#Манзиллар
Йўқлигингизда ўрнингизга қоладиган нарсангиз - ахлоқингиздир.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Оқкўнгиллилик ва қалб покизалиги..
Булар одамларда топилиши қийин бўлган оғир ибодат.
Ҳарамда ўз кўзим билан кўрдим. Бир одам Каъбаи мушаррафани тавоф қилаётганларга иккинчи қаватдан қараб, йиғлаган кўйи илтижо қиларди:
"Аллоҳим, буларнинг сўраганларини бергин! Раббим уларни умидсиз қайтарма! Ҳаммаларини мағфират қилгин!"
У киши бу дуоларни такрорлашдан толмасди-чарчамасди. Шу даражадаки, Ҳарамдаги аксар дуоси шу бўлди.
Нега бундай қилаётгани сабабини сўрасам: "Менга ана шулар саноғича фаришталар: "Сўраганларинг мислича ўзинггаям бўлсин!" дейишлари етарли" *, дея жавоб қилди.
Ана шундай қалбларга қанчалар муҳтожмиз!
Абдуллоҳ Юсрий
---
* "Ким биродари ҳаққига ортидан дуо қилса, унга муваккал бўлган фаришта: "Омийн, сенга ҳам шундай бўлсин!" дейди" ҳадисига ишора.
Имом Муслим ривоятлари.

Шу одамларни мамлакатимизда оламшумул ислоҳотлар бўлаётганига, уни фақат кўрларгина кўра олмаётганига ишонтирса бўладими?!
Шу одамларни мактаб қуриш масжид қуришдек савобга эга амал эканига, минора қурмасак ҳаммаси зўр бўлиб кетишига ишонтирса бўладими?!
Шу одамларни диний таълим тариққиётимизга тушов эканига, дунёвий таълим ракеталаримизни Марсга олиб чиқишига ишонтирса бўладими?!
Ишонтириш учун халқ дардини эшитиш, кўра билиш керак. Ватанфурушлик, коррупция ва порахўрликни йўқ қилиш керак.
Ижтимоий адолат тикланиши, ер ости ва усти бойликлари ҳамманики бўлиши керак. Ана шунда халқ гапларингизга ишонади, бирлашади, охирги нонини ҳам жамият билан бўлишади.
Ҳозир эса буни англаб олинг: Социализмни етмиш йил ва "буюк келажак"ни ўттиз йил кутган бу халқдан энди кўп нарса кутманг! Сабри синмаслигидан умидвор бўлинг ва Аллоҳдан шуни сўранг.
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube

Бугун жума кунини жума намозисиз ўтказдик. Жума куни файзи жума намозини ўқиш билан экан.
Раҳбариятимизга тўғри тушунтирса, тушунишади.
Жума ўқиш фарз. Ундан ман қилиш ҳаром. Илло узр бўлса истисно. Узр бор, лекин уни жумани ман этиш билан эмас, бошқа чоралар кўриш билан риоя қилса бўлади.
Карантин қоидаларига, кўп бора такрорладик, фақат масжидларда тўлиқ амал қилиняпти. Жумада ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, намоздан сўнг кўришмасдан-сўрашмасдан тарқалишни йўлга қўйиш осон. Бунинг учун кўнгиллиларни сафарбар қилса ҳам бўлади. Масжидларда савобталаблар жуда кўп. Аввал бу чораларни қўллаб, агар натижа кўнгилдагидек бўлмаса, сўнгги чорани қўлланса бўларди.
Танишим гапириб қолди: Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида Бухородаги бир масжидда чет элдан даъватчилар келган экан. Уларни ўрганиш учун раҳбарият масжидга уни юборганда, таҳорати йўқлиги учун масжидга киришга ийманган экан.
Ўша пайтда намоз ўқимасам ҳам, масжидни, ибодатни ҳурматини билганим учун масжидга кира олмагандим, ҳозир юзминглаб киши ўқийдиган намозларни бир қарор билан таъқиқлаб қўйилаверади-я, дея ҳайрон бўлди.
Қуйида уруш пайтида хавф намози ўқиш қоидаларини Қуръон оятларидаги тасдиғини келтираман.
Шояд шунда намоз жуда муҳим масала эканини тушунсак, билъакс уни ўқиб бўлгач, Аллоҳдан балоларни кўтаришини сўраб дуолар қилиш манфаатлироқ эканини англасак:
"Улар ичида бўлсанг-у, намоз адо қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзлари билан олсинлар.
