Аброр Мухтор Алийнинг ёзувчи Эдип Юксал билан бўлган мубоҳасасини олқишлайман. Ажойиб баҳс бўлибди.
Аброржондан кўпроқ ана шундай илмий ва динга манфаатли баҳслар олиб боришларини сўраб қоламан.
@MubashshirAhmad
Аброржондан кўпроқ ана шундай илмий ва динга манфаатли баҳслар олиб боришларини сўраб қоламан.
@MubashshirAhmad
Бизнинг муваффақиятимиз ўзимизнинг заковатимизга эмас, кўпроқ бошқа томоннинг ҳамоқатига асосланади.
Давид бен Гурион, Исроил биринчи бош вазири
@MubashshirAhmad
Давид бен Гурион, Исроил биринчи бош вазири
@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электрон ручкали Қуръон китоби бугунги кунда Қуръони Каримни ўқиб-ўрганишда энг самарали манбалардан ҳисобланади.
Сиз азизларга тақдим этилаётган
тўпламдан:
✅ Қуръони Карим ва электрон ручка ҳамда унинг йўриқномаси,
✅ Қуръони Каримнинг араб, рус ва ўзбек (2 хил) тилидаги тафсири,
✅ 22 хил энг гўзал қироат,
✅ ўқув қўланма,
✅ Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳул Муслим тўпламлари,
✅ «Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китобининг Фозилжон Қаюмов томонидан таржима қилинган электрон ручкали шакли,
✅ Ҳаж ва Умра китоби,
✅ болалар учун қўлланма,
✅ инглизча, хитойча, арабча сўзлашгичли саёҳат китоби,
✅ қувватлагич, қулоқчин ва бошқалар ўрин олган.
Қуръони Карим тиловати 22 та қорилари томонидан ўқилган.
Ўзбек тилидаги маънолар таржимасини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзлари ўқиганлар.
Шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири» китобларини Aфзал Рафиқов ўқиган.
💸380.000 сўм.
+998903479600
+998973427414
@Solih92
@uzlat_91

#Мутафаккирлар
Илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт билан шарафли сулҳ келишувини рад этадиган ҳар қандай диндорлик, яшовчанликнинг барча имкониятини бой берган диндорликдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
---
Изоҳ: Агар диндорлик илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт майдонида бошқалар билан келишиб яшашни хоҳламайдиган бўлса, бу диндорликнинг келажаги йўқ. Бу гапнинг ҳақ эканига ўрта аср Европа инквизициясини эслаш кифоя. Энди бугунда айрим мусулмон мамлакатлар ва жамоатлар ҳам ўзини бу тўғрида ўнгламаса мазкур натижага улар ҳам маҳкум. Чунки динимиз илм ва фикрни қадрлайди, ҳамда умуминсоний оилада келишиб яшашга чақиради. Буни инкор қилганлар Қуръони карим ва Суннати набавийяни, ҳамда мусулмонлар ғолиб бўлган даврлар тарихини холис кўз билан ўқиб чиқсинлар.
Мубашшир Аҳмад
☪️https://t.me/MubashshirAhmad

