Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Подшоҳликдан кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраи саодатларини супургувчи ходим бўлишини орзу қилган Султон Абдулҳамидхон...

(Юракларни ларзага келтирувчи воқеа😥)
#Абдулҳамидхон

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Тарбияга_оид_ҳадис
ДУНЁ БЕРИЛМАГАН ОДАМГА ИБРАТ НАЗАРИ БИЛАН ҚАРАНГ!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дедилар:
«Ўзингиздан қуйидагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар! Бу Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини оз санамаслигингиз учун фойдалидир»
(Имом Аҳмад, имом Муслим ва имом ибн Можа ривояти).

https://t.me/Mirzohid_Domla
​​ФАРЗАНДНИ ЎҚИТИШНИНГ ФОЙДАСИ

Исо алайҳиссалом бир қабрдан ўтиб кетаётсалар, бир мурдага азоб фариштаси бириктирилган ва унга ўта қаттиқ азоб берилаётганини кўрдилар. У киши йўлида давом этдилар, маълум бир муддат ўтгач яна ортга қайтдилар. Шунда яна ўша қабрстондан ўтишга тўғри келиб, ундан ўтиб кетаётсалар, бояги маййитга раҳмат фариштаси турли ноз-неъматлар билан ҳозир бўлиб турганлигини кўрдилар. Маййит эса, бу неъматлар ичига ғарқ эди. Исо алайҳиссалом бундан ўта ажабландилар. У намоз ўқиб, Аллоҳ таолодан асл ҳақиқатни билдиришини сўради. Аллоҳ таоло ваҳий юбориб: “Эй, Исо! Бу ўта гуноҳкор инсон эди. Вафот этгач қилган гуноҳлари сабабли қабр азобига грифтор бўлди. У вафот этганда, аёли ундан ҳомиладор эди. Маълум муддат ўтгач фарзанд дунёга келди. Она боласини катта қилиб, бир муаллиф ҳузурига таълим учун олиб борди. Муаллим болага “Бисмиллаҳи-р-роҳмани-р-роҳим”ни ўқишни ўргатди, бола устози орқасидан “Бисмиллаҳи-р-роҳмани-р-роҳим”ни айтди. Қара, маййитнинг боласи ер устида Менинг номимни улуғласа-ю, Мен унинг отасини ер остида қандай жазолайман, ахир, бундан ҳаё қиламан” деди. Яъни бола маъсум тиллари билан: “Аллоҳ таоло ўта Меҳрибон ва ўта Раҳимли Зот. У менга ўта меҳрибон”, деб турса, Мен қандай қилиб, унинг отасини азобда қолдиришим мумкин!? Йўқ, бундай бўлмайди.

Абдулатиф Аллақулов

@Mirzohid_Domla
ОНЛАЙН ТАРЗДА ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ

469-CАВОЛ: Ҳозирги кунда интернет алоқа воситалари орқали ёки телефон орқали никоҳланиш масаласи замонавий фиқҳий масалалардан ҳисобланади. Никоҳ ақдида келин бир жойда, куёв бошқа бир жойда бўлиши ва уларнинг мулоқотларини гувоҳлар бир пайтда эшитиши никоҳ ақди учун етарли ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамизнинг таниқли уламолари ва нуфузли фатво уюшмалари ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, унга шаръий асосларга таяниб жавоб берганлар. Жумладан, Ироқ фатво ва даъват ишлари бўйича уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Ваҳба Зуҳайлий, Мустафо Зарқо каби бир қатор уламолар онлайн тарзда ўқилган никоҳ ўқитиш алдов ва шариатни оёқ ости қилиш хавфи бўлмаган тақдирда шаръан жоиз ҳисобланади, деганлар (Манба: “Мажаллату ал-фиқҳил Исламий”2-жуз, 867-888 бетлар).
Шунингдек, Ислом Фиқҳи академияси Уламолар Кенгаши, Саудия арабистони Подшоҳлиги доимий Фатво қўмитаси, Покистоннинг “Дорул улум” Ислом университети Уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Муҳаммад Юсуф Баннурий, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний каби кўплаб замонамиз уламолари онлайн тарзда ўқилган никоҳ маълум шаръий шартлар топилмаганлиги сабабли жоизмас, дея фатво эълон қилганлар (Манбалар: “Ислом фиқҳи академиясининг биринчи давра Қарорлари тўплами”нинг 10-бети, “Фатавойи дорул улум” 3-жуз, 558-559 бетлари, “Фатвойи Усмоний” 2-жуз, 204-бет).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳанафий мазҳабимиз уламолари қадимдан ийжоб ва қабулнинг ҳам бир нечта шартлари мавжудлигини, шулардан бири у битта маконда содир бўлиши лозимлигини таъкидлашган. Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ ушбу шарт ҳақида жумладан шундай деганлар:
وأما الذي يرجع إلى مكان العقد فهو اتحاد المجلس إذا كان العاقدان حاضرين وهو أن يكون الإيجاب والقبول في مجلس واحد حتى لو اختلف المجلس لا ينعقد النكاح،
яъни: “Никоҳ ақдининг ўрнига тегишли бўлган шартига келсак, у икки никоҳланувчи (яъни, килин-куёв)нинг бир мажлисда ҳозир бўлишидир. Ийжоб (яъни, таклиф) ва қабул бир мажлисда бўлиши лозим. Агар мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ боғланмайди” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ ҳам бу масалада шундай деган:
ومن شرائط الإيجاب والقبول: اتحاد المجلس لو حاضرين
яъни: “Ийжоб ва қабулнинг шартларидан яна бири икки никоҳланувчи бир мажлисда иштирок этиб, маконнинг бир бўлишидир” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидийн ушбу масалани Баҳр китобидан нақл қилиб, қуйидагича изоҳлайдилар:
فلو اختلف المجلس لم ينعقد، فلو أوجب أحدهما فقام الآخر أو اشتغل بعمل آخر بطل الإيجاب؛ ... ولو عقدا وهما يمشيان أو يسيران على الدابة لا يجوز، وإن كان على سفينة سائرة جاز. اهـ. أي؛ لأن السفينة في حكم مكان واحد
яъни “Никоҳда мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ ақди боғланмайди. Агар никоҳланувчилардан бири ийжоб қилса иккинчиси ўрнидан туриб кетса ёки бошқа иш билан машғул бўлиб кетса ийжоб ботил бўлади... Агар юриб кетаётган ҳолларида ёки уловда кетаётган ҳолларида никоҳ ўқилса ҳам жоиз бўлмайди. Агар бир кемада кетишаётган бўлса бунда жоиз бўлади. Чунки кема бир макон ҳукмида бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби).
Ушбу фиқҳий манбаларимиздан маълум бўлишича, шаръий никоҳ ақди пайтида никоҳланувчилар ва гувоҳлар бир мажлисда бўлиши зарур. Бу билан телефон, интернет ёҳуд бошқа замонавий алоқа воситалари орқали никоҳ шаръан жоиз бўлмаслиги борасидаги уламоларнинг фатволари далил жиҳатдан устун эканини кўрсатади. Қолаверса, ҳозирги кунда никоҳдан турли алдов йўлларида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla
🌷​​ Aёл ким?

🍃 Биринчи бўлиб диктатор фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс эркак эмас, Aёл бўлган. У Саййида Осиёдир.

🍃 Биринч бўлиб Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс эркак эмас, Aёл бўлган. У Ҳожар онамиздир.

🍃 Биринчи бўлиб ер юзидаги энг пок сув Замзамни ичишга эришган шахс эркак эмас, Aёл бўлган. У Ҳожар онамиздир.

🍃 Биринчи бўлиб Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс эркак эмас, Aёл бўлган. У Хадича онамиздир.

🍃 Биринчи бўлиб Ислом учун жонини фидо қилган шахс эркак эмас, Aёл бўлган. У Сумайя розияллоҳу анҳодир.

🍃 Биринчи бўлиб Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс эркак эмас, Aёл бўлган. У Хадича онамиздир.

Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, аёл Ислом учун фахрдир. Aёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган умматга Aллоҳнинг саломлари бўлсин..!

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МАҚСАД

АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ ТАНЛАБ ОЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ

ЖАҲАННАМ УЧУН ТАНЛАБ ҚЎЙИЛГАН ИНСОНЛАР КИМЛАР

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН ДОМЛА МУҲАММАД


https://t.me/Shox_Obod
Ҳиммат қилайлик!