Сажда қилганларидан кейин орқангизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сен билан намоз ўқисин. Эҳтиёт бўлиб, силоҳларини ўзлари билан олсинлар.
Куфр келтирганлар силоҳларингиз ва матоҳларингиздан ғофил бўлсангиз, устингиздан бирдан ҳамла қилишни истарлар. Ёмғирдан озор етса ёки бемор бўлсангиз, силоҳларингизни қўймоғингизда гуноҳ йўқдир.
Xушёр бўлинглар! Албатта, Аллоҳ кофирларга хорловчи азоб тайёрлагандир. (Ушбу ояти карима билан танишганда, намозга нақадар катта эътибор борлиги дарҳол англаб етилади.
Ўйлаб кўринг-а: уруш бўлиб турса, ҳар бир инсоннинг ҳаёти қил устида турса-да, яна намоз ўқишга амр бўлса! Уруш пайтида ўқиладиган намоз «Хавф намози» деб аталади. Демак, жиҳодга чиққан мужоҳидлар бу ҳолда иккига бўлинишади.
Бир тоифалари имом билан намоз ўқийди, иккинчи тоифа намоз ўқимай, қўриқчилик қилиб туради. Имом биринчи тоифа билан биринчи ракъатни ўқиб бўлгандан сўнг туриб орқага қўриқчиликка ўтади.
Қўриқчилик қилиб турган иккинчи тоифа келиб имом билан иккинчи ракъатни ўқийди. Оятда шу жойгача зикр этилган. Намознинг давоми Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларида келган.
Иккинчи ракъат тамом бўлиши билан имом салом беради. Чунки у икки ракъатни тамом ўқиди. Кейин биринчи тоифа келиб иккинчи ракатни ҳар ким ўзи ўқиб салом беради.
Иккинчи ракатни имом билан ўқиган ва яна қоровулликка ўтган иккинчи тоифа биринчи тоифадан кейин қолган бир ракат намозини якка-якка ўқиб салом беради.
Бундай намозни адо этиш давомида мусулмонлар ҳушёр бўлишлари ва силоҳларини ўзлари билан бирга тутишлари қайта-қайта тайинланмоқда. Кофирларнинг ёмонликларидан бехабар қолманглар, деб огоҳлантирилмоқда.)
("Нисо" сураси, 102-ояти "Тафсири Ҳилол"дан олинди).

Ҳурлар эрингизга қилаётган муомалангизни кузатиб боради!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аёл эрига бу дунёда озор бермасин. Акс ҳолда ҳур ийнлардан бўлган аёли шундай дейди: "Аллоҳ жазолагур, унга озор берма! У ҳузурингда меҳмон, яқинда сендан ажраб бизга келади".
Имомлар Аҳмад ва Термизийлар ривоятлари.
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аёл эрига бу дунёда озор бермасин. Акс ҳолда ҳур ийнлардан бўлган аёли шундай дейди: "Аллоҳ жазолагур, унга озор берма! У ҳузурингда меҳмон, яқинда сендан ажраб бизга келади".
Имомлар Аҳмад ва Термизийлар ривоятлари.
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
"Шернинг 75% уриниши муваффақиятсиз тугайди! Лекин бу ҳол уни такрор ҳаракат қилиб кўришдан тўсмайди. Унинг бу қатъийяти очлик сабабидан эмас.
Балки табиатнинг ҳаммаси тан оладиган "Бой берилган ҳаракатлар" қонуниятига ишонганидан бўлади. Фақат инсонгина бу қонунни инкор этади.
Бир неча ҳаракатда муваффақиятга эришмагандан кейин ўзини омадсиз ҳис қила бошлайди.
Дарҳақиқат ягона муваффақиятсизлик - уриниб кўришдан тўхташдир".
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
Балки табиатнинг ҳаммаси тан оладиган "Бой берилган ҳаракатлар" қонуниятига ишонганидан бўлади. Фақат инсонгина бу қонунни инкор этади.
Бир неча ҳаракатда муваффақиятга эришмагандан кейин ўзини омадсиз ҳис қила бошлайди.
Дарҳақиқат ягона муваффақиятсизлик - уриниб кўришдан тўхташдир".
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
Фатво бериш учун минглаб ҳадисларни ёддан билиш кифоя қиладими? 👇🏻👇🏻
youtube.com/watch?v=34AhvUn741w
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
youtube.com/watch?v=34AhvUn741w
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
Қорун эга бўлган мулкдан кўпроғига эга бўлинг! Сулаймоннинг салтанатидан каттароқ салтанатни қўлга киритинг!
