Mubaşşir Ahmad
93.5K subscribers
7.46K photos
1.44K videos
11 files
4.76K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91
Download Telegram
Узоқ вақтдан бери чўчқа билан курашмаслик кераклигини биламан. Чунки биринчидан, ҳамма ерим ифлос бўлади. Иккинчидан, бундан у роса севинади.

Бернард Шоу

@MubashshirAhmad
Аёлларнинг масжидга чиқиши бизнинг мазҳабда макруҳ. Қолаверса, аёлларда масжиддан ваъз-насиҳат эшитишга ҳожат қолмади. Интернет ҳаммасининг ўрнини босяпти. Хуллас, бу ҳукмга ҳеч гап йўқ.

Аммо иш ва ташвиш, меҳмондорчилик билан кўчага чиққан аёлларга, фарз намозларини адо қилиб олишлари учун, масжидга киришга имконият бериш керак. Бу ҳамма эркаклар бошидан ўтган, бир сабаб билан бирга аёлингиз ила кўчага чиқасиз ва намоз вақти кириб қолади. Сиз масжидда уни адо қиласиз, аёлингизда муаммо. На масжидга кира олади ва бошқа жойда ўқий олади. Қиёмга имкони бўла туриб, машинангизда ўтириб намоз ўқишини шариат маъқулламайди.

Шу сабабли, масжидларимизда аёлларимиз намоз ўқиши учун алоҳида кириш йўлагига эга намозхоналар ташкил қилишимиз керак. Масжид ва соҳа мутасаддиларидан (диний идора, дин ишлари бўйича Қўмита) таклифимни инобатга олишларини сўрайман.

Мен аёллар масжидга чиқишини эмас, кўчага чиққан аёлларнинг масжидга киришига шароит қилишни таклиф этяпман. Аралаштириб юборманг.

@MubashshirAhmad
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайдо бўлган биринчи бидъат - тўқликдир. Одамларнинг қорни тўйса, нафслари уларни дунёга олиб қочади!

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳа

@MubashshirAhmad
Жамият жоҳил ва қолоқ бўлиши мумкин. Лекин энг хатарлиси - ўз жаҳолатини муқаддас санаши.

Бертран Рассел, инглиз файласуфи

@MubashshirAhmad
​​Ҳис-туйғуга асир бўлиш қолоқликдир, тараққиёт эмас! Тараққиёт - ҳис-туйғуларимиз ақлимизга бўйсуниши ва ақлимиз эса иродамизга таслим бўлишидир. Иродамиз эса идеалларимизга эргашишидир.

Мустафо Маҳмуд, "Мусофир ҳикоялари" китобидан

@Mubashshirahmad
"Қўй умр бўйи бўридан қўрқиб яшайди. Ваҳоланки уни чўпон пишириб ейди".

@MubashshirAhmad
Кеча қўшним очликдан вафот этди. Таъзиясига қўй сўйиб, зиёфат беришди.

Али Шариатий

@MubashshirAhmad
Кимнинг илми кучайса, оғриғи кучаяди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
​​Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.

Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

@MubashshirAhmad
Forwarded from Fikrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_мусобақаси_1442

Сўнгги ҳафта «Тиловат йўналиши»
мусобақаси бошланди

Ўтказиб юборманг👇

YouTube
: https://youtu.be/76UABVLCRQY

@azontv_quronmusobaqasi
Сакраш қутқармайди, тўхташ фойда келтирмайди ва йўлнинг эса тўғри томонга экани номаълум.
Мана шу энг қийин вазиятдир.


@MubashshirAhmad
Бир йигит олдимга келиб: "Сиздан илм ўрганмоқчиман", деди. Мен унга бу иш ноқонуний бўлишини айтиб, ҳолатни тушунтирдим.

У нега илм олишга қизиқиб қолганини айта туриб, шайх Муҳаммад Ҳассоннинг фалон маърузасининг ўзбекча текстида бундай дейилган, шайх Фалонийнинг интернетдаги маърузасида бундай дейилган, деди. Ва илмга бўлган завқу-шавқини изҳор этди.

Мен бу беғубор ўспириннинг гапларини тинглай туриб, ичим эзилиб кетди.

Ўзимиз ўқитиш ноқонуний деб қайтарамиз-да, эшитса ё ўқиса диёримизда муаммо келтириб чиқарадиган шайх Фалонийларни ўқима, ё эшитма деб, қайси юз билан айтамиз.