Кимнинг ғами қорнига кирадиган нарсада бўлса, қиймати қорнидан чиқадиган нарсачалик бўлади.
Абу Нуайм раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Абу Нуайм раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Кишининг хоин эканига, хоинларнинг ишончли кишиси экани етарлидир.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Одамга бир ишни бажаришдан кўра, қилолмаётганидан нолиб, ўзини айблаб юриш яхшига ўхшайди.
Аммо ҳозир ўйлаб қарасам, энг яхшиси бошқаларни айблаш экан.
@MubashshirAhmad
Аммо ҳозир ўйлаб қарасам, энг яхшиси бошқаларни айблаш экан.
@MubashshirAhmad
Баҳрайнда Ислом - давлат дини ҳисобланади. Ҳиндистон, Филиппин ва Шри-Ланка сингари мусулмон бўлмаган мамлакатлардан келган муҳожирлар ва меҳмон ишчилар оқими туфайли, мамлакатда мусулмонларнинг умумий улуши 20 аср охирида камайгани айтилади.
Баҳрайннинг 2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра аҳолининг 70,2% мусулмонлар бўлиб, шундан, The New York Times каби манбалар, мазҳаблараро идентификациянинг тахминан 45% сунний ва 55% шиа деб кўрсатган бўлса, Баҳрайннинг расмий ҳужжатларида мамлакат фуқароларининг 51 фоизи суннийлар эканлиги, шиалар эса мусулмон аҳолисининг 49 фоизини ташкил этиши кўрсатилган.
VII асрда Ислом бутун Aраб минтақасини қамраб олган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг биринчи элчиси Aлаъа Aл-Ҳадрамийни: Aл-Хаса, Қатиф ва Баҳрайнни ўз ичига олган Қувайтдан токи Қатарнинг жанубигача бўлган минтақа ҳукмдори Мунзир ибн Сава Aл-Тамимийга юборди.
Милоднинг 628 йилида Мунзир Исломни қабул қилганини эълон қилди, Баҳрайн ва Қатарнинг барча араб аҳолиси, шу қаторда Қатарда яшовчи баъзи форслар ҳам мусулмон бўлгач, Баҳрайнда ислом даври бошланганидан хабар беришади.
Баҳрайн ҳақида қизиқарли маълумотларни тўлиқ қуйидаги ҳаволада ўқинг.
https://azon.uz/content/views/bahrayn-islomning-avvalidayoq-dinga-kirg

Azon
Бaҳрaйн: Исломнинг аввалидаёқ динга кирган давлат
Баҳрайн - расмий равишда Баҳрайн Қироллиги ҳисобланиб, Форс кўрфазидаги суверен давлатдир. Қирқта табиий оролдан ташкил топган бу мамлакат Қатар ярим ороли ва Саудия Aрабистонининг шимоли-шарқий соҳиллари ўртасида жойлашган бўлиб, пойтахти ва энг катта шаҳри…
Анъанавий жума хутбаси услуби имконият ва воситалар кўпайган ҳозирги замонда анчайин кераксиз нарсага айланди. Хусусан ёшларнинг қалби учун дин кишилари билан мусобақалашаётган турли жилвакор нарсалар кўпайган ва дин душманлари темир тишли ва электрон ақлга эга акулага айланган замонда бу жуда муҳим масала.
Биз уларга қарши ўзларининг қуроллари билан курашишимиз даркор. Ҳамма нарсадан олдин уларнинг сувларида сузишни ўрганишимиз лозим. Динни ажиб минбар устида, қўлдаги ёғоч ҳассага таяниб нидо қилинадиган тошбақа косасига қамаб қўймаслик керак.
Балки жума хутбаси биз айтган барча замонавий қурол, услуб ва йўллар билан қуролланиши лозим. Шунда улар билан муноқаша қила оламиз ва уларни бошқара оламиз. Имом-хатиб микрофонда гапира олганидек, замонавий билим, илм ва даҳони ҳам ишга солиши керак бўлади.
Мустафо Маҳмуд, "Қуръон тирик мавжудотдир" китобидан

Forwarded from Ислом молияси | Islom moliyasi
Малайзияда тўлиқ Шариат талаблари бўйича фаолият юритадиган биринчи Краудфандинг платформаси ўз ишини бошлади
Краудфандинг каби муқобил молиявий ечимларни Ўзбекистон шароитида қўллаш ва ривожлантириш ҳам жуда яхши натижалар бериши мумкин, чунки бизда аҳоли турли сабаблар, шу жумладан диний қарашлар, банк тизимига бўлган ишончсизлик, тижорат банкларининг аҳоли омонатларини асосан анъанавий тарзда қабул қилиши, яъни янги таклифларнинг деярли йўқлиги туфайли ўз жамғармаларидан унумли фойдаланишмайди, турли лойиҳаларга сармоя киритишни билишмайди ва бу борада молиявий муассасалар томонидан таклифлар ҳам деярли йўқ. Fintechлар дунёда шиддат билан ривожланаётган йўналиш бўлиб, ушбу йўналиш доирасида ислом молиясини ҳам ривожлантириш имкониятлари катта.
✅ Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/malaysia-crowdfunding/
Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube

