Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Audio
#рўза

АШУРО КУНИНИГ ФАЗИЛАТИ

УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий гуруҳ
(эркаклар учун)
@imomiazamxanafiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Аъзо бўлиш учун мана шу ҳаволани босинг:
@imomiazamxanafiy
@imomiazamxanafiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
#рўза

🗯 РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР

Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
* Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.
* Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.
* Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилса;
- бурнига дори томизса;
* Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.
* Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

* Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:

- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ.

- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвокдан бошқа нарса билан тишни тозалаш,

- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#рўза

🗯 ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл
рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек
рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл
рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

©
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2021 #Рўза #Савол_жавоблар #Вакцина

Вакцина олиш рўзани очадими?

Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид жавоб берди


https://t.me/Mirzohid_Domla
#рўза

🗯 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДАГИ РЎЗА

Ассалому алайкум! Зулқаъда ойида рўза тутиладими? Нечанчи кунида ва неча кун тутилади?

Ва алайкум ассалом! Зулқаъда эмас Зулҳижжа ойида.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ، أَحَبَّ إِلَى الله تَعَالَى، أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا، مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ، يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا، بِصِيَامٍ سَنَةٍ، وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا، بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир», дедилар».

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَفْضَلُ عِنْدَ اللهِ، وَلَا الْعَمَلُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنَ التَّهْلِيلِ، وَالتَّكْبِيرِ، فَإِنَّهَا أَيَّامُ التَّهْلِيلِ، وَالتَّكْبِيرِ، وَذِكْرِ اللهِ، وَإِنَّ صِيَامَ يَوْمٍ مِنْهَا يَعْدِلُ بِصِيَامِ سَنَةٍ، وَالْعَمَلَ فِيهِنَّ يُضَاعَفُ سَبْعَمِائَةِ ضِعْفٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади». (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).
Фойда: Ушбу ўн куннинг фазилати борасида жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган, аммо бу ерда улардан бир нечтасини келтириш билан кифояланилди. Юқоридаги ҳадислардан «зулҳижжа»нинг дастлабки кунидан тўққизинчи кунига қадар турли ибодатлар билан машғул бўлиб, кундузларини
рўза билан, кечаларини эса, бедор ўтказишга ҳаракат қилиш лозим эканлиги келиб чиқади. Бу кунлар орасида тўққизинчи кунда тутилган рўза энг аҳамиятли ва фазилатли ҳисобланади.

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар». (Байҳақий ривояти).

عَنْ أَبِى قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: صَوْمُ عَرَفَةَ، كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ: سَنَةٍ قَبْلَهُ، وَسَنَةٍ بَعْدَهُ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар». (Байҳақий ривояти).

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ، أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».
Масала: Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни
рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади.
Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун
рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир. Валлоҳу аълам!

© «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

https://t.me/Mirzohid_Domla
📌№ 765
#рўза

🗯 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ТАҚВИМИ

1-Зулҳижжа
11-Июл
Якшанба
03:15 - Саҳарлик
20:04 - Ифторлик.

2-Зулҳижжа
12-Июл
Душанба
03:16 - Саҳарлик
20:03 - Ифторлик.

3-Зулҳижжа
13-Июл
Сешанба
03:17 - Саҳарлик
20:03 - Ифторлик.

4-Зулҳижжа
14-Июл
Чоршанба
03:18 - Саҳарлик
20:02 - Ифторлик.

5-Зулҳижжа
15-Июл
Пайшанба
03:19 - Саҳарлик
20:02- Ифторлик.

6-Зулҳижжа
16-Июл
Жума
03:21 - Саҳарлик
20:01 - Ифторлик.

7-Зулҳижжа
17-Июл
Шанба
03:22 - Саҳарлик
20:00 - Ифторлик.

8-Зулҳижжа
18-Июл
Якшанба
03:23 - Саҳарлик
20:00 - Ифторлик.

9-Зулҳижжа
19-Июл
Душанба
03:24 - Саҳарлик
19:59 - Ифторлик.

🔴 САҲАРЛИК НИЯТИ:

«Зулҳижжа ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар».

🟢 ИФТОРЛИК НИЯТИ:

«Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил».

❗️Устозларимиз тавсияларига биноан Тошкент вақти билан саҳарлик 5 дақиқа олдин, ифторлик 5 дақиқа кейин қилиб белгиланган.

✍️ УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

https://t.me/Mirzohid_Domla