Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabassum

Kunning bunday issiq vaqtida kayfiyatni koʻtarib olish zarar qilmaydi 😉

P.s. Bunday issiq vaqtda oʻzingiz va bolalaringizga koʻproq suyuqlik isteʼmol qilishni mutaxassislar tavsiya qilishmoqda.


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jajji bolajonlaringizdan haqqingizga duo so'rang!

Umar ibn Hattob roziyallohu anhu yo'lda yosh bolani uchratib qolsalar, qo'lidan ushlab, "Bolajonim, haqqimga duo qil, chunki sen hali gunoh qilmagansan", der edilar.

• Ustoz Yorqinjon qori rohimahulloh yosh bolakaydan duo olyaptilar... Alloh sizni jannatda ham shunday kuldirsin.

P.s. Barchamiz farzandlarimizdan duo olishga odatlanaylik. Masalan oʻzim shunga amal qilaman. Doim ishga ketayotsam qizim: "Allohni panohiga dadajon, yaxshi ishlab kelin" deyishini kanda qilmaydi.

Siz ham odatlaning! Oʻzgacha his tuyasiz...)))

Https://t.me/Mirzohid_Domla
#Maslahat

Bolalar bilan sayrga chiqishni va hovlida yoki oʻyin maydonchalarida birgalikda vaqt oʻtkazishni yoʻlga qoʻying.

Bu bolalarda ijtimoiy munosabatlarni yoʻlga qoʻyishda, fikrini teran, vaqtini chogʻ oʻtkazishiga yordam beradi.

Lekin shunday vaqtlarda bolalar bilan aloqani goʻzal qilish oʻrniga ularni koyib, boʻlar boʻlmasga javramang. Bolaligini qilib, miriqib oʻynashiga qoʻyib bering. Oʻzingiz ham bolalikni eslashingiz zarar qilmaydi 😊

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРИШТАЛАР ҚУРШАБ ОЛАДИГАН ЖОЙ

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


https://t.me/Mirzohid_Domla
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

(Инсон доим соглом булиши учун куйидагиларни едда тутмоги лозим.)

👉 Поклик иймондандир;
👉 Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
👉 Доим тоза, покиза овқатлар енг;
👉 Ҳаромда шифо йўқ;
👉 Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
👉 Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
👉 Қон олдириш – шифо;
👉 Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
👉 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
👉 Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
👉 Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
👉 Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
👉 Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
👉 Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
👉 Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
👉 Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
👉 Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
👉 Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
👉 Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
👉 Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
👉 Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
👉 Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
👉 Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
👉 Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
👉 Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
👉 Ёлғиз овқатланманг;
👉 Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

@Mirzohid_Domla
Аллақачон бомдод намози билан, нафсига ва шайтонга куннинг илк „зарбасини“ берганлар
СИЗЛАРГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН !

#tonggi_zikr
«Бизни ухлатганидан кейин қайта уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Қайта тирилиш фақат Унинг ҳузуригадир»

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

https://t.me/Mirzohid_Domla
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

https://t.me/Mirzohid_Domla
ҲУНАРДАН БАРАКА УНАР

Бир ҳунар эгаси бўлса одам гар,
У эмас, кўрсатур ўзин шу ҳунар.

Саъдий Шерозий

Муқаддас динимиз бировга боқиманда бўлиш ёки тарки дунё қилишдан қайтарган. Тама инсон қадрини ерга уради. Инсон ҳаётда касб-ҳунар эгаллаб, неъматларга шукр қилиб яшаши, топганини хайрли мақсадларга йўналтириши ҳар банданинг бурчи эканлиги қуйидаги ояти каримада баён қилинган: «Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас» (Қасос, 77).

Касб қилиш ўта аҳамиятли бўлганидан Аллоҳ таоло пайғамбарларга ваҳий орқали баъзи ҳунарлардан таълим берган. Ҳазрат Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло илм бериб, мингта касбни ўргатди. Ҳазрат Нуҳ алайҳиссаломга эса бундай деган:
«Бизнинг кузатувимиз ва ваҳийимиз (амримиз) билан кемани ясагин» (Ҳуд, 37).
Шу тариқа Нуҳ алайҳиссалом кема
ясади.

Довуд алайҳиссалом ҳақида бундай деган: «Унга (Довудга) сизларга зиён ети шидан сақлайдиган совут ясаш санъатини таъ лим бердик. Бас, сизлар шукр қилувчимисиз?!» (Анбиё, 80).

Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб, бундай деган: «Эй ўғилгинам, ҳалол касб қилиб, фақирликдан сақлан, чунки ким фақир бўлса, унга учта салбий ҳолат етади. Динида енгил-елпилик, ақлида заифлик ва мурувватсизлик. Булардан ҳам ёмонроғи, одамларнинг унга беписанд қарашларидир.»

Касб билан шуғулланган одам алоҳида эъзозлаб келинган. Бу ўринда Амир Темур бобомизнинг: «Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир», деган сўзларини эслаш кифоя.

Абдураҳмон Жомий айтади:
Қайси фарзанд фазлу ҳунарсиз бўлиб,
Отадан лоф урса, одамдан йироқ.
Мевали дарахтнинг мевасиз шохи
Ўтиндан бошқага ярамас мутлоқ.

Ота-оналар фарзандларига одоб-ахлоқ билан бирга касб-ҳунар ўргатиши жуда муҳимдир. Фиқҳ китобиларида ёш болани қарамоғига олган васийга уни уйлантириш вожиб эмас, лекин касб ўргатиши вожибдир, дейилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло касб қилувчи мўминни яхши кўради», деганлар (Табароний ривояти).
Касб–ҳунарли кишини Аллоҳ таоло яхши кўради. Касб–ҳунар сабабли уни ризқлантиради ва барака беради.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким қўл меҳнати сабабли чарчаб, кунни кеч қилса, гуноҳлари кечирилган ҳолда кунни кеч қилибди», деганлар (Табароний ривояти).

Қаранг, ризқ талабида меҳнат ва ҳаракат қилган инсоннинг гуноҳлари кечирилиши айтилмоқда. Демак, зиммасидаги вожиб нафақаларни адо қилиш йўлида саъй-ҳаракат қилган киши икки дунё саодатига эришади. Бандага бундан ҳам ортиқ неъмат борми?! Аллоҳ таоло барчамизга манфаатли касб ва ундан келадиган ҳалол риқз берсин.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
@Mirzohid_Domla
Биласизми? Мана шу китобларнинг бари биргина Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ ал Бухорий"ларига ёзилган шарҳлар эканини биласизми?

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Avto sarguzashtlar. Orzu

AVTOMOBILLAR HAQIDA MULTFILM

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Ҳасан ал Басрий роҳимаҳуллоҳ гуноҳкорлар ҳақида гапириб: "Улар Аллоҳнинг буйруқларини менсишмади ва гуноҳ содир этишди, осийлик қилишди. Аллоҳнинг буйруқларини эъзозлашганида эди, (Аллоҳ) уларни гуноҳ қилишдан сақлаб қўйган бўларди", дедилар.

https://t.me/Mirzohid_Domla
🌺Qur'on o'gitlari:Qiyomat kuni...

@Mirzohid_Domla
Силаи раҳмни боғлаш мақсадида яқинларингиз, қариндошларингиз ва дўстларингизнинг зиёратига борар экансиз, улар билан суҳбатлашиб ўтириш ўрнига телефонингизни титкилаш билан вақт ўтказишингиз ҳақиқий маҳрумликдир. Улар билан фақат жисмингиз бирга бўлибди, руҳингиз эмас.(Яъни, кайфиятсиз, хўжакўрсинга, номига бўлган зиёрат дейилмоқчи.)
Зиёратингиз ҳам меҳр, эҳтиром юзасидан эмас, балки шунчаки кўришиш бўлади холос.

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо -ибодатдир. Дуо қачон қабул бӯлади?

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Mirzohid_Domla
​Энг яхши нарса

Ҳабиб Жаллоб айтади:
«Ибн Муборакдан: «Инсонга берилган энг яхши нарса нима?» деб сўрадим.
У: «Туғма ақл», деди.
Мен: «Агар у бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Гўзал одоб», деди.
Мен: «Агар у ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Маслаҳатгўй, меҳрибон дўст», деди.
Мен: «Агар у ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Сукут сақлаш», деди.
Мен: «Агар у ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Тез етадиган ўлим», деди.

@Mirzohid_Domla
Эслатма: Қуръони Карим қироати одоби ҳақида

Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қуръонни бир ойда бир марта ўқи», дедилар.
Мен:
«Ўзимда қувватим борлигини биламан», дедим.

Охири бориб у зот:
«Уни етти кунда қироат қил. Ундан зиёда қилма», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Абу Заррдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир, деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.

Жумҳур калом ва фиқҳ уламолари иттифоқига кўра, қибла аҳли бўлган мусулмонни кофирга чиқармаслик керак. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) қибла аҳлларидан бирор кишини кофирга ҳукм қилмаганлар...

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

🌄 Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@Mirzohid_Domla