Ислом молияси
Малайзияда тўлиқ Шариат талаблари бўйича фаолият юритадиган биринчи Краудфандинг платформаси ўз ишини бошлади / Ислом молияси
IslamicMarkets нашрининг хабар беришича, Малайзиянинг Ethis Group компанияси мамлакатда биринчи бўлиб Шариат талабларига тўлиқ жавоб берадиган краудфандинг платформасини ишга туширди. Малайзия Қимматли қоғозлар комиссияси (The Securities Commission Malaysia)…
Forwarded from Fikrat
Тасаввуфнинг яна қандай номлари мавжуд?
Anonymous Quiz
34%
Тавҳид
31%
Тазкия
12%
Ижтибо
24%
Энди билиб оламан
Раҳматли Шуҳрат ака Қаюмовнинг вафотларидан кейин яна бир ибратлари, муҳим ибратлари бошимда тинимсиз айланяпти.
Аллоҳ таоло "Бақара" сурасининг аввалида Қуръони каримни тақводорлар учун ҳидоят эканини айта туриб, муттақийларни: "улар ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ-садақа қиладилар", дея таърифлайди. Муфассир олимларимиздан шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ бу оятни тафсир қила туриб, шундай дейдилар: "Аллоҳнинг ризқи фақат егулик ё бойлик эмас. Илм ризқ, касб-ҳунар ризқ, фарзанд ризқ, фаросат ва табиат ҳам ризқ. Ризқнинг тури кўп. Масалан, фарзанд билан ризқланган бўлсангиз, унинг инфоқи хайр йўлида фарзандингизни ишлатишингиз бўлади. Масжид ё мадраса, кўприк ё йўл қурилишида ундан бепул фойдалантиришингиз каби. Ёки илмингиз ё касбингиз бўлса, унинг инфоқ ва сарфи улардан яхшилик йўлида беғараз манфаат беришингиз бўлади. Бу ишларни қилишингиз, бойлигини Аллоҳ йўлида сарфу инфоқ қилганнинг ўрнига ўтади".
Шуҳрат ака ана шу тафсирда айтилган маъноларни ҳаётларида дақиқ татбиқ қилган инсон эдилар. Сухандонлик ва нотиқликни Аллоҳнинг йўлида хизматга бўйсундириш мумкинлиги кимнинг хаёлига келибди, дейсиз?! Ўн йил олий маъҳадда талабаларга маъруза қилиш йўлларини ўргатиб, уни амалиётда татбиқ қилиш (маъҳаднинг ўзида ўқиладиган жума намозида бўлажак имомларни хутба ва маърузага тайёрлаш) осон иш эканми?! Azon.tv ва бошқа каналлар бошловчи ва ходимларини беминнат ўқитиб-тарбиялашчи?! Ибратни сўз ва ҳикояларни маромига етказиб ўқишчи?! Бу ишларига бирор марта ҳақ сўрамадилар. Ҳеч бир жойда буни миннат қилмадилар. Лекин маъҳаддан олган маошлари фақат бензин пулига етишини биз билардик. Аллоҳ берган ўз қобилият ва истеъдодини Аллоҳ йўлига хизматга бўйсундиришнинг олий намунасини Шуҳрат ака бизларга кўрсатиб кетдилар.
Бу ибрат ва намунада бизга ишора бор. Қандай касб ё ҳунар эгаси бўлмайлик, ундан Аллоҳ учун, дини хизмати учун насиба ажратайлик. Ҳатто ҳеч нарсамиз бўлмай, фақат фарзанд ё бир хусусиятимиз бўлса, уни ҳам яхшилик йўлига йўналтирайлик. Шунда Қуръон ҳидоят қиладиган зотлар қаторига қўшилиб қолардик. Зотан Аллоҳнинг ҳидояти ва иноятига биз муҳтожмиз! У Зот эса ҳар нарсадан беҳожат ва вақт бўлса жуда ҳам ғаниматдир.