Ўзимиз ҳеч нарса бермаймиз-да, фитрат нидосига қулоқ тутиб, бировлардан ва бегоналардан илм олаётганларни қандай ман қиламиз. Яна бундай илм излаётган ва тополмаётган ёшларимиз қанча экан?

Тўсиш учун очишимиз, бировларникини олмаслиги учун ўзимиз беришимиз лозим эмасми?! Қачонгача ўзимизни ўзимиз алдаймиз?! Ёки чанқоғини қондириш учун сув излаб топганни жазолаймиз?!

Ислом ва унинг илмларига интилиш фитратдан. Аллоҳ инсонни шундай яратган.

Шу сабабли ҳам инсонлар доимо фитратлари-исломга интилаверишади. Худди одам ҳавосиз туролмагани ва нафас олишга ҳаракат қилавергани каби.

Шуни фикр қилиб, соғлом ақл мантиғи томон юрайлик. Бу билан жамиятимиздаги жуда катта муаммоларимиз ечилади. Миллат жипслашади. Мамлакат қудратли бўлади.

@MubashshirAhmad
Қонунни бузганингда жарима тўлайсан, амал қилганингда эса солиқ.

Айман Ёғий


@MubashshirAhmad
#Қасам

Қасамни фақат Аллоҳнинг номига ичилади.

Шариатга кўра, қўлида ҳужжати йўқ киши бирор нарсани даъво қилса, даъво қилинган киши ўзидан туҳматни даф қилиши учун қасам ичирилади.

Қози ва фақиҳларнинг тажрибаларига кўра ёлғон қасам ичганни бир йил ичида қасами уриб кетади.

@MubashshirAhmad
Агар фарзанд отасининг исмини кўтариб юрса, қиз унинг ўзини кўтариб юради.

Айман Ёғий


@MubashshirAhmad
Муаммоинг билан унинг ечими орасида, пешонанг билан замин орасичалик масофа бор.

Анас Солиҳ


@MubashshirAhmad
Золим ва диктатор ҳукмронлар халқнинг устидан бавл қилиб юборган вақтларида, ахборот воситалари, яъни, ана шу ҳукмронлар матбуотининг вақти келади. Энди улар халқни ёмғир ёғаётганига ишонтиришади.

Абдулазиз Утайшон


@MubashshirAhmad
Энди бир мазза қилсак қилибмизда. Шунга ҳам ота гўри қозихонами?!

@MubashshirAhmad
Аллоҳдан доим бирор бир мусулмонга нисбатан қалбимда ёмон кўриш, ҳасад, адоват, менсимаслик ва ғазаб каби ёмон иллатларнинг бўлмаслигини сўрайман. Истисносиз ҳамма мусулмонни севаман ва жасадимнинг бир бўлаги ҳисоблайман. Уларнинг севинчи менинг севинчим ва ғамлари ҳам менинг ғамим.

Ё Аллоҳ, ҳузурингга олганингда ҳам мана шундай эътиқод, ҳиссиёт ва тушунчалар билан борай! Гуноҳлари кечирилган диндошларим сафларида бўлай!

@MubashshirAhmad
Бир йигит: "Одамлар фейсбукка кириб диндан гапирган кишиларни аҳли илмлар деб ўйлаб қоляпти", деди.

Дарҳақиқат, аҳли илм устозларнинг юздан бири ҳам ижтимоий тармоқларда эмас. Улар интернетдан ташқарида, ҳикмат ва сокинлик билан илм ва тарбия бериш билан бандлар. Сўзлари ва амаллари билан халққа намуналар. Уларнинг ҳатто сукунатлари ҳам файз ва насиҳат беради.

Ана шундай устозларни изланг, улардан жонли баҳра олинг. Бунинг гашти ва манфаати ўзгача. Уларни қаердан топаман, деманг. Ният ва ҳаракат қилинг, Аллоҳ йўлиқтиради.

Илмни эгасидан ва тўғридан-тўғри олинг. Илм бу диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг. Динни тўғри келгандан, хусусан ижтимоий тармоқлардаги номи ва тайини йўқлардан олманг. Имкон бўлди, дегунча ўзини кўз-кўз қиладиганлардан эҳтиёт бўлинг.

Бўлди.

@MubashshirAhmad
Асримизнинг қолоқ миллатлари чиққан бойликлар билан кун кўриш мақсадида ер остига боқмоқдалар. Ваҳоланки муваффақиятли сармоя ва мўл фойда манбаи инсоннинг ўзи эканин улар ҳис қилмаяптилар.

Форуқ Қосим

@MubashshirAhmad