Ҳақиқат қўлловга муҳтож замонда, уни қўллаш учун буларнинг барини илкингизда тутинг! Ўлим онлари келган пайтда эса уларни Аллоҳ йўлида қолдиринг!
Аммо фақирлик жаннат йўлидир, дея ишониб яшаш жунун ва ақлсизликдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
Ҳақиқат қўлловга муҳтож замонда, уни қўллаш учун буларнинг барини илкингизда тутинг! Ўлим онлари келган пайтда эса уларни Аллоҳ йўлида қолдиринг!
Аммо фақирлик жаннат йўлидир, дея ишониб яшаш жунун ва ақлсизликдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
Бу маддоҳлик эмас. Ҳақиқатни эътироф қилиш ва яхшиликка гўзал жавоб қилиш қабилида кўрилсин!
Ҳозирги президентимиз даврида энг асосийси нисбатан эркинликка эришдик.
Эркинликнинг нималигини ёшлиги Иттифоқнинг қўрқинчли даврида кечган, онгли даври эса энг қатағонли ва эрксизлик даврида ўтган биз кабилар яхши билади.
Олдинги президент даврида қўрқув қон-қонимизга сингиб кетди. Ҳозир ҳам ундан қутула олмаяпмиз, хоссатан ўзим ҳам.
Лекин афсуски эрк берилаётган ҳозирги давримиз ўғирликлар, талон-тарож ва коррупция иллатлари билан тарихда қолади. Агар орқага қайтилса, эрк бериб, кейин тортиб олинган замон сифатида ҳам келажак авлодга сўзлаб юрилади. Чунки қатағончилар ғимирлаб қолишди.
Аллоҳ уларнинг ёмонликларидан миллатимизни Ўзи асрасин! Қолаверса, берилган озгина эркимизни асраб қолиш ва учун ҳаммамиз фаол бўлишимиз кераклигини эслатаман.
Мен ҳеч кимни туғилган куни билан табрикламаганман ва табрикламайман. Чунки ҳар бир лаҳзамиз бизни ўлимга ва Охиратга яқинлаштиряпти, деган тушунча ва эътиқоддаги одамман. Лекин
Президентимизни ҳануз самимий инсон деб билганим учун, келажак умрлари халққа хизматда, миллатни рўшноликка олиб чиққан инсон сифатида таърифланишларига тилакдошман.
Аллоҳдан у кишига эзгу ишларида мададкор бўлишини ва айнан яхшиликда ҳамда диёнат йўли - мустақим йўлда собит қилишини сўрайман.
Салафи солиҳларимизнинг "Ижобат бўладиган дуойим борлигини билсам, уни мамлакат раҳбари ҳаққига қилган бўлардим. Чунки уларнинг салоҳи-солиҳлиги раийятнинг солиҳлигидир" дейишгани ёдимга тушди. Шу сабаб, дил изҳорларимни баён қилдим. У кишини Аллоҳ қўлласин ва ҳақда собит қилсин!

Асл мусулмон мутафаккир мантиқига кўра айта оламан:
Буғ кучини кашф қилиб, ақлини сувнинг қайнаши орти ва унинг суюқликдан газга айланувчи қувватини ўрганишга бағишлаган инглиз олими, бу иши билан "Аллоҳнинг сифати зотининг айними? Ёки зотидан ўзгами? Ёки айни ҳам, ўзга ҳам эмасми?" деган масалани ўрганган мусулмон олимдан кўра ислом фитратига яқинроқдир.
Чунки мусулмон олими бу ҳаракати билан мусулмонларни фирқаларга бўлиб ташлайдиган ва ақл билан эмас, ақлдан озиш билан натижаланадиган хизматни амалга оширди.
Чунки инсон олий малакасининг табиий соҳаси коинот ҳақида изланишдир. Бу изланишнинг натижалари эса қуйидагича бўлади:
- Аллоҳга иймон пайдо бўлади.
- Ақллар Унинг буюклигининг яна бир жиҳатидан баҳра олади.
"Ғайбий мужодалар"да очилган барча майдонлар эса бизнинг ақлий қувватимизни инсофсизларча яксон этмоқда.
Инсон ақлини уфқларда кезишдан ва еру осмондаги олий қудрат кенгликлари билан дўстлашишдан маън этадиган сунъий тўсиқларни жаҳолат ва залолатгина пайдо қилади. Ислом эса бундай ишлардан покдир!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Ислом ва ишсиз қолдирилган қувватлар" китобидан