Ҳурматли "Azon.uz" мухлислари!
"Онлайн савол-жавоб" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони олима Одинахон Муҳаммад Содиқ бўлади. Мазкур дастур жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 16.00 да жонли эфирда эътиборингизга ҳавола этилади. Кўрсатув “Оила ва жамият” мавзусида бўлади.
Ўзингизни қизиқтираётган саволларни мана шу хабар остига, изоҳларга ёзишингиз лозим.
Саволларни 2 октябрь куни соат 11.00 гача қабул қиламиз.
https://azon.uz/content/views/onlayn-savol-javob-loyihasi-mehmoni-odi

"Онлайн савол-жавоб" лойиҳаси меҳмони Одинахон Муҳаммад Содиқ
Ҳурматли "Azon.uz" мухлислари!
Мен отам билан масжидга боришни бошладим ва эркаклар сафи ортида турган болалар билан бир сафда тура бошладим. Ўн ёшга тўлганида отам менга: Ўғим тўққиз ёшга тўлиб, ўн ёшга ўтдинг. Энди намоз ўқимасанг сени уришимга тўғри келади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингиз етти ёшга тўлганида намоз ўқишга буюринг. Ўн ёшга етганида ўқишмаса, уринглар”, деб айтганлар.
Отам менга ёшликларида намозни ўз вақтида ўқиб қазо қилмаган ва улғайишгач шаънлари улуғ бўлган болалар ҳақида ҳикоялар айтиб берди.
Мен: “Отажон! Мени уришингизга ҳожат йўқ, мен намозларимни қазо қилмай вақтида ўқийман”, дедим. Шундай ҳам қилдим ҳам. Қаерда бўлсам ҳам намоз вақти кириб қолса ўша ерда ўқиб олар эдим. Бозорга борсам, бирон иш қилаётган бўлсам ва намоз вақти кириб қолса, ўша ерда ўқиб олар эдим. Зеро мен одамлар қорни очса дарров таом ейишини, ўйнагилари келса дарров ўйнашни бошлашларини, бу ишларидан сира ҳам хижолат бўлмасликларини кўрдим. Ундай бўлса, намоз фарз ва мусулмон учун энг шарафли ибодат бўла туриб мен нима учун намозни вақтида ўқишга хижолат бўлишим керак?!
Бир кун мусобақага бордим. Одам жуда кўп. Аср вақти кирди ва мен таҳоратли эдим. Туриб намозимни ўқий бошладим. Одамлар менга тажжуб билан қараб ҳайрон бўлишар эди. Намозимни хотиржамлик ва виқор билан ўқиб яна мусобақа ўйинига қайтдим. Учрашув тугагач бир кимса келиб отам ва менинг исмим ва ёшимни сўради. Айтган эдим отам ҳақида яхши сўзларни айтиб, ҳақига хайр дуо қилди. Сўнгра: “ҳали ҳеч ҳам мусобақада бўла туриб намоз ўқиган болани кўрмаган эдим. Кўп одамлар бунақа вақтда намозларини тарк қилишади”, деди. Бу сўздан сўнг мен Аллоҳга ҳамд айтиб, отамдан миннатдор бўлдим.
Бирон марта мусофир бўла туриб намозимни қазо қилмадим.
*****
Шайх Абул Ҳасан Надавий болаликлари ҳақидаги қизиқарли туркум мақолаларни кузатиб боринг! Тўлиқ: 👇
https://azon.uz/content/views/islomiy-madaniyat-va-arab-tilini-tugri-u-