Қўлингизда оз бўлса ҳам молу давлат бўла туриб, ношукрлик қилманг! "Йўқ, йўқ" деб шикоят қилманг! Фаришталар "омин" дейишса, ростдан ҳам йўқ бўлиб қолади. "Менда 100 минг сўм бўлса ҳам бор, 50 минг сўми борлар қанча. Ўшалар жим юрибди-ку, дод-вой қилмаяпти-ку" денг.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб мараҳамат қилган:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

“Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», – деб эълон қилганини ҳам эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят)


https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
17 октябрь, 2021
10 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 17 - Октябрь
🍃 Якшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:21 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:37 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:13 🕰

🌇 АСР - 15:56 🕰

🌆 ШОМ - 17:41 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:55 🕰


https://t.me/Mirzohid_Domla
ЭСНАГАНДА ҚЎЛИНИ ОҒЗИГА ҚЎЙСИН

949. Абу Саъиддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки шайтон ичига кириб кетади», дедилар».

Шарҳ: Эсноқни қайтаришга уринмаслик шайтонга йўл очиб бериш билан баробар иш. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эсноқни қайтаришга ўзига хос тавсия қилмоқдалар.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
mehrob_uz

https://t.me/Mirzohid_Domla
Қўшнисининг юзига эшигини ёпган одам

Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бошимизда шундай замон ёки пайтлар бўлдики, бир одамнинг бир динори ёки дирҳами бўлса, ўшанга унинг мусулмон биродаридан кўра ҳақлироқ одам йўқ эди.
Бугунги кунга келиб эса, динор ва дирҳам биримизга мусулмон биродаримиздан афзалроқ бўлиб қолди.

Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қиёмат куни кўпчилик қўшнисининг бўйнига осилиб олиб: «Эй Роббим! Бу қўшним менинг юзимга эшик ёпган эди. У менга яхшилик қилмади», деб даъво қиладилар», деганларини эшитганман», деди».

«Ал-Адаб Ал-Муфрад» китобидан.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Ислом рукнлари
40 фарз 

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор

Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз:
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

*Намоздаги 12 фарз:
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:*
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

*Намознинг ичидаги 6 фарз:*
_/1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)__

*Тахоратдаги 4 фарз:*
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш ©IymonliQalblar
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

*Таяммумнинг 4 фарзи:*
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

*Ғуслдаги 3 фарз:*
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

*Амру маъруфда 1 фарз бор:*
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

*Нахий мункарда 1 фарз бор:*
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

*Хайзда 1 фарз бор:*
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг қазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор:
Илм излаш,ўқиш фарз.

Каналга уланиш ⤵️

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео#Маъруза

🕌"Бардонкул" жоме масжиди имом хатиби
🎤 Мирзохид_домла
▶️ Жума мавизасидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга обуна булинг
👉 @marifatuz1 👈
МАТОНАТ

Муҳаммад Амийн ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ (Раддул мухтор китоби соҳиби) нинг онаси бир фарзанди вафот қилганида жумъадан жумъагача юз минг марта Ихлос сурасини ўқиб, савобини ўша ўғлига бағишлар экан. Ва фарзанди вафотидан сўнг, бирон марта ҳам Аллоҳга исён бўладиган сўз айтмасдан, тақдирдан рози бўлган ҳолатда икки йил яшаган, энг кўп айтадиган сўзи "Барча ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин", бўлган экан.

"Исъодул муфтий ъалаа шарҳи уқуди расмил муфтий".

Аёлларни ожиза деймиз-а?!

Каналга уланиш:
https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#болажонларга_туҳфа

🗯 «АЛЛОҲНИНГ ҲАБИБИ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ»

❗️1-фасл, 3-қисм.

🌴 Саодат асрига саёҳат қилинг


https://t.me/Mirzohid_Domla
"Ҳақ китоби Қуръонни очиб ҳам кўрмасдан, қанча инсонлар бу дунёдан имтиҳон топшириш учун кетдилар".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

🗯 РИЗҚ АЛЛОҲДАНДИР

❗️Тажриба қилиб кўрсин ҳамма...

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
https://t.me/Mirzohid_Domla