Исломий маданият ва араб тилини тўғри ўқиш учун қўлланма (иккинчи қисм)
(биринчи қисм) Шайх Абул Ҳасан Алий Ҳасаний Ан-Надавий
Азҳари шарифда 15 йилдан ортиқ таҳсил олган, кўплаб қориларга устозлик қилган аммаваччамиз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф бу дунёдан риҳлат қилдилар. Латиф, қувноқ, олийжаноб дўст ва улфат эдилар. Аллоҳ раҳматига ғарқ қилсин! Амаллари мезонини оғир қилсин!
Атрофимиздаги яқинларимиз ўтавериб биз ҳам Охират кишиларига айланиб қолдик. Аллоҳ ҳаммамизни ҳидоятда муқим қилсин! Охир амалларимиз солиҳ ва сўзларимиз рост бўлсин!
Ҳаммамиз Аллоҳникимиз! Ва ҳаммамиз Унга қайтажакмиз!
@MubashshirAhmad
Атрофимиздаги яқинларимиз ўтавериб биз ҳам Охират кишиларига айланиб қолдик. Аллоҳ ҳаммамизни ҳидоятда муқим қилсин! Охир амалларимиз солиҳ ва сўзларимиз рост бўлсин!
Ҳаммамиз Аллоҳникимиз! Ва ҳаммамиз Унга қайтажакмиз!
@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вафот этган жигарим Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ тиловатларидан.
Дуоларингиздан умидвормиз.
@MubashshirAhmad
Дуоларингиздан умидвормиз.
@MubashshirAhmad
Марҳум Зайниддин қори нафақат моҳир Ҳофизул-Қуръон, балки кучли хаттот ҳам эдилар. Azon.uz ва azon.tv‘ларнинг логолари айнан қорининг меҳнатлари маҳсули эди. Зайниддин раҳимаҳуллоҳ ноёб истеъдод эгаси эдилар.
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
Зайниддин қори ака 1976 йил 24 январда Наманганда таваллуд топганлар. Дастлаб шу ерда устозлар қўлида Қуръон ёдлаганлар. Кейин Мисрга бориб, Ал‑Азҳар университетида Қироат маъҳадида таҳсил олганлар. У ерда тажвид бўйича шаҳодатномаларга эга бўлганлар.
Зайниддин қори акани анча олдиндан таниб, кўришиб турсак‑да, яқиндан муносабатимиз 2018 йилги Қуръон мусобақаси асносида кечган эди.
Зайниддин қори акамиз қироат ва тажвид илми билан бирга, овоз ва мақомотларни билишда ҳам пешқадам эдилар. Шу боис, у киши мусобақада кўпроқ савт ва тараннумни баҳолаб берганлар. Чунки тиловатнинг бу жиҳатини баҳолай оладиган қориларимиз камёб эди.
Зайниддин қори оғамиз жуда ҳам камтар, парҳезкор, гўзал хулқли, олийжаноб, қувноқ, закий ва дилбар инсон эдилар. У киши билан суҳбатлашган одам фақат хушнуд бўларди, қалби ёзилар эди. Баҳоят камсуқумликларидан ҳеч ўзларини изҳор қилишга интилмас, билганларини ҳам билмагандек тутардилар.
У киши ўтган йили «Ал‑Азҳар» университети машойихлари кўриги остида Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бериб, овозли мусҳафни тайёрлатгандилар. Бу маънода у киши ҳозирча ягона ўзбек қориси ҳисобланадилар. Сафар олдидан гаплашганимизда «Қуръондан бир қисм ўқиб бериб, қолганига кейин яна бораман», деб айтгандилар. Кейин кўришганимизда: «Бира тўла тугатиб келдим, қарасам, киришганда ўқиб берилган яхши экан. Бу ерда ҳам ўқисам бўларди‑ю, у ерда шайхлар кузатиб, сал нуқсон кетса, тузатиб туришади‑да», дедилар. Тугатганлари яхши бўлган экан, умрлари қисқа экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин ошно тутатадиган ва ошно тутиладиган бўлади», деганлар. Қори оғамизда айнан ушбу хислат мавжуд эди.
Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид
https://azon.uz/content/views/yurtimiz-bir-ahli-qurondan-ayrildi

Юртимиз бир аҳли Қуръондан айрилди
Бақо Аллоҳга хос. Барчамиз Аллоҳнинг мулкимиз ва Унга қайтамиз.